Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бу номни эшитган мусулмон юртдошларимизнинг кўз ўнгида буюк олим гавдаланади. Афсуски, ана шундай олими забардаст 2015 йил 10 март куни дорул бақога риҳлат қилдилар. Ҳазратимизнинг вафотларига эрта, 10 март куни 3 йил бўлади. Маълумки, шайх ҳазратлари умрларининг сўнгги йилларини одамларимиз ўртасида илмий ва диний маданиятни оширишга бағишлаганлар. Шайх ҳазратлари Маккаи Мукаррамадаги «Бутун Дунё Ислом Робитаси»нинг таъсис мажлиси, Бутун дунё тасаввуф уюшмаси, Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти, Бутун дунё даъват уюшмаси, Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси, Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси, Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё муфаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси, Бутун дунё масжидлар уюшмаси, Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси эдилар. Шунингдек, шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Либия Жамоҳирийяси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар. Шайх ҳазратлари 100 дан ортиқ китоблар ва интернет саҳифалар муаллифи эдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Muslim.uz портали ижодкорлари шайх ҳазратларини эслаб ва одамларга эслатиш мақсадида видеолавҳа тайёрлади. ЎМИ Матбуот хизмати 576
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz портали ижодкорлари кўпчилик хорижда юрган ҳамюртларимизнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда “Хориждаги юртдошим” деб номланган янги лойиҳани ишга туширди. Ушбу лойиҳани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – тирикчилик, хизмат сафари ёки таълим олиш учун чет элларда юрган юртдошларимизнинг диний масалалар бўйича барча саволларига жавоб бериш, уларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечимини кўрсатиш, шунингдек, хориждаги юртдошларимизнинг дарду ташвишлари, кечинмалари ва муаммолари акс этган виртул мактубларни ўрганиб, муаммони бартараф этиш чораларини кўришдан иборат. Шунингдек, ушбу рукнда, турли мамлакатларда, ибодат қилиш билан боғлиқ фарқли жиҳатлар, истеъмол қилинадиган ёки қилинмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари, иштирок этиш мумкин ёки мумкин бўлмаган маърака-маросимлар ва ҳоказо масалалар бўйича туркум мақолалар ҳам эълон қилиб борилади. Ҳурматли мухлислар! Бизни кузатишда давом этинг. Ҳали олдинда, Сиз учун яна-да фойдали ва қизиқарли мега лойиҳалар тайёрлаб қўйганмиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 439
“Агарки бу байрам бизнинг ҳаётимизда бўлмаган тақдирда ҳам мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизнинг ҳурмати учун бундай байрамни албатта ташкил этган бўлардик!” Ш.М.Мирзиёев. Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Зеро, баҳор, ҳам аёл, ҳам гўзаллик ифодасидир. Жаҳондаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади. Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб 8 март – Хотин-қизлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент ислом институти 1-курс талаба қизлари билан Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Аёл дунёни тебратар” деб номланган cуҳбат бўлиб ўтди. Унда аёл устоз-ходимлар ва талаба қизлар иштирок этди. Тадбирда “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси У.Хафизова талаба қизларни байрам билан табриклаган ҳолда, аёлларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида талаба қизларга тушунча бериб ўтди. Шунингдек, юртимизда содир бўлаётган ижобий ислоҳотлар хотин-қизларнинг оила ва жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш билан ҳаётий манфаатларини янада кенг таъминлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилишини таъкидлади. Талаба қизларимиз диний билимларини мукаммал билишга интилганидек дунёвий билимлар, маънавий қадриятлар, миллий урф-одат ва ананаларимизни ҳам чуқур ўрганиши кераклиги суҳбат давомида айтиб ўтилди. Аёлни улуғлаган жамиятда яшаш бахтини насиб этганлиги учун Яратганга чексиз шукроналаримиз бўлсин. Суҳбат талаба қизлар томонидан ташкил этилган турли қизиқарли савол-жавобларга бой бўлиб, тингловчиларга байрамона кайфият бахш этди. Зеро, аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Ҳар бир инсон, қаерда бўлмасин, қандай касб, қандай лавозимда ишламасин, қалби, юрагидаги жамики эзгу фазилатлари учун меҳрибон оналардан умрбод қарздордир. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 759
