islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 10, 2019

Day

Бир ҳадис шарҳи…(Аллоҳ яхши кўрган саҳоба)

Ҳижрий иккинчи йилнинг Рамазон ойи… Саҳрода 313 саҳоба Шомдан келаётган Қурайш карвонига кўз тикмоқда… Минглаб туяларни етаклаб келаётган Абу Суфён бошлиқ йирик карвон… Шу пайтда саҳобаларнинг қалбига саросима солган хабар янгради: «Абу Суфён карвон йўлини ўзгартирди, мусулмонлардан карвонни сақлаш учун қурол-аслаҳалар билан тайёргарлик кўрган экан». Хаёлларда бир ўй айланишни бошлади: «Биз жангга тайёр эмасмиз». Улуғ саҳоба билан боғлиқ унутилмас воқеа шундай бошланган. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Мен Миқдод ибн Асвад туфайли бир «машҳад»нинг гувоҳи бўлдим (яъни, Бадр жанги назарда тутилади). Шу машҳадда иштирок қилганимга бериладиган савоб мен учун ҳар қандай дунёвий мукофотдан маҳбуброқдир. Миқдод ибн Асвад Пайғамбар алайҳиссаломнинг қошларига келганда, у зот мусулмонларни мушрикларга қарши жангга даъват қилиб турган эдилар, Миқдод бундай деди: «Биз сизга мусоийларнинг Мусо алайҳиссаломга «Эй Мусо, ўзинг Раббинг билан бориб кофирларга қарши жанг қилавер!» деган гапларини айтмаймиз, балки биз ўнг томонингизда ҳам, чап томонингизда ҳам, ортингизда ҳам, олдингизда ҳам туриб жанг қиламиз». «Шунда мен Расулуллоҳнинг юзлари ёришиб кетганини кўрдим»,— дейди Миқдод. Чунки, унинг гапи Расулуллоҳни беҳад хурсанд қилган эди».  Ушбу ҳадис Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бадр жанги куни айтган сўзи ҳақида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларга қарши жангга чорлаб ваъз қилаётган эдилар. Шунда Миқдод розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга енгил бўлсин деб: «Мусо алайҳиссаломнинг қавми айтганидек «Сен ўзинг Раббинг ила бориб икковлон уларга қарши уруш қилаверинглар», деб айтмаймиз. Асло! Қавмингиз бундай ҳеч қачон тарқалиб кетмайди. Балки олдингизда туриб душманингиз билан курашади, динингизни, Раббингизнинг шариатини ҳимоя қилади», дедилар. Қалби иймон билан тўлган кишининг ушбу сўзларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беҳад қувондилар. Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳунинг эҳтиромга лойиқ мавқейи бор эдики, Абдуллоҳ ибн Масъуд  розияллоҳу анҳу у киши айтган гапни айтишни орзу қилганлар. Бошқа нарсанинг эвазига бериладиган амалларнинг ўрни бу каби ҳолатга тенг кела олмаслигига қасам ичдилар. Зеро, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг мамнуниятлари ва Миқдод розияллоҳу анҳуга бўлган ҳурматларини кўрган эдилар. Шу сабабдан ҳам бу манзарани улуғ санаб, шундай деган эдилар. («Манҳал ҳадис», 3/528) Ибн Мардивайҳдан қилинган ривоятда воқеалар кетма-кетлиги қуйидагича бўлган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр юришига чиқаётганларида мусулмонлар билан маслаҳатлашдилар. Умар розияллоҳу анҳу билан кенгашганларидан сўнг бошқалардан ҳам фикр сўрадилар. Ансорлардан бири шундай деди: «Ансорлар жамоаси, Расулуллоҳ сизларни хоҳлаяптилар. Зеро, биз Бани Исроил Мусо алайҳиссаломга айтгандек демаймиз. Сизни ҳақ билан юборган зотга қасамки, агар сиз чангу тўзонлар ичида юрсангиз ҳам биз сизга эргашардик». («Умдатул қори», 17/107) Имом Насоий бу ривоятга қўшимча ҳам қилганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қурайш қавми Бадр жангини қасд қилгани ва Абу Суфён ўзи билан бирга бўлганлар билан қутулиб қолгани ҳақида хабар етиб келди. Шунда У зот одамлар билан маслаҳатлашдилар. Абу Бакр  розияллоҳу анҳу туриб, яхши гапирди. Умар розияллоҳу анҳу ҳам шундай туриб, фикрини айтди. Сўнгра Миқдод розияллоҳу анҳу туриб, «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, агар сиз бизни чанг тўзонли ерга бошласангиз ҳам биз сиз билан бирга жанг қиламиз», деди. «Менга маслаҳат беринглар», дедилар. Миқдод розияллоҳу анҳу ансорлар назарда тутилганини билди. Ансорлар у зотга мувофиқ келмай қолишидан қўрқаётган эди. Чунки улар олдин фақат у зотни ўлдиришга қасд қилганларга қарши ёрдам беришга байъат беришган, балки у зот...

