islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Уйда қолинг!

Ота-она дийдорини ўйласангиз, Ўғил-қизнинг камолини ўйласангиз, Хонадоннинг аёлини ўйласангиз, Кўча кезманг, илтимосим уйда қолинг! Гап-сўзларга, миш-мишларга тутманг қулоқ, Саросима, қўрқувлардан бўлинг йироқ, Ўз уйингиз барча жойдан сокин, тинчроқ, Насиҳатим кўча чиқманг, уйда қолинг! Фарзандлар гул дийдорингиз кўриб тўйсин, Китоб-дафтар, қалам беринг, меҳр қўйсин, Ҳамма фақат Сизни десин, Сизни суйсин, Кўча кезманг, илтимосим уйда қолинг! Олам узра кезар ўлатнинг сояси, Ҳар ким бугун ўз-ўзининг ҳимояси, “Уйда қолинг!” Бу юртбошининг ғояси, Кўча чиқманг, илтимосим уйда қолинг! Ойнинг ярми қаро бўлса, ярми ёруғ, Оғир дамлар ўтар, кунлар келар қутлуғ, Шукур қилинг, соғ-омонсиз, қилинг қуллуқ, Уйда бўлинг, илтимосим уйда қолинг! Aллоҳимдан мадад сўранг, дуо қилинг, Шифо сўранг, паноҳ тиланг, нидо қилинг, Бу ўлатни ўзингиздан жудо қилинг, Уйдан чиқманг, уйда бўлинг, уйда қолинг. Бобоқул Усмон Бухоро вилояти, Шофиркон тумани. Манба: muslim.uz 463

Маҳзун бўлманг, меҳрибонингиз доим сиз билан бирга!

Инсон зоти туғилишидан бошлаб меҳр ва эътиборга муҳтож қилиб яратилган. Айниқса, ҳозиргидек машаққат ва мусибатлар пайтида ҳар доимгидан ҳам кўпроқ тўғри йўл кўрсатувчи инсонларнинг кўмаги ва далдасига эҳтиёж сезади. Кимдир ота-онасининг тасаллисига, яна кимдир эса устозларининг панд-насиҳатларига суянади. Кимнингдир эса суянувчи инсони йўқ… Лекин ҳафа бўлишга ҳеч ҳам ўрин йўқ, чунки бизларга ота-онамиздан ҳам, жамики махлуқотлардан ҳам шафқатли бўлган бир инсон бор. У киши Аллоҳ таоло оламларга раҳмат қилиб юборган, токи умрларининг охиригача “Умматим, Умматим” дея гуноҳларимизнинг мағфират қилинишини Роббиларидан ёлвориб сўраган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У зот асҳоблари билан бирга ўтирганда: “Биродарларимни соғиндим”, – дедилар. Саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?”, – дейишганда: “Сизлар менинг асҳобларимдирсиз, менинг биродарларим мендан кейин келиб, мени кўрмай туриб иймон келтирган умматларимдир”, – дея жавоб бердилар. Демак, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ҳозирда яшаётган умматларини ҳам саҳобаларини севгандек севадилар, саҳобалари ҳақида қайғурганлари каби биз ҳақимизда ҳам қайғурадилар. Агарда биз Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан зийнатлансак, уларнинг суннати мутоҳҳараларига эргашсак, бу дунёда У зотни доим ёнимизда бўлган ҳолда топамиз, охиратда эса иншааллоҳ улар билан бирга бўламиз. Қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан асҳобларига кўрсатган меҳрибонликлари акс этган баъзи лавҳаларни келтирамиз. Расулуллоҳнинг асҳобларини ҳимоя қилишлари ва уларнинг устидан истеҳзо қилинганда қаршиликлари: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу арок дарахтининг шохларини тўплаётган эдилар. У кишининг оёқлари ингичка бўлиб, шамолда очилиб қолди. Шунда саҳобалар кулиб юборишди. Расулуллоҳ: ”Нега куляпсизлар?”, – дедилар. Саҳобалар: ”Оёқларининг ингичкалигидан”, – деб айтишди. Расулуллоҳ эса: ”Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, унинг