islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистонга асос солган, халқимиз меҳрини қозонган, халқаро миқёсда тан олинган давлат ва сиёсат арбоби эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва тегишли қарори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди. Биринчи Президентимиз таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди. “Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади” деган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. Қуръони каримдан тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди. Гул қўйиш маросимида Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди. Биринчи Президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди. Манба: president.uz 662

Лаънатланган тоифалар (2-мақола)

Абу Бакр Жассос фикрини қувватлаб, саҳоба ва тобеинларнинг “суҳт” сўзи маъноси ҳақида айтган фикрларини келтиради: Абу Бакр Жассос поранинг ҳаромлиги ҳақида далилларни келтиргач, унинг турлари борасида тўхталади ва пора икки қисмга бўлинади дейди: – ҳукм чиқаришда пора олиш ва бериш; – ҳукм чиқаришдан бошқа ўринларда пора бериш ва олиш. Муаллиф ушбу таклифини бундай изоҳлайди: “Ҳукм чиқаришда пора бериш берувчига ҳам, олувчига ҳам ҳаромдир”. :قال سبحانه وتعالى: {يَأْخُذُونَ عَرَضَ هَٰذَا الْأَدْنَىٰ} “…улар мана бу тубаннинг ўткинчи (матоҳи)ни оларлар ва «бизни кечирилади», дерлар”. Ҳолбуки ундай эмас. Аъроф сурасидаги 10 оятни Имом Бағавий пора бериш деб тафсир қилган.  Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, унда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашувига доир тушунчаларга таъриф берилган, яъни коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. Коррупцияга қарши курашда юқори натижаларга эришган Швеция, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш коррупцияга қарши курашда муҳим ўрин эгаллайди. Сингапур давлати 1965 йил мустақилликка эришгач коррупция даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторида турар эди. Лекин бу иллатга қарши ўтказилган бир қатор тадбирлар бу давлатда коррупциянинг минимал даражага тушишига олиб келди. Биринчи навбатда бу ерда бюрократик жараёнлар енгиллаштирилиб суд тизимининг мустақиллиги оширилди (судьяларнинг даромадлари ва имтиёзларини ошириш эвазига). Шу билан бирга коррупция жиноятлари учун санкциялар оғирлаштирилиб, фуқароларга коррупцияга қарши жиноятларни тергов қилишда ҳамкорлик қилишда бош тортганлиги учун жуда катта молиявий санкциялар белгиланди. Тарихдан мисол. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса бу каби қабиҳ ишни қилганга Аллоҳга тавба қилиш кераклиги, халқ ҳам бу каби нопок ишни қилувчини ошкора қилишлиги, чунки одамларнинг сукут сақлаши унинг гуноҳ ишига иқрори бўлишлиги, шу билан маънавий-ҳиссий ёмонлик барчага тарқалишини айтиб ўтган. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу даврида Зоби ибн Ҳорис деган шахс порахўрлик қилганда қамоқ жазоси таъйинлади. Бир қатор давлат идораларида оммавий “тозалашлар” ўтказилиб бу жараёнлар телеканаллар орқали бутун мамлакатга намойиш қилинди. Юқорида санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси Сингапурни қисқа муддатларда коррупция даражаси энг паст мамлакатлар рўйхатида илғор давлатлар қаторига олиб чиқди. Шунингдек, давлат хизматчисининг аҳлоқ стандартларига риоя этишини қаттиқ назорат остига олиш ҳам Сингапур давлатида коррупцияга қарши курашда муҳим дастаклардан бири бўлиб хизмат қилади. 9 декабрь БМТ томонидан бутун дунёда коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинган. Коррупсияни йўқ қилишда молиявий шаффофликни талаб этади Иймон заифлиги: Яъни Аллоҳ таолодан қўрқмаслиги, Аллоҳни яхши танимаслиги, ҳаётидаги қадрият ва диний мезони бузилгани. Иқтисодий: Тангликдан вужудга келади. Ишсизлик, ойлик маошни пастлиги ва ҳ.к. Очкўзлик, эгаистлик. Мансабидан бойлик орттириш йўлида фойдаланиш каби. Дарҳақиқат, Коррупция – мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат. Нафақат мамлакат балки, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир. Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Аҳрорбек Мадаипов   848

