Ислом фатҳи етиб келган барча халқлар ҳаётида, анъаналарида, қадриятлари-ю, урф одатларида ислом ўз аксини топади. Зеро, барча мусулмонлар ислом шариатига мувофиқ турмуш кечиришга интилган. Шунинг учун бошқа барча амаллар қатори “арбаъийн” ҳадис тўпламларини ёзиш уламо-ю, шоирларнинг мақсадига айланган. Биз қўйида уларнинг баъзиларини санаб ўтамиз. Муҳиддин Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий (ҳижрий 631-676 ). Имом, хофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шараф ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади. Кунялари — Абу Закариё, лақаблари — Муҳйиддин. У зот “Арбаъийн” ҳадис тўпламини таълиф қилган. Муҳаммад ибн Яҳё ибн Мансур Абу Саъд Муҳиддин Найсобурий (вафоти ҳижрий 548 йил). Ўз асрининг Нишопур шаҳридаги шофеъийларнинг раиси эди. Нишопурнинг Турисис деб номланган жойида дунёга келганлар. Имом Ғаззолий қўлларида фиқҳ фанини ўргандилар. Нишопурдаги талабаларга дарс берганлар. У киши “Ал-мухийт фий шарҳил васийт”, “Ал-интисоф фий масаилил хилоф” каби китобларни ёзганлар.[1] Розиюддин Абул Хасан Муаббад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Солиҳ Тусий Найсобурий. Ҳижрий 524 йилда туғилганлар. Саҳиҳи Муслимни 30 ёшларида Фуровийдан ўқиб ўргандилар. Саҳиҳи Бухорийни Абул Маолий Форисийдан эшитиб ўргандилар. Имом Моликнинг “Муватто” асарларини Ҳибатуллоҳ ас-Саййидийдан эшитиб ўрганганлар. Тусий 617 йил, шаввол ойининг 20-куни вафот этдилар.[2] Юсуф ибн Ҳасан ибн Аҳмад Ибн Ҳасан ибн Абдул Ҳодий ас-Солиҳий Жамолиддин ибн Мибрад. (1436-1503 м, 840-909 ҳ). Ҳанбалийларнинг машҳур фақиҳ уламоларидан. Дамашқда дунёга келганлар.[3] Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Али ибн Осим ибн Зазон ал-Хозин ал-Асбаҳоний Абу Бакр ибн Муқрий. (754-837 ҳ). Қизил денгиз бўйидаги, Яман соҳилларидан биридаги Шаржа минтақасида дунёга келдилар. Бошланғич илмларни ўлкасидаги олимлардан олади. Илмга чанқоқлиги учун кейинчалик турли давлатларга сафар қилади. Ибн Муқрий фиқхга жуда қизиқар эди. Фиқҳ, тарих, наҳв фанларига оид кўплаб асарлар ёзганлар.[4] Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Мусо ал-Аздий ас-Суламий. Тасаввуф олимлардан бири. (936-1021). Нишопур шаҳрида тўғилиб вафот этганлар. Имом Заҳабий айтадилар: У киши сўфийларнинг шайхи эдилар. Суфийликнинг тарихи ва табақалари тўғрисида кўплаб асарлар ёзган. Суламий юздан ошиқ асарлар ёзганлар. Тафсир фанига оид “Хақоиқ ат-тафсир”, “Тобақотус суфия”, “Муқаддамут тасаввуф” рисолалари, “Минҳожул орифийн”, “Рисолат фий ғолатотус суфия”, “Адабул фақри ва шароитуҳу”, “Адабус суҳбати” каби кўплаб китобларни ёзганлар.[5] Абдурразоқ ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ат-Тобасий. У киши Нишопур шаҳрида яшаган. Самъоний айтадилар: Тобасий узоқ юртлардан келган кишиларга китобларни ўқиб берар ва уларга кўплаб фойдаларни келтирганлар. Айтишларича, Саҳиҳ Муслим китобини 18 марта Муҳаммад ибн Фазл Фаровийга ўқиб берганлар. У киши ҳижрий 538 йили робиул аввал ойида Нишопур шаҳрида вафот этдилар.