Мовароуннаҳр тафсир мактаблари

VIII-IX асрларда Мовароуннаҳрда тафсир илми ўзига хос ривожланиш хусусиятларига эга. Бу даврда тафсир илми ҳадис ва фиқҳ илмлари каби тараққий этмаган эди. Гарчи ушбу даврга оид тафсир илми бўйича кам маълумот етиб келган бўлса-да, тафсир илмининг бошқа ислом ўлкаларидаги тараққиёт босқичларини тадқиқ этган ҳолда юртимиз олимлари томонидан яратилган ҳозирги кунимизгача этиб келган асарлар орқали тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Мовароуннаҳр тафсир илми тарихи ҳадис илмининг кириб келиши билан боғлиқ. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобийларнинг Қуръонга шарҳлари ҳадислар таркибида жамланган. Илгари зикр этганимиздек, Умар ибн Хаттоб буйруғига кўра араблар Марвгача этиб келиб, шу эрда 70 йил қолиб кетишади ва ўзлари ўрганган илмлардан ҳадисларни маҳаллий халққа ўргатадилар. Сўнг Марвда ривоят қилинган ҳадислар Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларга кириб келади. Мовароуннаҳрда Самарқанд ҳадис илми маркази, Бухоро эса, фиқҳ илми марказига айланади. Самарқанд бошқа Мовароуннаҳр шаҳарларидан фарқли равишда бир нечта муфассирларни етиштириб чиқариши ҳамда калом илмининг ҳам марказига айланганини ёритиш ҳали тадқиқотчилар олдида турган муҳим вазифалардан. Тахмин қилиш мумкинки, ҳадис илми ривожлангандан сўнг тафсирга доир маълумотлар ҳам унинг таркибида ривоят тарзида ҳадис маркази бўлмиш Самарқандда тарқалган. Шунинг учун бўлса керак, ҳар томонлама ривоятлар кенг тарқалган Самарқандда ривоятларни жамлаб, тафсирга доирларини саралаб чиқиш биринчи бўлиб амалга оширилган. Бу даврдаги тафсир илми тарихи жуда кам ўрганилган. Бу манбаларнинг етишмаслиги билан изоҳланади. Бу даврга мансуб баъзи олимлар ҳақида биографик манбаларда “тафсир асарини ёзган”, дейилса-да, уларнинг тафсирдаги услублари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилмаган. Лекин Мовароуннаҳр ва Хуросонда фаолият кўрсатган олимларнинг бизгача етиб келган асарларида тафсирга доир фикрлари қисман мавжуд бўлганига кўра, бу ҳақида сўз юритиш мумкин. VIII асрда тобеинлардан таълим олган Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазийнинг тафсир соҳасидаги фаолиятини таъкидлаб ўтиш ўринли. У Ўрта Осиёда ўтган илк муҳаддис, муфассирлардан саналади. У Марвда яшаб ижод этган, отаси турк, онаси хоразмлик эди. У ёшлик даврида Имом Аъзам Абу Ҳанифага шогирд бўлди. Шунингдек, тобеинлардан Робиъ ибн Анас ибн Зиёд Бакрий унга таълим берган. У шеърлар ҳам битиб, одоб-ахлоқ, инсонийлик нафосатини улуғлаган. У тафсир соҳасида ҳам фаолият олиб борган. Унинг “Китоб аз-зуҳд вар-рақоиқ” китоби илм аҳли орасида машҳур китоблардан саналади. У биринчилардан бўлиб, ҳадисларни китоб шаклига келтирган олимдир. Унинг юртимизда ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси юқори. Шунингдек, унинг “Тафсир” асари ёзганлиги ҳақида баъзи манбаларда зикр этилган. Лекин унинг тафсири бизнинг давримизгача етиб келмаган. Лекин “Китоб аз-зуҳд вар-рақоиқ”, “ал-Бирр вас-сила” асарларидаги ҳадислар орасида баъзи Қуръон оятларига берилган шарҳларни кузатиш мумкин. У ўз асарларида оятлар шарҳига оид ҳадислар билан бир қаторда, саҳобий ва тобеинларнинг ҳам шарҳларини келтиради. Юртимиздаги бу давр олимларидан Аҳмад ибн Ҳафс Абу Ҳафс Кабир Бухорий (150/768-216/832) бўлиб, Мовароуннаҳрда 2-ҳижрий асрдан ҳанафий мазҳабини тарқатган. У Абу Ҳанифанинг шогирди Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийдан таҳсил олган. Бухорода биринчилардан бўлиб, ҳанафий мазҳабини тарқатиб, кўплаб шогирдлар етиштирган. Лекин унинг тафсир соҳасидаги асарлари бизгача этиб келмаган. Улардан кейинги даврда муфассирлар сифатида зикр этилган Имом Доримий (798-869), Имом Бухорий (810-870) ва Ҳаким Термизий (820-905)ларнинг тафсир борасидаги фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг илмий меросида тафсир асарлари зикр этилиб, давримизгача этиб келмагани айтилади. Бу алломаларнинг сақланиб қолган асарларидаги тафсир илмига оид ривоят ва маълумотларини таҳлил этиш уларнинг тафсиршуносликда тутган ўрнини кўрсатиб беради. Бухорий муҳаддис сифатида Доримий ва Абу Исо Термизийдан фарқли равишда...

