Умавийлар даврида ўша вақтдаги жамият ва келажак авлод учун иқтисодий ва сиёсий ҳаётда жуда кўп ислоҳотлар амалга оширилди. Мазкур ислоҳотлар ҳозирги кунда ҳам жуда аҳамиятлидир. Жумладан, Умавийлар давлати асосчиси Муовия ибн Абу Суфён сиёсий, ижтимоий ва иқтисоий йўналишларда жуда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширди. Ислоҳотларни санаб ўтсак: Муовия розияллоҳу анҳу тантанавор аравага отлар қўшишни жорий қилди ва парад-қўшин кўргазмасини ташкил қилди. Умар розияллоҳу анҳу инсон психологиясини яхши билар, Муовиянинг бошқарувга хос хислатларга эга эканлигини тан оларди. Умар розияллоҳу анҳу Шомга келганда Муовия розияллоҳу анҳу уни тантанавор арава қўшилган отлар билан кутиб олди. Умар розияллоҳу анҳу бунга эътироз билдириб, сенда от-аравали соқчиларинг бор, деганда, у буни тасдиқлади. Мискинлар эшигинг олдида узоқ туриб қолганини эшитяпман. У: “Тўғри”, – деди. Умар: “Муовия розияллоҳу анҳуга нимага бундай қиляпсан? Сенга Ҳижозгача пиёда боришга буюраймикан деб қолдим”, – деди. Муовия розияллоҳу анҳу: “Эй мўминлар амири, биз ҳозир жосуслари кўп ердамиз. Ислом ва унинг азизлиги, улуғлигини кўрсатиб қўйиш керак, токи душманлар ҳайиқиб туришсин. Агар майли қилавер десангиз давом эттираверай, қилма десангиз тўхтатай”, – деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Сендан нимани сўрасам, бармоғимни тишлаб қолавераман (нима дейишгаям ҳайронман). Агар гапинг тўғри бўлса, бир ўйлаб кўриш керак. Агар нотўғри бўлса маърифатли одамнинг алдаши бўлади”,–деди. Шунда: “Буюринг” – деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Буюрмайманам, қайтармайманам” – деди[1]. Муовия розияллоҳу анҳунинг берган жавоби юксак даражада сиёсатдан хабардор эканлиги ва халқ ҳолатини тўғри баҳолай олишини, аввало тинчликни таъминлаш муҳим эканини билишини кўрсатади. Шу билан бирга доимо унга йўл-йўриқ кўрсатиб, насиҳатлар қилиб турарди. Умар розияллоҳу анҳу қачон Муовия розияллоҳу анҳуни кўрса: “Бу араблар кисроси” – дерди[2]. Муовия розияллоҳу анҳу Расмий кийиниш ва эстетика ҳамда чиройли ҳарбий кийимга алоҳида эътибор берарди[3]. Ислом тарихида биринчи марта денгиз флоти ташкил қилинди. Умар розияллоҳу анҳу даврида қишги ва ёзги қўшин тариби ташкил қилинди. Умар розияллоҳу анҳу бу тартибли қўшинни қишги ва ёзги қўшин гуруҳини “Қишги ва ёзги қўшин тизими”[4] – деб атаган. Янгича уруш стратегиясига асос солинди. Рум империяси мақсади ислом давлатчилиги чегаралари вужудга келгандан буён ҳужумларни амалга ошириш, Румни ҳимоя қилиш, мусулмонларни ҳужумдан тўхтатиб туриш эди. Лекин Муовия розияллоҳу анҳуни мақсади тубдан фарқ қилар эди. Урушни душман давлатнинг ўзига кўчириб, мусулмон давлатдан бартараф қилди. Бу ҳам ҳарбий стратегияга асос солганидан далолат беради. Шу билан бирга ҳимояланиш тизимини ҳам ривожлантирди. Гоҳида Муовия розияллоҳу анҳу ҳижрий 22 ва 23 да ёзги жангда 10 минг қўшинни бошқариб бориб, то Аммуриягача кириб борди. Бу қўшинни ичида Убода ибн Сомит, Абу Айюб ансорий, Абу Зарр ғифорий ва Шаддод ибн Авс сингари саҳобалар бор эди[5]. Муовия халқга бағрикенглик, юмшоқлик қилиш орқали ўша вақтдаги тўғри сиёсатни олиб борди. Буни қуйидаги сўзларида ҳам кўриш мумкин. “Қамчим