[6] Тобасий “Арбаийн ал-мустахражату минас сиҳоҳи мин риваяти Муҳаммадийн” номли арбаийнларини ёзганлар. Тобасий ҳижрий 537 йили вафот этганлар. Али ибн Хасан ибн Ҳибатуллоҳ Сиқотуд дийн ибн Асокир ад-Димашқий (ҳ. 499-571 м. 1105-1176). Шом диёрининг муҳадиси, Самъонийнинг сафардаги шериклари эдилар. Дамашқ шаҳрида дунёга келдилар. У киши кўплаб китоблар ёзганлар, улардан: “Тариху Димашқ ал-кабийр”, бу китоб “Тарих ибн Асокир” номи билан машҳур. Абдул Қодир Бадрон ушбу китобни мухтасар қилиб “Таҳзийб тарихи ибн Асокир”. Ушбу мухтасар китоб ҳозирда ҳам чоп қилинмоқда. Ибн Асокир “Арбуъна ҳадисан мин арбаъийна шайҳан мин армиъийна мадийнатин” номли арбаъийнларини ёздилар.[7] Аҳмад ибн Абдурраззоқ ибн Шайҳ Муҳаммад ибн Зайд ибн Иброҳим ибн Шайҳ Анқарий. Анқарий улумул қуръон ва қироатдан мутаҳасисликка эга эдилар. Аҳмад ибн Абдуррраззоқда Қуръонни ёдладилар. Ҳадис илмини Абдуллоҳ...
Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади, дейилади хабарда. “Спутник”нинг ANHA агентлигига асосан хабар тарқатишича, Сурия курдлари ИШИД жангариларининг хотинлари ва болаларини Ўзбекистон ҳукуматига топширган. Суриянинг Камишли шаҳрида ўтказилган матбуот-анжуманида курдларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари жангарилар оилалари аъзолари Ўзбекистон ҳукуматига топширилгани ҳақида эълон қилган. Манба: www.kun.uz 828
Ҳанафий мазҳабининг вужудга келишида ва тарқалишида беқиёс ҳизмат кўрсатган фақиҳлардан бири бу-кўплаб манбаларда Имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари ичида Зуфар ибн Ҳузайл, имом Абу Юсуф, имом Муҳаммадлардан кейин тўртинчи ўринда зикр қилинадиган олим Абу Али Ҳасан ибн Зиёд Луълуъий раҳимаҳуллоҳдир. Марварид сотиш билан шуғулланганлари учун мужтаҳид олим “Луълуъий” нисбаси билан ҳам машҳур саналади. Шу билан бирга Абу Алий Ҳасан ибн Зиёд 734 милодий йилда (ҳижрий 116 йил) Куфа шаҳрида туғилади. Кичкиналигидан илм олишга қизиқиб, киришган Ҳасан ибн Зиёд кўп йиллар давомида Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг илм халқаларига боради ва калом, фиқҳ ва ҳадис илмидан таълим олади. У зот барча нақлий ва ақлий илмларни ўрганиб, мужтаҳид даражасига эришади. Ҳасан ибн Зиёд Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ каби мутлоқ мужтаҳид бўлмасаларда, мазҳаб ичида жуда кучли саналган ижтиҳод эгаси эди. У кишининг мужтаҳид олим эканликларини таъкидлаб Яҳё ибн Одам раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Мен Ҳасан ибн Зиёддан кўра фақиҳроқ одамни учратмадим”. Шу билан бирга имом Ҳасан ибн Зиёд муҳаддис сифатида ҳам эъзозланади. Зеро, Муҳаммад ибн Самоъа айтади: «Ҳасан ибн Зиёддан эшитганман, у киши шундай деган эди: “Ибн Журайждан 12000 (ўн икки минг) ҳадис олдим. Уларнинг ҳаммаси фақиҳлар билиши керак бўлган, улар учун зарур ҳадислар эди”. Ҳасан ибн Зиёд жуда ақлли, зеҳнли, барча Ироқ олимлари сўзларини ёд олган эди. У устозидан илм-фан ўрганиб, кейинчалик кўплаб шогирдлар тарбиялади. Жумладан, Муҳаммад ибн Сабаъ ал-Қодий, Муҳаммад Салжий, Шуъайб ибн Айюб раҳматуллоҳи алайҳлар каби ҳанафий олимларни санаш мумкин. Ҳасан ибн Зиёд Луълуийнинг ал-Мужаррад асари наводир асарлар сирасига киради. Мазкур ал-мужаррад асарида Ҳасан ибн Зиёд имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан фиқҳий масалаларни ривоят қилган. У