оёқлари мезонда Уҳуд тоғидан ҳам оғирроқ келади”, – дедилар. Расулуллоҳнинг асҳобларининг илм олишларига ҳарисликлари: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ Ҳажжатул Вадоъда шундай дедилар: “Мендан амалларингизни ўрганинглар, албатта мен бундан кейин яна ҳаж қиламанми ёки йўқми билмайман”. Яхши ва ёмон кунларда Расулуллоҳнинг асҳоблари билан бирга бўлишлари: Саҳл ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ мусулмонларнинг заифлари ёнига келиб уларни зиёрат қилар, касалларини бориб кўрар, жанозаларида қатнашар эдилар. Расулуллоҳнинг асҳобларининг қайғусига шерик бўлишлари ва улар ҳақида қайғуришлари: Қурра ибн Иёс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ўтирсалар улар билан бирга саҳобалар ҳам ўтиришар, уларнинг орасида бир киши ҳам бўлиб, у кишининг кичик ўғилчаси орқасидан келса, ёнига ўтқазиб қўяр эди. Унинг ўғилчаси вафот этиб, маҳзунлик уни қуршаб олгани учун ҳалқага қатнашмай қўйди. Расулуллоҳ уни қидирдилар ва: “Фалончи қаерда?”, – деб сўрадилар. Саҳобалар: “Сиз кўрган ўғилчаси вафот этди”, – деб айтишди. Расулуллоҳ у кишини учратиб қолдилар ва ўғли ҳақида сўрадилар ва у кишини юпатгач, шундай дедилар: “Эй фалончи, қайси бири сен учун афзал, ўғлинг билан умр бўйи роҳатланишингми, ёки эртага жаннат эшикларидан бирининг ёнига борганингда ўғлингни сендан олдин жаннатга кириб, эшикни очиб турган ҳолатида топишингми?” У киши: “Эй Расулуллоҳ, албатта, ўғлимнинг мендан ўзиб кетиб, жаннат эшигини мен учун очиши менга суюклироқдир”, – деди. Шунда Расулуллоҳ: “ Албата, бу нарса сенда бўлади”, – дедилар. Саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, фақатгина унга хосми, ёки барчамизгами?” – деб сўрашди. Расулуллоҳ: “Барчангизга”, – дедилар. Расулуллоҳнинг асҳоблари ва уларнинг фарзандларини дуо қилишлари: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ Хандаққа чиққан пайтларида муҳожир ва ансорлар совуқ тонгда қазишаётган эди. Улардаги чарчоқ ва очликни кўриб, “Аллоҳим, охират ҳаётидан бошқа ҳаёт...

СОVID-19 КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ИНСОНИЯТГА ЎЗЛИГИНИ АНГЛАТГАН СИНОВ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамдулиллаҳи роббил аламийн, вал ақибату лил муттақийн,  вас солату вас саламу ала росулиҳи Муҳаммадин ва ала алиҳи  ва соҳбиҳи ажмаиъйн! Ислом таълимотида сиҳат саломатликнинг улуғ неъмат эканлиги ва унинг қадрига етиш лозимлиги алоҳида таъкидланган. Ер юзидаги жамики мавжудот учун сиҳат саломатликнинг ўрни муҳим. Жумладан, инсонлар саодатли ҳаёт кечириш ва кўзлаган мақсадларини амалга оширмоқлиги учун бу неъматнинг аҳамияти катта. Акс ҳолда ҳаёт мазмуни йўқолади ва дунёнинг ҳеч қандай лаззати ва жозибаси татимайди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонлар ғанимат билишлари лозим бўлган неъматлар сирасида сиҳат саломатликни зикр қилиб ўтганлар. Имом Байҳақий ва Имом Ҳоким қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: إِغْتَنِمْ خمَسًا قَبْلَ خَمْسٍ: شَبَابَكَ قَبْلَ هَرَمِكَ وَصِحَّتَكَ قَبْلَ سَقَمِكَ وَغِنَاكَ قَبْلَ فَقْرِكَ وَفَرَاغَكَ قَبْلَ شُغْلِكَ وَحَيَاتَكَ قَبْلَ مَوْتِكَ (رواه البيهقي والحاكم) “Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат бил: кексалигингдан аввал ёшлигингни, бетоблигингдан аввал саломатлигингни, фақирлигингдан аввал бойлигингни, бир ишга машғул бўлиб қолишингдан аввал бўш вақтингни ва ўлиминг келмасидан аввал ҳаётлик вақтингни”.