islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Куфр сўзни ҳикоя тарзда гапириш мумкинми?

Уламоларнинг “ботқоқликни билмай юрган йўловчи унга ботиб қолади”, деган мазмундаги ҳикматли гаплари бор. Шу маънода диндан чиқишга сабаб бўладиган нарсаларни улардан сақланадиган даражада билиш ҳар бир ақли расо мусулмон учун дини талаби ҳисобланади. Мусулмон кишининг диндан чиқиш сабаблари уч турли бўлади: Нотўғри эътиқод сабабли диндан чиқиш. Масалан, Аллоҳ таоло ҳақида ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ёки охират куни ҳақида ва ҳоказо динга тааллуқли экани аниқ бўлган қатъий маълумотлар тўғрисида шубҳа қилган киши диндан чиққан бўлади. Аммо унутмаслик лозимки кўнгилга келадиган турли бемаъни ўй-хаёллар шубҳа ҳисобланмайди. Айрим ишларни қилиш сабабли диндан чиқиш. Масалан, бут-санамларга сажда қилиш, қуёшга сажда қилиш ва Мусҳафи шарифни чиқиндихонага улоқтириш каби ишларни содир этган кимса диндан чиққан бўлади. Айрим сўзларни гапириш сабабли диндан чиқиш. Масалан, Аллоҳ таолонинг исмларини, ёки ҳукмларини ёки динни ва унга тегишли ҳукмларни мазах қилган кимса диндан чиққан бўлади. Ушбу учинчи турида олдингиларидан фарқли нозик жиҳатлари бўлгани учун ақоид китобларида бу тур алоҳида равишда кенг ва батафсил баҳс қилинган. Бу баҳсларнинг хулосалари қуйидагилардир: Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ “Бадъул амолий” асарида куфр сўзини гапиришнинг ҳукмини бундай баён қилган: وَلَفْظُ الْكُفْرِ مِنْ غَيْرِ اعْتِقَادٍ بِطَوْعٍ رَدُّ دِيْنٍ بِاغْتِفَالِ “Эътиқод қилмасдан (бўлса-да) ўз ихтиёри билан куфр (сўз)ни талаффуз қилиш ғафлат билан динни рад этишдир”. Демак ихтиёрий равишда, яъни мажбурланмасдан туриб куфр сўзини айтиш диндан қайтиш, яъни куфр ҳисобланар экан. Куфр сўзини айтувчиларнинг ҳолатлари турлича бўлади. Баъзилари бу сўзни била туриб қасддан айтган бўлсалар, баъзилари билмасдан айтиб қўйган бўлишлари мумкин. Буларнинг барчасининг ҳукми бир хил бўладими ёки фарқли ҳукм бўладими? Бунга уламолар қуйидагича жавоб берганлар: Куфр сўзини гапирувчиларни қуйидаги уч турга ажратиш мумкин: Айтаётган гапи куфр эканини била туриб, унинг маъносига эътиқод қилиб айтувчилар. Кимки айтаётган гапи куфр эканини билиб, шуни ўзи хоҳлаб, унинг маъносига эътиқод қилиб айтган бўлса, бундай кимса ҳеч бир ихтилофсиз аниқ кофирга айланган бўлади. Айтаётган гапи куфр эканини била туриб, аммо маъносига эътиқод қилмасдан айтувчилар; Кимки айтаётган гапи куфр эканини била туриб, ўз ихтиёри билан уни айтган бўлса-ю аммо эътиқоди ундай бўлмаса, бу кимсанинг диндан чиққани ҳақида ихтилоф қилинган: – Ҳанафия мазҳабидаги мўътабар матнлардан бўлган “Фатавои Қозихон” ва “Фатавои Баззозия”лардаги ҳукмга кўра бу одам диндан чиққан бўлади; Баъзи уламолар: “Иймон ва куфр қалбнинг амалларидир, шунга кўра бу одам диндан чиққан бўлмайди”, деганлар. Айтаётган гапи куфр эканини билмасдан ва маъносига ҳам эътиқод қилмасдан айтувчилар. Кимки аслида куфр бўлган сўзни гапирса, аммо айтган гапининг маъносига ҳам эътиқод қилмаган ва унинг куфр сўз эканини ҳам билмаган бўлса, бу кимсанинг диндан чиққани ҳақида ихтилоф қилинган: Кўпчилик уламоларнинг фатволарига кўра бундай кимса кофир бўлади, унинг билмаслиги узр ўрнига ўтмайди. Фақат баъзи уламолар бундай киши иккита ҳолатда узрли бўлишини айтганлар: 1. Исломга яқинда кирган бўлса; 2. Уламолардан узоқда яшаган бўлса. Камчиликни ташкил қиладиган айрим уламоларнинг фатволарига кўра эса бундай кимса кофир бўлмайди, билмаслиги узр ўрнига ўтади. Аммо уламолар куфр сўзи айтилса ҳам айрим ҳолатларда истисно тарзда куфр ҳисобланмайди деганлар. Масалан бехосдан куфрга далолат қиладиган сўз оғидан чиқиб кетган бўлса, ёки эс- ҳушини йўқотган ҳолатда айтиб юборган бўлса, ёки маст ҳолатда алжираган бўлса, куфрга ҳукм қилинмайди. Ана шундай куфрга ҳукм қилинмайдиган ҳолатлардан бири бошқанинг куфр гапини ҳикоя тарзда айтиш ҳисобланади....