киши яна “адабул-қозий”, “маъонил-иймон”, “ан-нафақот”, “ал-харож”, “ал-фароиз”, “ал-васояа”, “ал-амолий” каби бир қанча китоблар муаллифи ҳисобланади. Куфада узоқ вақт таълим олиб илм ўргатганларидан кейин 194 йилда Куфа аҳлига Ҳафс ибн Ғиёс раҳматуллоҳи алайҳдан кейин қозилик қилади. Аммо кейин бу лавозимдан ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди. У ўз ҳаётини Исломга бағишлаб, зуҳд йўлини танлади. Ҳасан ибн Зиёд раҳматуллоҳи алайҳ 819 милодий санада (ҳижрий 204 йил) вафот этганлар. 4-курс талабаси Жумабоев Аваз Алижон ўғли 916
Бу ҳақида Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди. ✅ Қарор билан қуйидагилар негизида Республика ўғил болалар ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди: 👉 Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи; 👉 Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи; 👉 Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати; 👉 Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернати. Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Миллий гвардияга, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Ички ишлар вазирлигига бириктирилди. ✅ Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган қуйидаги вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади: 👉 ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган; 👉 айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган; 👉 Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган; 👉 профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликларни давом эттираётганлар. ✅ Қарор билан қуйидагилар негизида Республика ўғил болалар ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди: 👉 Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи; 👉 Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи; 👉 Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати; 👉 Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернати. Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Миллий гвардияга, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Ички ишлар вазирлигига бириктирилди. ✅ Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган қуйидаги вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади: 👉 ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган; 👉 айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган; 👉 Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган; 👉 профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликларни давом эттираётганлар. 1 807
Дунё тарихида биринчи марта мусулмонлар дардларни тузаладиган ва тузалмайдиган турларга ажратишдан воз кечиб, барча дардларни тузаладиган дея таъкидлашди. Уламоларимиз бедаво деб қабул қилинган дардларга ҳам даво излаш кераклигига ояту ҳадислардан кўплаб далилларни келтириб ўтишган. Тибга хос хасталикларни тиб орқали, дам солишга оид хасталикларни дам солиб даволаш керак. Жисмоний дардларга дори берилса, дори таъсир қилади ва беморнинг жисми ундан таъсирланади ва уларнинг ўзаро бир-бири билан боғланишидан хасталик тузалади. Худди шунингдек, руҳий хасталикка учраган шахснинг руҳига дам солувчининг руҳи таъсир қилиб, орада ўзаро боғланиш содир бўлади ва Аллоҳ таолонинг изни билан бемор тузалади. Зеро, руҳимиз ҳам, жасадимиз ҳам Аллоҳнинг бизга берган омонати бўлиб, уни эҳтиёт қилиш, асраш вожибдир. Аллоҳ таолонинг буюк ҳикмати шундаки, биз мўминларга Ўзи нозил қилган Қуръон руҳ ва жасад учун баробар шифо ва раҳматдир. Инсон ҳаётининг барча жабҳаларида энг тўғри йўлни кўрсатувчи Ислом дини саломатлик борасида ҳам барча мусулмонларга ўзининг мукаммал ва бенуқсон таълимотини таълим беради. Дарҳақиқат, манбаларни ўрганар эканмиз инсон саломатлигини сақлашга тарғиб қилувчи оят ва ҳадислар жуда ҳам кўп бўлиб, агар уларнинг барчасини жамлаб шарҳлайдиган бўлсак, бир неча жилдли китоб бўлиши мумкинлигига гувоҳи бўламиз. Жумладан, шифобаҳш ўсимликлар, турли хил ҳикмати зикр қилинган мевалар инсон саломатлигини сақлашдаги ўрни беқиёс эканлигига амин бўламиз. Албатта, саломатлик Аллоҳ таоло томонидан бандага бериладиган улкан неъмат экани ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан изланишлар натижасида бир қанча тавсияларни илгари суриш мақсадка мувофиқдир: Аллоҳни доимо эслаб юриш. Доимо Аллоҳни эслаб юрган банда учун неъматга эришиш пайтида, неъмат берувчи Зотни эслаш зарурати яна ҳам ортади. Ана шундай пайтда Аллоҳни – неъмат берувчи зотни эсидан чиқармаган киши бу неъматлардан тўғри фойдаланади ва доимий шукрини адо этади. Бу эса ўз навбатида неъматлар унда бардавом бўлишини тақозо қилади. Шу сабабли ҳам динимиз инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган бўлиб, уни турли зарарлардан муҳофаза этади. Ўз ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси Аллоҳ таолога доимий равишда боғлиқ эканини чуқур ҳис қилган ва ўша ҳис асосида ҳаёт кечирган инсон, ўзига етган ҳар бир нарса, каттаю кичик ҳар бир неъмат Аллоҳдан эканини бир лаҳза ҳам унутмайди. Қуръонни лозим тутиш. Аллоҳни танитиб, ҳидоят йўлини ёритиб келаётган Қуръон умматларнинг ташна қалблари, руҳлари ва иймонини покиза сувлари билан суғорибгина қолмай, уларнинг жасадию аъзоларидаги ҳасталикларга ҳам шифо бўлади. Суннатда бардавом бўлиш. Ибн Қайюм ал-Жавзий ўзининг “Тиббун набавий” китобида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам башарий тиб билан илоҳий табобатни, жасадлар тиббиёти билан руҳ табобатини, замин давоси билан самовий давони жамладилар”, деган. Кейинги йиллардаги кашфиётлар тиббиётни ўзгартирса ҳамки, бу тавсияларнинг ҳеч бирини ўзгартира олмади ва уларни тавсия этган Зот қаршисида беихтиёр бўйин эгмоқда. Инсон – Аллоҳнинг буюк мўжизаси. Мустақил давлатимиз соғлиқни сақлаш масаласига катта эътибор бермоқда. Юртимиз аҳолисини саломатлигини сақлаш учун яхлит бир тизимни яратиш ва шу билан бирга барча фуқароларнинг тиббий кўникмаларини шакллантиришга эътибор қаратилган. Шундай экан, фуқароларимиз ўз соғлиғини асраган тақдирда давлатимиз ривожи ва ҳаётимиз фаровонлигига ҳисса қўшган бўлади. Бундай эзгу орзу-мақсадлар учун ҳам давлат, ҳам жамият, ҳам шу юртда яшаётган одамларнинг куч-қудрати ва ҳиссасини бирлаштиришимиз зарур. Аллоҳ таоло берган соғлиқни асрайлик! Чунки соғлом одамгина чинаккам бахтли бўлади, фақатгина соғлом халқ, соғлом миллат буюк ишларга қодир бўлади! 4-курс талабаси Махсумов Мақсуд 852