islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ёшларимизни “Ҳизбут таҳрир” фитнасидан асрайлик!

Бугунги кунда қатор мусулмон мамлакатларида ижтимоий барқарорлик ва уммат бирдамлигига “Ҳизбут таҳрир” ташкилоти томонидан рахна солинмоқда.- Ўткир Ҳасанбаев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Номаҳрам аёл билан холи қолишнинг зарарлари

Динимизда номаҳрам аёлга қарашдан қайтарилган. Бегона аёлга шаҳват ила боқиш ҳаром. Аллоҳ таоло бандаларига бир ишни қилишни ёки бирор нарсани тановул этишни ҳаром қилдими, демак, ўша ишда, ўша таомда улкан зарар борлигидан қайтарган. Аллоҳ таоло бандаларига бирор ишни қилишга буюрдими, демак, унда улкан фойда бор. Номаҳрам аёлга қарашнинг ман этилишининг ҳикматлари кўп. Зинонинг, зинога олиб борадиган ишларнинг олдини олиш, жамиятнинг поклигини сақлаш ва ҳоказо. Британиялик олим Тим Ҳант бир фикри учун Лондондаги университетдаги ишидан бўшатилади. Илмий лабораторияларда эркак ва аёлнинг бирга ишлаши хато эканини, аёлни эркак бор жойдан узоқлаштириш лозимлигини, чунки аёлнинг ёнида тажриба ўтказаётган эркак зеҳнини бир жойга жамлай олмаслигини таъкидлаган. Бу олим ҳақиқатни айтган эди, аммо атрофидагилар бу гапни қабул қилмадилар ва олимга ҳужум қилиб, охири уни ишдан бўшатдилар. Бу олим Нобел мукофотини олган ва кўп илмий иш қилган. Илмий ҳақиқат шуки, бегона аёл билан беш дақиқа ўтириш танада кортизол гормонининг миқдори ошишига етарли экан. Бу Дейли телеграф газетасида нашр этилган илмий тадқиқот хулосаси. Валенсия университети тадқиқотчиларининг таъкидлашича, жозибадор аёл билан холи қолиш кортизол гармонининг кўп миқдорда ишлаб чиқарилишига сабаб бўлар экан. Ваҳоланки, тажрибада иштирок этган эркаклар ёнларидаги аёлга қарамасликка ҳаракат қилишган. Лекин барибир гармон ишлаб чиқарилиши тўхтамаган. Кортизол бу инсондаги энг муҳим гармонлардан бири бўлиб, уни стресс гармони дейилади. Бу гармонни танадан бутунлай йўқ қилиш ман этилади, чунки организмнинг қувват билан таъминланишига сабаб бўлади. Аммо унинг ҳаддан ортиқ ва доимий ишлаб чиқарилиши организмнинг кучсизланишига, тўлиқ қайта тиклана олмаслигига, мушаклар ва пайлар бўшашишига, бўғимларнинг жароҳатланишига, қутулиш жуда қийин бўлган ёғ қатламининг ҳосил бўлишига, иш бажараётганда доимий шошилиш ҳисси, чарчаш ва асабийлашиш ҳисси, ўзингизга боғлиқ бўлмаган қандайдир жараёнлар учун доим ташвишланиш, унутувчанлик ва диққатни жамлашдаги қийинчилик, қон босимининг ошиши, юрак уришининг тезлашиши, уйқунинг бузилиши ва баъзида жинсий ожизликка сабаб бўлади. Танада кортизол гармонининг ошишига бегона аёл билан холи қолиш сабаб бўлишини ўрганишлар кўрсатмоқда. Агар ўша аёл қанчалик жозибадор бўлса, гармон шунча кўп ишлаб чиқарилар экан. Гармон ошишининг бошқа сабабларига ишдаги ёки муносабатлардаги нохушликлар, узоқ вақт овқатланмаслик, уйқунинг етарли эмаслиги, спиртли ичимликни истеъмол қилиш, кофе ва энергетик ичимликни кўп ичиш киради. Киши синглиси, қизи, онаси билан, бегона эркак билан ўтирганда кортизол гармонининг миқдори ошмас экан. Фақат бегона аёл билан холи қолганда ошади. Бошқа тадқиқот хулосасида айтилишича, киши бегона аёлга қараса ва у ҳақида ўйласа, бу ҳол такрорланса, вақт ўтиши билан эркакда сурункали касалликлар ва депрессия юз беради. Ҳаммамиз мана бу ҳадисни яхши биламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Агар шундоқ бўлса, учинчилари шайтон бўлур», дедилар». Термизий ривоят қилган. Бу ҳадис биз эркакларга бегона аёл билан холи қолишимизни ҳаром этган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадис орқали, Аллоҳ таолонинг фазли ила, биз умматларини ижтимоий ва танамизга оид касалликлардан узоқ бўлишимизни ирода қилганлар. Мўмин инсон ўзига маҳрам бўлмаган аёлларга қарашдан ва улар ила холи қолишдан тийилса, жамиятда фаҳш ишлар тарқалишининг олди олинади. Жамият вабо ва ижтимоий иллатлардан, кишилар зинодан сақланади. 1 735

РИВОЖЛАНИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ ХАЙРЛИ АМАЛЛАРГА БОЙ БЎЛМОҚДА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога шукрки, 2021 йил халқимиз учун баракали кунларга бой ўтмоқда, биргаликда кўп хайрли ишларни бажардик, тарихий воқеалар гувоҳи бўлдик. Шундай мунаввар кунларда Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонладик.- Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ,Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

“Ҳизбут-таҳрир” экстремистик ташкилотининг фикрий ва ақидавий ғоялари

Ҳизбут-таҳрирчиларнинг бидъий қарашларидан бири “инсон  амаллари (хар қандай ҳатти-ҳаракатлари)нинг  яралиши масаласи”га доир бўлиб, уларнинг иддаосича инсоният ўз амалларини ўзи яратади,  Аллоҳ эмас.  Бу  ақиданинг асли эгаси тарихда қолиб кетган “уммат мажусийлари”  деган  жирканч лақабга ҳақли равишда  эга бўлган жаҳмийлар  бўлиб,  улардан Восил ибн Ато бошлиқ мўътазилийларга мерос қолган.

Махдуми Аъзам зурриёти — марҳум муфтий Усмонхон Алимов камтарин инсон эдилар

Ҳазрат  2012 йилда Ислом олами уюшмаси таъсис мажлисининг аъзоси ҳамда Бутундунё уламолар кенгаши аъзоси этиб сайланди. Сўнгги йилларда Иорданиянинг Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинадиган “Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатидан муносиб ўрин эгаллади...-Жалолиддин Нуриддинов
1 322 323 324 325 326 732