islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Исломда вайронкорлик ва бузғунчилик қораланади

Муқаддас Ислом динимиз инсонларни эзгу ишларга, инсонларга яхшилик қилишга тарғиб этган. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида “Инсонларнинг яхшилари инсонларга яхшилик қилувчиларидир” деганлар. Бугунги кунда фақат ўзларини мусулмон санаб, Аҳли суннадаги мусулмонларни кофирликда айблаб уларни қонлари ва молларини ҳалол санаётган экстремистлар мўмин-мусулмонлар яшаётган юртларда бузғунчилик ишларини амалга оширишда давом этиб келишмоқда. Уларга Аҳли сунна уламолари томонидан қилаётган ишлари Қуръон ва Суннатга зид эканлиги исботлаб берилиб, раддиялар берилаётган бўлса-да, улар ўз билганларидан қолмай, мусулмонларнинг қонини тўкиш, шаҳар ва қишлоқларини вайрон қилиш, экинзонларини куйдиришдан тўхташмаяпти. Билакс улар янада ўзларининг бузғунчи ғояларини ижтимоий тармоқлар орқали ёйиб, ёшларни ўз тузоқларига илинтиришга зўр бериб интилишмоқда. Террорчи жамоалар мусулмонлар яшаётган бир қатор мамлакатларда, жумладан, Ливия, Сурия, Афғонистон, Сомали, Яман каби давлатларда мусулмонлар бошига мисли кўрилмаган талофатлар етказишди. Уларнинг бузғунчиликларидан шаҳарлар, қишлоқлар, экинзорлар, завод-фабрикалар ва турар жойлар бутунлай вайрон бўлди. Бунинг натижасида одамлар ўртасида очарчилик юзага келиб, юз минглаб ёш болалар очлик қурбони бўлишди. Бу гуноҳларнинг жавобини ким беради? Барчамизга маълумки, Исломда вайронкорлик ва бузғунчилик қораланган. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ “Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас”, дедилар” (Қасас сураси, 77-оят). Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيِهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الفَسَادَ وَإِذَا قِيلَ لَهُ اتَّقِ اللَّهَ أَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالْإِثْمِ ۚ فَحَسْبُهُ جَهَنَّمُ ۚ وَلَبِئْسَ الْمِهَادُ “Ва бурилиб кетганда, ер юзида фасод учун ҳамда экин ва насилни ҳалок қилиш учун ҳаракат этади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас. Қачон унга: “Аллоҳдан қўрққин”, – дейилса, кибру ҳавоси уни гуноҳга етаклар. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ҳам ёмон ётоқ!” (Бақара сураси, 205-206-оятлар). Ислом тарихида Пайғамбаримиз ва у зотнинг саҳобалари нафақат мусулмонларга, балки бошқа дин вакилларига ҳам шафқат кўрсатишда бутун инсониятга намуна бўлдилар. Буни бошқа дин вакиллари ҳам эътироф этишган. Жумладан биринчи Халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Шом фатҳига жўнаётган қўшинига шундай насиҳат қилган эдилар: «Болаларни, аёлларни, кексаларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларига ўт қўйманг ва буталарни кесманг. Туяларни, бошқа ҳайвонлар подасини ўлдирманг… Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат қилиш билан машғул одамларни учратасиз. Шунда уларни ўз ҳолига қўйинг…» Иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзга динларга нисбатан адолатпарварлиги билан Ислом дунёсидан ташқарида ҳам маълум ва машҳур эди. Ҳазрат Умарнинг Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзолаган хавфсизлик шартномасига мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнинг ибодатхоналарини эгаллаб олмаслиги ва уларда ибодат қилмаслиги кафолатланган эди. Бу зот Байтул-Мақдисга фотиҳ сифатида кирганларида «Қуддус ал-Кубро» черковида туришганида аср намозининг вақти кириб қолади. Кейинчалик мусулмонлар буни далил қилиб черковни масжид қилиб олишмасин, дея бу ерда намоз ўқишдан бош тортгандилар. Шаҳар фатҳ этилганидан кейин кўп ўтмай, Несториан патриархи Иешуйаб Иккинчи дўстига ёзган мактубида шундай сўзларни битган эди: «Худо Ўзининг иродасини ато этган… бу араблар бизга ҳеч қандай зарар етказишмади. Ҳақиқатдан улар динимизга, руҳонийларимизга, черков ва узлатгоҳлармизга ҳурмат билан қарашди» (Ҳорун Яҳё, «Ислом террорни...

