– Дунёда инсон ўзини қачон бахтли деб билади? Буюклик нимада? Элга ҳалол, пок меҳнат қилиб, натижаси мана шундай мукофот бўлганда. Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади Президент. Тақдирланганлар орасида диний-маърифий соҳа вакили Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров ҳам бор.
"Ҳар йили халқни диний соҳага, дин вакилларига қараши ўзгаряпти. Талаб қаттиқроқ. Бу нарсани тан оламиз. Ҳаттоки, халқ билан қадам-бақадам юришнинг иложи бўлмай қоляпти. Мана бугунга келиб, халқимиз анчагина илмли. Халқимизнинг диний соҳада анчагина таълими бор. Саволлари, қарашларидан биласиз".