Бир неча аср давомида амалда қўлланилган араб ёзувининг 100 дан ортиқ тури мавжуд. 28 ҳарфдан иборат бўлган араб алифбосининг дастлабки шакли “Хатти маъқалий” бўлиб, тик чизиқлар билан ифодаланган.
Хат турини “настаълиқ” деб номланиши ҳақида бир қанча қарашлар мавжуд: Султонали Машҳадийнинг таъкидлашича, Мир Али Табризий бу хатни насх ва таълиқ ёзувлари асосида яратган.