islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

الإمام الطبري ومنهجه في التفسير

محمد بن جرير الطبري من علماء هذه الأمة المعتبرين والمعتمدين، عاش في القرن الثالث من الهجرة، ورحل في طلب العلم إلى بلاد شتى، وطوَّف في بلاد المسلمين كثيراً، ثم ألقى عصى الترحال، واستقر به المُقام في بغداد حاضرة العالم الإسلامي حينئذ. كان رحمه الله فقيهاً عالماً، برع في علوم كثيرة؛ كالقراءات، والتفسير، والحديث، والفقه، والتاريخ، وغيرها من العلوم؛ وصنف في علوم كثيرة، وصل إلينا منها كتابه في التفسير «جامع البيان في تفسير القرآن» وكتابه (التاريخ)، تلك المصنفات -التي أجاد فيها وأفاد- تُخبر بسعة علم الرجل، وغزارة إنتاجه، وقوة حجته. وكان -علاوة على ذلك- صاحب مذهب فقهي، بيد أنه لم يُقيَّض له من الأتباع من ينشر آراءه ويتبناها، فبقيت منثورة هنا وهناك. وما يهمنا في الحديث عن هذا الإمام الجليل كتابه «الجامع» ومنهجه في التفسير؛ فالطبري-بلا منازع- اُعتبر أباً للتفسير، بَلْ شيخ المفسرين، وعُدَّ تفسيره من أقوم التفاسير وأشهرها، والمرجع الأول للتفسير بالمأثور. وقد أجمع العلماء على عظيم قيمة هذا التفسير، وأنه لا غنى عنه لطالب العلم عموماً، وطالب التفسير على وجه الخصوص؛ يقول النووي فيه: «أجمعت الأمة على أنه لم يصنف مثل تفسير الطبري». أما ابن تيمية فيقرر أن «تفسير الطبري» أصح التفاسير التي بين أيدي الناس. وقد كان «تفسير الطبري» محط اعتبار عند المتقدمين، وكان كذلك عمدة عند المتأخرين من أهل العلم عموماً والتفسير خصوصاً؛ فهو مرجع الأولين، وهو ملاذ الآخرين في موضوع التفسير. وكما كان لهذا التفسير أوَّليَّة زمانية فقد كان له كذلك أوَّليَّة موضوعية، فهو لم يقتصر على لون واحد من التفسير، بل اشتمل على ألوان من التفسير، رفعت من شأنه، وجعلت له تلك المنـزلة عند العلماء؛ فالطبري -على الرغم من اعتماده على التفسير بالمأثور أساساً- جمع إلى جانب الرواية جانب الدراية، واهتم بالقراءات القرآنية أي اهتمام، وكان له اعتناء بعرض وجوه اللغة، فضلا عن آرائه الفقهية واجتهاداته التي أودعها كتابه المذكور. إلاَّ أن السمة البارزة التي ميزت الطبري في «جامعه» ذاك المنهج العلمي الذي سلكه في التفسير؛ فالطبري بحق -كما يتبين لقارئ تفسيره- كان صاحب منهج واضح. ونستطيع أن نوجز منهج الطبري في «تفسيره» في النقاط التالية: – اعتماده أساساً على التفسير بالمأثور الثابت عن رسول الله صلى الله عليه وسلم، أو صحابته الكرام، أو التابعين؛ وهو لا يكتفي بذلك، بل نجده يشدد النكير على من يفسر القرآن بمجرد الرأي فحسب. ولا يُفهم من هذا النهج أن الطبري لم يكن يُعمل الرأي في تفسيره، بل الواقع خلاف ذلك، إذ إننا كثيرًا ما نجده يُرجِّح أو يصوب أو يوجِّه قولاً لدليل معتبر لديه. – كان يقف من السند موقف الناقد البصير، والعالمِ النحرير، الذي لا يقبل الرواية إلا بعد تمحيص وتدقيق. – ثم إنه كان يقدر إجماع الأمة، ويعطيه اعتباراً كبيراً في اختيار ما يذهب إليه ويرتضيه. – أما منهجه في التعامل مع القراءات القرآنية فيقوم على رد القراءات التي لم ترد عن أئمة القراءات المشهود لهم، أما القراءات الثابتة فكان له اختيار فيها؛ فهو أحياناً يرفض بعضها لمخالفتها الإجماع، وأحياناً أخرى يفضِّل قراءة على أخرى لوجه يراه، ويكتفي حيناً بالتسوية بين تلك القراءات دون ترجيح. – ومن منهجه كذلك أنه لم يكن يهتم بتفسير ما لا فائدة في معرفته، وما لا يترتب عليه عمل؛ كمعرفة أسماء أصحاب الكهف، ومعرفة نوع الطعام في المائدة التي نزلت على رسول الله عيسى عليه السلام ونحو ذلك. – وكان الطبري يحتكم كثيراً في تفسيره عند الترجيح والاختيار إلى...