[1] Саломатлик улкан неъмат бўлгани боис бутун дунёда одамлар соғликларини муҳофаза қилиш йўлида катта саъй-ҳаракатлар қилиб, кўп маблағлар сарфлашади. Баъзи инсонлар эса, касал бўлмасдан туриб уни олдини олиш чораларини кўришади. Бу эса касал бўлиб кўп маблағ сарф қилгандан кўра самарали ва яхшироқдир. Маълумки ислом дини, аввал бошидан токи охиригача инсониятга фақат ва фақат яхшилик келтиради. Чунки бизни йўқдан бор қилган Зот, инсонга нима фойдалигу, нималар зарарли экани ҳақида бизларни огоҳ этган! Шунинг учун ҳам ислом дини, барча замон ва маконларга салоҳиятли бўлган илоҳий таълимотдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ(14) “Яратган зот билмасмиди? У сирларни билувчи ва баридан хабардордир!”[2] Аллоҳ таоло, инсонга имтиҳон майдони қилган бу дунёда бошқа синовлар қатори турли хасталикларни ҳам яратган. Бандаларига тўғри  йўлни кўрсатиб, уларни ризқлантирган Зот, улар касал бўлганларида шифо бергувчи ҳам Унинг Ўзидир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: الَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهْدِينِ  (78)وَالَّذِي هُوَ يُطْعِمُنِي وَيَسْقِينِ (79)  وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ(80) “У мени яратган, мени ҳидоят қиладиган ҳам Ўзидир. Мени едириб-ичирадиган ҳам Ўзидир. Беморлигимда шифо берадиган ҳам Ўзидир”.[3] Ояти каримада яратиш сифатини Аллоҳ таолога нисбат берилмоқда. Дарҳақиқат, коинотдаги барча махлуқотларни Аллоҳ таоло яратган. Кеча ва кундуз, йил фаслларининг алмашиниши, аъзоларимизнинг бир бирига мутаносиблиги, буларнинг барча-барчаси,  ёлғиз яратувчи томонидан эканига далолат қилади. 79-оятда эса, ризқни Аллоҳ таолога нисбат берилмоқда. Маълумки,  осмон билан  ер орасида, денгиз билан ер остида қанча қанча миллиардлаб жонзотлар бор. Кеча оқшом мана шу миллиардлаб жонзотларнинг барчаси: “Эртага нима еймиз?” демасдан хотиржам уйқуга кетганлар. Мана бугун янги тонг отди! Улар худди кечагидек кунларини давом эттиришмоқда. Уларнинг инсонларга ўхшаб егулик маҳсулотларни ғамлаб қўядиган музлатгичлари ҳам, сандиқда пуллари ҳам ёки овқат сотиб оладиган дўконлари ҳам йўқ. Шундай бўлсада, улар хотиржам уйқуга кетишмоқда, акс ҳолда улар ухламас эдилар. Аммо уларда асосий нарса бор, у ҳам бўлса Аллоҳ таолонинг ризқига қаноат ва хотиржамликдир. Шу ўринда айтиб ўтишимиз лозимки, барчамиз биладиган ва имон келтирган “ризқ ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, Аллоҳдан”, деган ақидамизга қай даражада мустаҳкам ёки заиф эканимиз шу кеча-ю, кундузда билиниб қолди. Дунёнинг барча давлатларида тарқаган СОVID-19 Коронавирус пандемияси муносабати билан диёримизда карантин ҳолати эълон қилиниши баробарида, баъзи юртдошларимиз ўзларини бироз йўқотиб қўйдилар. Ҳукумат томонидан қанчалар огоҳлантирилмасин, ўзаро ёрдам, ҳамжиҳатликка чақирилмасин, ватандошларимиздан...