ОСМОНЛАРУ ЕРДАГИ НАРСАЛАР ҚАНДАЙ ТАСБЕҲ АЙТАДИЛАР? (учинчи мақола)

Демак, ушбу қарашларни айтган уламоларнинг наздларида барча нарсалар ўзларининг тилларида сўз билан тасбеҳ айтиб турадилар. 2. Осмонлару ердаги жонли-жонсиз барча нарсалардан чиқадиган овозлар уларни биладиганлар учун ҳақиқатан тасбеҳдир. Уларнинг бу тасбеҳларини фақат пайғамбарларгина биладилар. Ақлсиз мавжудотларнинг ҳолатлари тасбеҳ ҳисобланади, деган уламолар ўзларининг қарашларини қуйидагича тушунтирганлар: “Осмонлару ердаги жонли-жонсиз барча нарсалар Аллоҳ таолога тасбеҳ айтадилар. Яъни, мўмин инсонлар “субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” дейдилар. Аммо ақлсиз ҳайвонлар ва жонсиз нарсалар сўз билан тасбеҳ айтмайдилар. Балки уларнинг борликлари ва ақллар ҳайратда қоладиган даражадаги хусусиятлари Буюк Яратувчининг ягоналигига ва мислсиз улуғлигига гувоҳлик беради. Ана шу далолат уларнинг тасбеҳлари ҳисобланди. Зеро ҳикматли сўзда: لِسَانُ الْحَال أَفْسَحُ مِنْ لِسَانِ الْقَال “Ҳол тили (ҳолат далолати) қол тилидан (тил билан айтишдан) кўпроқ маъно англатади”, дейилган. Мазкур мавжудотларнинг тасбеҳ айтишлари икки хил тафсир қилингани сабабли оят давомида келган “Лекин уларнинг тасбеҳларини англамайсизлар” деган сўзнинг маъноси ҳам табиий равишда икки хил тафсир қилинган: 1. Уларнинг тилларини тушунмаганларингиз сабабли айтаётган тасбеҳларини англамайсизлар, ёки уларнинг айтаётган тасбеҳларини идрок қилиш сизларга оғир бўлгани сабабли англамайсизлар; 2. “Яхшиликка далолат қилувчи уни адо этувчи каби бўлади”, дейилгани сингари уларга ақл юритиб назар солувчиларнинг ҳайратдан тасбеҳ айтиб юборишларига сабаб бўлганларининг ўзи уларнинг тасбеҳларидир. Шунинг учун сизлар уларнинг тасбеҳларини эмас, уларни кўриб тасбеҳ айтаётганларнинг сўзларини англайсизлар. Барча махлуқотларни Ўзига тасбеҳ айттириб қўйган Зотга ҳамду санолар, тасбеҳ айтувчиларнинг улуғи бўлган саййидул башарга салавот ва саломлар бўлсин. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 910

ОСМОНЛАРУ ЕРДАГИ НАРСАЛАР ҚАНДАЙ ТАСБЕҲ АЙТАДИЛАР? (иккинчи мақола)