Гўшти ҳаром қилинган ҳайвонлар зикри

Албатта, У зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқага сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур булсаю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир. Ушбу ояти каримада мусулмонларга ҳаром қилинган нарсалардан тўрт хили зикр этилмоқда. Биринчиси — ўлимтик. Яъни, Аллоҳ таоло ҳалол қилган ҳайвонлардан ўзи ўлиб қолганининг гўшти ҳаром бўлади. Соф инсоний табиат ўлимтикни хоҳламаслиги ҳаммага маълум. Ўлимтикни билиб туриб ейиш учун инсонлик табиатидан чиқиш керак. Бунинг устига, ҳайвонлардан касаллик етмаса, ўзидан-ўзи ўлмайди. Касаллик билан ўлган ҳайвондаги турли иллатлар ва микроблар унинг бутун гўштига тарқалиб кетади. Тиб илми бунга ўхшаш ҳикматларни кўплаб кашф этган. Биз билмаган яна қанча ҳикмати бор. Иккинчиси — қон. Яъни, ҳайвонни сўйганда оққан қонини тўплаб олиб, истеъмол қилиш ҳам ҳаромдир. Сўйилган ҳайвонларнинг томирларида қолган қонлар ҳаром эмас. Сўйилган ҳайвонларнинг бўғзидан оққан қони ҳам соф инсоний табиат инкор этади. Тиббий нуқтаи назардан қараганда ҳам, ҳайвон сўйилганда ундаги мавжуд барча микроблар, касалликлар ва бошка зарарли иллатлар қон билан чиқиб кетади, уларни тўплаб, тановул қилиш кони зиён.          Аллоҳ таоло инсонга зарар келтирадиган нарсаларнинг барчасини ҳаром қилади. Учинчиси — чўчқанинг гўшти. «Гўшти» дейилганидан ёғи ёки бошқа жойи ҳалол экан-да, деган фикр келмаслиги керак. Чўчқа буткул ҳаром. Ўлимтик қон каби нажас — ифлос бўлгани учун ҳаром. Қолаверса, чўчқа табиати бузуқ ифлос ҳайвон, нима кўринса, еяверадиган махлуқ. Соф табиат эгалари ундан нафрат қиладилар. Ейилган озуқа инсон вужудига сингиб, ўз таъсирини ўтказади. Масалан, баъзи дориларни ичсангиз, Аллоҳ у моддаларга берган хусусият туфайли танадаги оғриқ қолади, баъзилари истеъмол қилинса, асаб ўрнига тушади ва ҳоказо. Шунингдек, баъзи овқатлар иссиқлигингизни ошириб юборса, бошқаси совуқлигингизни оширади. Хулоса шуки, тановул қилинган озуқалар инсонга ҳар жиҳатдан таъсир ўтказади. Тажрибалиларнинг таъкидлашича, дунёда эркаги урғочисини қизғанмайдиган бирдан бир ҳайвон чўчқа экан. Балки шу боисдандир, чўчқа гўшти кўп истеъмол қиладиган халқларнинг эркаклари аёлларини қизғанмайдилар, бу масалада иффат ва номус нималигини билмайдиган даюсларга айланиб қолганлар. Тиб олимлари чўчқа гўштида қон-томир ва юрак касалликларини тарқатувчи моддалар борлигини ҳам аниқлашди. Яна бошқа кўпгина зарарлари ҳам аён бўлди. Бу ҳақида ҳатто ўзлари чўчқа гўштини истеъмол қиладиган халқдарнинг вакиллари, Қуръон ва Исломдан бехабар кишилар илмий ишлар қилдилар, алоҳида китоблар ҳам ёздилар. Тўртинчиси — Аллоҳдан бошқанинг номини айтиб сўйилган ҳайвоннинг гўшти. Аввал айтилган ўлимтик, қон ва чўчқа гўштларининг ҳаромлиги улардаги мавжуд нажосат ва моддий зарарлар эътиборидан эди. Аммо Аллоҳдан бошқанинг номи айтиб сўйилган ҳайвон гўштининг ҳаром бўлишида унга эътибор мутлақо йўк, балки бошқа эътибор бор.       Аввало,  таъкидлаш керакки, таомларнинг ҳалол-ҳаромлигини белгилашда инсоннинг амалига қараб ҳукм чиқариладиган фақат бир ҳолат бор, у ҳам бўлса, гўштини Аллоҳ ҳалол қилган ҳайвонларни сўйиш чоғидир. Бошқа таомларда бу ҳолат мезон бўлмайди. Мисол учун, нонни ким ёпади, бисмиллоҳ айтадими, айтмайдими, барибир ҳалол бўлади. Шунингдек, мевалар ва сабзавотлар ва бошқа озиқ-овқатларнинг ҳукми ҳам инсоннинг амалига боғлиқ эмас.          Ҳайвонни сўяётганда эса сўювчи шахсга, унинг ниятига ва сўйиш услубига қаралади. Сўювчи ҳайвонни Аллоҳдан бошқанинг номини айтиб сўйса, гўшт ҳаромга айланади. Бу ерда моддий эмас, балки маънавий-руҳий ҳолат эътиборга олинган. Инсонни яратиб унга жон ато этган Зот Аллоҳ таолодир. Ҳудди шунингдек, сўйиладиган ҳайвонни ҳам яратиб, унга ҳам жон ато қилган Аллоҳ таолонинг Ўзидир. У Зот бир махлуқига (инсонга)...