Маош ва ош

Маош деганда биз бугун ойлик иш хақини тушунамиз. Маош олдингми, маошинг қанча, деб сўраймиз бир-биримиздан. Аслида бу сўзнинг маъноси тириклик, ҳаёт кечириш, яшамоқдир. Ҳазрат Навоий ҳам “Маош айламак аждаҳо комида”, дея бу сўзни худди шундай маънода айтганлар. Яъни, шоҳ ҳузурида унинг истак-иродаси билан яшамоқ аждаҳо оғзида тириклик қилмоқ билан баробар. Биз англаган маош асли шу маъно ҳосиласи. Қадимдан давлат хизматидаги кишиларга маош тайинланган, яъни тириклиги таъминланган. Бу сўзга ўзакдош бўлган маишатнинг қисмати ажойиб. Яшамоқ маъносидаги бу сўз бугун ўзбеклар орасида айш-ишратни билдирса, урду тилида сўзлашувчи ҳиндлар уни иқтисод маъносида ишлатар эканлар. Биламизки, ҳинд, урду тилларида бизга таниш сўзлар кўп. Бу сеҳрли юрт хонандаларининг қўшиқларида муҳаббат, инсон, олам, осмон сўзларини эшитсак яйраймиз. Халқларимиз ўртасидаги асрий дўстлик ришталарини эслатиб туради бу жаҳонгашта сўзлар. Яна унутмаслигимиз керакки, бизга таниш ҳамма сўзлар ҳам биз тушунган маънони англатмайди. Агар Ҳиндистонга журналист сифатида борган бўлсангиз зинҳор ба зинҳор камина мухбирман, дея кўрманг. Мен ярамас айғоқчиман, деган бўласиз.Чунки камина тубан, пасткаш маъносини англатади. Мухбир эса айғоқчи, жосус демакдир. Яна бир маслаҳат, ҳиндистонлик дўстингизни ватанга таклиф қилмоқчи бўлсангиз, асло, сенга таклиф олиб келдим, ёки таклиф юбораман, деб айтманг. Негаки, таклиф сўзи кулфат келтиришни англатади. У юртларда биров сизга хор-зор одамларни кўрсатиб, уларни ифлос деса ёки ифлосдан қутулиш ҳақида гапирса хаёлингиз бузилмасинки, гап қашшоқлар тўғрисида, қашшоқликни йўқотиш устида бораётган бўлади. Ифлос ва муфлис сўзларини мумтоз адабиётимизда ҳам фақир, йўқсил маъносида кўплаб учратамиз. Келинг, ёмон сўзларни четга суриб, ўзимизнинг ҳар жиҳатдан ёқимли маош сўзимизга қайтайлик. Бу сўзнинг емак ва иш ҳақи маънолари бизга юнон тилидан кириб келган диета сўзининг икки маъносини эслатади. Диетани биз парҳез ўрнида ишлатамиз. Лекин аслида диета таом демакдир. Емакнинг ҳамма хили, қази-қарта ҳам, ёвғон шўрва ҳам диета ҳисобланади. Арслоннинг диетаси кийик, кийикнинг диетаси гиёҳ. Қадимги Юнонистонда энг юқори давлат органи бўлган халқ мажлиси аъзоларига бериладиган иш хақи ҳам диета деб аталган. Юнонча бу сўзнинг ҳаёт кечириш маъноси ҳам, тановул маъноси ҳам, маблағ маъноси ҳам арабча маошга мувофиқ келди. Энди бир савол қолди. Ўзимизнинг ош маошдан келиб чиққан эмасмикин ва ё, аксинча, ош сўзимиз плов сингари жаҳонгашта бўлиб араб юртига саёҳат қилмадимикан? Бу масала ечимини билимдон тилшуносларимизга қолдириб, сўзимни нуқта билан эмас, каттакон савол белгиси билан тугатаман. Эркин ВОҲИДОВ, Ўзбекистон халқ шоири “Сўз латофати” китобидан Манба: Uza.uz 533

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШъАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (учинчи мақола)

