islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ўликлар шаҳридаги Имом Шофеий мақбараси

Маҳаллий аҳоли орасида Имом Шофеий мақбараси (قبة الإمام الشافعي) ёки Имом Шофеий зиёратгоҳи (مشهد إمام شافي) номи билан машҳур ёдгорликда Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳнинг қабри жойлашган. Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ аҳли сунна вал жамоа фиқҳий мазҳабига асос солган тўрт имомлардан биридир...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

ЎЗЛАШМАЛАРНИНГ ТИЛ ЛЕКСИКАСИНИНГ БОЙИШИДА ТУТГАН ЎРНИ

Араб тили ҳoзирги кунда oлти жаҳoн тилининг бири ҳисoбланади. Бирлашган  Миллатлар  Ташкилоти  кенгашларида  иш  юритиш учун  қўлланадиган  етти  тилнинг  биттаси  араб  тилидир.  Бу  тилда  БМТ,  Араб давлатлари  лигаси,  Форс  кўрфази  араб  давлатлари  кенгаши,  Араб тили академияси, Ислом робитаси ташкилотлари сингари бир қатор халқаро ташкилотларда кенгашлар, сессиялар ва мажлислар олиб борилади...- Тошкент давлат шарқшунослик универститети 2-курс магистранти Абдуллоҳ Қосим

Машҳур аллома Абу Наср Форобий ҳақида нималар биласиз? Абу Наср Форобий (873–950)

Абу Наср Форобий жаҳон маданиятига ўзининг катта ҳиссасини қўшган Марказий Осиёлик машҳур файласуф, қомусий олим бўлган. Форобийнинг тўлиқ исми Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тараққийпарвар ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожи унинг номи билан боғлиқ...- “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин

ФИРАБРИЙ РИВОЯТИ МАШҲУРЛИГИНИНГ САБАБЛАРИ НИМАДА?

“Саҳиҳул Бухорий”ни муаллифдан эшитган ровийлар орасида Абу Абдуллоҳ Фирабрий (231-320/846-932) алоҳида ўрин тутади. Аллоҳ таоло унга Имом Бухорий билан учрашиш ва ундан ҳадис эшитиш учун бир неча сабабларни тақдир қилган ва кўп хайрли ишларга муяссарлик билан хослаган. Шу сабабли унинг ривояти ривоятларнинг энг яхшиси, энг тўлиғи ва санади олийроғига айланган...- Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Абдувоси Шоназаров

 “ҚОТРУН НАДО ВА БАЛЛУС-САДО” АСАРИНИНГ МУАЛЛИФИ ЖАМОЛИДДИН ИНБ ҲИШОМ АЛ-АНСОРИЙ РОҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ ВА УНИНГ АСАРЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ

Араб тили грамматикаси имомларидан Имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Жамолиддин ибн Юсуф ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳишом ал-Ансорий Мисрий ҳижрий 708-йили зул-қаъда ойида, (милодий 1309-йил) Қоҳира шаҳрида таваллуд топган. Ёшлигиданоқ у ерда илм ва олимларга муҳаббат қўйиб катта бўлган...- Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети Араб филологияси 1-курс магистранти Нуриддин Турғунбоев
1 264 265 266 267 268 732