Фиқҳ илми камолга етиб, алоҳида илм сифатида танилганида арабларда фиқҳ икки қисмга бўлинди: Бири аҳли рай (фикр эгалари) ва аҳли қиёс булиб, асосан, Ироқ уламоларининг йўли эди[1]. Иккинчиси, аҳли ҳадис бўлиб, бу – Ҳижоз уламоларининг йўли эди. Ироқ уламоларининг пешвоси Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва унинг асҳоблари эдилар. Ҳижоз уламоларининг пешвоси эса Молик ибн Анас ва у кишидан сунг Имом Шофеъий эдилар. Булардан ташкари яна бир гурух бор эдики, улар зоҳирийлар бўлиб, улар қиёсни инкор қилар ва қиёс асосида шаръий ҳукм олишни рад килардилар. Бу мазҳабнинг бошлиғи Довуд ибн Али бўлиб, унинг фарзандлари ва сафдошлари уни қувватлар эдилар. Тобеинлар даврида фиқҳ ўзининг тушунчаларига эга бўлди ва алоҳида илм бўлиб, бошка илмлардан ажралиб чикди. Булар даврида, яъни VIII-IX милодий асрларда қиёс тушунчаси пайдо бўлди ва аста-секин асосий манбаларида кўзда тутилган ҳолатлар буйича улардан ҳуқуқий хулосалар чиқариб олиш (истинбот) усуллари қарор топди[2]. Тобеинлар даври бошланмасданоқ фиқҳий мактабларга асос солинган бўлиб, улар куйидагилардан иборат эди: Мадина, Макка, Басра, Куфа, Шом фиқҳий мактаблари. Басра ва Куфа мактаблари Ирок мактабини ташкил этади. Миср ўзига хос фиқҳий мактабга эга бўлмай, бошка фиқҳий мактаблар таъсири остида, айникса, Мадина мактаби таъсири остида эди. Ушбу фиқҳий мактабларнинг вакиллари қуйидагилар эди: Мадина мактаби вакиллари: Умар ибн Хаттоб, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Умар, Зайд ибн Собит, Саид ибн Мусаййиб, Зуҳрий, Яҳё ибн Саид ва бошқалар. Макка мактабидан Абдуллоҳ ибн Аббос, Суфён ибн Уяйна, Муслим ибн Холид. Ироқ мактабидан Алқама ибн Қайс, қози Шурайҳ, Иброҳим Нахаий, Ҳаммод ибн Сулаймон, Ибн Абу Лайлолар. Шом мактабининг вакили ўз мазҳабининг асосчиси Абдурраҳмон Авзоий эди[3]. Фиқҳ тарихи мутахассислари таъкидлашларича, Ироқ фиқҳнинг муҳим марказларидан бири эди. Ҳа, бу соҳада у ўз устунлигини анчагача сақлаб қолди. Уламоларимиз фиқҳий мазҳаб имомларини ва уларнинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар: бу дунёдан яхши яшаб, яхши ўтиш худди тоғнинг чўққисига эсон-омон чиқишга ўхшайди. Қуръон ва суннат ўша чўққига чиқишни кўрсатадиган харита ва қўлланма. Мазҳаб имомлари эса булардан фойдаланиб,чўқкига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белги қўйиб, осонлаштириб қўйган кишилардир. Фиқхий мазҳабларни инкор қилувчилар эса ўша тоғнинг тагига келиб, харита ва қўлланмаларни олиб, ўзига янги йўл топиб чўққига чиқишга ҳаракат қилаётган одамларга ўхшайди. Илми, кучи, имконияти бўлса, чўққига чиқиш эҳтимоли бор. Бўлмаса, қулайди. Чўққига чиқишга ёрдам берадиган илм, куч ва имконият эса камида мазхаббоши имконига тенг ёки ундан кўпрок бўлиши лозим[4]. 4-курс талабаси Авазбек Жумабоев [1] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший. “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф. Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 50. [2] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший. “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф. Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 51. [3] Аминов Ҳ. Примов С. “Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”. – Тошкент, “Мовароуннаҳр” нашриёти. 2017. Б. 71. [4] Аминов Ҳ. Примов С. “Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”. – Тошкент, “Мовароуннаҳр” нашриёти. 2017. Б. 95. 919