кифоя қиладиган ўринда қиличимни ишлатиб ўтирмайман. Сўз кифоя қиладиган ўринда, қамчимни ишлатиб ўтирмайман. Мен билан инсонлар орасида боғлаб турадиган бир тола бўлса ҳам, узмайман. Агар улар ўзларига қаттиқ ушлаб, тортсалар бўшатаман. Беэътибор бўлиб бўш қўйсалар, қаттиқлаштираман[6]”. Бу каби ҳолат унинг сиёсатида ҳам намоён бўларди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1]Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир. Ал-Бидоя ван-ниҳоя. Дор ал-фажр, 1997. Ж 11. – Б 416. [2] – Ўша асар. Ж 11.– Б 418. [3]...
“Албатта, уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Анбиёлар динор ё дирҳам мерос қолдирмайдилар, улар илм мерос қолдирадилар. Ким ундан олса, бас кенг насиба олибди”. (Абу Довуд ривояти) Бандаларини илм билан азиз қилиб қўйган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин! Олимларни “Пайғамбарлар меросхўрларидир” деб айтган Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломларимиз бўлсин! Дарҳақиқат, Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло энг буюк мавжудоти – илк инсон Одам алайҳи саломни олим қилиб яратди. Сўнг энг суюкли охирзамон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи нозил қилган ояти билан “Ўқи!”, дея амр қилди. Сўнг эса Аллоҳ таоло илмли, олим бандаларини даражотини: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарур» («Мужодала» сураси, 11 – оят), дея бошқа бандаларининг даражаларидан устун қилиб, уларни Ўзи азиз қилиб қўйди. Маълумингизки, она юртимиз асрлар оша буюк олиму мутафаккирларни ўз бағрида тарбия қилиб келган муборак заминдир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу шарафли силсила ҳали ҳам давом этиб келмоқда. Ана шундай силсилада муносиб ўрнини қолдирган, яқин тарихимизда яшаб ўтган буюкларимиздан бирлари Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон хазратлари ва у зотнинг оилаларидир. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон хазратлари оғир даврларда ўз зиммасидаги машаққатли вазифани муносиб адо қилган, эртаю кечини мусулмонлар ғамида ўтказган буюклардан бири эдилар. У зот Совет тузуми даврида Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлар Идорасининг Муфтийи бўлиб хизмат қилидлар. Ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти очилишига ҳам у зот сабабчи бўлган эдилар. Бу машаққатли хизматда у зотнинг ўғиллари Шамсиддинхон ибн Зиёвуддинхон Эшон Бобохон ҳазратлари елкама-елка туриб, кўмак бердилар. Отасининг 25 йил муфтийлик хизматидан сўнг 1982 йил декабр ойида беш мамлакат ваакиллари йиғилган қурултойда Шамсиддинхон ҳазрат Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлари Идорасининг Раиси лавозимига сайландилар ва 1989 йилга қадар муфтийлик лавозимида шараф ила хизматини адо қилдилар. Ҳаммамизга маълум, у қийин даврда хизмат қилишни ўзи бўлмаган, айниқса диний соҳада хизмат қилиш, ҳаётини қил учида ушлаш билан баробар бўлган. Бироқ шундай бўлсада, бу буюкларимиз ҳеч ҳам ўйланмасдан, дин олдида, халқ олдида, Аллоҳнинг олдидаги бурчларини муносиб адо қилганлари шубҳасиздир. 