Мамлакатимиз илм-фанининг нуфузини янада ошириш, илмий жамоатчилик фаолиятини янада такомиллаштириш, ёшларнинг фанга қизиқишини орттириш, тадқиқотчилар ўртасида билимлар алмашиниш, уларнинг малакасини ошириш мақсадида юртимизда қатор халқаро ва республика миқёсида илмий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилди. 2019 йилда жами 428 та, жумладан 137 та халқаро, 291 та республика миқёсида илмий тадбирлар ўтказилган бўлса, 2020 йилда жами 8 та йўналиш бўйича 530 та илмий тадбирлар, жумладан халқаро миқёсда 186 та, республика миқёсида 344 та ўтказилиши режалаштирилган. Илмий тадбирлар рўйхати қуйидагича: 👉2020 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси 👉2020 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси Мазкур тасдиқланган режага мувофиқ республиканинг ҳар бир ҳудудида унинг илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини кучайтиришга қаратилган республика миқёсидаги анжуманлар ташкил этилади. Ушбу анжуманларда республикадаги барча Олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва илмий ташкилотларнинг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари иштирок этади. Шунингдек ҳудудлардаги корхона ва ташкилотларнинг масъуллари иштирокида тегишли соҳанинг илмий ва инновацион йўл билан ҳал этишга қаратилган ечимини кутаётган муаммолар мавзусига бағишланган тақдимотлари билан иштирок этишлари кутилмоқда. Анжуман якуний натижаларига кўра қабул қилинган тавсия ва қарорлар асосида ҳудуднинг илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган долзарб 3 та мавзуда ўрнатилган тартибда Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танлов эълон қилиниши белгиланган. Ўтказиладиган халқаро илмий тадбирларда соҳанинг етакчи хорижий давлатларнинг мингдан ортиқ нуфузли олим ва мутахассислари, жумладан хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимлари жалб этилади ва улар мазкур тадбирларда маъруза ва амалий тавсиялар билан иштирок этишлари кутилмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий тадбирларнинг натижадорлигини баҳолаш ва таҳлилий ҳисобот тайёрлаш учун масъул ҳисобланади. Манба: mininnovation.uz 812
Бугун юртимизда бузғунчи ёт мафкураларга қарши кураш чора-тадбирлари “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғояси асосида олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида таъкидланганидек, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш, жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш каби вазифаларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Ушбу масалалар жуда ҳам долзарб экани жорий йилдаги Олий Мажлисга мурожаатномада ҳам алоҳида қайд этилди: “Мамлакатимизда “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолади”. Жорий йил 11 февраль куни Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлигида ҳудуддаги мутасадди ташкилотлар вакиллари ва маънавий-маърифий ишларга масъуллар учун “Жамиятда мутаассиблик ва радикаллашувга қарши ғоявий-мафкуравий кураш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Тошкент ислом институтининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқўзиев ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Я.Абдураҳмонов қатнашдилар ва тегишли мавзуларда маърузалар қилдилар. Маърузаларда Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабати, ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ғоясининг аҳамияти каби бугунги куннинг бир қатор долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, тадбирда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг моҳияти, мутаассиблик, экстремизм ҳамда терроризмнинг салбий жиҳатлари, ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг юзага келиш тарихи, уларнинг мақсади, ғоявий-ақидавий асослари, молиявий манбалари, фаолият услублари ва ғайриисломий моҳияти кенг қамровли маълумотлар ва далиллар асосида очиб берилди. ТИИ Ахборот хизмати 969