БИРИНЧИ АПРЕЛЬ ЁХУД ЁЛҒОНГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ

❗️1 апрель – алдаш куни. Алдаш – ёлғончилик, каззоблик, фирибгарлик деган маъноларни ўз ичига олади. «Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганлар-гина тўқирлар. Ана ўшалар – ёлғончилардир» (Наҳл сураси, 105-оят). ❗️Биринчи апрель ҳазили деб, бир кишини алдаш оқибатида унинг қони, мол-мулкига тажовуз қилинади, обрўси поймол қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Видолашув ҳажида шундай деганлар: «Сизларнинг қонингиз, молингиз ва обрўингиз бир-бирингизга ҳаромдир»! Имом Бухорий ривоят қилган. «Эй иймон келтирганлар! Бир-бирингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар» (Нисо сураси, 29-оят). ❗️Мазкур алдов бирор шахснинг бирор иллатини айблаш маъносида бўлса ва ўша иллат унда ҳақиқатдан ҳам бор бўлса, бу иш ғийбат бўлади. Агар ўша иллат унда бўлмаса, туҳмат ёки бўҳтон бўлади. Буларнинг ҳар иккаласи ҳам шариатимизда ҳаромдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима?» деб сўрашди. У зот: «Биродарингни унинг ўзига ёқмаган нарса билан зикр қилишинг», дедилар. Шунда: «Мен айтган нарса биродаримда бор бўлса-чи?» дейишди. У зот: «Агар айтган нарсанг унда бор бўлса, ғийбат қилган бўласан. Айтган нарсанг унда бўлмаса, бўҳтон қилган бўласан», дедилар. Имом Абу Довуд ривоят қилган. ❗️Мазкур алдовга мазах, истеҳзо ҳам аралашади. Буларнинг ҳар иккаласи шариатда ман этилган. Абу Лайло Ансорийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотга чиққанларида у зотнинг саҳобаларидан бири ҳазиллашиб, бир кишининг ўқдонини беркитиб қўйди. Эгаси уни излаб, топа олмай, хавфга тушди. Унинг устидан кула бошлашган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб: «Нимага куляпсизлар?» дедилар. «Ҳазиллашиб, Фалончининг ўқдонини беркитиб қўйган эдик, қўрқиб кетди. Шунга куляпмиз», дейишди. У зот: «Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас», дедилар». Умар ибн Абдулазиз: «Мазахдан сақланинглар. У кек пайдо қилувчи аҳмоқликдир», деган. Ҳакимлардан бири шундай дейди: «Мазах аслида сўкиш, аммо эгасини кулдиради, холос». Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, устига асал суртилган заҳарга ўхшаш бу «байрам»да тилга тегишли бўлган барча жиноятлар содир этилади ва бу оддий ҳол деб қабул қилинади. Юқорида уларнинг ҳаммасини бирма-бир келтирмадик, ақл эгаларига эслатма ва огоҳлантириш бўлсин дея бир неча мисоллар келтирдик, холос. Аслида бирор кунни «Умуман ёлғон ишлатилмайдиган кун» деб нишонласа тўғри бўлмасмиди? Ўзи шундоқ ҳам ҳеч бир кунимиз ёлғонсиз ўтмайдиган бўлиб қолди-ку! Яна бир таклиф: 1 апрелни алдов ва ҳазил куни деб нишонлагандан кўра «Гиёҳвандликка қарши кураш куни» ёки «ОИТСга қарши кураш куни» сингари «Ёлғонга қарши кураш куни» деб эълон қилсак бўлмайдими? Исҳоқжон БЕГМАТОВ Манба: @muslimuzportal 517

​​Келажакка хат

