islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Туҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат-Термизий

Имом Ҳофиз Абу Али Муҳаммад Абдурраҳмон ибн Абдураҳим ал-Муборакфурий қаламига мансуб яна бир шарҳ «Туҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат-Термизий»дир. Тўрт жуздан иборат бўлган бу асар 1979 йилда Байрутда нашр қилинган (Ҳиндистон нашри ҳам мавжуд). Бу шарҳ аввалида Мусанниф икки жилдли «Муқаддимату Туҳфатул-Аҳвазий»ни келтириб бунда бир боб бўлиб, боб ичида қирқ битта фаслга бўлган. Биринчи фасл ҳадис илми бўйича таъриф берилиб, яна кейинги фаслларда Жомеи Термизий ичидаги мавзулар, сўзларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Яна ровийлар ҳам алоҳида фаслда келтирилган. Фасллар ичида ал-Муборакфурий розияллоҳу анҳунинг асарлари ҳам алоҳида зикр қилинган. «Туҳфатул Аҳвазий ’’ шарҳига келадиган бўлсак, У тўртта катта жилддан иборат. Ер юзида ундай бошқа шарҳ топилиши қийин. Ислом мамлакатлари уламолари бунга таҳсин айтган. Шайх бу шарҳда бир неча алоҳида хусусиятларни келтирган. Уларни бир-бир келтириб ўтамиз: Термизий ровийларидан ҳар бир ровийнинг таржимаи ҳолини алоҳида алоҳида зарурат ва ҳожат миқдорида келтириб, баъзи ўринларда баъзи ровийларнинг таржимаи ҳолини кенг қилиб келтирилган. Термизий ривоят қилган ҳадисларни тахриж қилган ва уларни жомесининг бобларига монанд келтирган. Яъни Имом Термизий ҳадисларни тахриж қилган муҳаддислардан мувофиқ келган исмларни, асар ва таълифларига ийродларни зикр қилган. Иснодий ва матний мушкилаларни изоҳлаш ва уларнинг ечимида бор кучини сарфлайди. Ҳадисларни шарҳлаш, изоҳлашда ҳадис ва фиқҳ уламоларининг эътиборли сўзларини, суянарли баҳсларини келтирган, эҳтимолли, рози бўлинмаган сўзларни келтирмаган. Термизий ҳар бир бобда ўзининг «Бу бобда Фалон Фалондан қилган ривояти ҳам бор» жумласи ила келтирган ҳадисларни тахриж қилган, имкони борича лафзлари билан зикр қилган. Баъзилари борасида ўзининг фикрларини билдириб, баъзилари ҳақидаги танқидчи муҳаддисларнинг сўзларини келтирган. Имом Термизий кўп бобларда одатига хилоф тарзда бобга тўғри келадиган ҳадисларни зикр қилмаган. Шайх уларни зикр қилиб, тахриж қилган. Имом Термизий мазҳаб уламоларини камдан кам зикр қилган. Шайх ихтилофларни кенг қилиб баён қилган. Имом Термизий зикр қилмаган бир неча уламоларнинг сўзларини зикр қилган. Имом Термизий ҳадис ва унинг тасъҳиҳи борасида тасоҳулга йўл қўйган. Шайх таҳсини Имом Термизийнинг таҳсини ва тасъҳиҳидан кейин бир неча бошқа аҳли ҳадиснинг тасъҳиҳини қалб хотиржам бўлиши учун зикр қилиб қўйган. Имом Термизий ҳадисни тасъҳиҳи борасида тасоҳул қилган ўринлардан алоҳида огоҳлантиради. Имом Термизий бир неча ўринларда аҳли илмларнинг ихтилофларини зикр қилгану лекин рожиҳни маржуҳдан ажратмаган. Шу ўринларнинг рожиҳини зоҳир қилган. Имом Термизий фақиҳларнинг мазҳабларини ва уларнинг сўзларини зикр қилиб, бу мазҳаблар ва сўзларнинг далилини зикр қилмаган. Шайх эса буларга алоҳида тўхталиб далилларни келтирган. Маржуҳ қовлларнинг далилларини заиф қилган. Ўзининг наздидаги рожиҳ сўзни таҳқиқ қилиб, асар ва ҳадислар билан қўллаб қувватлайди. Бирини иккинчисидан таржиҳ қилишда ўта эҳтиёткор бўлган. Тошкент ислом институти талабаси Юсуф Хушвактов 1 114