Жаҳолатга қарши маърифат – шиоримиз

Муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатларида мамлакатимиз тараққиётининг муҳим йўналишлари, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган долзарб масалалар ўз аксини топган. Жумладан, давлатимиз Раҳбари: “Мамлакатимизда “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолади”, – дея таъкидладилар. Дарҳақиқат, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида диний қадриятларни эъзозлаш, исломнинг чинакам тараққиёт, илм-маърифат дини эканини халқимиз, айниқса, эртанги кунимиз бўлган ёшларимизга етказиб беришга қаратилган тизимли, салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ислом дини инсониятни эзгуликка бошлайди. Ҳақиқий мусулмон, ҳадиси шарифларда таъкидланганидек, ўзгаларга озор бермайдиган, ўзидан яхшилик, илм-маърифат, ҳидоят таратадиган инсондир. Мазкур ҳақиқат бугун бутун дунё ҳамжамияти англаши, бағрикенглик ва аҳилликни ҳаётий мезон сифатида қабул қилиши лозим бўлган долзарб масала ҳисобланади. Маърифат ва жаҳолат бир-бирини инкор этадиган тушунчалар бўлиб, қаердаки маърифат бўлса, ўша ерда нур бўлади, яхшилик уруғлари куртак очади, одамлар бахтиёр ва фаровон ҳаёт кечиради. Аксинча, жаҳолат бор жойда маърифат заифлашган, меҳр-оқибат чекинган бўлади. Ўша ердан қут-барака, файз кўтарилади. Мурожаатда ушбу йилда улуғ мутафаккирлар ҳаёти ва илмий меросига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди. Айниқса, муҳаддислар султони Имом Бухорий, ақида илми алломаси Абу Мансур Мотуридий, улуғ мутасаввиф Баҳоуддин Нақшбанд номи билан боғлиқ халқаро миқёсдаги тадбирларнинг ўтказилиши ҳар биримизнинг қалбимизга ғурур бахш этди. Айниқса, ният ҳақида келтирилган ҳадис маъно-моҳиятига кўра ҳар бир амалимизни эзгу ният ва холислик билан бошлашга даъват этади. Ҳақиқатда, ниятни холис қилсак, яхши, эзгу ниятларни қилсак, натижаси ҳам шунга яраша бўлади. Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Манба: muslim.uz 790

Мисрда 51- халқаро Қоҳира китоб ярмаркаси бошланди

“Ал-Аҳрам» газетасининг хабар қилишича, Миср маданият вазири 22 январь сешанба куни, 51-халқаро Қоҳира китоб кўргазма-ярмаркаси бошланганини эълон қилди. Тадбир Миср халқаро кўргазмалар марказида ўтказилиб, 4 –февралгача давом этади. Ярмарка очилишида мамлакат бош вазири Мустафо Мадбулий ва маданият вазири Энас Абдул Даййом ва бошқа кўплаб давлат ва маданият арбоблари, ёзувчи ва журналистлар, турли давлат элчилари ҳам иштирок этишди. Ярмарканинг бу йилги фахрий меҳмони Сенегал давлати бўлади. Ушбу йирик тадбир бу йили «Миср-Африка, турфахиллик маданияти» номи остида бўлиб ўтади. Кўргазма-ярмарка 800дан ортиқ стенд ва павильондан иборат бўлиб, унда 38 давлатдан келган 900га яқин нашриёт ва ташкилотлар ўз китоб маҳсулотларини намойиш этадилар. Улардан 255 таси араб нашриётларидир. Бундан ташқари, ярмарка ҳудудида 900 дан ортиқ турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва тақдимотлар ҳам ўтказилади. Халқаро Қоҳира китоб ярмаркаси араб оламидаги энг йирик ва узоқ йилги ярмаркалардан биридир. Кўргазма ташкилотчиси сифатида Миср бош китоб ташкилоти чиқади. Китоб кўргазмаси 1969 йилдан бошланиш олади ва ҳозиргача ҳар йили ўтказиб келинади. Йириклиги бўйича дунёда Германиянинг Франкфурт китоб ярмаркасидан кейинги 2-ўринда туради. Ўтган 2019 йилги 50- халқаро Қоҳира китоб кўргазма-ярмаркасига 2,5 миллион киши ташриф буюрган эди. Манба: Grand ta’lim 849

