Ислом динида касални зиёрат қилиш энг улуғ савобли амаллардан бири ҳисобланади. Барча эзгу амаллар каби бу ишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Киши бемор бўлганда соғ пайтидан кўра яхшироқ амал ёзилади. Унинг ҳар бир ҳолати ибодат қилган билан тенг...-Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов.
«Умра» сўзи ўзбек тилида «зиёрат» маъносини англатиб, айнан Маккадаги Масжидул ҳаромни зиёрат қилиш ва шу аснода маълум амалларни бажаришга қаратилган ҳаракатлар мажмуасига нисбатан қўлланади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжидул ҳаромни бир неча марта зиёрат қилганликлари сабабли бу амал умматлар учун суннат бўлиб қолган...-М.Насриев
Ўрта асрларда яшаган Марказий Осиёлик олимлар орасида буюк астроном, математик ва географ Аҳмад Фарғоний салмоқли ўрин эгаллайди. Алломанинг тўлиқ исми Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир Фарғонийдир...-“Тиллар“ кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин
Давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 26-январ куни Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимизда инсон қадри улуғланишига доир вазифалар белгиланди...-Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров
Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва саҳобаи киромларни ёмонлаб қасидалар айтишарди. Бизга ўша қасидалар етиб келмаган. Чунки мусулмонлар (саҳобаи киромлар) у қасидаларни бир-бирларига етказишмаган ва умуман эътибор беришмаган. Натижада қасидалар йўқолиб кетган. Биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва Исломга нисбатан айтиладиган масхараомуз сўзлар тарқалишига ҳисса қўшиб қўймаслик учун (саҳобаларга ўхшаб) ўшандай сўзларга эътибор қилмаслигимиз керак...-Нозимжон Ҳошимжон.