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрган анҳорлар

Анҳорлар ҳақидаги зикр Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Анас Ибн Молик розияллоҳу анҳу Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келган. Унда: “(Жибрил) айтди: “Бу Сидротул Мунтаҳо”. Қарасам, тўртта анҳор бор экан. Иккитаси зоҳир ва иккитаси ботин. Шунда мен: “Бу нима эй Жибрил?”, – дедим. У: “иккита ботини жаннатдаги анҳорлар. Иккита зоҳири эса Нил ва Фурот”, – деди”[1], – дейилади. Молик розияллоҳу анҳудан қилинган бошқа ривоятда: “Унинг аслида (яъни Сидратул Мунтаҳонинг) тўртта анҳор бор”, – деб айтилган. Шарик розияллоҳу анҳунинг ривоятида эса: “Дунё осмонида иккита анҳор бор экан, тинмай оқиб туришган эди. Ва: “Эй Жибрил, бу икки анҳор нима?”, – деб сўрадилар (Расулуллоҳ соллаллоу алайҳи васаллам). У: “Бу Нил ва Фурот, иккаласининг унсури (боши)”,  деди. Сўнг осмонда давом этдилар ва бошқа бир анҳор кўрдилар, унинг устида маржон ва забаржаддан бўлган қаср бор. Қўли билан урсалар, у ўткир ҳидли миск экан. “Бу нима эй Жибрил?”, – дедилар. У: “Роббингиз сиз учун яшириб қўйган Кавсар”, – деди….”. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: “Саҳиҳи Муслим”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Жаннатдаги тўрт анҳор: Нил, Фурот, Сайҳон ва Жайҳон”, – деб айтилади. Бу эса Сидратул Мунтаҳо жаннатда экилганлигини эҳтимол қилади. Анҳорлар эса унинг остидан чиқади. Шунда у (Сидратул Мунтаҳо) жаннатда эканлиги саҳиҳ бўлади”[2], – дейдилар. “Дунё осмонида иккита анҳор бор экан, тинмай оқиб туришган эди. Ва: “Эй Жибрил, бу икки анҳор нима?”, – деб сўрадилар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам). У: “Бу Нил ва Фурот, иккаласининг унсури (боши)”,  деди. Ушбу ҳадисдаги “унсур” сўзи луғатда “асл”, бу ерда эса “иккаласининг жамланиш жойи”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сидротул Мунтаҳонинг олдида жаннатнинг икки анҳорлари билан яна иккита анҳор кўрдилар. Ва бу дунёда эса Сидратул Мунтаҳонинг остидан чиққан анҳорларни ёлғиз, жаннатнинг икки анҳорисиз кўрдилар. Бу ҳадисдаги  “унсур”лафзи билан дунё осмони билан ажралиб туришлари ирода қилинган. Шундай деб Ибн Диҳя раҳимаҳуллоҳ айтганлар. Ибн Абу Ҳотим розияллоҳу анҳунинг ривоятларида эса қуйидагича айтилади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳи саломни кўрганларидан сўнг айтдилар: “Сўнг мени еттинчи осмоннинг устига олиб кетди то устида ёқут, забаржад ва маржондан бўлган чодирлар бор анҳорнинг олдига етиб тўхтади ва унинг устида яшил қуш бор. Мен кўрган энг чиройли қуш. “Бу Аллоҳ сизга берган Кавсар”, – деди Жибрил. Қарасам, тилло ва кумуш идишлар ёқут ва зумрад тошлар устида унинг ичида сузаётган эди. Суви эса оқликда сутданда оқроқ. Айтдиларки: “Унинг идишидан бирини олиб, у сувдан идишни ботириб олдим ва ичдим. Унинг таъми эса асалдан ширинроқ, ҳиди мискданда ёқимлироқ”, – дедилар”. Абу Саъид розияллоҳу анҳунинг ҳадисида эса: “Унда оқаётган булоқ бор экан, уни “Салсабил” деб айтилади. Ундан иккита анҳор ажраб чиқади: бири “Кавсар”, иккинчиси “Раҳмат” анҳори деб номланади”. Имом Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Мен айтаманки, бу икки анҳорни (Кавсар ва Раҳмат анҳорлари) шу бобдаги ҳадисда ўтган “иккита ботин анҳор” деб тафсир қилса бўлади. Муқотил раҳимаҳуллоҳдан ҳам шундай ривоят қилинган: “Икки ботин: Салсабил ва Кавсар”. Имом Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Имом Муслим: “Сайҳон ва Жайҳон ва Нил ва Фурот барчаси жаннат анҳорларидандир” лафзи билан  ривоят қилган ҳадисга келадиган бўлсак, юқоридаги ҳадис бунга қарши келмайди. Чунки бундан мурод: “ерда тўртта анҳор бор, уларнинг асли жаннатдан”, дегани. Шунда Сайҳун ва Жайҳун Сидротул Мунтаҳонинг остидан отилиб...