Қазо ва қадар масаласи

Мўмин инсон динида билиши  зарур ҳисобланган эътиқодий билимлар бор бўлиб, даставвал ана шуларни пухта ўрганиб, комил ақидага эга бўлиши лозимдир. Қазо ва қадар – яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолоданлигига иймон келтириш ҳам шулар жумласидандир. Баъзи инсонлар яхшилигу ёмонлик Аллоҳдан деганида Аллоҳ азалда фалон-фалон иш бўлади, деб ёзгану, банда эса уларни амалга оширишга мажбур, деган тушунчага боради. Бу аҳли сунна вал жамоа эътиқодига зиддир. Уламоларимиз қазо ва қадарни таърифида шундай дейишган:   Аллоҳ таолонинг келажакда махлуқотларида содир бўладиган нарсани билиши қадар дейилади. Яъни Аллоҳ таоло махлуқотларнинг хаётию мамоти, соғлиғию касаллиги, кенгчилигию фаровонлиги, барча ҳолатларини олдиндан билиши  қадар ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг илмида вужудга келиши олдиндан аниқ бўлган нарсани вужудга келтириши қазо дейилади.[1] Яъни Аллоҳ таоло махлуқотлари борасида  олдиндан билган нарсасини Ўзи белгилаб қўйган вақтида Ўз илмига мувофик юзага чиқариши қазо ҳисобланади. Уламоларимиздан Хаттобий рахматуллоҳи алайх  қуйидагиларни айтадилар: «Кўпчилик одамлар қазо ва қадарни Аллоҳ таоло томонидан Ўзи тақдир қилиб қўйган ишларга бандани қаҳр ила мажбур қилиш, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг бу фикрлари нотўғридир. Қазо ва қадарнинг маъноси, бандаларнинг келажакда бўладиган ишларини Аллоҳ томонидан муқаддам билиб турилишидир». Демак, бандаларнинг амалларига казо ва кадарнинг ҳеч таъсири йўқ экан. Қазо ва қадар фақатгина Аллох таолонинг азалда келажакда нималар содир бўлищини билиши ҳам уларни билганидек яратишидир. Бу ерда яна бир нарсага эътибор бериш керакки, Аллох таоло бандага ихтиёр қилиш неъматини берган бўлиб, банда ҳар доим ўз ишларида қилиш ва қилмаслик танловида бўлади. Мисол тариқасида, фараз қилинг, устоз ўз шогирдларининг илмий савиясини яхши билади. Имтиҳонга киришдан аввал фалончи «аъло» баҳо олади, пистончи «яхши» баҳо олади, деб айтди. Имтиҳон натижаси устоз айтганидек чиқди. Шогирдлар устоз айтган гап учун мазкур натижага эришдиларми? Ёки устознинг ўз тажрибасига асосланган ожизона илми уларни ўша баҳоларни олишга мажбур қилдими? Албатта, Аллоҳ таолога ҳеч қандай ўхшаш йўқ. Лекин тушуниш учун келтирилган шу мисолдан ҳам қазои қадарда бандани бирор нарсага мажбурлаш йўқлигини англаб олишимиз зарур. Ожиз инсон ўзига қарашли нарсаларда шунчалик илмга эга бўлса, нима учун қудратли Аллоҳ – чексиз илм соҳиби бўлган зот, азалдан ҳамма нарсани билмаслиги керак? Аллоҳдан фойдали илм ҳамда унга амал қилиш бахтини сўраб қоламиз. 4- курс талабаси Муҳаммадали Хайитбоев 513

