islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ўзбекистонда анъанавий ҳафталик ўтказилади

Жорий йилнинг 28 октябрь – 1 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ананавий «INFOLIB UZBEKISTAN-2019» VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтади. Ҳафталик олдидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигини ўтказишдан кўзланган мақсад – республикамизда ахборот-кутубхона соҳасини янада ривожлантириш, аҳолига ахборотлар олиш манбаи, шакл ва методларини етказиш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш, соҳага жорий қилинган замонавий, илмий-методик ишланмалар билан таништириш, китобхонлик ва китоб мутоаласини тарғиб қилиш, ёшларни интеллектул билими ва савиясини оширишга қаратилган тадбирлар орқали уларнинг кутубхоналарга қизиқишини янада кучайтиришдан иборат. Ҳафталик доирасида «Бетгерхонлик-2019», «Кутубхоначилик соҳасидаги ислоҳотлар – янги давр кутубхоналари», «Ахборот-кутубхона муассасининг энг яхши мутахассиси-2019», «Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа», «Ахборот-кутубхона таҳлили танлови» танловларининг республика босқичи бўлиб ўтади. Шунингдек, ахборот-кутубхона муассалари мутахассислари учун UzNEL дастуридаги модулларида ишлаш тартиби бўйича назарий ва амалий машғулотлар, «Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги» IV Миллий илмий-таълимий форуми, Россия Федерациясидан Халқаро эксперт, профессор Н.И.Гендина иштирокида «Мактаб ўқувчиларининг ахборот маданияти» медиасаводхонлик семинар-тренинг, «Ахборот-кутубхона марказлари нодир фондларини сақлаш ва реставрация қилиш: муаммо ва ечимлар» мавзусида семинар, «Китобхон она – китобхон бола» рукни остида туркум тадбирлар, «Китоб сеҳри» мавзусида  китобхонлик байрами, «Китоб қалб гавҳари» мавзусида шеърхонлик каби тадбирлар ўтказилиши режалтирилган. Манба: Xabar.uz 1 112

1-ҳадис. Қуёш ботишдан олдин аср намозини бир ракатини топган киши ҳақида

عن أبي هريرة رضي الله تعالى عنه قال قال رسول الله إذا أدرك أحدكم سجدة من صلاة العصر قبل أن تغرب الشمس فليتم صلاته وإذا أدرك سجدة من صلاة الصبح قبل أن تطلع الشمس فليتم صلاته Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аср намозининг саждасини қуёш ботишидан олдин топса намозининг қолганини ўқиб тугатсин ва кимки бомдод намозидан бир саждани қуёш чиқишидан олдин топса у намозни ҳам ўқиб тугатсин”. Шарҳ: Демак намозхон аср намозининг бир ракатини топса, намозини ўқиб тугатсин дейилишидан мақсад намози намоз бўлиши ва вақтини топганлигидан дарак. Бомдод намозининг бир ракатини ўқишга улгурса, уни ҳам ўқиб тугатсин. У намоз вақтини топган саналади. Зикри келган ҳадиси шарифдан олинган аниқ ва равшан далил шу. Аср намозини масаласи тўрт мазҳаб олимлари томонидан иттифоқ қилинган. Аммо Бомдод намозида Имом Шофеъий, Имом Молик ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳлар наздида шундай, яъни матнда келган фиқҳий ҳукм сингари. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида “Субҳи намози” қуёш чиқиши билан ботил бўлади, чунки бу ўринда бу намознинг масаласи аср намозининг хилофида намоз ўқишдан қайтарилган вақт эканлигидир. Мусанниф айтадилар: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш чиқаётганида намоз ўқишдан қайтарганлари ҳақида мутовотир ҳадислар бисёр, лекин ана шу вақтда намоз ўқиш мубоҳлиги тўғрисида ҳадислар саҳиҳ бўлсада мутовотир эмас. Шундан келиб чиқадики, агар бир ўринда қайтарилган (ҳаром қилинган) ва мубоҳ (рухсат этилган) ҳукмлар рўбарў келса, қайтарилган ҳукм кўпдан–кўп хабарлар мутовотир ҳадислар билан келса, мубоҳлиги мутавотир бўлмаган ҳукм мансухга (ҳукми тўхтаган) айланади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳужжат қилиб келтирган ҳадислардан бири, албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Субҳи намозини” то улардан фавт (бутунлай вақти ўтган) бўлиб, қуёш кўтарилгунча кечиктирдилар ва қуёш кўтарилишидан олдин у намозни ўқимадилар”. Шундай қилиб ушбу ҳадиси муборак умумий ҳолда фарзларни, нафл ва хос нафл намозларини ўқишдан қайтарилганлигига далилдир. Матндаги ҳадис “Сизлардан бирингиз” дея якка шахсга қарата айтилган ва ҳанафийлар учун далил бўлган ҳадиси шарифда эса оммага (бир қанча, балки эллик кишидан ортиқ) саҳобаларга қарата айтилгани бу ривоятни аввалгисидан ҳукм жиҳатидан кучлироқ эканлигини англаймиз. Бадруддин Айнийнинг. «Умдат ал–қорий шарҳ Саҳиҳ ал–Бухорий». (Cаҳиҳ ал–Бухорийни шарҳлашда ўқувчини таянчи) асари асосида тайёрланди. Тошкент ислом институти ҳодими Асроров Козимхон 1 217

Қуръонни қалбга жо айлаб!