Тиш дориси

Яхши кийинган бир мусофир шаҳар яқинидаги ресторанлардан бирига кирди. Сўнгра ошхона хизматчисига  яхши тайёрланган бифштекс ва салат олиб келишини буюрди. Таомлар келтирилгач,  озгинасини оғзига солдию: «Воооой, яна тишим оғрияпти»,- дея бақириб юборди. Шу вақтда унинг олдига қўлига катта сумка кўтарган киши етиб келди-да сумкасидан бир кичкина шишача чиқарди. Шиша ичидаги суюқликдан пахтани намлаб: «Илтимос мана буни оғриган тишингизга қўйиб олинг» – дея унга узатди. Ҳалиги киши  унинг айтганини қилди. Бир оздан сўнг  қувончдан: «Ажойиб, ажойиб, мен ҳеч қандай оғриқни сезмаябман!»- дея бақирди. Унинг овозини эшитган атрофдаги одамларнинг аксарияти  ул иккисининг атрофини ўраб олишди.  Тез орада катта сумка кўтариб келган кишининг сумкасидаги дориларининг барчаси сотилиб кетди. Бир соатдан кейин тиши оғриган одам ва дори сотувчи  поезд бекатида учрашишди. Поезд келишини кутишаркан у иккиси бу шаҳарда қандай яхши фойда қилишганини айтиб, бир-бирини табриклашар эди. Худди шу вақтда уларни икки полиция ходимлари қўлга олишди. Гап шундаки, булардан сохта дори олиб тиш оғриғидан халос бўла олмаган киши дарҳол полицияга мурожаат қилган эди. Бу қаллоблар маҳкамага келтирилгач полиция комиссари улардан: «Сизлар қайси динга амал қиласизлар?» – дея сўради. У иккиси ердан бошларини кўтара олмасдан: «Алҳамдулиллаҳ, мусулмонмиз», – дейишди. Полиция комиссари янада ғазабланди ва уларни жазолашга ҳукм чиқарди. Сўнг иккисига қарата сизлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:                                                    (من غش فليس منا) «Ким ёлғон гапирса бизлардан эмас!» деганларини эшитмаганмисизлар?»-деди. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 908

“Суннатларнинг онаси”