Бир ҳадис шарҳи…

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Бану махзумлик бир аёл ўғрилик қилди. Улар: «У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ким гапиради?» дейишди. Кейин: «У зотга Усома – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳбубидан бошқа ким ҳам журъат қила олар эди?!» дейишди. Бас, Усома у зотга бу ҳақда гапирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам унга: «Аллоҳнинг ҳаддларидан бирида шафоатчилик қиласанми?!» дедилар. Сўнгра туриб, хутба қилиб: «Эй одамлар! Албатта, сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишлари ичларида шарафлилари  ўғрилик қилса, қўйиб юбориб, заифлари ўғрилик қилса, унга ҳаддни қоим қилишлари сабабидандир. Аллоҳ номи билан қасамки, агар Фотима бинти Муҳаммад ўғрилик қилса ҳам, албатта, унинг қўлини кесурман!» дедилар».          Арабларнинг машҳур ва обрў- эътиборга эга қабилаларидан бири бўлмиш Бану махзумлик бир аёл ўғрилик қилди. Унинг қилган иши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борди. Жиноятчи ўз қилмишига яраша жазо олиши лозим. Бу эса Бану махзумликларни ташвишга солиб қўйди. У аёл катта уруғга мансуб машҳур оиладан эди. Шарафга эга араб қабилалари учун ораларидан ўғри чиқиши шармандали ҳол. Бану махзумлик аёлнинг қўли кесилса-я?! Қабиладошлари аёлга ҳад урилмаслиги ва одамлар бундан хабар топмасликларининг чорасини излай бошладилар. Ягона йўл аёл учун шафоатчи бўлиб, унинг айби кечирилишини сўраб бера оладиган кишини ўртага қўйиш эди. Улар бу учун Ҳабибнинг ўғли Ҳабиб – Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуни танладилар. Бу борада У зотга ўзларининг ҳабиби Усомадан бошқа ким ҳам гапира олар эди?! Дарҳақиқат, Усома розияллоҳу анҳу У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бошқалар гапира олмайдиган нарсалар борасида ҳам мурожаат қила оладиган киши эдилар. Боиси Усома Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан исломдан аввал ҳам, исломдан кейин ҳам доимо бирга бўлиб, хизматларини қилган икки энг суюкли инсонлари Зайд ибн Ҳориса ва Набий алайҳиссалом “Онамдан кейинги онам”, деб айтадиган энагалари Умму Айман розияллоҳу анҳумоларнинг фарзанди бўлган. Усома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг эркатойлари эди. Туғилганларидан бошлаб нубувват ҳонадонининг бир бўлаги бўлиб улғайдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Усомани ўз набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳу билан тенг кўрар, икковларини тиззаларига ўтқизиб олиб, бағриларига босар эдилар. Улғайганларида Ҳандақда, Мўъта жангида, Макка фатҳида ва Ҳунайнда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёнма-ён турдилар. Фатҳдан сўнг туяларида “Фатҳ” сурасини ўқиб борар эканлар, орқаларига Усома ибн Зайдни мингаштириб олган эдилар. Усома розияллоҳу анҳунининг ўзларидан ривоят қилинган ҳадисда хабар беришларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирганларида Али ва Аббос розияллоҳу анҳумолар келиб, аҳллари ичида у зотга энг суюклиси ким экани ҳақида сўрадилар. Шунда : “Аҳлимнинг менга энг маҳбуби, батаҳқиқ, Аллоҳ унга Исломни инъом қилган ва мен унга озодликни инъом қилган шахс – Усома ибн Зайддир”, деб жавоб бердилар. Мана шу жавобнинг ўзи Усома розияллоҳу анҳуга ҳар қанча мақтов учун, ҳар қанча шараф учун етарлидир.  Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу бу борада гап очганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жаҳллари чиқди. Бошқа ривоятда келишича, у аёлнинг қўлини кесишга буюрдилар. Амр адо қилинди. Сўнг одамлар олдига чиқиб Бану Исроилни мисол қилиб, бу ишдан қайтардилар. Улар шариатларида белгиланган жазоларни фақатгина заиф бечораҳоллар ва камбағалларга нисбатан жорий қилар, борди-ю обрўли кишиларидан бири жиноят қилса, унга жазо қўлламаслик учун турли йўлларни қўллашар эди. Аммо адолатли диннинг Ҳақ пайғамбари ҳақнинг олдида ҳеч кимга ва ҳеч нарсага эътибор бермас эдилар. Аллоҳ таоло : “Албатта Аллоҳ адолатга амр...