21. Имом Абу Исъҳоқ Иброҳим ибн Сиррий Зажжож раҳматуллоҳи алайҳи (311-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» ояти тафсирида шундай деганлар: معنى كلمة استوى هو استولى Истиво қилди деган сўзнинг маъноси – эгаллади дегани («Маонил-Қуръон ва эъробиҳи», Абу Исъҳоқ Зажжож). 22. Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳи (321-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ақида» номли рисолаларида шундай ёзганлар: ومن وصف الله بمعنى من معاني البشر فقد كفر Ким Аллоҳни башар маъноларидан бирортаси билан сифатласа, батаҳқиқ кофир бўлибди. Яна: لا تحويه الجهات الست كسائر المبتدعات У зотни олти тараф бошқа махлуқотларни (ўз ичига олгани) сингари ўз ичига ололмайди. 23. Имом Абу Ҳасан Алий ибн Исмоил ибн Исъҳоқ Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи (324-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзининг «Ал-ибана фий усулид-дияна» номли китобида қуйидагиларни ёзганлар: إن كان قائل: ما تقولون في الاستواء؟ قيل له: نقول إن الله عز وجل يستوي على عرشه استواء يليق به من غير طول الاستقرار Агар, истиво ҳақида нима дейсиз, деб сўрашса, Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Аршига, Ўзига лоиқ ҳолда, тўла қарор топмасдан истиво қилган деб айтамиз, дея жавоб берилади. 24. Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи (333-ҳижрий санада вафот этганлар) «Тавҳид» номли китобларида «Аллоҳ таолони макон билан васф қилиш жоиз эмаслиги» номли бобда шундай ёзганлар: إذ قد ثبت ان قد كان و لا مكان… أن القول بالمكان ليس من نوع التعظيم و التبجيل Зеро, У зот бўлгани, ва бирор маконнинг бўлмагани собитдир… Албатта (У зотга нисбатан) маконни айтиш улуғлаш ва мақташ навидан эмас. 25. Муҳаддис уламолардан ҳофиз Муҳаммад ибн Ҳиббон раҳматуллоҳи алайҳи (354-ҳижрий санада вафот этганлар) «Саҳиҳу Ибн Ҳиббон» китобида шундай деганлар: كان الله ولا زمان ولا مكان  Аллоҳ бўлган, бирор замон ҳам, бирор макон ҳам бўлмаган. 26. Муҳаддислардан ҳофиз Абул Қосим Сулаймон ибн Аҳмад ибн Айюб Тобароний раҳматуллоҳи алайҳи (360-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ат-тафсирул-кабийр» китобида айтадилар: والاستواء هو الاستيلاء ولم يزل الله سبحانه مستوليا على الأشياء كلها إلا أن تخصيص العرش تعظيم شئنه Истиво қилиш эгаллаш дегани. Аллоҳ субҳанаҳу барча нарсаларни эгаллаган. Фақат Аршни хослаш Унинг шаънини улуғлашдир. 27. Имом Абу Бакр Аҳмад Розий Жассос Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (370-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Аҳкомул-Қуръон» китобида «истиво» оятини қуйидагича тафсир қилганлар: استوى بلطفه وتدبيره وقيل استولى Ўзининг латифлиги ва тадбири билан истиво қилди. Эгаллади деган маъно ҳам айтилган. 28. Фақиҳ ва муфассир имом Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад Самарқандий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (373-ҳижрий санада вафот этганлар) «Баҳрул-улум» номли тафсир китобида қуйидаги оятни тафсир қилиб айтадилар: ثم استوى إلى السماء… (سورة البقرة – (29 والناس في هذه الآية ثلاثة أوجه قال بعضهم: نقرؤها ونؤمن بها ولا نفسرها وقال بعضهم: نقرؤها وفسرها غلى ما يحتمله ظاهر اللغة وهذا قول المجسمة وقال بعضهم: نقرؤها ونتأولها. وللتأويل وجهان: أحدهما صعد أمره إلى السماء وهو قوله كن فيكون والثاني: أقبل إلى خلق السماء Инсонлар ушбу оят юзасидан учга бўлинган. Баъзилар «уни ўқиймиз ва унга иймон келтирамиз, лекин тафсир қилмаймиз» дейишган. Баъзилар «уни ўқиймиз ва луғатнинг зоҳири кўрсатиб турган маънога кўра тафсир қиламиз» дейишган, улар (Аллоҳ таолони жисм деб биладиган) мужассималардир. Баъзилар эса «уни ўқиймиз ва таъвил қиламиз» дейишган. Таъвилнинг икки йўли мавжуд. Биринчиси У зотнинг амри осмонга...