Фарғона водийси муфтийси Саййид Собитхон тўра Абул Маонийнинг ҳаёти ва ижоди

 XIX асрнинг охири ХХ асрнинг биринчи ярмида Наманган шаҳридан етишиб чиккан улуғ уламолардан бири Саййид Собитхон тўра Абул Маонийдир. Собитхон тўра хақида маълумотлар жуда кам бўлиб, борлари ҳам қониқарли даражада эмас. Чунки Собитхон тўра яшаган давр мустамлакачилик сиёсатининг ватанпарвар маҳаллий кучларга ва зиёлиларга қарши кураши авж олган вақтга тўғри келади.    Келтирилган маълумотларга қараганда, Собитхон тўра саййидлардан, яъни пайғамбар авлодларидан бўлган. Шунинг учун ҳам унинг номи олдига саййид ибораси қўшилиб, Саййид Собитхон тўра тарзида ифода этилган. Унинг тўлиқ номи — Шайх Мавлоно Саййид Собит Абул Маоний ал-Ҳанафий ибн Саййид Файзхон ан-Намангонийдир. У ҳижрий 1283/1866 йилда Наманган шахридаги энг таниқли илм аҳлларидан бири бўлган Саййид Файзхон тўра хонадонида таваллуд топган.    Ёшликдан бошлаб илму ирфон жўш урган хонадонда ўсиб улғайган ва биринчи ўринда отасидан таълим олган. Сўнг Намангандаги Азизхожа на Саййидқулибек мадрасаларида ўқиб, шаҳарнинг кўзга кўринган олимларидан, жумладан Ҳазрат Иноятхон Лангарийдан сабоқ олган. Шундан сўнг илмини янада чуқурлаштириш мақсадида Қўқонга жўнаган. У ерда бир неча йил туриб, Мадрасаи Хон мударрисларидан таълим олган. Ўша пайтларда бу мадрасада Фарғона водийсининг энг йирик олимлари дарс беришган. Саййид Собитхон тўра мадрасани аъло тугатиб, она шаҳрига кайтган.  Ёши улғайгач, бир неча маротаба ҳаж қилган. Охирги ҳаж сафарида уч йил Мадинада муқим яшаб қолади. Бир кеча тушида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни кўришга муяссар бўлади. У зот олимга “ватанга кайтинг” ишорасини қиладилар. Шундан сўнг у бутун умрини Наманганда дарс ўқиш ва дарс бериш билан ўтказган. XIX асрнинг сўнгги йилларида Наманган ҳудудидан етишиб чиккан илм аҳлларининг кўпчилиги ундан сабоқ олганлар. Собитхон тўра очиқ чеҳрали, ширин сўз, пархезкор ва тақводор инсон бўлиб, Аллоҳ таоло ва эл-юрт ризоси учун хизмат қилган. Шунинг учун ҳам улғайгач, у сўфий ва орифин биллоҳ бўлиб етишган.    Изланишлар натижасида шу нарса аён бўлдики, Собитхон тўра Абул Маоний бир канча муддат Фарғона водийси муфтийси лавозимида фаолият кўрсатганлар. Қирғизистон Республикаси Жалолобод шаҳрида истиқомат қилаётган кўплаб фатволар билан мусулмонларга илм-маърифат тарқатаётган ҳозирги кунда юз ёшдан ўтган Зуҳриддин маҳдум бува шундай деб айтадилар: – “Менинг қиблагоҳим Қўқон хонлиги диний идорасида уламолар илмий кенгаш мажлисига таклиф қилинган эканлар. Отам мени ҳам улуғларнинг зиёратига олиб бордилар. Биз Қўқон шаҳрига поезд билан бордик. Кенгаш раиси Собитхон тўра Абул Маоний эканлар. Ўша даврда фатво берувчи муфтий лавозимида хизмат қилар эканлар. Қиблагоҳим у зотдан мени ҳаққимга дуо олиб бердилар. Ўша вақтларда 9-10 ёшларда эдим».    Албатта, бу биринчи навбатда, отаси – Файзхон тўранинг ўз фарзандларига берган таълим-тарбияси самарасидир. Файзхон тўра оиласида ўн ўғил бўлган. Лекин уларнинг тўрттаси оламдан ўтиб кетган, олти нафари қолган. Ака-укаларнинг ҳаммаси хам диний, ҳам дунёвий илмлардан яхши хабардор зиёли кишилар бўлганлар. Уларнинг ҳар бири ўзига хос нуфуз ва фазилатларга эга бўлган.    Шунинг учун ҳам нафақат Наманган, балки бутун Фарғона водийси илм аҳлларининг ҳурматини козонган.      Ака-укалари. Устознинг ўн ака-укалари бўлган. Яҳёхон тўра, Икромхон тўра, Довудхон тўра, Камолхон тўра ва Жунайдхон тўралар, қолганлари эса ёш оламдан ўтишган. Айниқса, Собитхон тўранинг катта акаси Яҳёхон тўра ўз даврининг воизи, муфассири ва тақводор кишиси бўлган. Унинг қўлида кўп кишилар илму маърифат ўрганганлар. Собитхон тўра доимо акасининг илму фазилатини, ёшининг катталигини ҳурмат қилар, эҳтиром кўрсатар ва мукаддам тутарди. Яҳёхон тўра вафот этгач, унинг шогирдлари...