Президентимиз Мурожаатномаси илм-маърифат тарқатишга мустаҳкам замин бўлади

24 январь куни муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномалари бугунги кундаги вазиятни теран таҳлил қилиб, яқин келажакка аниқ вазифаларни белгилаб берувчи ва чуқур мушоҳадали нутқ бўлди. Маънавий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлган – Мурожаатномада Ислом динининг асл моҳияти, илм-маърифат, меҳр-оқибат ва диний бағрикенглик тамойилларини ўзида мужассам этадиган улкан ишларга омил бўлади. Айниқса, муҳтарам Президентимиз Мурожаатномаларида 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилиниши эзгу мақсадларимизга эришишда мустаҳкам замин бўлади. Давлатимиз Раҳбари халқимизнинг дунёқараши, тафаккури талаб ва эҳтиёжлари бутунлай ўзгарганини таъкидлаб, шарқ донишмандларининг “Энг катта мерос – бу яхши тарбия. Энг катта қашшоқлик эса –  бу билимсизлик” деган ҳикматларини доимо ёдда сақлаш муҳимлигини алоҳида қайд этдилар. Аллоҳ таолога шукрки, муҳтарам Юртбошимизнинг ғамхўрликлари ва саъй-ҳаракатлари ила ёшларни илм-маърифатли, одоб-ахлоқли этиб тарбиялашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, йигит-қизларимиз илм-маърифат эгаллаши учун барча имкониятларни яратиб беришга катта урғу берилди. Бундай улкан эътибор ва ғамхўрлик натижасида фарзандларимиз илм-маърифат соҳаларида улкан ютуқ ва муваффақиятларга эришадилар, инша Аллоҳ. Мурожаатномада “Бешикдан то қабргача илм изла” деган ҳикматга мос равишда олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликларни яратишга катта урғу қаратилди. Ҳақиқатан, ёшлар илм-маърифат эгаллашлари, замон мураккабликларига жавоб берадиган фарзандлар бўлишлари, юксак маънавиятли, маърифатли авлод бўлиб вояга етишлари учун муносиб шароит ҳозирлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлмоқда. Албатта, фарзандларда бундай фазилатларни шакллантиришда, ҳеч шубҳасиз, маҳалладаги меҳрли муҳитнинг таъсири жуда катта. Бинобарин, маҳалла мўйсафидлари, имом-домлалар ва тарбия ишига мутасадди бўлганлар бу ишга алоҳида диққат қаратишлари жуда ҳам муҳим бўлмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида айнан шу масалаларга бор куч-қувватимизни сарфлашга алоҳида эътибор қаратдилар. Дарҳақиқат, Президентимиз Мурожаатномада бугунги кундаги энг долзарб масалаларга тўхталдилар. Хусусан, таълим соҳаси ҳақида гапираркан, Давлатимиз раҳбари таълим сифатини халқаро талаблар даражасига кўтариш мақсадида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини алоҳида қайд этди. Дарҳақиқат, бу ишларда яхши натижаларга эришиш учун ёшларни тани соғлом, ақли ўткир, хулқини гўзал қилиб тарбиялаш лозимдир. Шундагина, Юртбошимиз орзу қилганларидек ёшларимиз орасидан хоразмийлар, берунийлар, улуғбеклар, бухорийлар, термизийлар, насафийлар етишиб чиқади, иншо Аллоҳ. Муборак динимизда ёшларнинг одоб-ахлоқли бўлиши, илм олиши энг муҳим шартлардан ҳисобланади. Ислом тарихининг саодат асридан бошлаб ёш авлод тарбиясига жуда катта аҳамият бериб келади. Фарзанд Аллоҳ таоло ато этган улуғ неъмат бўлиши билан бирга масъулияти жуда катта омонат ҳамдир. Жондан азиз болаларимизни гўзал хулқли, дину диёнатли, ҳалол-пок, оиласи, Ватанига садоқатли этиб тарбиялаш эса ушбу неъматнинг олий шукронаси ҳисобланади. Фарзандларни ёшлик чоғидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим. Зеро, ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинади: “Илм Чин-Мочин (Хитой)да бўлса ҳам, уни излаб топиб, эгаллангиз. Зеро, илмни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Илм-фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам ўқиб-ўрганиб, маълумот ҳосил қилган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади. Она-Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналар ва таълим-тарбия ишига мутасаддиларнинг доимий ҳаракатлари ҳам ғоят аҳамиятлидир. Ёшлар тарбияси ҳар доим долзарб масаласи бўлиб келган. Чунончи, эртамизнинг қандай бўлиши бугунги ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайишига боғлиқ. Бугун тарбия борасида имом-хатиблар, ўқитувчи мураббийлар, маҳалла фаоллари янада фаолроқ ишлашларига тўғри келмоқда. Шу боис, ҳар бир фарзанднинг қалбини илм-маърифат нури...
1 448 449 450 451 452 732