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШъАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (иккинчи мақола)

11. Тобеинлардан яна бири, машҳур тасаввуф пешвоси Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи (162-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: وهو الذي لا يحوى بمكان ولا زمان ولا جهات У макон билан ҳам, замон билан ҳам, тарафлар билан ҳам қамраб олинмаган (Сирожиддин Жавоҳирбек Муршид «тавҳиду Мавлоно»да келтирган). 12. Табаа тобеинларнинг улуғларидан имом Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳи (179-ҳижрий санада вафот этганлар) истиво ҳақида қуйидаги гапни айтганлари барчага маълум ва машҳур: الإستواء غير مجهول و الكيف غير معقول و الإيمان به واجب و السؤال عنه بدعة Истиво номаълум нарса эмас, қандайлиги ақл юритиладиган нарса эмас, унга иймон келтириш вожиб, у ҳақида сўраш бидъатдир (Байҳақий «Ал-асмо вас-сифот»да келтирган). 13. Улуғ табаа тобеинлардан яна бирлари сўфия аёл Робия ал-Адавийя раҳматуллоҳи алайҳо (180-ҳижрий санада ва этганлар) «Аллоҳ қаерда?» деган саволга шундай жавоб берганлар: وحتى العقول لا يتسعه فكيف تتسعه الأمكنة؟! Ва ҳатто ақллар Уни сиғдира олмайдику, маконлар Уни қандай сиғдира олсин?! (Сирожиддин Жавоҳирбек Муршид «тавҳиду Мавлоно»да келтирган). 14. Табаа тобеинлардан, имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг хос икки шогирдларидан бири имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳи (189-ҳижрий санада вафот этганлар) айтган қуйидаги гап Ҳасан ибн Абу Бакр Мақдисийнинг «Ғоятул-маром фий шарҳи баҳрил-калом» китобида келтирилган: نؤمن بما جاء من عند الله تعالى على ما أراد الله تعالى ولا نشتغل بكيفيته وبما جاء من عند رسول الله صلى الله عليه وسلم على ما أراد به رسول الله صلى الله عليه وسلم Аллоҳ таолонинг ҳузуридан келган хабарга Аллоҳ таоло ирода қилганидек иймон келтирамиз. Унинг қандайлигига киришмаймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузуридан келган хабарга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ирода қилганларидек иймон келтирамиз. 15. Табаа тобеинлардан яна бирлари имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи (204-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: إنه تعالى كان و لا مكان فخلق المكان و هو على صفة الازلية كما كان قبل خلقه المكان لا يجوز عليه التغيير فى ذاته و لا التبديل فى صفاته У зот бўлган, бирор макон бўлмаган, бас маконларни яратган, маконларни яратишидан олдингидек азалий сифатларида бўлган. Унинг зотида ўзгариш бўлиши, сифатларида янгиланиш бўлиши жоиз эмас (Зубайдий «Итҳафу садатил муттақийн» китобида келтирган). Яна айтганларки: من اعتقد أن الله جالس على العرش فهو كافر Кимки Аллоҳни Арш устида ўтирган деб эътиқод қилса, у кофирдир (Ибн Муаллим Қураший «Нажмул-муҳтадий ва рожмул-муътадий» китобида нақл қилган). 16. Табаа тобеинларнинг яна бирлари, ҳанафий мазҳабини Мовароунаҳрга олиб кирган етук фақиҳ ва мужтаҳид имом Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи (217-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: الكيف مجهول لأن نفي العلم بالكيف لا ينفي إلا ما قد علم أصله كما نقول: إنا نقر بالله ونؤمن به ولا نعلم كيف هو (Истивонинг) қандайлиги номаълум. Чунки, қандайликни билишни инкор этиш унинг асли билинадиган нарсани инкор этади. Худди биз Аллоҳга иқрор бўламиз, Унга иймон келтирамиз, бироқ Унинг қандай эканини билмаймиз деб айтишимизга ўхшайди (Ибн Ашурнинг «Аҳкомул-муташабиҳот» китобидан). 17. Яна бир табаа тобеин, имом Бухорий ва имом Доримий раҳимаҳумаллоҳнинг устози ва шайхи аллома Нуайм ибн Ҳаммод Хузўий Марвазий раҳматуллоҳи алайҳи (228-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: من شبه الله بخلقه فقد كفر ومن جحد ما وصف الله به نفسه فقد كفر Ким Аллоҳни У яратган бирон нарсага ўхшатса, батаҳқиқ кофир...