Жорий йилнинг октябрь ойи Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва тажвид ойлиги» деб эълон қилинган. Шу муносабат билан бугун 24 октябрь куни институтнинг талаба қизлари ўртасида «Қуръонни қалбга жо айлаб!» номли Қуръон мусобақаси уюштирилди. Мусобақани институт ректори У.Ғофуров кириш сўзи билан очиб берди. Мусобақа қуйидаги 5 та шарт асосида бўлиб ўтди: 1. Ҳифз; 2. Тиловат; 3. Жамзурийнинг «Туҳфатул атфол» ва Жазарийниг «Манзуматул муқаддима» номли тажвидга оид асарларини ёддан ўқиш; 4. Шотибийда зикри келган етти қироат имомларининг хаётларини сўзлаб бериш; 5. Қуръонга оид саволларга жавоб бериш. «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, кафедра устозлари – Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Зафар қори Маҳмудов ва Жаҳонгир қори Рўзиев ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб бордилар.Беллашув якунига кўра, қуйидаги натижалар қайд этилди: 1-ўрин: 3-курс «Сабиқот» жамоаси; 2-ўрин: 2-курс «Бушро» жамоаси; 3-ўрин: 1-курс «Убай ибн Каъб» жамоаси. Мусобақа ғолиб ва совриндорларига қимматбаҳо совға ҳамда дипломлар топширилди. «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Нажмиддинова Робия 1 078

Қозоғистонда илк ислом онлайн-академияси очилди

Қозоғистонда қозоқ тилида фаолият кўрсатувчи «IOA» ислом онлайн-академияси иш бошлади. Академияда «Нур Муборак» ислом университети устозлари дарс ўтади. 120 видеодарсдан кейин курсни тугатганлик ҳақида сертификат берилади. Энг яхши талабага эса умра сафарига бориш имконияти тақдим этилади. Онлайн-академияда ўқиш бир йил давом этиб, олти ойлик икки модулдан иборат бўлади. Биринчи модуль тугагач, талаба имтиҳон топширади ва истагига кўра иккинчи модулни давом эттиради. Биринчи модулда ҳадис, ақида, фиқҳ, усул фиқҳ, ислом психологияси дарслари, иккинчи модулда имом Мотуридий ақидаси, террология ва конфликтология, ҳадис, ислом иқтисодиёти дарслари ўтилади. Ўқиш – пуллик. Манба: Muslim.uz 889

Ўзбекистонда Қуръон ҳақида ноёб монография ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда «Ўзбекистоннинг 114 Қуръони Карими» монография-албомини яратиш бўйича илмий дастур устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳада Халқаро ислом тадқиқотлари маркази раҳбари Ефим Резван ва “Қуръон ва Исломдан олдинги шеърият” йўналиши раҳбари Анна Кудрявцева иштирок этмоқдалар. «Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё коллекцияларида» лойиҳаси амалга оширилиши натижасида уч йил давомида дунёнинг етакчи шарқшунослари, археологлари, коллекционерлари ва этнографлари билан биргаликда 20 жилдлик китоб албомлари нашр этилди ва Ўзбекистон маданий мероси хазиналари тўғрисидаги 20 дан ортиқ ҳужжатли фильмлар яратилди. Ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилаётган «Ўзбекистоннинг 114 Қуръони Карими» нашрининг концепцияси бутун дунё бўйлаб Қуръон қўлёзмаларининг Ўзбекистон ҳудудига оид тўпламларини қидириш, 114 та шундай қўлёзмани танлаб олиш, синчковлик билан ўрганиш ва тавсифлашни ўз ичига олади. Режага кўра, ҳар бир сура альбомда ушбу рўйхатлардан бирининг саҳифалари билан кўрсатилади. Ўзбекистонда Ефим Резваннинг тадқиқоти асосида «Катталангар Қуръонининг ҳақиқатлари ва афсоналари» туркум ҳужжатли фильм намойиш этилди, унинг натижасида «Усмон Қуръони» монографияси нашр этилди. Ушбу асар «Humanitas» номинациясида «Йил китоби» миллий мукофоти лауреати бўлди; МДҲга аъзо давлатларнинг «Китоб санъати» иккинчи халқаро танлови «Маданиятлар мулоқоти» номинациясида лауреат; ЮНЕСКОнинг «Маданиятлараро мулоқотга салмоқли ҳисса қўшадиган энг яхши нашр» номинацияси дипломини олди. islamisemya.com сайтининг хабар беришича, «Ўзбекистон — буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият» ҳафталиги доирасида тақдимоти бўлиб ўтган бир қатор фильмларнинг намойиши ҳам ўзбек ва рус оммавий ахборот воситаларининг «Ўзбекистоннинг 114 Қуръони Карими» лойиҳасига қизиқишини кучайтирди. Лойиҳа устида иш давом этмоқда. Бир неча асрлар давомида бугунги Ўзбекистон замини ислом дунёсининг муҳим маънавий ва интеллектуал марказларидан бири бўлиб келган. Мамлакатнинг энг қизиқарли тарихи нафақат тарихий хроникаларда ва улуғвор меъморий обидаларда, балки бу ерда яратилган, сақланадиган ёки ўрганилган Қуръон қўлёзмаларида ҳам акс эттирилган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Манба: Muslim.uz 964
1 486 487 488 489 490 744