Тошкентдаги анжуман давомида ИТБ гуруҳининг бўлинмалари ҳамда Африка ва Осиёдаги аъзо мамлакатлар ва ҳомий ташкилотлар билан ўттизга яқин шартнома имзоланган.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаёган улкан ислоҳотлар кўлами жиҳатидан ғоят кенг, моҳиятан инсонпарвар, буюк келажакни кўзлангани билан жуда аҳамиятлидир.- Иброҳимжон ИНОМОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
Кеча, 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ислом тараққиёт банки Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага расмий мурожаат қилган ҳамда Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олиш учун тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (203 нафар) рўйхати “Ал-Азҳар” мажмуаси институтлари департаменти администрациясига ҳамда Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига юборилган. Тавсияномаси “Ал-Азҳар” мажмуаси администрациясига юборилган фуқароларимиз мазкур олий таълим муассасасининг талабига мувофиқ “Ал-Азҳар” мажмуасининг расмий сайти (https://www.azhar.eg/foreignstudent/enroll) орқали қисқа муддатларда рўйхатдан ўтишлари ва хорижга чиқиш паспортларини тизимга юклашлари сўралади. Дин ишлари бўйича қўмита 1 183