Абу Умар Термизий

  Тарихдан маълумки, Термизий нисбати билан аталувчи олимлар жуда кўп. Дарҳақиқат, Термиз умматга қанчадан-қанча муҳаддисларни, муфаққиҳларни, мутафаккирларни, мутакаллимларни ва тасаввуф илми намоёндаларини тарбиялаб берди. Улар ўзларининг нодир асарлари билан нафақат замонасида, балки, ҳозирги авлод учун ҳам ҳизмат қилмоқда. Мана шундай фозил, олим ва ҳаким зотлардан бири бу Абу Умар Термизийдир. У зотнинг ҳаёти ҳақида маълумотлар бизга жуда кам етиб келган. Абу Умар Термизийнинг ривоят аҳлидан, яъни муҳаддис эканликлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса ҳам, аслида у киши ҳақидаги кўпчилик маълумотлар тасаввуф китобларида учрайди. Дарҳақиқат, биз ўрганаётган “Таълим ал-мутаъаллим” асари ҳам тасаввуф ҳақидаги асар дейиш мумкин. Абу Умар Термизийнинг тўлиқ исми Имом Ҳаким Олим Раббоний Муҳаммад ибн Умар Термизийдир. Вафотлари таҳминан 280 ҳижрий йилга тўғри келади. Таъкидлаганимиздек, ушбу маълумотлар Абу Абдурраҳмон Суламийнинг “Табақотус суфия” китобида келади[1]. Муаллиф Абу Умар Термизийни иккинчи табақада зикр қилади. Абу Умар Термизий манбаларда Ҳаким Термизий деб ҳам номланганлиги сабабли Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий билан адаштириш эҳтимоли мавжуд. Аслида эса ушбу икки олим устоз шогирд ҳисобланишади. Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий Абу Умар Термизийнинг устозларидан саналади. У кишидан Абу Умар Термизий тасаввуф сабоқларини олган. Абу Умар Термизий яшаб ижод қилган давр ҳижрий III асрга тўғри келади. Бу Аббосийлар ҳукмдорлик қилган даврдир. Аббосийлар даври мусулмонлар эришган ютуқларнинг юқори нуқталаридан бири бўлди. Аббосийларнинг илм-фан ва маданият бобидаги ютуқларига Маҳдий ва Ҳорун Ар-Рашид ҳукмронлиги даврида уруғ сочилган бўлиб, ундан униб чиққан ҳамма нарса Ҳоруннинг ўғли  Маъмун даврида барқ уриб гуллаб яшнади. Абу Умар Термизий ана шу илм-фан тараққий этган даврда яшаган ва ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган мутафаккир олимдир. 4-курс талабаси Нуриддинов Аълохон [1] Муҳаммад ибн Умар Термизий. Китаб ал-илми вал-мутаъаллими. Абдулмутталиб ва Али Абдулбасит таҳқиқи. – Қоҳира: Мактабатул Хонажий, 2001. – С. 5. 996

