islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ВА АХЛОҚЛИ ЁШЛАР – ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Ҳар бир жамиятнинг, унда яшайдиган инсонларнинг тақдири ва келажаги албатта давлатларнинг етакчи кучлари ҳисобланмиш ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир. Юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда. Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Маълумки, Президентимиз ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари суриб, ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари давлат сиёсати даражасида эътиборга олинди. Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати эса қадимдан ота-боболаримиз томонидан шаклланиб келган асл миллий ва диний қадриятларимизни аҳамияти нечоғлик муҳим эканини кўрсатиб бермоқда. Зеро, эртанги фаровон ҳаёт жамиятни мукаммал ахлоқ тамойиллари асосида барпо қилиш, оилада баркамол фарзанд тарбияси, унинг жисмонан бақувват, руҳан тетик, маънан етук, ақлан ва ахлоқан гўзал бўлиб етиши билан белгиланади. Буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг ”Одоб дурдоналари” (Ал-Адаб ал-муфрад) китобида келтирилган муборак ҳадиси шарифда “Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу-одобдан буюкроқ мерос бера олмайди”, дейилади. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди, навқирон авлод вакилларининг фикр-мулоҳазалари, лойиҳаларни эшитди, уларнинг таклифлари бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур учрашувда глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва мафкуравий хуружлар ҳақида сўз борар экан, Президент маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олди. Бир кун аввал, 26 декабрь куни Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари билан суҳбатда: “Абдулла Қодирий ижод мактабида ўқиётган бу болалар янги Ўзбекистоннинг келажаги бунёдкорларидир. Барча умумтаълим мактаблари ушбу ўқув даргоҳидан маънавиятни, маърифатни ўрганиши лозим. Чунки бу ерда таҳсил олаётган болалар нафақат маънавиятли, балки ўз ватанини юракдан севувчи истеъдод эгалари. Биз ижод мактабларида ватанпарвар ёшларни тарбиялашни мақсад қилганмиз, – деган эди Президентимиз. Мамлакатимиз аҳолисининг 31 фоизи, ёки 10 миллион нафари 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. Нима учун давлатимиз раҳбари айнан ёшлар масаласига алоҳида урғу бермоқда? Давлатимиз раҳбари нуфузли халқаро ташкилотлар минбарларидан туриб, жаҳон ҳамжамиятини ёш авлод турли бузғунчи ғоялар ва радикал гуруҳларга қўшилиб кетишининг олдини олишга чақирмоқда. Асосий эътиборни маърифатга, ёшларнинг маънавий ва ахлоқий тарбиясига қаратиш, лозимлигини жонкуярлик билан таъкидламоқда. Бу бежиз эмас, албатта. «Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди», дейди донишмандлар. Ёшлар тарбияси мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўймаслик лозим. Ҳозирги кунда дунё миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олмоқда. Глобал муаммолар – халқаро терроризм, экстремизм, муросасизлик, саводсизлик, жаҳолат, қашшоқлик, зўравонлик ғояси “вируси”, “оммавий маданият”, одам савдоси, қурол-яроғ ва наркотик моддалар контрабандаси, ноқонуний миграция каби хавф-хатарлар кучайиб, одамзод асрлар давомида амал қилиб келган эътиқодлар, қадриятларга путур етказмоқда....

Ислом шариати ҳамда мамлакат қонунларида коррупция ва порахўрлик иллатини қораланиши

Пора араб тилида “ришва” деб аталади, шаръий истилоҳда эса, “Пора-хақни йуққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсадир”... - ЎМИ ходими Ў.Собиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда «Hilol-nashr»да Мусҳафи шарифнинг янги нашрини чоп этиш бошланди

Жорий йилнинг 27 декабрь куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси жамоаси ва юртимиз мусулмонлари учун яна бир хурсандчилик куни бўлди. Гап шундаки, ушбу нашриётда Қуръони карим – Мусҳафи шарифнинг янги нашрини чоп этиш ишлари бошланди. Ушбу нашр Исмоил Муҳаммад Содиқ раҳбарлигидаги «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва Мозин Абдулқодир Арнаут раҳбарлигидаги «Салсабил» нашриёти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, ушбу нашриётнинг расмий рухсати ва аслий нусхаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда нашрга тайёрланди. Янги нашр муқаддимасида жумладан шундай дейилади: Бу — Мадина мусҳафининг нусхаси асосида, расми Усмонийда, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига кўра, хаттот шайх Усмон Тоҳонинг хатида тайёрланди. Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини кўрикдан ўтказиш, завобитларини қўйиш ва тадқиқ этиш ишлари Сурия Араб Республикаси «Мусҳаф битиш илмий ҳайъати»нинг собиқ раҳбари, шайх, ҳофиз Яҳё Муҳаммад Носиҳ бошчилигидаги мутахассислар тарафидан амалга оширилди. Аллоҳ таолодан барчамизни Ўзининг аҳли ва хос бандалари бўлмиш аҳли Қуръонлардан қилишини сўраймиз. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» дейишди. У зот: «Улар аҳли Қуръонлар – Аллоҳнинг аҳллари ва хос бандаларидир», дедилар». Аҳмад ва Ибн Можа ривояти. Манба: Islom.uz портали таҳририяти 1 077

Мазҳабсизлик-залолатга қўйилган кўприк

Жасур домла Раупов Манба: ЎМИ Матбуот хизмати 742

«Тафсири Ҳилол» дастурида аудио тинглаш имконияти яратилди

«Тафсири Ҳилол» дастурининг Android қурилмалари учун янги нашрида аудио тинглаш имконияти қўшилди. Янги 2.0 нашр дастурига қуйидаги янгиликлар киритилгани маълум қилинди. Бу имкониятлар қуйидагилардир: – Аудио тинглаш имконияти қўшилди; – Машҳур қорилар Маҳмуд Ҳалил Хусорий, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Мишарий Рошид ал-Афасий, Абдурроҳман Судайс қорилар тиловати; – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан ўқиб берилган «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» аудиоси. Дастурдан фойдаланишда қироатларни тинглаш учун рўйхатдан ўтиш кифоя экани маълум қилинган. Шунингдек, ҳатчўп қўшиш жойи ҳам ўзгарди ва ҳар бир оятни ўз қаторидан туриб ҳатчўпга қўшишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, дастуримиздан iOS, Windows, Linux(Ubuntu) ҳамда MacOS жиҳозларда фойдаланиш мумкин. «Тафсири Ҳилол» дастурини барча жиҳозлар учун юклаб олиш: (http://e-hilolnashr.uz/tafsirihiloldownload) Манба:  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 823
1 1 137 1 138 1 139 1 140 1 141 1 548