islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Қизил туя (حُمْرُ النَّعَمِ) дан яхшироқ

Қадимда араб халқида қизил туя (حُمُرِالنَّعَمَ) энг қимматли нарсалардан бир ҳисобланган. Улар бир нарсанинг қиймати жуда юқори эканлигини билдириш учун уни қизил туяга қиёс қилганлар. Ўз даврида Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам бир инсон орқали бошқа бир кишини Аллоҳ таоло ҳидоят қилиши у инсон учун қизил туяга эга бўлишдан кўра яхшироқ эканлигини айтганлар...- ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими Р. Акбаров

Ҳазрат Алининг “таянч қўли” – Муҳаммад ибн ал-Ҳанафия

Бир куни Aли ибн Aбу Толиб розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссалом билан бирга ўтирганида: “Ё, Расулаллоҳ, агар сиздан кейин ўғил фарзанд кўрсам, унга исмингизни қўйсам ва кунянгиз билан куняласам, нима дейсиз?” деб маслаҳат сўради. У зот бу гапдан қувониб рози бўлдилар...- ТИИ “Ҳадис ва Ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Н.Саидакбарова, ТИИ талабаси З.Олимжонова

Замонавий дунёда умра амалининг бажарилиш тартиби ва унга доир янги масалаларнинг таҳлили

“Умра” луғавий маъноси «зиёрат» шаръий маъноси Байтуллоҳнинг махсус зиёратидир. Умра динимизда Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва оралиғида етти марта саъй қилишдир. Ҳанафий мазҳабида умр давомида бир марта умра қилиш суннати муаккададир. Умрага улуғ савобларга ериштирадиган ибодатдир...- Тошкент ислом институти талабаси Мухаматдинов Асаматдийин

Qur’on tom ma’noda zikrdir

Alloh taolo aytadi: “Albatta bu zikrni (ya’ni, Qur’onni) Biz O‘zimiz nozil qildik va uni O‘zimiz asraguvchimiz!” (Hijr, 9).  Alloh taolo ushbu oyatda O‘z Rasuliga Qur’onni nozil qilganini, uni odamlar tomonidan kiritiladigan o‘zgarish va qo‘shimcha kiritishdan himoya qilishni O‘zi nazorat qilib turishini ma’lum qilmoqda.  Ushbu oyatda Qur’on “zikr” so‘zi orqali ifodalanmoqda.  Qur’onning sifatlaridan biri “zikrul-hakiym”dir...- Toshkent islom instituti talabasi Tillayev Muhammad Ali

Ғийбатнинг зарарлари

Ғийбат қилиб гуноҳ қиладиган инсондан фаришталар узоқ бўлади чунки у ғийбат қилганда унинг атрофига бадбўй ҳид таралади фаришталар еса буни биладилар  ва уни атрофидан узоқда бўладилар, у ғийбати сабаб қалби ғафлатда Аллоҳ раҳматидан бебаҳра бўлади. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимахуллоҳ «Танбеҳул ғофилин»да шундай ёзади: «Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Биринчиси – ҳаром мол ейдиган киши, иккинчиси - кўп ғийбат қиладиган киши, учинчиси - мусулмонларга нисбатан қалбида нафрат ва ҳасади бўлган киши»...- Тошкент ислом институти талабаси Ғозиев Камолиддин
1 93 94 95 96 97 734