Троллар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Россиянинг собака.ру сайтининг маълумотига кўра, давлатларни интернетда калака қилиш билан машғул «троллар фабрикаси» аниқланган. АҚШнинг Freеdom House тадқиқот ташкилотининг ҳисоботига кўра, 30та давлатда ҳукумат тузилмаларининг топшириғига кўра ижтимоий тармоқларда шарҳ ва изоҳлар қолдирувчи «троллар фабрикаси» фаолият кўрсатмоқда, деб ёзади Медуза. «Троллар фабрикаси» Россия, Мексика, Филиппин, Украина, Беларусия, Малайзия, Марокаш, Мянма, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Баҳрайн, Эрон ва бир қатор бошқа давлатларда борлиги аниқланган. Ҳисоботда қайд этилишича, Россия каби давлатлар пул тўланувчи шарҳловчилардан хорижий давлатлардаги сайлов жараёнига аралашиш мақсадида фойдаланади, лекин «троллар фабрикаси» аксарият ҳолларда ички вазифалар учун қўлланилади. 2018 йил Freеdom House «троллар фабрикаси»ни ишлатувчи 26та давлатни аниқлаган эди. Хусусан, ўтган бир йил ичида бу рўйхатга Украина қўшилган. «Троллар фабрикаси» ‒ кўпинча ҳукуматлар сиёсий мақсадда фойдаланадиган гуруҳларнинг шартли номланиши ҳисобланиб, бу гуруҳлар мамлакати ёки ташкилотига қараб турли номларга эга. Ушбу гуруҳ «троллари» ва «ботлари» вазифасига интернет-форумлар учун мавзу ва хабарлар тайёрлаш, блог ва ижтимоий тармоқларга пост ва изоҳлар қўйиш, интернет ахборот воситаларида кўпинча мухолифларнинг иззат-нафсига тегувчи изоҳлар қолдириш киради. Одатда бу гуруҳ аъзолар олий ўқув юртлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини жалб қилиб, уларни тролл қилиб етиштиришади. Шунга кўра, тролл қилиш учун, асосан, ОТМ ўқитувчилари қизиқтирилади. Ҳукумат томонидан гуруҳлар олдига қайси мавзуда мақола ёзиш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги қайси муҳокамаларда қатнашиш бўйича вазифалар қўйилади. Таҳлилий ахборот гуруҳлари раҳбарлари олдига яна «бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрлаш» вазифаси ҳам юклатилган. «Троллар фабрикаси» таркибидаги таҳлил гуруҳи 10 кишидан таркиб топади. Ушбу гуруҳларга яна ижтимоий тармоқларда сохта исмлар билан саҳифалар очган 10 кишидан қўшилади. Шу тариқа «Таҳлилчилар»нинг жами миқдори – тахминан 100 кишига етади. Агар улардан ҳар бирининг 10 та сохта исми борлиги ҳисобга олинса, интернет-форумларда мавзу ва хабарлар тайёрлаш, блоглар ва ижтимоий тармоқларга пост ва изоҳлар ёзиш, интернет ахборот воситаларидаги саҳифаларда изоҳлар қолдириш ишида тахминан 1000 киши иштирок этаётгандек кўринади. Аслида уларнинг сони 10 дона таҳлилчи, холос. Ҳозирги глобаллашув замонида троллар фабрикаси амалга оширган провакациялар тез-тез қулоғимизга чалиниб турибди. Ушбу провакацион ҳаракатлар доимо салбий оқибатларга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ҳам биз бундай ҳаракатлардан эҳтиёт бўлишимиз зарур. 4-курс талабаси Муҳаммад Ҳакимжонов 853
Ҳанафий мазҳабининг мўътабар китобларининг юзага келиши тобеинлар давридан бошланади. Тобеинлар саҳобаларни кўрган кишилардир. Улар диний илмларни, фиқҳий ҳукмларни, ҳукм чикариш қоидаларини бевосита саҳобаи киромлардан олишган эди[1]. Мутааххир уламолар тобеинларни уч табақага булганлар: Кубро (Катта) Вусто (Ўрта) Суғро (Кичик)[2]. Саҳобалардан купроқ ривоят олган Саид ибн Мусаййиб, Урва ибн Зубайр, Алқама ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳлар биринчи табақага кирганлар. Ҳасан Басрий, Муҳаммад ибн Сирин, Мужоҳид, Икрима, Қатода, Умар ибн Абдулазиз ва бошқалар иккинчи табақага, купроқ тобеинлардан ривоят олган Иброҳим Нахаий каби тобеинлар эса учинчи табақага кирганлар[3]. Барча уламолар энг машҳур ва энг фозил сифатни тобеинлардан Саид ибн Мусаййибга нисбат берганлар. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳафиф Шерозий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки: “Мадина аҳли Саид ибн Мусаййибни, Куфа аҳли Увайс Қаранийни, Басра аҳли эса Ҳасан Басрийни энг машҳур тобеин деб биладилар”[4]. Бошқа бир тақсимотга кўра саҳобаи киромлардан таълим олган тобеинлар асосан икки қисмга бўлинадилар: Биринчи қисм – Муҳаддислар (асҳоб ал-Ҳадис) гуруҳи. Улар ўзлари саҳобалардан эшитган Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини, феълларини, саҳобаларнинг фатволарининг барчасини айнан ўзидек қабул қилишардилар. Бу гуруҳдаги тобеинлар зоҳирий лафзларга ва зоҳирий маънога эътибор берардилар, холос, лекин лафзнинг сирларини теран тушунишга ва лафзнинг сабабини билишга ва ушбу ҳадис айтилган ҳолатни ва айтилиш сабабини билишга ўтишмасдилар[5]. Бу гуруҳдагилар аҳли ҳадислар бўлиб, улар ҳадисни зоҳирий маъноси билан кифояланиб, ҳукм чиқарадилар. Камдан-кам ҳолларда ўз фикрлари билан бирор фатво айтардилар. Ҳижоз аҳлининг кўпи аҳли ҳадис эди ва яна шуни айтиб ўтиш керакки, аҳли ҳадис ҳадисларни зоҳирий маъносига аҳамият берганлари учун иждиҳод килишдан ва рай йули билан фатво беришдан сақланишарди. Бунга мисол учун айтадиган бўлсак, Куфанинг машҳур муҳаддиси кўпгина ҳадислар ва саҳобаларнинг сўзларини ривоят қилган Имом Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳдек зот хам, агарда бирор бир масала ҳақида фатво бериш лозим булиб қолса, бу ҳақда нассда (оят ва ҳадисда) аниқ ҳукм топа олмаса, бу масала ҳақида ўзича фатво бермас ва ўз фикри билан фатво беришни кариҳ кўрар эдилар. Имом Шаъбий ва у зотга ўхшаган бошқа аҳли ҳадислар ҳам суннат доирасидан ташкари чиқмас ва ўз фикрлари билан фатво бермас эдилар. Иккинчи кисм – Фақиҳлар (Асҳоб ар–рай) гуруҳи булиб, улар ҳадисни, саҳобаларнинг сўзларини, фатволарини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ва саҳобалар даврларида ижмоъ тарзида олинган ҳукмларининг барчасини ёд олган эдилар ва шу билан бирга ушбу ҳадисларнинг айтилиш сабабларини ва моҳиятини яхши тушунган, у ҳукмларининг носих-мансухини яхши билишган, сунгра ўз фикрлари билан ижтиҳод қилиб, янги пайдо бўлган нарсаларни ҳадисда ҳукми келган ўхшаш масалага қиёс этишни ўрганган эдилар[6]. Аҳли райлар ҳар бир ҳукмнинг иллатини қидиришар, турли масалаларни бир бирига боғлашга ҳаракат қилишар, саҳобалар фатвосида ҳукми келмаган бирор масала учраса унга ўз фикрини ишлатиб, ҳукм чиқаришдан тортинишмас эди. Ироқ аҳлининг аксарияти аҳли рай эдилар. Иккинчи кисм, яъни фақиҳлар гуруҳидаги олимларнинг энг машҳурларидан бири Иброҳим Нахаий раҳматуллоҳи алайҳдирлар. У зот Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг устозлари Хаммод ибн Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳнинг устозлари ҳисобланади. Иброхим Нахаий фиқҳ илмини ўзининг тоғаси тобеин фақиҳларнинг пешкадами Алқама ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳдан ўрганган эди. Алқама эса, машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг энг зийрак шогирдларидан бўлган. Тобеинлар даври хақида Ибн Ҳалдун шундай дейди: “Ислом давлати кенгайиб, араблар ўқиш ёзишни ўрганиб, уларда саводсизлик тугади ва фиқҳ илми камолга етди ва...