Салом келажакда шу канални архивларини ўқиётган авлодлар. Балки ҳозир 2100 йилдир, балки ундан ҳам кўп. Мен 2020 йилдан ёзяпман. Ёшим 30 да. Ҳозир шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳридаман. Мана бир ойдан бери карантин режимидаман, 13 кунки уйдан ҳеч қаерга чиққаним йўқ. Деразадан ташқарига қарар эканман, мушуклар ва қушлардан бошқа жонзотга кўзим тушмайди. Аммо соат кечки 21 бўлиши билан, одамлар уйларининг деразаларидан туриб қарсаклар чалишади. Шунда ҳис қиламан ёлғиз эмаслигимни. Масжидлардан азон овозини эшитганимда эса бу кўнглимга қандайдир умид бахш этади. Ҳозир худди кино қаҳрамонидайман, гўёки бу кунлар туш, уйғониб кетсам ҳаммаси аввалгидай давом этиши керакдай туюлади. Биз инсоният, ўзимизга жуда қаттиқ ишониб юборган эдик. Илм-фан, янги технологиялар, глобализация жараёнида шундай катта ютуқларга эришдикки, дунёда пандемия рўй беришини ҳаёлимизга ҳам келтира олмасдик. Биз инсоният, овқат ва томоша, кўнгилхушликлар учун жуда кўп пул сарфладик, спорт ўйинлари, қиммат машиналар, ҳаддан ташқари керакмас нарсаларга ҳам кўп пул сарфладик, Бошқа бир биродаримиз нонга зор йиғлаган вақтда бошқалар ҳаттоки олтинни ейиш мумкин бўлган ҳолатга келтириб истеъмол қилишди. Бизнинг кунлик мавзуларимиз футбол, ғийбат, бемаза приколлар эди. Турмуш ташвишлари, қандай қилиб уйимизни қўшнимизни уйидан баландроқ қилиб қуриш ҳақида ўйлардик. Врачларга кунда кунора қўл кўтардик, ўқитувчига етарли ҳурмат кўрсатмадик. Ҳеч қачон бу инсонларга қаҳрамонлар сифатида қарамадик, олди қочди фильмлар кўрдик попкорн еб, биз учун суперқаҳрамонлар Темир Одам ва Супермен эди. (ҳозир бу киноларимиз сизларга мультфильм бўлиб туюлса керак) 2020 йилда коронавирус пандемияси бошланди… Бошида буни бизга алоқаси йўқ деб ўйладик. Хитойликларни устига  юборилган бало деб, бундан хурсанд бўлган эшакмиялар ҳам бўлди. Ҳозир эса, қўрқмасдан ёмғир остида сайр қила олмаймиз, ўпкамизни тўлдириб тоза ҳаводан нафас олиб табиатнинг неъматларидан баҳраманд бўла олмаймиз. Биз индустриализация даврида яшадик, ўрмонларни кесиб тугатдик, денгизларни қуритдик, бир замонлар инсон қўли тегмаган жаннатмакон ўлкаларни чўл-у биёбонга айлантирдик… Сизларга, ўзимиздан кейингиларга қандай дунё ташлаб кетишимиз ҳақида ўйламадик, ўйлаганларни устидан кулдик… Сизларда балки ҳозир киберпанк давридир, бизни қандай яшаганимиз жуда примитив ва кулгили туюлар. Балки бизларни қарғарсиз… Биласизми, биз минглаб одамларни чақириб исрофгарчилик билан тўйлар қилардик. Жуда кўп оилалар эса шунга қарамай ажрашиб кетишарди. Биз ўзимиз хоҳлагандай эмас, бошқаларнинг биз ҳақимиздаги фикрларини муҳим деб ҳисоблаб қилардик буни. Дунёнинг энг одам гавжум жойлари бўшаб қолди, бир замонлар болалар кулгиси билан тўлган ўйин майдончалари, бугун кимсасиз етим қолган табиат каби ётибди… Ҳали фарзандларим учун деб бирорта дарахт экишга улгурмаган эдим… Бир замонлар одамларнинг ҳайратли нигоҳлари билан томоша қилинган музейлар бўш, денгизлар, йўллар бўш… Бугун Ватикан ҳам, Қуддус ҳам, ҳатто Каъба ҳам бўш… Биз ўз хатоларимизнинг қурбонларига айландик. Биз хулосалар қилиб, албатта бу балодан қутулишимизга ишонамиз. Сизлар эса биз қилган хатоларни такрорламанглар. Сизларнинг ҳам келажакда дунёга келишингиз, севишингиз, бахтли бўлишингиз, авлодларингиз учун яхши ишлар қилишингизга ҳаққингиз бор. Биз шундай авлод бўлдикки, ўтмиш хатоларидан етарли хулоса қила олмадик, мана энди ўз бошимиздан кечириб хулоса қилмоқдамиз. Сизлар биздай бўлманглар. 27.03.2020 Нурбек Алимов Манба: @nurbekalimov канали 710
1 97 98 99 100 101 233