ИЛМ ДУНЁДАН АФЗАЛ

Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам иймонли илмли зотларнинг мартабаси улуғ бўлади. Худои таборак ва таоло иймонли ва илмли кишиларни Ўзининг китобида мақтаб дейди: “Аллоҳ таоло сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтаради”[1]. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мен илмнинг шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир”. Шу ҳадисни эшитиб, бир нечта хорижийлар ҳасад қилиб айтдиларки: “Ўн киши танҳо-танҳо бориб бир масалани сўраймиз, агар ҳар биримизга бошқа жавоб берса, Муҳаммадни сўзлари ростлиги маълум бўлади ва Али олимлиги аниқланади, аммо бир хил жавоб берса демак ҳамма гап ёлғон бўлади”, деб имтиҳон қилмоқни маслаҳат қилдилар. Биринчиси ҳазрати Али розияллоҳу анҳу олдиларига келиб: “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, деб савол берди. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дедилар: – Илм пайғамбарлардан қолган меросдир, аммо бойлик Қорун, Шаддод ва Фиръавн ва уларга ўхшаш кофирлардан қолган меросдир. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради иккинчиси. – Илм кишига ҳамма балолардан сақловчи қўрғондир, у сенга қўрғон бўлади, аммо бойликка эса сен ўзинг қўрғон бўласан. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради учинчиси. – Бой бўлган кишининг душмани кўп бўлур, илмлик зотнинг дўстлари бисёр бўлур. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради тўртинчиси. – Бойликни сарф қилсанг камайиб кетаверади, аммо илмни сарф қилишинг сари кўпаяди. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради бешинчиси. – Бойлиги бўлган кишини бахиллик ва зиқналик сифати билан ёд қиладилар. Илмлик кишини эса улуғлик ва ҳурмат ила ёд қиладилар. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради олтинчиси. – Бойликни ўғридан эҳтиёт қилиш керак, аммо илмни эҳтиёт қилиш шарт эмас, чунки уни ўғри ололмайди. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради еттинчиси. – Бойлиги бор кишини қиёматда молининг ҳисоб китоб қилинади, аммо илмлик кишини илмидан ҳисоб олинмайди. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради саккизинчиси. – Бойлик кўп турса эскириб, чириб йўқ бўлиб кетади, аммо илм кўп турган сари қувват ҳосил қилади. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради тўққизинчиси. – Бойлик дегани қалбни қорайтириб, хира қилади. Илм дилни равшан ва мунаввар қилиб нурли қилади. “Эй Али, илм афзалми бойлик афзалми”, сўради ўнинчиси. – Одамни моли кўп бўлса, унга маст бўлиб, Фиръавндек даъвои Худолик қилади. Агар кишининг илми кўп бўлса, пайғамбарлардек шикасталик ила бандалик қиладилар. Шундан сўнгра хорижийлар ҳаммалари ҳазрати Алини олимликларига ва Пайғамбар алайҳи саломнинг ростгўйликларига иймон келтириб мусулмон бўлдилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу уларга қараб: “Агар сизлар мени умрим тамом бўлгунча ушбу сўздан сўрасангизлар эди, ҳар бирингизга бошқа-бошқа жавоб берардим”, дедилар. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтадилар: “Ким олимнинг олдига келиб, у билан бирга ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, унга 7 яхшилик бор: Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади. Олим билан бирга ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади. Уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати тушади. Олимнниг олдида ўтирганларга Худонинг раҳмати тушади, демак, унга ҳам шу раҳматдан насиба етади. Модомики, эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади. Малоикалар олимлардан рози бўлиб, уларни қанотлари билан ўраб турадилар. Табиий, ушбу мажлисда ўтирган илмсиз киши ҳам бундан насиба олади. Ҳар бир қўйган ва кўтарган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади, даражасини юксалтиради ва яхшиликларини зиёда этади. Ҳасан розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва...
1 133 134 135 136 137 233