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Давр ўтиши билан баъзи илмларда ўзгариш ва янгиланишлар бўлиши тарих қонуниятидир. Аммо бу дунёда ўзгармас ва ҳеч шубҳа аралашмаган илмлар ҳам бор. Бу илмнинг асоси, аввало Аллоҳ таолонинг муқаддас каломи Қуръони Карим бўлса, иккинчи ўринда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадислар туради. Бу икки илмдан сўнг Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, сийрату шамойиллари ҳақидаги илм, ислом манбашунослиги ва ислом динининг асосий илми – сийрат туради. Бу илмларнинг ўзгармаслигига бош сабаблардан бири эҳтиёткорлик ва омонатдорликдир. Сийрат илми Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб берувчи муҳим соҳадир. Сийрат дастлабки даврда ҳадисларнинг бир бўлаги бўлган. Ҳижрий кейинги асрларда муҳаддисларнинг орасида ҳам сийрат илмига эътибор бериш бошланди, шундан сўнг бу илм алоҳида илм сифатида шаклланди. Бу илм Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, фаолиятлари, ислом динини тарқатиш йўлида олиб борган саъй-ҳаракатларидан тортиб, турмуш тарзларигача бўлган барча мавзуларни ўзида қамраб олган алоҳида соҳа бўлиб вужудга келди. “Сийра” илк ислом даври адабий жанри бўлиб, «Ҳаёт йўли», «Турмуш тарзи», «Юриш услуби» маъноларни англатади. Шу маънода сийра «суннат» сўзига маънодошдир. Истилоҳда эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари тарихи, таржимаи ҳолларидир. Ҳеч қайси пайғамбарнинг ҳаёт йўллари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларичалик аниқ ва ишончли қилиб ёритилмаган ва китобларда энг тўғри манбалар билан бизга етиб келган эмас. Бу илмнинг тарихига назар солсак, аввало бу соҳада номлари машҳур бўлган 4 киши алоҳида зикр этилади. 1.Урва ибн Зубайр, 93 ҳижрий санада вафот этган. Абон ибн Усмон ибн Аффон, 105 ҳижрийда вафот этган. Бу зотларнинг асарлари бизгача етиб келмаган. Ваҳб ибн Мунаббиҳ, 114 ҳижрийда вафот этган. Бу зотнинг исролиёт қиссалларини кўп ривоят қилганини эслатадилар. Шураҳбил ибн Саъд Хатмий Маданий, 123 ҳижрий санада вафот этган. Бу киши ғазавотларни ва бадрий (Бадр жангида қатнашган саҳобалар) ларни яхши биладиган олимлардан эди. Булардан кейин Умавий халифалар даврида сийрат уламоларининг иккинчи табақаси зоҳир бўлди. Булардан сўнг эса Аббосийлар даври сийратчилари етишиб чиқдилар. Уларнинг ичида қуйидаги зотлар шухрат топдилар: Мусо ибн Уқба, 141 ҳижрий санада вафот этган. Бу кишининг ғазовот китоби бор. Муҳаммад ибн Исъҳоқ Мутталибий, 151 ҳижрий вафот этган. Бу киши халифа Мансурнинг талабига биноан, «Ал-Мағозий» китобини ёзган. Унда Одам Атодан то ўзи яшаётган замонгача бўлган тарихини баён этган. Халифа уни мухтасар қилишни амр қилган. Ибн Исъҳоқнинг ушбу китоби бизгача етиб келган биринчи сийрат китобидир. Маъмар ибн Рошид, 150 ҳижрий санада вафот этган. Бу зотнинг асарлари бизгача етиб келмаган. Муҳаммад ибн Умар Воқийдий, 207 ҳижрий санада вафот этган. Воқийдийнинг «Ал-Мағозий» китоби ўзидан кейин кўплаб сийратчиларнинг китобларига асос бўлган. Бу олимлардан сўнг сийрат уламоларининг янги бир авлоди шаклланиб улар ичидаги кўзга кўринган ва бизгача китоблари етиб келган сийрат илмининг асосий таянчи ҳисобланган «Ас-Сийра ан-Набавия» асарининг муаллифи Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Ҳишомдир. Бугунги кунга келиб энг машхур сийрат уламоларининг аввалида Ибн Исъҳоқ ва Ибн Ҳишом раҳматуллоҳу алайҳлар туришади. Кейинги давр уламоларининг барча асарларида у зотларнинг ўрни беқиёсдир. Дастлабки даврда сийрат асарлари тўлиқ ва ровийлари билан ёзилган бўлса, кейинчалик эса ўқувчиларга осонлик бўлиши учун ровийлар силсиласини тўлиқ зикр қилинмайдиган бўлиб мхтасар китоблар ёзила бошланган. Бу мухтасар сийрат китоблари – «Мавлид» деб аталган. Аксар мавлид асарлари назмий...