Мазкур нарсалар ичидан наботот ва ҳайвонот каби ақлсиз мавжудотларнинг тасбеҳ айтишлари қандай бўлишини уламолар икки хил тафсир қилганлар: 1. Сўз билан тасбеҳ айтадилар. Яъни барча махлуқотлар ўзларининг тилларида Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиб турадилар. Уларнинг тасбеҳларидан хос бандалар хабардор бўлишлари мумкин. Бу қараш аксар уламоларнинг қавли ҳисобланади; 2. Уларнинг ҳолатлари тасбеҳ ҳисобланади. Яъни, ақлсиз мавжудотларнинг ақллар ҳайратда қоладиган таркибий тузилишлари-ю ташқи кўринишлари уларни шундай яратган Зотнинг барча нуқсонлардан холи эканига далолат қилиб туради. Уларнинг ана шу далолатлари тасбеҳ ҳисобланади. Ақлсиз мавжудотлар ҳам сўз билан тасбеҳ айтадилар, деган уламолар уларнинг тасбеҳ айтишларини икки хил маънода тушунтирганлар: 1. Аллоҳ таоло осмонлару ердаги жонли-жонсиз барча нарсаларда тасбеҳ бўлиб зикр қилинадиган нарсани яратган. Аммо биз ҳам, уларнинг ўзлари ҳам тасбеҳ айтаётганларини англамайдилар. Қатода раҳматуллоҳи алайҳ: “Дарахтми ёки ундан бошқасими барча руҳи бор нарсалар тасбеҳ айтиб туради”, деган. Калбий раҳматуллоҳи алайҳ: “Дарахтлар ва униб чиққан барча нарсалар тасбеҳ айтадилар. Улардан кесиб ташлангани эса тасбеҳ айтмайдиган ўликка айланади”, деган. Имом Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳдан: “Мана бу хонтахта ҳам тасбеҳ айтадими?” – деб сўрашганида: “Дарахтида турган пайтида тасбеҳ айтган, ҳозир эса айтмайди”, деб жавоб берган. Баъзи уламолар: “Ҳар бир нарса асл ҳолида турганда тасбеҳ айтади, асл ҳолатидан ўзгартирилса тасбеҳ айтишдан тўхтайди. Масалан, дарахт шохлари дарахтда ўсиб турганда тасбеҳ айтади, кесиб олиниб бирор буюм ясалгач, тасбеҳ айтишдан тўхтайди”, дейишган. Баъзи уламолар: “Дарахт новдаси синдириб олинганда ҳам то қуриб қолгунича тасбеҳ айтиб туради”, дейишган. Бу сўзларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарахт новдасини бўлиб икки қабрга қадаб қўйганларини далил қилишган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 1 136

«СОЛАТУН НОРИЙЯ» ЎҚИШ ШИРКМИ?

