Ҳуд алайҳиссалом – Қуръонда зикр қилинган тўртинчи, Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Сом авлодидан дунёга келган, Аллоҳ томонидан Од қавмига юборилган пайғамбар. Қуръони Каримнинг 11-сураси Ҳуд номи билан аталган. Од қабиласи Ал-Аҳқоф номли ҳудудда, ҳозирги Арабистон ярим оролининг жанубида яшаган. Маълумки, уларнинг танаси катта, жисмонан бақувват, бадавлат эдилар, аммо мағрур эдилар. Қавм Ягона Раббга ишонмай, Унга ибодат қилмай, бутларга сиғина бошладилар ва гуноҳга ботдилар. Ҳуд алайҳиссалом уларни тавҳидга ва яхшилик қилишга даъват қилдилар, аммо улар такаббурлик қилдилар ва пайғамбарнинг чақириғини рад этдилар. Қуръонда бу ҳақда шундай дейилади: «Сен, Роббинг Одга қандай (муомала) қилганинни билмадингми? Баланд устунли «Ирам»га. Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга» (Фажр, 6-8). Ҳуд алайҳиссалом уларга берилган мол-давлат ва куч-қувват Аллоҳ томонидан берилган неъмат эканини эслатиб насиҳат қилдилар, аммо улар ундан юз ўгириб, мағрур бўлдилар. «Од қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди. Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд деди: «Қўрқмайсизларми?! Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар. Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул Оламийн зиммасидадир. Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми? Ва худди мангу туражакдек «маснаълар» тутаверасизми? Тутганингизда ўта жабрчи бўлиб тутдингиз. Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг. Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган зотдан қўрқинг. У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди. Боғ-роғлар ва булоқлар ила. Мен, албатта, сизга улуғ куннинг азоби келишидан қўрураман». Улар: «Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилгувчилардан бўлмасанг ҳам, барибир» (Шуаро, 123-136). «Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга илоҳ йўқдир. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос. Эй қавмим, мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр сўрамайман. Менинг ажрим фақат мени яратган зотнинг зиммасидадир. Ақл юритмайсизларми? Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга осмондан барака ёмғири юборади ва қувватингизга қувватни зиёда қилади. Жиноятчи бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманг», деди. Улар: «Эй Ҳуд, бизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирмадинг. Биз сенинг гапинг учун худоларимизни тарк қилувчи эмасмиз ва биз сенга иймон келтирувчи ҳам эмасмиз»(Ҳуд, 50-53). Шундай қилиб, Од қавми Ҳуд алайҳиссаломга қарши чиқишди. Од қавми ҳам пайғамбарларни инкор қилган бошқа халқлар каби юборилган ваҳийга ишончсизликларини ўзларига берилган куч-қувват ва неъматларга ғурурга кетиш орқали намоён қилардилар. Пайғамбарларни эса, ўзларининг бойлик, ҳукмронлик ва қувватларини олиб қўйишга қаратилган ҳаракат сифатида баҳолар эдилар. Улар бу неъматларни йўқотишдан “қўрқдилар” ва Ҳуд алайҳиссаломни ёлғончи ва ақлсизликда айблашди: «Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Албатта, биз сени эси пастликда кўриб турибмиз ва албатта биз сени ёлғончилардан деб биламиз», дедилар.»( Ал-Аъроф, 66). Улар ҳақиқатан ҳам ишонган ҳолда ўзларининг ота-боболарининг динини кўр-кўрона тан олдилар: «Улар: «Сен бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми?! Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!» дедилар»(Ал-Аъроф, 70) Улар мағрурланиб, ўзларини кучли деб билишди ва Ҳуд алайҳиссаломнинг даъвати ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигига ва уни рад этиш қавмга ҳеч қандай зиён этказмаслигига ишонишди: “Од (қавми) бўлса, ер юзида ноҳақдан муткаббирлик қилдилар. Улар: «Биздан қувватлироқ ким бор?!» дедилар. Уларни яратган Аллоҳ ўзларидан қувватли эканини билмасмидилар?! Улар Бизнинг оятларимизни инкор этар эдилар”(Фуссилат, 15). Улар ҳақни келтирган Аллоҳнинг пайғамбарини очиқ инкор...
“14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида Тошкент ислом институтининг маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов бошчилигида биринчи босқич талабалари билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари музейига саёхат уюштирилди. Саёҳат давомида талабалар музей тарихи ҳамда унда сақланаётган экспонатлар билан танишишди. Жумладан музей ташкил этилганинг 55 йиллиги ҳамда ундаги экспозицияси Қуролли Кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари ҳарбий санъати, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ривожланишининг ҳозирги даврини акс эттирганлиги, шунингдек музейда буюк саркарда Амир Темурга бағишланган алоҳида “Темурийлар даври ҳарбий санъати” экспозицияси ҳам мавжудлиги талабалр диққатини беихтиёр ўзига жалб этди. Шунингдек бу ерда ҳарбий юришлар хариталари, аскарлар сафланишининг схемалари, қурол-аслаҳалар, нишонлар ва Темурийлар даврининг бошқа экспонатлари ўрин олгани, Ўзбекистон халқининг иккинчи Жаҳон урушида иштирокига бағишланган экспозицияни ҳам мавжудлиги, “Мустақил Ўзбекистонни қўриқлаш” экспозициясида қўшин турлари, ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг жанговар ва ҳарбий-сиёсий тайёргарлиги ҳақида маълумотлар талбаларда Она Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат, харбийлар ҳаётига бўлган қизишларини ортишига сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди. Зотан бугунги ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни маънавий баркамол шахс бўлиб шакилланишларида тарихий масканлар, музелар каби диққатга сазовор жойларнинг аҳамияти нечоғли баланд эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Саёҳатдан талабалр катта таассуротлар билан қайтишди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 1 056
Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ватанни ҳимоя қилиш асосан йигитлар зиммасида бўлганлиги боис, оилаларда ўғил болалар тарбиясига алоҳида эътибор берилган. Уларни мустаҳкам иродали, қатъиятли, юрт иши учун фидойи инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишган. Мамлакатимизнинг мард, шижоатли, ўктам йигитлари армия хизматидан заҳирага бўшатилганларидан кейин ҳам ҳарбий хизматдаги каби ғайрат-шижоат билан юрт равнақи йўлида турли соҳаларда фидокорона масъулият билан меҳнат қилмоқдалар. Ватан ҳимоячилари кунини республикамиз бўйлаб кенг миқёсда, тантанали равишда нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Жорий йилнинг 10 январь куни “Ватанпарварлик” ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабалари учун “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти ҳарбий кафедраси катта ўқитувчиси, Қуролли кучлар фахриси Эргашев Хайдар Икромович ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Х.Эргашев талаба ёшларни байрам билан самимий табриклаб,бугунги кунда мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган миллий армия ва Ўзбекистон Қуролли кучлариниг яратилиш тарихига тўхталиб, Миллий армиямиз билан бугун ҳақли равишда фахрланишимиз, ғурурланишимиз кераклигини айтиб ўтди. Тадбир сўнгида талабалрни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. Ана шундай сермазмун ва қизиқарли суҳбат учан Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома билан тақдирлади. Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З.Ахроров 1 018
1998 йил 28 август куни “Эл-юрт ҳурмати” орденини таъсис этиш тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси Қонуниқабул қилинган бўлиб, унинг Низомида шундай дейилган: “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар”. Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармонига асосанёш авлодни миллий ва умуминсоний ғоялари, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшгани, кўп йиллик самарали фаолияти, узоқ йиллардан буён ислом динининг инсонпарварлик, бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиб келаётгани муносабати билан «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди. Диний уламоларни ҳукумат даражасида шахсан давлат раҳбарининг қўлидан орден билан мукофотланиши, унинг хизматлари эътироф этилиши юртимиз аҳолисининг 94% ни ташкил этувчи мусумонлар, уламолар, халқимиз маънавиятига хизмат қилаётган диний ходимлар ва диний-илмий мутахассислар учун катта хушхабар бўлди. Ушбу мукофот муфтий ҳазратлари мисолида барча уламоларга нисбатан эҳтиром бўлди, десак муболаға бўлмайди. Жамият илм-фан аҳлини қадрласагина унда олимлар етишиб чиқади. Илм аҳлини эҳтиром қилган жамият гуллаб-яшнайди. Чунки, улар Пайғамбарлар меросхўри ва Аллоҳ қадрини кўтарган зотлардир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ… “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят). Демак, мусулмон жамияти аҳли илмни ҳурмат қилади, эъзозлайди, эҳтиром кўрсатади. Ислом шундай шарофатли ва кароматли диндир. Ислом уммати бу қадриятни асрлар оша сақлаб келди. Бу умматнинг аввали бу ишда намуна эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлоди бўлишига, ҳамма унга таъзим қилишига алданмади, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу уловига минаётганда узангидан ушлаб: “Биз олимларни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз”, – деди. Бундай мукофот диний соҳа вакилларига катта хурсандчилик бўлиши билан бирга, улкан масъулият юклайди. Хусусан, Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимлариниёш авлодни миллий ва умуминсоний ғоялар, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишда янада ғайрат билан хизмат қилишга ундайди. Умид қиламизки, чин садоқат билан фидокорона хизмат қилаётган уламоларимиз, пешволаримизни бундай юксак орденлар билан мукофотлаш каби хайрли ишлар давомли бўлади. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимизни фаровон айласин! Жаҳонгир қори РЎЗИЕВ, Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси 1 310
Сизда ором қайда, Сизда тин қайда. Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда. Эл-юрт оромини асраган зотлар, Роббимиз асрасин сизни ҳар жойда!.. Мамлакатимизда ҳар йили 14 январ, Ватан ҳимоячилари кунини миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Сиз-у бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя килинмокдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча ҳақларига дуо қилсак эъзозласак, кўкларга кўтарсак арзийди. Жорий йилнинг 10-январь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида, 14 – январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Олмазор тумани, ИИОФМБ 6-ИИБ, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник С.Ш.Мелиева ва Ҳазрати имом маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис З.Ю. Турсуновалар иштирок этди. Тадбирда С.Мелиева йиғилганларни байрам билан табриклар экан, қуйидагиларни айтиб ўтди: “14-январь – Ўзбекистонда Ватан ҳимочилари куни сифатида байрам қилинади. Ушбу кунда ор-номуси, оиласи, Ватан ҳимоячилари бўлган барча йигитлар, эркаклар муборакбод этилади. Энг илиқ сўзлар, қутловлар ушбу кунда Ватан ҳимоячилари кунини мутахассислик байрами сифатида нишонлайдиган ҳарбий хизматчилар шаънига айтилади. Ва талаба қизларга оила мустаҳкамлиги энг буюк масъулият эканлигини ва ҳақиқий фидоий, ватанпарвар авлодни камолга етказиш учун оилада соғлом муҳитни яратиш жамиятимиздаги хотин-қизларни бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг Ҳазрати имом маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис З.Ю. Турсунова сўз олиб талаба қизларимизга давлатимиз томонидан билдирилган юксак ишончни келажакда дунё тан олган алломаларимизни тарбиялаш билан оқлаб, хотин-қизлар орасида диний-маънавий муҳитни яхшилашда астойдил хизмат қилишлари лозимлигини таъкидлади. Суҳбат талаба қизларнинг: “Ватанпарвар деганда нимани тушунасиз?”, “Ҳақиқий эркаклар қандай оилада етишади?”, “Нима учун айримлар хизмат қилишдан қочади?” каби саволларига жавоб олиш билан ўз ниҳоясига етди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 1 232