1994 йилдан бошлаб 2003 йил 66 ёшларида вафот этгунларига қадар эса Ўзбекистоннинг аввал Миср, сўнг, Саудия Арабистони, Иордания, Қувайт, Баҳрайн ва Жазоирдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб хизмат қилганлар. Буюкларнинг қолдирган бебаҳо маънавий мероси, уларнинг муборак хотирларидан баҳраманд бўлиш учун Тошкент Ислом институти талабалари ҳазратнинг меросхўрлари томонидан ташкил қилинган уй музейига ташриф буюрдилар. У ерда уларни Амир Саид ака кутиб олдилар. Бир муддат Шамсиддинхон Эшон Бобохон ҳазратнинг динимиз тикланиши ва унинг ривожига, ҳамда Ўрта Осиё мусулмонларини бирлаштирдаги саъй ҳаракатларида у зотнинг чеккан заҳмату машаққатлари ҳақидаги воқеа – ҳодисалар ва бебаҳо хотирларини улашдилар. Талабалар у зотнинг қилган ишлари, оилалари ҳафидаги суратларни томоша қилиб, улкан маънавий мерос олдилар. Сўнг ташриф дафтарига ўз таассурот ва тилакларини қайд этиб қўйдилар. Зиёрат якунида талабалар томонидан етказилган Хатм Қуръон бахшида қилиниб, у зотнинг ва оила аҳлларининг ҳақларига дуои хайрлар қилинди. Аллоҳ у зотларга Фирдавс жаннатидан маконлар ато этиб, Ўзиниг маҳбублари қаторида қилсин! Биз уларга муносиб ворис бўлишимизни насиб айласин! 3-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 499
3 март куни Тошкент шаҳридаги “Осиё гранд” кошонасида дин ва давлат арбоби, етук олим, моҳир таржимон Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг руҳларини шод этиш ва ул зотнинг “Тарихи Муҳаммадий” асарлари қайта нашр этилиши муносабати билан хайрия тадбири бўлиб ўтди. Унда уламолар, имом-хатиблар, дин ва давлат арбоблари, ушбу табаррук инсоннинг шогирдлари, аҳли-оилалари ва фарзанду аржумандлари жам бўлиб, ўзгача файз бахш этишди. Маълумки Алихонтўра Соғуний ҳазратлари 1885 йилда туғилган. У киши диний талимни аввал Макка шахрида, кейин Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасида, ундан сунг эса Мадинаи мунавварадаги дорулфунунларда таҳсил олган. Алихонтўра ҳазратлари илму ҳикматнинг бир-икки соҳасида эмас, балки қироат, тафсир, ҳадис, фиқҳ, наҳв, балоғат, мантиқ, табобат, тарих, сийрат, жўғрофия, назму наср ва бошқа фанлар бўйича ҳам етук мутахассис бўлган. Соғуний ҳазратлари бир неча китобларини таълиф этганлар. Жумладан, “Тарихи Муҳаммадий”, “Туркистон қайғуси”, “Девони Соғуний”, “Шифоул илал” ва бошқалар. Шунингдек, у киши Аҳмад Донишнинг “Наводирул вақоиъ”, Дарвеш Али Чангийнинг “Мусиқа рисоласи”, Херман Вамберининг “Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи” ва “Темур тузуклари” каби асарларни таржима қилган. Олимнинг бугунги кунга қадар ўз қийматини сақлаб келаётган сийрат бобидаги “Тарихи Муҳаммадий” асари 1959 йилда ёзиб тугалланган. Лекин у муаллиф вафотидан кейин, яъни 1991 йилда илк бор чоп этилган. Шу кунга қадар мўмин-мусулмонларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, ушбу асар бир неча бор, минглаб ададда чоп этилди. Ўтган йилда мазкур асар “Мовароуннаҳр” нашриётида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг кириш сўзлари ила Соғуний ҳазратларининг фарзанди Қутлуғхон Шокиров ташаббуси билан қайта нашр этилди. Ёднома тадбирига йиғилганлар Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг маърифатпарварлиги, жасурлиги, шунингдек, уйғур, қозоқ, ўзбек, қирғиз, татар ва дўнган халқларини мустаҳкам ишонч ва диний биродарлик асосида