Шу ойнинг 27 санаси журналистлар байрам қилади. Бунга 100 йиллар аввал, айнан шу куни биринчи ўзбек тилида чоп этилган “Тараққий” газетаси асос қилиб олинган. Бу сана бизга доим юз йиллар аввалги жадидчиларимиз, маърифатпарварларимиз жасорати ва шижоатини эслатиб туради. Ўша давр нашрларини варақлай туриб, тараққийпарварларимизнинг сиёсий савияда, жасоратда биздан анча устун бўлганларини пайқаш мумкин. Ҳур фикр ўлим билан мукофотланган бир даврда ҳам миллатпарварларимиз виждон амрини азиз жонларидан устун қўйганлар. 857
Саломлашиш ҳукми Исломда биринчи бўлиб салом бериш суннат унга алик олиш эса фарз. Имом Абдулбар раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар “Биринчи бўлиб салом бериш суннат, унга алик олиб жавоб қайтариш эса фарздир”, деб Ислом уммати ижмоъ қилганини нақл қилганлар. 696