Ҳозирги кунда дунё мусулмонларининг кўпчилиги айнан ҳанафий мазҳабига амал қилиб, ўз ибодатларини шу мазҳабга мувофиқ адо этиб келадилар. Шу жумладан, бизнинг минтақамиз мусулмонлари ҳам бир неча асрлардан бери ҳанафий мазҳабига амал қилиб келмоқдалар. Бунинг сабаби сифатида ҳанафийлик мазҳаблар ичидаги энг биринчи мазҳаб экани, асосчиси Имом Абу Ҳанифа ўзининг етук илм, чуқур заковат ва юксак тақво соҳиби эканлиги ҳамда ўз ижтиҳодида инсонлар учун енгиллик тарафни ихтиёр этгани кўрсатилади. Бундан ташқари ҳукмлар чиқаришда ўзаро маслаҳат тамойилларига таянгани эътироф этилади. Сирожиддин Ғазнавий ўзининг “Алғурратул мунифа фи таҳқиқи баъзи масоил ал-Имом Аби Ҳанифа” китобининг хотимасида келтирилган жумлалардан айримларини келтириб ўтамиз: “Қозилар, адолат аҳли, тириклар ва вафот этганларнинг барчаси аксар ҳолатларида имом Абу Ҳанифа (р.а.) мазҳабига муҳтождирлар. Бошқа мазҳабларда қози гуноҳ қилса, қозиликдан тушиб қолади. Бинобарин қози қозилик даврида гуноҳдан маъсум бўлиши лозим, гуноҳ қилса, қозилик мансабидан тушади ва чиқарган ҳукмлари ҳеч қандай кучга эга бўлмайди. Ушбу сўзга биноан бирорта қози ўз мансабида бардавом тура олмайди. Унга ҳар сафар гуноҳ қилганда фосиқ бўлганини ошкор қилиши ва қозиликка қайта сайланиши вожиб бўлади. Бундай қилинмаса, қанчалик фасод чиқиши ҳеч кимга махфий эмас. Бу нарсалар содир бўлмаслиги учун имом Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш керак бўлади. Имом Абу Ҳанифа (р.а.)нинг наздида адолат аҳлидан бўлиш зоҳиран Исломга амал қилиш билан собит бўлади. Шофеъий мазҳабида эса, гуноҳи кабиралардан зоҳиран ҳам, ботинан ҳам сақланиш лозим. Қайси қози ёки адолат аҳли дейилган шахс гуноҳ қилмаган? Вафот этганларга тиловати Қуръон савоби билан ёрдам етказиш фақатгина ҳанафий мазҳабида жоиздир. Ўтганлар учун уқубатлардан халос бўлиш ва юқори даражотларга эришиш имом Абу Ҳанифа (р.а.) мазҳабига эргашиш билан ҳосил бўлади. Аксар ҳолатларда содир бўладиган балоғатга етмаган болалар томонидан қилинадиган савдо-сотиқ ва бошқа муомалалар имом Абу Ҳанифа мазҳабига кўра жоиз. Бошқаларда эса уларнинг қилган тасарруфларида муаммолар мавжуд. Чунки уларнинг фикрига кўра инсонлар ўз эҳтиёжлари учун фақатгина балоғатга етган одамларнигина юбориш жоиз. Шунингдек, аксар одамлар ўз савдоларида ийжоб ва қабул билан савдо қилишга одатланмаганлар. Яъни сотувчи сотдим, харидор сотиб олдим, демайди. Балки нарх аниқ бўлган ҳолатларда фақатгина ўзаро олди-берди яъни харидор буюмни олиб пулни бериши билан якун топади. Бу ҳолат ҳам имом Абу Ҳанифа мазҳабида жоиз. Бошқа мазҳабларда закот мажбурияти Қуръони каримда айтилган саккиз синфнинг ҳар биридан учта шахсга берилгандагина соқит бўлади. Ҳеч ким бу ишни қила олмайди. Ҳанафий мазҳабида эса закот олишга ҳақли бир одамга бериш билан ҳам закот адо этилган ҳисобланади. Нажас (нопок) нарсалар билан иситиладиган ҳаммомлар, нопок нарсалар ёндириб ёпиладиган нонлар, нопок нарсалар аралаштириб қилинадиган лой (деворлар) масаласи ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда муаммо ҳисобланади. Ҳайвонларнинг тезакларини сотиш ҳанафий мазҳабида жоиз. Бошқаларда жоиз эмас. Ҳолбуки бу иш аксар одамлар қиладиган ишдир. Аксар одамлар киядиган олмахон, сувсар ва оқсичқон ҳамда бошқа ҳайвонларнинг терисидан тикилган кийимларни киядилар. Кўпчилик наздида ўлган нарсанинг жуни нажас ҳисоблангани учун улар нопок нарсани кийиб юрган ҳисобланади. Бизнинг мазҳабда эса бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ловия, ёнғоқ ва бодом каби нарсаларни пўстлоғи билан сотиш кўпчилик наздида жоиз эмас ва бу катта муаммолар келтириб чиқаради. Зеро аксар одамлар шундай савдо қиладилар. Ҳанафий мазҳабида эса бу жоиздир. Ҳабибуллоҳ Жўрабоев, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 963
1-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишида Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этишда бозор механизмларини жорий этиш. Кўрсатиладиган хизматлар нархини арзонлаштириш кераклиги алоҳида қайд этилган. Ҳужжатнинг 2-иловаси, 1-бандида умра тадбирининг туристик фирмалар томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифа этиб белгиланган. Бироқ ўтган вақт давомида нима сабабдан хусусий секторнинг ушбу фаолият билан шуғулланиши, яъни виза олиши ва Тошкент-Жидда йўналишидаги авиақатновлардан фойдаланишига йўл бермаяпти? Бу борада монополия бекор қилинмаётгани нима билан изоҳланади? Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли Фармойишида белгиланган топшириқлар ижроси бажарилган. Хусусан: 2019 йил Ҳаж ва Умра мавсумларида кўрсатиладиган хизматлар нархлари сезиларли даражада арзонлаштирилди ва бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий сайтида эълон қилинди. Умра тадбирини туристик фирмалар томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Саудия Арабистонида фаолият олиб бораётган фирмаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов бошчилигида ишчи гуруҳи тузилди ҳамда 2019 йилнинг 8-15 март кунлари мазкур гуруҳнинг Саудия Арабистонига хизмат сафари амалга оширилди. Ишчи гуруҳи томонидан Саудия Арабистонида фаолият юритувчи ширкатлар имкониятлари ўрганилди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритилди. Ишчи гуруҳи хулосасига кўра, Ҳаж ва Умра тадбирлари соф диний амаллар бўлганлиги сабабли, ушбу зиёратларни мазкур йўналишга республикада масъул бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ, деб топилди. Тошкент-Жидда йўналишидаги авиақатновларга чипта сотиш масаласи “Uzbekistan Airways” АЖ фаолиятига киришини эътиборга олиб, масала юзасидан мазкур ташкилотга мурожаат қилиш тавсия этилади. 2-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 154-Ф-сонли фармойишида 2020 йилдан бошлаб 2000 дан ортиқ зиёратчиларга умра сафарини ташкил этган туризм фаолияти субъектларига Ҳаж тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди. Бу вазифанинг ижроси таъминландими? Ташқи туризм соҳасидаги хусусий сектор вакилларига Умра ва Ҳаж зиёратини ташкиллаштириш ҳуқуқи бериладими? Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишига асосан тузилган ишчи гуруҳи хулосасига асосан Умра ва Ҳаж тадбирларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ деб топилган. Унда туристик фирмаларга Умра ва Ҳаж каби ибодат тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқини бериш масаласи киритилмаган. 3-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишида Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш механизмларини ва бозорларини ўрганиш вазифа этиб белгиланган. Қайси бозорлар ўрганилди? Ўрганиш хулосалари бўйича нима ишлар қилинди? Жавоб: Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этишда Марказий Осиё давлатлари, Россия, Туркия ва Малайзия тажрибалари ўрганилди. Россия Федерациясида мусулмонлар идоралари (яъни, муфтиятлар сони ҳудудларга кўра бир нечта бўлиб, Ҳаж ва Умра тадбирлари ҳар бир муфтият томонидан ташкил этилиши белгиланган. Бу тартибга кўра, Муфтият қошида ягона ташкилот Ҳаж ва Умра ибодатларини ташкил этади. Туркия Республикасида Президент ҳузуридаги Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича ягона масъул давлат ташкилоти. Малайзия давлатида “Табунг Хажи” давлат корпорацияси Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича ягона масъул давлат ташкилотидир. Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистонда ташкил этилаётган умра тадбири ибодат, хавфсизлик, тиббий, маънавий ва иқтисодий жиҳатлардан афзал эканлиги ҳамда Ҳаж ва Умра тадбирларини узоқ йиллик тажрибага таянган ҳолда юртимиз мусулмон аҳолиси учун ягона ижрочи орган Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли Қарорига асосан мақсадга мувофиқ деб топилди. Мустақилликнинг илк даврлариданоқ хаж ва умра табирларига давлат...
International Day of Women and Girls in Science Ҳар йили 11-феврал санаси БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни нишонланади. Ушбу сананинг нишонлаш борасида 2015 йилда қабул қилинган резолюцияда эътироф этилишича, барча ёшдаги хотин- қизларнинг илм-фан соҳасида иштирокини таъминлаш, уларнинг хуқуқ ва имкониятларини кенгайишига зарур бўлган шароитларни юзага келтиришда ҳам муҳимдир. Ушбу кунни нишонлаш ғояси RASIT – қироллик фанлар академияси халқаро нодавлат фонди раҳбари, медицина фанлари доктори, малика Нисрин Ҳошимий томонидан таклиф этилган. Бу кун шунингдек, аёл-қизлар илмий-техник ҳамжамиятларда а муҳим ўринга эга эканликлари ва уларни тақдирлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш лозимлигини эслатиш ҳамдир. Ушбу мавзуда юртимиз мисолида сўз юритсак, Ўзбекистонда илмий таълим муассасаларида 660 аёл фан доктори ҳамда 7 нафар аёл академик меҳнат қилмоқда. Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот институтларида 3000 га яқин аёл-қизлар самарали тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Ўзбек олима аёллари химия, биотехнология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда интеллектуал салоҳиятларини намойиш этиб, тадқиқотлар ва инновацион ишланмалари билан юртимиз ривожланишига ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Манба: Grand ta’lim 1 121