бирлаштиргани алоҳида эсга олинди. Шунингдек, аллома Аллоҳ таолодан берилган ақл-заковатни, ғайрат-шижоату иқтидорни бутунлай ижодга бахшида этиб, авлодлар учун катта маънавий бойлик бўлиб қолган бебаҳо асарлар таълиф этгани, форс ва араб тилларидаги бир қатор нодир асарларни ўзбек тилига таржима қилганини баён этишди. Тадбирда Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб, Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг руҳи покларига бахшида этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 764
Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент ислом институтида “Мўътабар сулола вакилаларидан ўгитлар” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Бу муборак учрашувда талаба қизларимиз йирик дин ва жамоат арбобларидан бири, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкилотчиси, муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг ўғиллари, Тошкент ислом институти пойдеворининг меъмори Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг сулола вакилалари билан учрашди. Бу тадбирда Зиёвуддин домланинг фарзанд анжумандларидан Анисахон ая ва Мухлисахон аялар ва келини Рафиқахон опанинг ҳис-ҳаяжон тўла ҳаётий ҳикоялари талаба қизларимиз учун ўта нодир маълумот бўлди. Айниқса, Анисахон ая, падари бузруквори ҳаётидаги мустабид тузум бошларига солган оғир машаққатлари, илм-фан ривожи учун қўшган улкан ҳиссалари ҳақида талабаларга кенгроқ маълумот бериш мақсадида тўлқинланиб гапирганларида ҳамманинг кўзига ёш қалқиди. Тадбирда, талаба қизлар устоз сулоладан ўтганларнинг хотирасига бағишлаб, хатми Қуръон дуолари ва ўзлари таёрлаган ҳазратнинг илм-дин соҳасида амалга оширган ислоҳотлари, ҳаёт йўллари хақида маълумотларни ўзида мужассам этган слайдларни тақдим этди. Шунингдек, тадбир сўнгида ЎМИ таълим ва кадрлар бўлими ходимаси З.Қосимова сўзга чиқиб ҳазрат ҳақида хотираларини меҳмонлар билан ўртоқлашди. Меҳмонларнинг хотира суҳбати даврага ўзгача файз бағишлади. Талаба қизларнинг таъсуротлари бир олам бўлиб, келгуси ҳаётида мана шундай улуғ инсонлар каби хайрли амаллар йўлида хизмат қилишни мақсад қилдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 532
Ҳурматли юртдошлар! Муҳтарам отахон ва онахонлар! Қадрли ёшлар! Мамлакатимизда инсон манфаатлари ва турмуш фаровонлигини таъминлаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлида катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада халқимизнинг эзгу қадриятларини ўзида мужассам этган, одамларимизни бирлаштириш, улар ўртасида ўзаро аҳиллик ва меҳр-мурувват туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган тўй ва маросимлар муҳим ўрин тутади. Шу маънода, бундай тадбирлар эл-юртимизнинг маданияти, маънавий савияси даражасини яққол кўрсатувчи омиллардан бири, десак янглишмаймиз. Афсуски, кейинги пайтларда тўйлар, оилавий тантаналар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, атрофда яшаётган одамларнинг ҳол-аҳволини инобатга олмаслик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби салбий иллатлар кўзга ташланмоқда. Ушбу долзарб масала неча ўн йиллардан бери халқимизнинг ўткир муаммоларидан бири бўлиб келмоқда. ХХ аср бошида жадид боболаримиз тўй-маъракаларимиздаги исрофгарчилик