Кўпинча “Солатун норийя” ҳақида, унинг машруъ экани, моҳияти ва адо қилиниш кайфияти ҳақида турли-туман фикрларни эшитамиз. Баъзилар бундай номланишдан (“Солатун норийя” – “оловли саловот”) ғазабланади. Ушбу саловотни ўқишни динни истеҳзо қилиш деб эътиборга олиб, уни шиддатли тарзда рад қилади. Баъзи фикрий муташаддидлар эса, фурсатни ғанимат билиб: “У ширкий саловотдир. У ширкка ундайди. Ким уни қилса кофир ёки мушрик ҳисобланади”, деган даъво билан бу саловотни ҳаром дейишга ҳам журъат қиладилар (Аллоҳ сақласин). Биз қуйида Мисрдаги “Дорул ифто” фатво муассасасининг “Солатун норийя” тўғрисидаги фатвосини келтириб ўтмоқчимиз. Бу фатво бизни ушбу саловотнинг ҳақиқати ва нима сабабдан бу тарзда номлангани, сийға(кўриниш)лари, шариат ва динда жоизлигини англаш, қолаверса, ушбу масалада таассубона йўл тутувчи такфирчиларга ва бошқа саволларга жавоб қайтариш имконини беради. Номланиш сабаби Мисрдаги “Дорул ифто”нинг фатво котиби Шайх Аҳмад Мамдуҳ айтадилар: “Албатта бу саловот баъзилар ўйлаганидек руку ва саждали саловат (бу ерда намоз назарда тутилмоқда) эмас. Балки, у Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиладиган саловотнинг бир кўринишидир. Бу саловот “норийя” (“оловли”) деб аталишининг сабаби эса, ушбу саловот ўқилганида кўзланган мақсад тез амалга ошганига боғлиқдир. Чунки бу саловот бир ишни амалга ошириш ниятида ўқиладиган бўлса, худди олов қуруқ ҳас-ҳашакни ёндирганидек, бу саловот ҳам ўша ишни тезлик билан юзага келтиради. Бу саловотнинг “Солатун тафрижийя” (“ғамни кетказувчи саловот”) сингари бошқа номлари ҳам бор. Чунки, кимки бу саловотни айтишда бардавом бўлса, Аллоҳ азза ва жалланинг изни билан ғам-ташвишлардан тезда халос бўлади”. “Солатун норийя”нинг кўриниши Шайх Аҳмад Мамдуҳ ушбу саловот матнини қуйидагича келтирадилар: «اللهم صل صلاة كاملة وسلم سلاما تاما، على نبي تنحل به العقد وتنفرج به الكرب، وتقضى به الحوائج وتنال به الرغائب وحسن الخواتم ويستسقى الغمام بوجهه الكريم وعلى آله» Маъноси: “Аллоҳим! У сабаб тугунлар ечиладиган, қийинчиликлар кетадиган, эҳтиёжлар ҳал қилинадиган, истакларга ва хотималарнинг яхшисига етиладиган, унинг карамли юзи сабабидан булутлардан ёмғир ёғишини сўраладиган Набийга ва у зотнинг оилаларига мукаммал саловот ва тугал салом йўлла”. “Солатун норийя”ни адо этиш кайфияти Фатво котиби Шайх Аҳмад Мамдуҳ сўзларида давом этиб, бу саловотни адо этиш ва ундан кўзланган мақсадни амалга ошиши учун икки шарт тўлиқ топилиши кераклигини айтадилар: Айни зикр қилинган кўринишда ўқилиши; 4444 маротаба ўқилиши. Буни мусулмон киши бир ўзи ёки бирон мажлисда жамоат билан биргаликда, ҳар бир инсон ўзининг имкониятига қараб, бир мартада тўлиқ ёки бир неча мартада бўлиб-бўлиб айтиши мумкин. Мисол учун бир мартада 100 та айтади ва дам олиб яна 500 та айтади. Зикр қилинган ададга етгунича худди шундай давом этаверади. Бу иш, муташаддид кимсалар такрорлайверганларидек бидъат эмас. Лекин талаб қилинган таъсири бўлиши учун бўлиб-бўлиб ўқигандан кўра бир дафъада айтилиши маъқул ва афзалроқдир. “Солатун норийя”нинг шаръан жоизлиги “Дорул ифто”нинг фатво котиби Шайх Аҳмад Мамдуҳ шундай деб таъкидлайдилар: “Албатта бу саловот, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишга тарғиб этувчи Қуръони карим оятлари[1] ва набавий ҳадиси шарифлар мазмунига мувофиқдир. Шу билан бирга, ушбу саловот ҳадис шориҳлари бўлган уламолар айтган: “Ибодат масалаларида асар келмаган нарса асар келганига мухолиф бўлмаса, эътиборга олинади”, деган қоидага[2] биноан ҳам жоиз ва машръу саловат ҳисобланади. Чунки бу саловатда Набий соллалоҳу алайҳи васалламни илоҳий сифатлар билан сифатлаш топилмагани учун, уни ҳаром дейишга ундайдиган бирор сабаб мавжуд эмас. Ислом умматининг йирик уламолари томонидан замонлар оша нақл...

Ўзбекистон тарихида тарқалган касалликлар ёхуд вабо туфайли қурбон бўлган улуғ шайх ким?

Маълумки, 2020 йил 3 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилишда давлатимиз раҳбари яна бир бор халқимизга мурожаат қилди. Бу Мурожаатнома ОАВ орқали кенг ёритилди ва ишонаманки, халқимиз ундан ўзига тегишли хулосалар чиқарди. Шунга қарамай, биз ҳам оддий фуқаро, қолаверса, тарихчи мутахассис сифатида мазкур мурожаатнома хусусида айрим мулоҳазаларни билдиришни ўринли деб топдик. Аввало, Мурожаатноманинг бир неча муҳим ўринларини қайд этиш мумкин. Биринчидан, давлат раҳбари ўз халқини юзага келган пандемия даврида жаҳондаги, хоссатан, Ўзбекистондаги реал ҳолатдан хабардор қилмоқда. Тўғри, бу борада фуқаролар турли ОАВ орқали тезкор маълумотлар олиб бормоқда. Бироқ Президентнинг тақдим қилган маълумотлари ҳар доим ишончлироқ саналишини унутмаслигимиз керак. Иккинчидан, бевосита мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун амалга оширилаётган зарурий чоралар ҳақида ҳам ахборот берилгани, аҳолини бир қадар хотиржам бўлишларига, ваҳимага тушмасликларига олиб келади. Бинобарин, мавжуд вазиятдан аҳолини хабардор қилмаслик, пухта ўйламасдан турли чоралар кўриш ёмон оқибатларга олиб келишига ҳам тарихимизда мисоллар кўп. Бу ўринда Тошкент қўзғолони ёки “Вабо исёни” воқеасини эслаш кифоядир. 1892 йил май ойида Жиззахда вабо касали тарқалган. Июнь ойида Тошкентда ҳам вабо тарқалгани маълум бўлган. Янги шаҳарда 417, Эски шаҳарда 1462 бемор аниқланган. Шаҳарда вабо касаллиги тарқалиши муносабати билан Россия империясининг Туркистондаги мустамлака маъмурияти томонидан ўзбошимча тадбирлар кўрила бошланган. Хусусан, шаҳар маъмурияти 7 июнда 12 та эски қабристонни ёпиб, янги 4 қабристон очилишини, шаҳардан чиқиш чекланганлигини эълон қилган. Бироқ ваъда қилинган янги қабристонлардан фақат 1 таси очилган, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмаган, миллий урф-одатлар эътиборга олинмаган. Марҳумларни урф-одатга кўра кўмиш ғоят мушкул юмушга айланган. Ниҳоят сабр-косаси тўлган халқ қўзғолон кўтарган. Қўзғолон вабо тарқалиши ва унга қарши ҳукумат чоралари амалга оширилаётган пайтда юзага келганлиги учун тарихий манбаларда “Вабо исёни” номида юритилган. Аслида эса у подшо ҳукуматининг мустамлакачилик ва миллий зулмига қарши қаратилган халқ ҳаракати эди. Тошкентдаги бу қўзғолон тарихда ўзбек халқининг ўз мустақиллиги ва эркинлиги учун олиб борган йирик қўзғолонларидан бири бўлган. Учинчидан, ва бу ҳам жуда муҳим эътироф. Президент шахсан касалликка қарши курашда ҳақиқий жасорат, керак бўлса қаҳрамонлик кўрсатаётган, ўз жонини таҳликага қўйиб жонкуярлик қилаётган шифокорларга ўз миннатдорчилигини изҳор этмоқда. Бу эса шифокорларимизни янада руҳлантириши, халқимизнинг эса вазиятга жиддий қараб, давлат томонидан жорий қилинаётган тартиб ва талабларни масъулият билан бажаришларида муҳим омил бўлиши шубҳасиздир. Халқимиз, ҳар даврда бошига оғир кунлар тушганда, аввал Аллоҳга, қолаверса ўз донишмандлари, азиз авлиёлари, фидойи инсонлар кўмагига суянганлар. Улар эса халқнинг дардига даво бўлиш йўлида керак бўлса, ўз жонларини фидо қилганлар. Шу ўринда, гарчи ривоят бўлса ҳам, XVI асрда яшаган Марказий Осиёдаги энг йирик ислом дини намоёндаларидан бири Қосим Шайх Азизоннинг фидойилигини эслаш ўринлидир. Ривоятларга кўра, Қосим Шайх Кармана аҳолиси вабо касаллигидан азият чекканда Аллоҳга илтижо қилиб, халқи учун ўзини қурбон қилишни сўраган экан. Шу тариқа юртдан бу касаллик ариган экан. Унинг ўзи 1581 йили 78 ёшида вафот этган. Бу ривоят бўлишига қарамасдан, ундан икки ҳақиқатни билиш мумкин: ўша даврда Кармана аҳли (ҳозирги Навоий вилояти ҳудудида жойлашган) ҳам вабо учун курашган ва енгиб чиққан; тарихий шахс бўлган Қосим Шайх бу курашда фидойилик кўрсатган. Тўртинчидан, қандай оғир шароит бўлишига...
1 1 081 1 082 1 083 1 084 1 085 1 555