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Бир куни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Бизларнинг бирортамиз уни танимадик ҳам. У келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  тўғриларига ўтирди.  Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига тиради. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва “Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга Ислом  ҳақида ҳабар бер”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; “Ислом – Лаа илаҳа илаллаллоҳу Муҳаммадур  Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтирмоғинг, намозни  тўкис адо этмоғинг, закотни бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг байтни ҳаж қилмоғинг, дедилар”. “Тўғри айтдинг”, -деди. Биз унинг ишидан ажабландик. Ўзи сўрар ва ўзи тасдиқ қилар эди. “Менга иймон ҳақида ҳабар бер”-деди. “Иймон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг”, дедилар. “Тўғри айтдинг”, деди. У “Менга эҳсон ҳақида ҳабар бер”, деди. “Эҳсон – Аллоҳга ҳудди уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғинг. Агар сен уни кўрмасанг У сени кўриб турибди”, дедилар. “Менга қиёмат ҳақида ҳабар бер”, деди. “Бу борада сўралинаётган киши сўраётган кишидан билгувчи эмас”, дедилар.  “Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер”, деди.  “Чўри ўз хожасини туғмоқлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларни бино қуришда бир-биридан ўзишга уринишларини кўрмоғинг”, дедилар.  Сўнгра у қайтиб кетди. Бир муддат туриб қолдим.  Сўнг У зот менга “Эй, Умар, сўровчи кимлигини билдингми?”, дедилар. “Аллоҳ ва унинг Расули билгувчи”, дедим. “Албатта У Жаброилдир. Сизларнинг динингизни ўргатиш учун келибди”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Ибн Дақийқ ал-Ийд айтади: “Бу ҳадис жуда  муҳим ҳадис бўлиб, у барча зоҳирий ва ботиний амалларни ўзида мужассам этган. Шариат илмларининг барчаси бу ҳадисдан тўйинган. Чунки, бу ҳадис барча суннат илмларини  жамлаган. “Фотиҳа” сураси Қуръоннинг онаси деб номлангани каби бу ҳадис ҳам суннатнинг онасидир”. “Жибрил ҳадиси” номини олган бу ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади. Зеро, бу ҳадисни Абу Ҳурайра, Умар, Абу Зарр, Анас, Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Омир Ашърий, Жарийр Балхий каби буюк саҳобийлар ривоят қилганлар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар; Кийим бош ва кўринишни чиройли тутиш. Масжид ва илм мажлисларига бориш учун покиза кийимларни кийиш ва ҳушбўйликларни суриш мустаҳаб саналади. Шунингдек илм мажлисларида олимлар билан одоб доирасида муомилада бўлиш. Зеро, Жаброил алайҳиссалом инсонларга гаплари ва холатлари билан илм ўргатиш учун ташриф буюрган эдилар. Эҳсон нима? Эҳсон – бирор ишни пухта ва ихлос билан қилишликдир. Яъни, Аллоҳ таолога ибодат шу даражада холис бўлиши керакки, гўёки банда ибодат вақтида Аллоҳни кўриб тургандек бўлиши керак. Агар бунинг уддасидан чиқа олмаса, шуни ёдига тутсинки, Аллоҳ таоло уни кўриб турибди ва ундан содир бўлаётган барча катта ва кичик амаллардан хабардор эканини ҳис қилиб туришидир. Қиёмат ва унинг аломатлари. Қиёмат қачон қоим бўлиши фақатгина Аллоҳ таолонинг ўзигагина маълум бўлган ғайбий ишдир. Бироқ ҳадисда унинг аломатлари зикр қилинмоқда. Илм ҳақида сўрашнинг зарурлиги. Мусулмон инсон ўзининг дунёси ва охирати учун фойдали нарсалар ҳақида сўраб ўрганиши ва бефойда нарсаларни тарк қилиши лозим. Шунингдек, бир илм мажлисига борса ва бу ердагилар бирор масалага мухтож эканликларини кўрса-ю, бироқ бу масала ҳақида ҳеч ким сўрамаётган бўлса, агарчи ўзи бу ҳақда билса ҳам ҳудди билмаган одам сингари бу ҳақда олим  одамга савол бериши керак. Чунки унинг  саволи натижасида шу масаладан бехабар бўлганлар унинг  моҳиятини билиб оладилар. Кимки ўзи билмайдиган нарсалар ҳақида савол берилса унга “билмайман” деб жавоб қайтариши вожиб бўлади. Бу унинг тақвоси ва илмини тўғри йўналтирганининг далилидир....

Банда қалбига келадиган нарсалардан ҳисоб китоб қилинадими?