ва дабдабабозликнинг миллатимизни маънавий таназзул ва қашшоқликка етаклайдиган иллат экани ҳақида куюниб ёзганларини эслайлик. Улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий миллатимиз тараққиётига тўғаноқ бўладиган икки нарса бор: бу – тўй ва азадир, деб айни ҳақиқатни ёзган эди. Афсуски, йиллар ўтса-да, замон ўзгариб бораётган бўлса-да, миллий тараққиётимизга катта тўсиқ ва ғов бўлиб келаётган бу иллатга барҳам бериш, тўй-маъракаларни ихчам, замонавий кўринишда ўтказиш ўрнига, тўйдан олдин ва кейин бўладиган керакли-кераксиз тадбирларни ўйлаб топиш, дабдабабозлик қилиб, ҳаддан зиёд исрофгарчиликка йўл қўйиш ҳолатлари тобора кучайиб бормоқда. Пул топиб, ақл топмаган, маънавий савияси паст айрим кимсалар, айниқса, оёғи ердан узилган баъзи мансабдорлар бу борада ахлоқ-одоб мезонларини унутиб, ўзларининг жамиятдаги мавқеини, бойлигини кўрсатиб қўйиш каби худбин мақсадларни кўзламоқда. Энг ёмони, бундай ҳолатлар ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Уларда ҳалол меҳнатга нисбатан беписанд муносабат ва енгил-елпи ҳаёт кечириш, манманликка интилишнинг кучайишига сабаб бўлмоқда. Тўй-ҳашамлар билан боғлиқ ортиқча сарф-харажатлар минглаб оилаларнинг моддий аҳволи ёмонлашувига, уларнинг қарз ва ғам-ташвиш ботқоғига ботишига, энг хавфлиси, жамиятимизда қарор топган маънавий муҳитни бузишга олиб келмоқда. Бундай нохуш ҳолатлар жамоатчиликнинг ҳақли эътирозини уйғотмоқда, оммавий ахборот воситаларида, маҳалла-кўй, аҳоли ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Лекин кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, афсуски, бу борада жиддий ўзгаришлар кўзга ташланмаяпти. Муҳтарам отахон ва онахонлар! Қадрли ватандошлар! Тўй ва маросимлар шахсий иш эмас, мамлакат ва миллат тақдирига дахлдор ижтимоий аҳамиятга эга масаладир. Халқимизнинг миллий табиатига мутлақо ярашмайдиган, оилаларнинг моддий аҳволини оғирлаштирадиган, уларнинг турмушини издан чиқарадиган бундай бемаъни ҳолатларга барҳам беришни бугун ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. Шу муносабат билан биз юртимиз аҳолисига, кенг жамоатчилик, ҳурматли зиёлиларимиз, азиз фарзандларимиз, мутасадди раҳбарларимизга мурожаат қиламиз: ҳар биримиз ўз ҳудудимизда тўй ва маъракалар, оилавий маросим ва бошқа тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаол иштирок этайлик. Бу борада тарғибот ва тушунтириш ишлари самарадорлиги ва таъсирчанлигини янада кучайтирайлик. Қуръони каримда: “Енглар, ичинглар, лекин исрофгарчиликка йўл қўйманглар. Зеро, Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни севмагай”, деб буюрилган. Бир кунлик тўй деб бутун умр йиққан-терган маблағини совуриш, бандасига ато этилган ноз-неъматни исроф қилиш катта гуноҳ эканини эсдан чиқармайлик. Сохта обрў орттиришга қаратилган бундай ишлар ўрнига бева-бечораларга, ночор инсонлар, муҳтож оилаларга ёрдам берайлик. Хайрли ва савобли ишга қўл урган, етим-есирнинг бошини силаган одам бир умр савоб олишини, халқ ичида доим ҳурмат ва эъзозда бўлишини маҳалладошларимизга, аёлларимиз ва болаларимизга тушунтирайлик. Ҳар бир маҳаллада кўпни кўрган, кайвони отахон ва онахонлар бош бўлиб, тўйларни ихчам, камчиқим, замонавий...