Илм одоб билан ҳосил бўлади

Аллома Абу Умар Термизийнинг “Таълимул мутаъаллим” асари тасаввуф қарашлари билан аҳамиятли саналади. Тасаввуфнинг асосларидан бири бу одоб-ахлоқ масалаларидир. Зеро, одоб ахлоқ комил инсон тарбияси негизидир. Одоб бу – гўзал хулқ, нафси зоҳир ва нафси ботинни тарбия қилишдир. Сўфийларнинг англашларига биноан одоб тўртга бўлинади: Шариат одоби. Бу – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариати ва суннатига амал қилиш. Тариқат одоби. Бу – бир тариқатга боғланиб, одоб ва арконини ўрганиб, шу бўйича ҳаракат қилиш. Маърифат одоби. Бу – нафси амморани мағлуб қилиб, илми илоҳийни ўзлаштириш. Ҳақиқат одоби. Бу – Аллоҳдан бошқасидан юз буриб, фақат Унинг важҳи учун ҳаракат қилиш. Шу билан бирга илм маърифатнинг асли эканлигини унутмаслик керак. Шунинг учун илм талаб қилувчига ҳам одоб нормалари мавжуд ва улар талабада илм ҳосил бўлишига замин яратади Илм талаб қилувчининг одобларини қуйидагича санаш мумкин: Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разолат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозим. Зотан, илм қалбнинг ибодатидир. Илм талаб қилувчи ўзини чалғитувчи нарсалардан алоқани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўйишар эди. Баъзилари илмда кўзлаган мақсадга эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эди. Илм талаб қилувчи худди бемор ўзини табибга топширгани каби тамомила устози ихтиёрига топширмоғи, унга тавозуъ кўрсатмоғи ва хизматида қоим бўлмоғи керак. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит хонадан чиқиб, отларига минмоқчи бўлганида, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Зайд бундан қайтарди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз[1]», деди. Илм талаб қилувчи такаббур бўлса, жоҳиллик қилган бўлади. Чунки ҳикмат мўминнинг излаб юрган нарсасидир. Уни қаердан топса, олади. У муаллимининг фикрига эргашсин. Чунки устозининг хатоси унинг тўғри топганидан кўра фойдалидир. Бундан ташқари Али розияллоҳу анҳу толиби илмларга шогирд устозига нисбатан қўйидаги одоб нормаларини сақлашни тавсия қилганлар: Унга кўп савол бермаслик. Жавобни қаттиқ талаб қилиб уни чарчатмаслик. У хоҳламаса, маҳкам ёпишиб олмаслигинг. Агар танбаллик қилса, кийимидан тутмаслигинг. Устозга қўл билан ишора қилмаслик. Унга кўз қисиб ҳам ишора қилмаслик. Одамлар билан мажлис қуриб ўтиргандан сўрамаслигинг. Унинг адашишининг пайидан бўлмаслик. Агар адашса, қайтишини кутишинг ва тавбасини қабул этишинг. Фалончи сиз айтганнинг хилофини айтди, демаслик. 11. Унинг сирини фош қилмаслик. Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслик. Унинг ҳозирлигида ҳам, ғойиблигида ҳам муҳофаза қилиш. Одамларга умумий салом бериб, унга алоҳида табрик айтмоқ. Унинг рўбарўсида ўтирмоқ. Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан кўра олдин хизматини қилмоқ. Олим суҳбатининг узунлигини малол олмаслик. У бир хурмога ўхшайди. Сен ундан ўзингга қачон манфаат тушишига интизор бўлиб турмоғинг керак. Албатта, олим Аллоҳнинг йўлида рўза тутган мужоҳид кабидир. Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас. Толиби илмни осмоннинг муқарраб фаришталаридан етмиштаси кузатиб юрур. Хулоса шуки, илм талаб қилувчи ҳар бир нарсадан энг яхшисини олмоғи лозим. Чунки ҳамма илмларни олишга умр етмайди. У энг шарафли илмга асосий қувватини сарф қилиши керак. Ўша илм охиратга боғлиқ илмдир. 4-курс талабаси Нуриддинов Аълохон [1] Муҳаммад ибн Умар Термизий. Китаб ал-илми вал-мутаъаллими. Абдулмутталиб ва Али Абдулбасит таҳқиқи. – Қоҳира: Мактабатул Хонажий, 2001. – С. 31. 1 079
1 1 228 1 229 1 230 1 231 1 232 1 555