Халқимиз тарихида буюк ўғлонлар кўп бўлган. Уларнинг номи ва шони бугунги кунга қадар яшаб келмоқда. Биз авлодларнинг вазифаси эса уларнинг хотирасини абадий қилиш ва келажак авлодларга уларнинг амалга оширган ишларини етказишдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори атоқли давлат арбоби Шароф Рашидовнинг хотирасини абадийлаштиришга қаратилган эди. Таниқли адиб, давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида, деҳқон оиласида таваллуд топган. 1934 йилда Жиззахдаги педагогика техникуми тугатди. 1938-1941 йилларда Самарқанд вилоятининг рўзномаларидан бирида ишлайди. 1941 йилда Самарқанд Давлат университетини тугатиб муаллим ва мухбир сифатида фаолиятини бошлаган. 1941-1942 йилларда урушда қатнашади. 1944-1947 йилларда раҳбарлик ишига ўтади. Самарқанд вилоят партия котиби сифатида фаолият олиб борган. 1947-1949 йилларда “Қизил Ўзбекистон” рўзномасига муҳаррирлик қилади. 1940-1950 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси сифатида ишлаган. 1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартияси марказқўмининг биринчи котиби бўлиб ишлаган. Шароф Рашидов раҳбарлик қилган йиллари жаҳон халқлари бошига улкан кулфат келтирган Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир йиллар, 1966 йилда содир бўлган Тошкент зилзиласи ва ундан кейинги чўлни ўзлаштириш ҳамда пахта майдонларини кенгайтириш йиллариги тўғри келган. У ўн бир марта “Ленин ордени”, икки марта (1974, 1977) “Меҳнат қаҳрамони Олтин юлдузи” ва Ленин мукофоти совриндори ҳам бўлган. Шароф Рашидов қобилиятли бошқарувчиликдан ташқари ўз даврининг кўзга кўринган ёзувчиси ҳам бўлган. Унинг ижоди асосан 30-йилларнинг иккинчи ярмида бошланган бўлиб, дастлаб шеъриятда қалам тебратган. Унинг биринчи шеърий тўплами “Самарқанд куйлари” номи билан босилган. Сўнг эса “Ўлкам”, “Орзуимиз” (1939) каби шеърлари чоп этилган. Улуғ Ватан уруши даврида фашизмга қарши ғалабага етакловчи шеърлар ёзиб, 1945 йилда “Қаҳрим” номи билан тўплам сифатида чоп эттиради. У айни чоғда адабиётшунос ва мунаққид сифатида ҳам қалам тебратган эди. У жанг майдонларида: Агар жангдан қайтсам орқамга, Лаънат ўқинг, яшашим бекор. деган аҳд билан она-Ватан душманларига, фашизмга қарши қаҳр-ғазаб туйғуларини тўкиб сочади. Шароф Рашидов мақоланавис — публисистликдан камолга етган адиб даражасига кўтарилди. Шунинг учун ҳам унинг бадиий ижоди намуналарида бу руҳ етакчи ўринни эгаллайди. Адибнинг катта наср намуналари бўлган “Ғолиблар”, “Бўрондан кучли”, “Қудратли тўлқин” романларида урушдан кейинги Ўзбекистон халқини, тикланиш йилларидаги меҳнат жасоратлари бадиий ифодасини топган. Ижодкорнинг “Кашмир қўшиги”, “Комде ва Мудан” каби лирик қиссалари анъанавий Шарқ достончилиги услубида битилган бўлиб, ёшлик, баҳор, гўзал ҳаёт нашидаси мадҳига бағишлангандир. Адиб ҳаётининг сўнгги йилларида яратган “Дил амри” қиссаси Иккинчи жаҳон уруши йилларида Белорусь заминида кечган жанг манзаралари, турли миллат жангчиларининг ғалаба йўлида олиб борган ҳаёт-мамот кураши тасвирига багишланган. Шароф Рашидов ҳам Шўро ҳокимияти даврининг барча давлат арбоблари сингари вафотидан кейин қораланди. Ҳаёти ва ижодини ўрганиш таъқиқланган. Мустақиллик шарофати билан камтарин адиб ва давлат арбобининг номи қайта тикланди. У 1983 йилнинг кузида тўсатдан вафот этди. Ижтимоий тармоқларда Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган фотосуратларни кузатганимизда улар орасида биринчи учувчи Юрий Гагарин, Куба раҳбари Фидель Кастро билан тушган муратлари юзага чиқади. Улар эса Шароф Рашидовнинг илм маърифат, халқаро муносабатларда мустақил бўлишга уриниши сифатида англаш мумкин. muslim.uz 288
Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларини хоҳламайди? Ким жаннатда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан кавсар сувини ичишни истамайди? Ким жаннатда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшниси бўлишни хоҳламайди? Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилишни хоҳламайди? Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом бўлишни истамайди? Буларнинг барчасини қўлга киритишимиз учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга доим салавот айтишимиз лозим бўлар экан. Аллоҳ таоло Қуръони каримда биз бандаларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишимиз таълимотини бериб, бундай хитоб қилади: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб,56) “Салавот” сўзи – дуо, раҳмат, улуғлаш ва мақташ маъноларини билдиради. “Салом” сўзи эса – барча бало ва офатлардан омонда бўлиш демакдир. Аллоҳ таолодан бўладиган салавот ва салом – раҳмат ва мақтов маъносида. Фаришталардан бўладиган салавот ва саломлар эса – истиғфор ва дуо маъносидадир. Юқорида келтирилган ояти каримада оламлар Раббиси ва яратувчиси бўлмиш Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишга буюрмоқда. Бу эса Пайғамбаримизнинг мартабалари ҳамда у зотга нисбатан салавот ва саломларнинг ўрни нақадар олий эканидан далолатдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади (яъни, ўнта гуноҳини мағфират қилади)”. Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд ҳолда келдилар. Биз: “Юзингизда хурсандчиликни кўряпмиз! (нима бўлди?), дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг олдимга фаришта (Жаброил алайҳиссалом) келди ва: “Эй, Муҳаммад! Роббингиз шундай деди: “Мен сизга бир марта салавот айтган кишига ўнта салавот айтишим ва сизга бир марта салом айтган кишига ўнта салом айтишим сизни рози қилмайдими”, – деб хабар берди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Қиёмат кунида умматларимнинг менга энг яқини, менга уларнинг салавотни энг кўп айтувчиларидир”.Имом Саноний бу ҳадиси шарифдаги “инсонларнинг менга энг яқини” деган гапни “инсонларнинг менга турар жойи ва шафоатимга ҳақли бўлиш жиҳатидан энг яқини” деб, бошқа муҳаддис уламолар эса “жаннатдаги ўрин жиҳатидан менга энг яқини” деб шарҳлаганлар. Ҳаммамизга маълумки, қиёмат кунида ҳеч бир инсон учун шафоатчи, ёрдамчи бўлмайди. Фақатгина, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгина Аллоҳ таолонинг розилиги билан Ўзлари хоҳлаган умматларини шафоат қиладилар. Ўша шафоатга сазовор бўладиганларнинг бир тури Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларига салавот ва саломни кўп айтувчилардир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтиб туриш – ҳар бир банданинг бурчи. Аллоҳ таоло шунга амр қилган. Аммо жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш яна ҳам зарур ва алоҳида фазилатга эгалигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз. Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», дедилар» (Имом Шофеъий ва Имом Ибн Можа ривоят қилган). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар (Имом Шофеъий ва Имом Байҳақий ривоят қилган). Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир. Ана шундоқ. Бир кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтмоқ жуда ҳам марғуб иш....
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetuer adipiscing elit. Aenean commodo ligula eget dolor. Aenean massa. Cum sociis natoque penatibus et magnis dis parturient montes, nascetur ridiculus mus. Donec quam felis, ultricies nec, pellentesque eu, pretium quis, sem. Nulla consequat massa quis enim. Donec pede justo, fringilla vel, aliquet nec, vulputate eget, arcu. In enim justo, […]
Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Қачон жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк қилинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси, 9-оят). Ушбу ояти карима жума намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”, дедилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай ривоят қиладилар: “Агар кимки жума куни ғусл қилиб, жума намозига борса, ўша ғусл баданини поклаганидек жума намози гуноҳларини ювади ва ҳар бир қадамига Аллоҳ таоло йигирма йиллик ибодат савобини, жума намозини ўқиб бўлгач, икки юз эллик тоат-ибодатнинг савобини у банданинг номаи амолига ёзади”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло фаришталарга жума куни ерга тушишни амр этади. Ҳар бирининг қўлида олтин қалам ва нуқрадан қўғоз бўлиб, ер юзида масжидлар олдига бориб туришади. Фаришталар жума куни масжид эшигидан кириб келганларнинг исмини ёзиб оладилар. “Илоҳо, сенинг фармонинга биноан жума масжидига кирганларнинг исмини ёзиб келдик”, дейдилар. Шунда Аллоҳ таоло: “Улар қанчалик гуноҳкор бўлишмасин, ҳамма гуноҳларини мағфират этдим”, дейди. Саид ибн Мусайяб айтадилар: “Жума намозига боришим менга нафл ҳажни қилишдан севимлироқдир”. Каъбул Ахбор: “Бир қадаҳ олов ичмоғим мен учун бир қадаҳ ароқ ичмоғимдан яхшироқ. Бир қадаҳ ароқ ичмоғим намози жумага бормай қолишимдан яхшироқ. Намози жумага бормай қолишим одамларнинг сафлари устидан хатлаб ўтишимдан яхшироқ”, деб айтганлар. Халқаро алоқалар бўлими ходими Абдуллоҳ ПАРПИЕВ тайёрлади. (muslim.uz) 502