Баъзида инсон маъсиятларни ҳаёлига келиши билан ҳам синалади. Мана шу шайтон васвасаси ёки нафси ёмонлигидан бўлиши мумкин. Киши қалбига келадиган нарсаларга мукофот ёки жазо оладими? Аҳли сунна вал-жамоъа уламолари: қалбида қасд қилган нарсадангина ҳисоб китоб қилинади. Агар банда зино ёки ўғирлик ва шунга ўхшаш гуноҳларни қасд қилса, мана шу қасди билан ҳисоб-китоб  қилинади. Аллоҳ таоло агар ҳохласа  уни азоблайди, агар ҳохласа фазлига кўра кечиради. Бунга далил: (ولكن يآخكم بما كسبت قلوبكم) «Ва лекин қалбдан қасд қилганингиз учун тутади» (Бақара сураси, 225). Қалбига келган нарсаларни агар қасд қилмайдиган бўлса, ундан ҳисоб китоб қилинмайди. Аслида, қалбда пайдо бўладиган гуноҳ икки қисмга бўлинади. Биринчиси: Ўша гуноҳга мойиллиги бор, лекин қалбан ундан нафратланади. Бу кечирилгандир. Масалан, қалбга келадиган васвасалар каби. (وان  تبدوا ما في أنفسكم او تخفووه يحاسبكم به الله) «Ва агар ичингиздаги нарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, яширин қилсангиз ҳам сизларни Аллоҳ ҳисоб китоб қилади» (Бақара сураси, 284). Мана шу ояти карима нозил бўлганда мусулмонларга қийинчилик туғдирди.  Бу оятдан қалбга келадиган барса нарса деб ўйладилар. Ундан кейин қуйидаги оят нозил бўлди. (ربنا ولا تحملنا ما لا  طاقة لنا به) «Эй Роббимиз бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин» (Бақара сураси, 286). Ушбу оятда тоқати етмайдиган нарсаларни баён қилиниши улардан ҳисоб китоб қилинмаслигига далолат қилади. Иккинчи қисми эса қалбда пайдо бўладиган ва унда ўрнашиб қоладиган гуноҳлар. Бунинг ўзи ҳам иккига бўлинади. Биринчиси фақатгина қалбга тегишли бўлган гуноҳлар. Масалан: Аллоҳ таолони бирлигига ширк келтириш, куфр, нифоқ ва бошқа гуноҳлар. Мана шу гуноҳларнинг барчаси билан банда ҳисоб китоб қилинади. Шу сабабдан кофир ёки мунофиққа айнанади. Иккинчи тури, қалбга эмас балки амалларга тегишли гуноҳлар.  Мисол учун зино, ўғирлик, ароқ ичиш, одам ўлдириш каби. Банда мана шу гуноҳларни ҳохлашини сир тутса, ташқарида уни билдирадиган  бирор белги бўлмаса, бундан ҳисоб-китоб қилиниши борасида уламолар икки ҳил фикр билдирганлар. Биринчиси: у билан ҳисоб китоб қилинади. Ибн муборак айтадилар: “Суфёни Саврийдан сўрадим: банда қалбига келган нарса билан ҳисоб китоб қилинадими? Суфёни Саврий: “Агар  қасд қилган бўлса қилинади”, дедилар. Мана шу фақиҳларни, муҳаддасларни, мутакаллимларни энг машҳур фикридир. Уларнинг далиллари: (ولكن يآخكم بما كسبت قلوبكم) «Ва лекин қалбдан қасд қилганингиз учун тутади» (Бақара сураси, 225). Иккинчиси: ёлғиз ниятни ўзи билан ҳисоб китоб қилинмайди. Мана шу нарса шофеийларни далилларига қарата келтирилгандир. Шофеийларнинг далиллари: (ربنا ولا تحملنا ما لا  طاقة لنا به) «Эй Роббимиз бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин» (Бақара сураси, 286). Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бирор кишини қалбига яхшилик келадиган бўлса ва уни қасд қилса,  савоб ёзилади. Агар гуноҳ келадиган бўлса, қасд қилса ундан ҳисоб китоб қилинади,қасд қилмайдиган бўлса, ундан ҳисоб-китоб қилинмайди. Агарда Аллоҳ таолонинг розилиги  учун тарк қилса, унга яхшилик ёзилади. 3-курс талабаси Н. Эркинжонова 927
1 1 260 1 261 1 262 1 263 1 264 1 549