Толҳа ибн Убайдуллоҳ Тамимий Қурайш карвонларидан бири билан бирга Шом шаҳарларига тижорат учун борар эди. Карвон Бусро шаҳрига етиб келганида Қурайшнинг кекса тожирлари бу юртнинг бозорига кириб олди-соттини бошлаб юборишди. Толҳа ёш, тижоратда улардек тажрибали эмаслигиги қарамасдан ўткир заковати ва узоқни кўра олиш қобилияти туфайли улар билан мусобақалашишга ҳатто ўзиб ҳам кетишга муваффақ бўлган эди...- Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме масжиди имом хатиби А. Собиров
“Албатта, мен Раббим ва Раббингиз бўлмиш Аллоҳга таваккал қилдим. Ҳар бир ўрмалайдиган нарсанинг пешонаси Унинг чангалидадир. Албатта, Раббим тўғри йўлдадир” (Ҳуд сураси 56-оят). Ҳуд алайҳиссалом қавмини кўп маротаба ҳақ йўлга чақирса-да, юз ўгиравердилар. Ушбу ояти карима у зот алайҳиссалом айтган сўзларидан бир парчадир...- Тошкент ислом институти ўқитувчиси Сурайё Иброҳимова
Яҳё ибн Маин раҳматуллоҳи алайҳ ҳаёти, куч-ғайратини илм олиш ва ўргатишга бағишлади. Ҳадис илмида беназир, тақводор раббоний олим ҳамда кўплаб муҳаддисларнинг устози. Яҳё ибн Маин ибн Авн Зиёд ҳижрий 158-йили Аббосий халифаларидан Абу Жаъфар Мансур даврида, Ироқнинг Анбор шаҳрида дунёга келди...- Тошкент ислом институти “Ҳадис ва Ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Нилуфар Саидакбарова
Иккинчи гуруҳ, яъни, Абу Ҳанифанинг рақиблари у кишига таъналар етказиб, у кишининг ривоятларини рад этиб, у кишини «аҳли раъй» дея шаънларини туширишга уриниб, Абу Ҳанифа айтмаган сўзларни ўзларича тўқиб, у киши номларидан гапириб юрган бўлса, иккинчи гуруҳ, яъни, Абу Ҳанифа тарафдорлари ўз имомлари шаънини кўтариш мақсадида аслини текширмасдан, ровийларини суриштирмасдан Абу Ҳанифанинг фазллари, тақволари, етук инсонликлари ҳақида кўплаб ривоятлар келтиришган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Ҳанафия мазҳаби асосчиси, имоми бўлган Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Нўъмон ибн Собит Имом Аъзам номи билан танилгандир. Кўфада саксонинчи ҳижрий санада таваллуд топди. Шу ерда ўсиб улғайди ва ҳаётининг аксар қисмини шу шаҳарда таълим олиб, таълим бериб ўтказди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев