islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Имом Аъзам Абу Ҳанифа ўн еттитагина ҳадисни билганмилар?!

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига қилинган таъналардан энг аҳмоқонаси ва бўҳтонлиги очиқдан-очиқ кўриниб тургани ул зоти шарифни фақатгина 17 (ўн етти) тагина ҳадисни билган, деган гапдир. Мужтаҳидлар замонида, саҳоба, тобеъин ва табъа тобеъинлар даврида, мужтаҳид бўлиб, буюк имом бўлиб танилган, бутун умри илм излашга, маърифат тарқатишга сарфланган одамни 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитган, дейиш ҳақиқатдан ҳам ўта даражада кулгили ва мужтаҳидга нисбатан ҳақоратомуз туҳматдир. У даврларда оддий авом ҳам тўй ва маъракаларда олимларнинг гап-сўзларига тасодифан қулоқ тутиб 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитиб олиши мумкин эди, у даврларда чўлу биёбонларда яшаб юрган оддий чўпон ҳам 40 (қирқ) йилда бир марта шаҳарга келганида, ана шу 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитиб кетиши мумкин эди. Мана шу ҳақиқатни тушунмаслик учун ё ўта даражада қайсар аҳмоқ ёки ақлсиз жинни бўлиш керак! Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилганлари 17 (ўн етти)тагина ҳадисга етади, деган бўҳтон илк бор Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳнинг ҳамма мақтайдиган, инсоният тарихида жамиятшунослик фанига асос солган “Тарих” асарининг “Муқаддима”сида келтирилган (Абдурраҳмон ибн Халдун. Муқаддимату Тарих. 1-жилд. – Байрут: Дор ал-фикр, 2001. – Б. 561). Энг ажабланарлиси шундаки, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ китобида келган юқоридаги айбловни баъзи аҳли илмлар ҳам нақл қилиб юришади, гапириб қўйишади. Ҳолбуки, дунё тан олган бир олимга нисбатан ҳақорат бўлган бундай гапни гапириш ҳаромлигига шак-шубҳа йўқ! Фақат уни рад қилиш учунгина гапириш мумкин, холос. Биринчидан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ китобида келтирган юқоридаги гапни ўзи гапирмаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки, унинг ўзи шу жойда Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳини ҳадис илмида ҳам мужтаҳидлигини алоҳида қайд қилган. Демак, бу дин душманларининг, ислом фиқҳи душманларининг Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ асари нашрига киритган иғволари бўлиб чиқади. Зотан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ асарининг дастхат нусхаси топилган эмас, ушбу асарнинг барча энг қадимий қўлёзма нусхалари синчковлик билан илмий-танқидий кўриб чиқилиш керак бўлади. Манбашуносларга маълумки, одатда, битта асарнинг қўлёзма нусхаларида бир-биридан фарқли, бир-бирига тамоман қарама-қарши фикрлар ҳам учраб туради. Жумладан, Шамсиддин ас-Саховий раҳимаҳуллоҳ Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳолида унинг тарихида Ҳазрати Ҳусайн разийаллоҳу анҳуни ўз бобоси, яъни Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қиличларидан ўлдирилган, деган фикр борлигини муаллифнинг устози “Мажмаъ аз-завоид” соҳиби Ҳофиз ал-Ҳайсамий раҳимаҳуллоҳ гапириб, бу бўҳтонни ёзгани учун Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳга лаънат айтиб, йиғлаганлигини келтиради. Сўнг муаллифнинг ўзи унинг нусхаларидан ушбу фикрни топа олмагани, умуман, бошқа нусхаларида бўлиши мумкинлигини қайд қилади (Шамсиддин ас-Саховий. аз-Завъ ал-ломиъ ли-аҳли ал-қарн ат-тосиъ. 4-жилд. – Байрут: Дор ал-Жийл, 1992. – Б. 147). Ҳақиқатдан ҳам, мазкур тарихий асарнинг ҳозирда бизга маълум қўлёзма ва нашрларида ушбу фикр учрамайди. Демак, бундан шундай хулоса чиқадики, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига қилинган туҳмат ҳам аслида муаллиф қаламида ёзилмаган бўлса керак. Агар юқоридаги гапни Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ айтган бўлган тақдирда ҳам, унинг қаламининг саҳви, китобий хато сифатида кўриш даркор. Чунки, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ҳадис ривоятлари кўплигини бошқа ишончли уламолар тасдиқлаганлар. Иккинчидан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ тарих, шеърият соҳаларида моҳир бўлса-да, аммо шаръий илмларда маҳорати етарли бўлмаган. Шамсиддин ас-Саховий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “аз-Завъ ал-ломиъ” асарида Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳолида шунга ишора қилиб ўтган (Шамсиддин ас-Саховий. аз-Завъ ал-ломиъ ли-аҳли ал-қарн ат-тосиъ. 4-жилд. – Байрут: Дор ал-Жийл, 1992. – Б. 146-147). Шунга асосланиб, Абдулҳай ал-Лакнавий раҳимаҳуллоҳ:...

Ўзбекистонлик хаттот Қуръони каримни Самарқанд қоғозида ёзмоқда

Самарқандлик тажрибали хаттот Жамил Эргашев бундан уч йил олдин “Садқаи жория”га қўл урган эди. Яъни Қуръони каримни Самарқанд қоғозига ёзишга киришган эди. Бугунги кунда қадар ушбу муқаддас китобнинг 25 беш пораси битиб бўлинди. Ҳунарманд қолган 5 порасини Мустақиллик байрамигача ёзиб тугатишни ният қилган, хабар берди xs.uz сайти. — Бугунги кунда бутун дунёда Қуръони карим насҳ хатида ёзилади, —дейди хаттот. — Биз ҳажман нисбатан катта ва мураккаб бўлган сулс хатида ёзяпмиз. Сабаби, Қуръони карим нусхасининг катталиги юртимизда сақланаётган Усмон Мусҳафи билан бир хил бўлади. Унинг бир саҳифасини ёзишга ўртача 3-4 кун вақт керак бўляпти. Ушбу Қуръони каримнинг ёзиб бўлинган қисми Бухорода бўлиб ўтаётган I Халқаро зиёрат туризми форумида нуфузли тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди. 782

Қуръон фасоҳати

Жоҳилият замонида ёзилган гўзал қасидалар Каъбага осилган турарди. Қуръон нозил бўла бошлагандан сўнг қасидалар осилган жойидан олиб ташланди. Чунки Аллоҳ таолонинг каломи бўлган Қуръоннинг фасоҳати олдида бу қасидалар ожиз эди. Фақат Имриул Қайснинг қасидаси қолганди холос. Бунга сабаб Имриул Қайснинг синглиси акасининг қасидасини фасоҳатда тенгсиз деб биларди шунинг учун ҳам олиб ташланишига қаршилик қилганди. Аллоҳ таоъло Ҳуд сурасидаги …و قيل ياارض ابلعى مائك و يا سماء اقلعى «Эй ер, сувингни ютгил, эй осмон, ўзингни тутгил …» оятини нозил қилгач, Имриул Қайснинг синглиси ўзи дарҳол бориб акасининг осилган қасидасини олиб ташлади. Бу ерда гўзал мажоз ишлатилган бўлиб, буйруқ фақат жонсиз нарсаларга қаратилган. Бу ердаги мажоз араб тилида ҳам ва бошқа тилларда ҳам учрамайди. Ибнул Арабий сўзларига кўра: «Аллоҳ таоълонинг тақдирига кўра (Нуҳ алайҳиссалом тўфони сабаб) икки сув, осмон ва ер сувлари учрашди. Аллоҳ таоло осмонга ўз сувини “اقلع“ феъли ила қуритишга, суғуриб олишга буюрди. Осмон ер сувидан бир қатра ҳам ўзига ютмади. Ерга эса “ابلع“ феъли ила ютишга яъни ўз сувларини симириб олишга буюрди. Ер осмон сувидан бир қатра ҳам ютмади. Аллоҳ икки сув орасини икки феъл ила фарқини ифода этди». Дарҳақиқат Аллоҳ таоло ўзининг фасоҳатли каломини бандаларига мана шундай ифода этмоқда. Буюк Аллоҳ икки сувни ўрнига қайтариб коинот мувозанатини сақлаб турганидан хабар бермоқда. 3-курс талабаси Иномжон Аҳадов 770

“Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

“Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ Тошкент ислом институтида 2019 йил 21 февраль куни институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий маъруза ташкил этилди. Тадбирда Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили Абдувоҳид Шукуров иштирок этиб бугунги глобаллашув даврида ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, ҳар хил ахборот хуружларига қарши ёшлар онгида маънавий “иммунитет”ни шакллантириш, динимиз софлигини таъминлашда институт устозларининг ўрни каби масалалар ҳақида сўзлаб берди. Ижтимоий фанлар кафедраси мудири О.Тангиров 781

Муфтий ҳазрат I Халқаро зиёрат туризми форумида нутқ сўзлади

Бугун, 22 февраль куни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “I Халқаро зиёрат туризми форуми” ўз ишини бошлади. Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимияти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ташкил этилди. Форум Қуръони карим оятлари тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тадбирда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 120 дан зиёд вакиллар иштирок этмоқда. Нуфузли анжуманнинг очилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзладилар. Ушбу нутқда юртимизнинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш ушбу форумнинг асосий мақсади эканини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, мамлакатимизда зиёрат туризми бўйича амалга оширилган ишлар ва Ислом дини таълимотларида келтирилган сафар қилишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида баён қилдилар. Қуйида муфтий ҳазратларининг нутқларини эътиборингизга ҳавола этамиз. بسم الله الرحمن الرحيم الحَمْدُ للهِ الذِي خَلَقَ لَنَا الأَرضَ وذَلَّلَها، وسَهَّلَ لَنَا السَّيْرَ فِي مَنَاكِبِها، وأَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، وأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ ورَسُولُهُ، خَيْرُ النَّاسِ خُلُقاً فِي الحَضَرِ والأَسفَارِ،  صلى الله عليه وسلم وَعَلَى آلهِ وصَحْبِهِ وعَلَى أَتْبَاعِهِمْ صَلاَةً وسَلاَماً دَائمَيْنِ. أَمَّا بَعْدُ، Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Муҳтарам меҳмонлар, халқаро ташкилотлар вакиллари ва форум иштирокчилари. Аллоҳ таборака ва таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин. Ўзбекистон заминида ўтказилаётган “Биринчи халқаро зиёрат туризми форуми”да иштирок этиш учун дунёнинг турли ерларидан ташриф буюрган Сиз азиз меҳмонларимизга самимий саломларимизни йўллаймиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, шарафли ва масъулиятли вазифаларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Ўзбекистон диёридан жаҳон тамаддунига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган буюк олимлар етишиб чиққанки, улар қўним топган муборак жойлар, улар барпо эттирган муҳташам бинолар ва маънавий меросларни кўпчилик ўз кўзи билан кўришни орзу қилади. Ўзбекистон қадимги Буюк ипак йўли чорраҳасидаги мамлакат сифатида дунёга танилган. Юртимиз тарихи, жаҳон тамаддуни ва илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси, тарихий-меъморий ёдгорликлари ва алломалари, меҳмондўст халқи билан барчанинг эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда. Тарихий бино ва обидалар кўплиги бўйича юртимиз дунёда 9-ўринни эгаллайди. Ўзбекистон етти мингдан ортиқ кадимий-меъморий ва тарихий обидаларга эга. Мамлакатдаги икки юздан зиёд тарихий ёдгорликлар ва меъморий обидалар ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига киритилган. Уларнинг аксарияти қайта тикланди, таъмирланди ва чор атрофи ободонлаштирилди. Муҳтарам Президентимиз томонидан соҳага оид қабул қилинган фармон ва қарорлар зиёрат туризмини ривожлантиришга катта хизмат қилмоқда. Бугунги кунда 45 та давлат фуқаролари учун 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилгани сайёҳларнинг мамлакатимизга қизиқишини янада оширди. Давлатимиз раҳбарининг соҳага оид фармон ва қарорлари мавжуд имкониятларни рўёбга чиқариш сари ташланган муҳим қадамлар бўлди. Мазкур қарорларга мувофиқ, диёримизга ташриф буюраётган чет эллик сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш, сервис хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Сайёҳлар орасида Ислом маданияти обидалари, улуғ алломаларимиз қадамжоларини зиёрат қилувчилар тобора кўпайиб бормоқда. Бухоро шаҳридаги муборак қадамжолар – Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ва Чорбакр мажмуалари энг табаррук зиёратгоҳлар ҳисобланади. Шунингдек, Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасаси, Масжиди Калон, Лаби...
1 572 573 574 575 576 736