Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Диний ишлар бўйича қўмита Ахборот-таҳлил маркази ходими Нодир Шомирзайев ва Республика қайтариқ гуруҳи мутахассиси Турақулов Қаҳрамон иштирокида “Экстремистик ва террористик оқимларнинг шахс онгини бошқариш услублари” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида институт ўқитувчилари ва кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. Бугунги кунда дунё хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солаётган жиддий муаммолардан бири – экстремистик ва террористик оқимларнинг кенгайиб боришидир. Ушбу оқимлар ёшлар ва тажрибасиз инсонларни ўз сафига жалб қилиш учун турли тарғибот усулларидан фойдаланади. Уларнинг энг хавфли қуролларидан бири – шахс онгини бошқаришдир. Экстремистик гуруҳлар ўз ғояларини тарғиб қилишда диний, сиёсий ёки ижтимоий мафкураларни бузиб талқин қилиш орқали тарафдорларини ҳақли эканлигига ишонтиради. Улар: Ўз ғояларини динга боғлаш – мафкураларини диний манбаларга асосланган деб кўрсатади. Диний далилларнинг нотўғри талқини – Қуръон ва Ҳадисдаги оят ва ривоятларни ўз мақсадлари йўлида бузиб шарҳлайди. Жамиятни бўлиш – “тўғри йўлдагилар” ва “адашганлар” каби кескин фарқлаш орқали қарама-қаршиликни кучайтиради. ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси кабинет мудири М.Азизов 184
Миллий низо ва диний бўлинишга сабаб бўладиган ахборотлар аксар ҳолларда уйдирмалар, ёлғон янгиликлар ёки атрофдаги воқеаларнинг бўрттирилиши орқали тарқатилади... - Хоразм вилояти Шайх Қосим бобо жоме масжиди имом-хатиби Шермуҳаммад Болтаев
“Билингки, бидъат икки ишнинг биридан пайдо бўлади. Биринчиси мутаассибликдан, иккинчиси аҳмоқликдан. Бир инсон ақли жойида бўлган ҳолида қалбидаги ақидаси бузуқ бўлгани боис ҳақни тан олмасдан катта кетса, ана шу кимса мутаассиб бўлади”... - ТИИ талабаси Абдусаломов Ҳожимурод
Саҳобалар ўз одатларига биноан, вақти келиб ана шундай фитналарга дуч бўлганда мусулмон кишилар қандай йўл тутишсалар нажот топишлари мумкинлигини сўрадилар... - Модуль таълим тизими талабаси Суфиев Жаъфархон
Мутаассиблик — унинг луғавий маъноси бирон эътиқодга ёки дунёқарашга ўта берилганлик, ўз фикрида қатъий туриб олиб, бошқаларнинг фикрини инобатга олмаслик ҳамда инкор қилиш ва ҳамиша ўзини ҳақ деб билишдир. Ҳозирги вақтда бу "фанатизм" ҳам дейилади...