islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Диний таълим муассасалари қабул имтиҳонларига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонларини янада такомиллаштириш, синовларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида 2018-2019 ўқув йили учун ўтказиладиган қабул имтиҳонларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилганини эълон қилади. 781

“Бандага Қуръондан бир сура берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”

عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنْ الْإِبِلِ رواه البخاري ومسلم  Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Қуръондан хабар олиб туринглар. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга касамки, у қочиб кетишда тушовда турган туядан ҳам кучлироқдир”, дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن ابن عمر رضيالله عنهما أن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال إِنَّمَا مَثَلُ صاحِبِ القُرآنِ كَمَثَلِ الإِبلِ المُعقَّلَةِ إِنْ عاهَدَ عَلَيْها أمْسَكَها، وَإِنْ أطْلَقَها ذَهَبَتْ رواه مسلم والبخاري Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуръон соҳиби ҳудди тушовланган туя соҳибига ўҳшайди. Агар ундан хабардор бўлиб турса уни тутиб туради. Агар тек қўйса кетиб қолади”, дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن أنس بن مالك رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم  : عُرِضَتْ عَلَيَّ أُجُورُ أُمَّتِي حتَّى القَذَاةُ يُخْرِجُها الرَّجُلُ مِن المَسْجِدِ، وَعُرِضَتْ عَلَيَّ ذُنُوبُ أُمَّتِي فَلَمْ أَرَ ذَنباً أعْظَمَ مِنْ سُورَةٍ مِنَ القُرآنِ أوْ آيَةٍ أُوتِيهَا رَجُلٌ ثُمَّ نَسِيَها رواه أبو داود والترمذي Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга умматимнинг савоблари, ҳаттоки киши масжиддан чиқариб ташлаган чўпнинг савоби ҳам кўрсатилди. Сўнг менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Мен бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) وعن سعد بن عبادة عن النبي صلي الله عليه وسلم  : قال مَنْ قَرأ القُرآنَ ثُمَّ نَسِيَهُ لَقِيَ اللَّهَ تَعَالى يَوْمَ القِيامَةِ أجْذَمَ رواه أبو داود والترمذي Саъд ибн Убода[1]розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўқиб сўнг ёддан чиқарса қиёмат кунида Аллоҳ таолога мохов ҳолатида йўлиқади”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов 509

“Муслималар” ва “Мунисалар” “Рус классиклари асарига исломнинг таъсири” борасида беллашдилар

Жорий йилнинг 5 март куни Тошкент ислом институтининг 1-курс талаба қизлари иштирокида “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси У.Ҳафизова ташаббуси билан “Рус классиклари асарига исломнинг таъсири” деб номланган интелектуал беллашув бўлиб ўтди. Унда талаба қизлар “Муслималар” ва “Мунисалар” деб номланган икки гуруҳга бўлиниб, рус классикларининг асарларида ислом динини ёритилиши хусусида беллашдилар. Ҳар бир гуруҳ ўзлари билган асарларидан намуналар келтирдилар. Жумладан, А.С.Пушкиннинг “Қуръонга тақлид” асаридан парчалар келтириш ва Л.Н.Толстойнинг ҳикоялари асосида тайёрланган саволларга жавоблар бериш бўйича беллашилди. Гуруҳлар ҳар бир шартда бир-бирларидан ортда қолмай ғолиблик учун курашди. Олийгоҳимизда тез-тез бўлиб турадиган “Билимлар беллашуви” тадбирлари ва фан ойликлари каби  танлов ғолибларининг олийгоҳимиз раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилаётгани ҳам талаба қизларимизни ҳар томонлама билимли, баркамол ва шижоат билан ўқиб изланишига  хизмат қилаётир.  Беллашувда икки гуруҳ ҳам бир хил балл тўплади ва дўстлик ғалаба қозонди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 601

Ота-оналар мажлиси: ҳар бир талабанинг ўқув, маънавий ва жамоавий ишлардаги 1-ярим йиллик натижалари эълон қилинди

Тошкент ислом институти 2017-2018 ўқув йилининг 1-ярим йиллик натижалари бўйича 3,5,6 март кунлари талабаларнинг ота-оналари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Мазкур мажлисда  Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, ўқув ишлари бўйича проректор И.Ахроров, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров, 1-4 курс кураторлари ҳамда жами бўлиб 260 нафар ота-она иштирок этди. Мажлисда ўқув йилининг 1-семестр натижаларига кўра, умуман дарс қолдирмаган, фанларни яхши ўзлаштирган, намунали хулқи, одоби, ва институт ишларида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ талабаларга Тошкент ислом институти ректорининг “Мақтов ёрлиғи” ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди. Сурункали дарс қолдирувчи, мунтазам дарсларга кеч қолувчи ва ўзлаштириши паст бўлган талабаларнинг ота-оналарига тушунтириш ишлари олиб борилиб керакли тавсиялар берилди. Ўқув йили давомида “огоҳлантириш”, “хайфсан”, “қаттиқ хайфсан” олган талабаларга қайта шундай интизомий чоралар кўрилса, ўқишдан четлатилиши ҳақида ота-оналарга огоҳлантирилди. Эслатиб ўтамиз, ташкил этилаётган ҳар ярим йилликдаги бундай ота-оналар йиғилиши талабаларнинг ўқишга бўлган муносабати, фанларни ўзлаштириш даражаси, жамоа ишларида фаоллиги, тартиб интизомга риоя қилиши, аъло ва яхши баҳоларга ўқиши учун ижобий таъсир қилади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Усмонхон Баҳодирхонов 939

Талаба қизлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди

Соғлом онадан соғлом бола дунёга келиши айни ҳақиқатдир. Айниқса, ақл машқи ҳисобланган шахмат билан шуғулланиш фикрлашни ўстиради, ҳаётдаги муаммоларни ечишда осон йўл топиш имконини беради. Тошкент ислом институти талаба қизлари ҳам дарсдан бўш вақтларида мураббийси Наргиза Арипова бошчилигида ақл гимнастикаси – шахмат билан мунтазам шуғулланиб келадилар. Машғулотларда олинган кўникмаларни синаб кўриш мақсадида 9 март куни 1-курс талабаларидан иборат иккита гуруҳ ўртасида шахмат беллашуви ўтказилди. Қизғин кечган баҳсларда 1 – В гуруҳ қизлари ғолиб бўлишди. Мусобақа якунида ғолиблар спорт анжомлари билан тақдирландилар. 631
1 658 659 660 661 662 717