Шу пайтгача орамизда «тролл» сўзи камдан-кам ишлатилар эди. Лекин эндиликда «тролл» сўзи кўплаб ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда кўп кўзга ташланадиган бўлиб қолган. Бизни ҳис-туйғуларимиз билан ўйнашадиган ва айрим воқеаларни бошқаришга ҳаракат қиладиган бу троллар аслида ким, мақсадлари қандай экани ҳозирги кунда бизларга сир эмас. Биринчи бўлиб «тролл» сўзининг қаердан пайдо бўлганини ўрганамиз. Бу сўз қадимдан Скандинавия мифларига бориб тақалади. Улар биз кино ва мултфилмларда кўрадиган бадбашара кўринишда бўлиб, у билан инсонларни асосан ёш болаларни қўрқитиладиган эртаклардаги махлуқлар ҳисобланади. Лекин ҳозирги кунимизда бир инсонни «тролл» қилиш дегани бир инсонни қандайдир бир умумий чатда, комментария, ибора ёки мақола шунга ўхшаш ёзма манбаларда инсонларни ёмонликка ундовчи ёки инсонлар орасида зиддият келтириб чиқаришга урунувчи шахс тушунилади. Бир сўз билан айтганда ҳозирги кундаги тролл жамоалари инсонларни орасини бузиш учун бор имкониятидан фойдаланадиган кучлар ҳисобланади. «Тролл» сўзи барча инсонлар томонидан эшитилган бўлса-да, ҳамма ҳам тролларни ижтимоий провокацияда намоён бўлишига дуч келавермайди. Бу нимани англатади, замонавий одамлар ва улар ўртасидаги мулоқотга қандай таъсир қилади? Шу каби саволларга қуйида жавоб оламиз. Улар одатда инсонларни ижтимоий тармоқларда қўйган постлари, ёзган материаллари ва янгиликларидан жуда усталик билан фойдаланадилар. Қўйилган пост ва материаллар орқали баъзи инсонларни баъзиларига қарши қилиб, натижада ўрталарига зиддият соладилар. Барча қабул этиладиган ахлоқий меъёрларни бузган ҳолда бошқасини алдашга интиладиган иштирокчи ҳам – бу тролл ҳисобланади. Тахминан мулоқот қиладиган ва шунингдек турли хил ижтимоий тармоқлардаги провокацион хабарлар ва хабарларни юборадиган фойдаланувчи ҳам троллдир. Кўпинча бундай одамлар аҳмоқона шарҳлар билан танилган бўлади. Барча тролларнинг хабарлари ҳақорат ёки провокацияга қаратилади. Улар бошқалардаги ҳис-туйғуларни, шунингдек, салбий фикрларни уйғотиш учун мунтазам равишда уларнинг «касал мавзуларига» таъсир ўтказадилар. Троллар facebook ижтимоий тармоғида ҳам жуда кўп бўлиб, улар одатда бир зиддият келтириб чиқармоқчи бўлсалар, барчалари бирлашиб бир фойдаланувчига ҳар тарафдан ҳамла қиладилар. Натижада бошқа фойдаланувчилар тролл ҳамласига учраган фойдаланувчидан нафратлана бошлайдилар. Охир-оқибатда эса бу ҳаракатлар салбий ҳолатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда троллар ва уларнинг кирдикорларидан хабардор бўлиш давр талаби бўлиб қолди. 4-курс талабаси Муҳаммад Ҳакимжонов 1 007
Бугунги кунда ёшлар тарбияси, илмий саводхонлиги, буюк аждодлар меросига муносиб ворис қилиб тарбиялаш уларга соғлом ижтимоий муҳитни яратиш – давлатимиз ва миллатимизнинг эртанги куни, келажагини мустаҳкам пойдеворидир. Бу мақсад йўлида қилиниши лозим ва долзарб бўлган ишлардан – ёшларга муқаддас динимиз таълимотларини асл ҳолатида, омонатдорлик билан етказиш, бу йўлда буюк аждодларимизнинг беназир меҳнати, уларнинг дину-диёнат, илм-фан йўлидаги самарали ижодларидан хабардор қилиш, айниқса, Қуръони карим ва унга доир илмлар борасида олиб борган шарафли фаолиятлари билан таништириш ҳисобланади. Бинобарин, уларнинг тафсир илми, бу илмнинг юртимиздаги ривожига қўшган ҳиссалари беқиёс. Тафсир илмнинг қадри олийлиги, фазилати бошқа илмлардан юксаклиги туфайли ҳам кўплаб олимлар тафсир илми билан шуғулланиб келган, хусусан, юртимиздан ҳам бир қанча муфассир уламолар етишиб чиққан. Иккинчи ҳижрий асрда тафсир илми ҳадисдан ажраб, алоҳида илм бўлгандан сўнг Мовароуннаҳрдан улкан муфассирлар етишиб чиқдилар ва шуҳратлари бутун жаҳонга таралди. Улардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз: Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий. Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида таваллуд топганлар ва 333 ҳижрий йилда вафот этганлар. У зотнинг аксарият асарлари тавҳид – калом илмида бўлган. Имом Мотуридий ўзларининг “Таъвийлоту аҳлис-сунна” номли тафсирларида илми калом уламолари йўлидан борганлар ва Қуръони карим оятларини ақидада Аҳли сунна ва жамоа мазҳабини қўллаб тафсир қилганлар. Имом Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Самарқандий. У зот Имом Ҳодий номи билан машҳур бўлганлар, 373 ҳижрий санада вафот этганлар. Имом Абу Лайс Самарқандий кўплаб китоблар таълиф қилганлар. Тафсир китобларини эса “Баҳрул улум” деб номлаганлар ва бу тафсир “Тафсир бил маъсур” тоифасидандир. Имом Жоруллоҳ Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Замахшарий. Имом Хоразмнинг Замахшар қишлоғида 467 ҳижрий санада таваллуд топиб 538 ҳижрийда вафот этганлар ва туғилган юртларида дафн қилинганлар. Имом Замахшарий турли илмларга доир кўплаб китоблар тасниф қилганлар ва энг машҳур муаллифотларидан бири “Кашшоф ан ҳақоиқи ва уюнил ақовили фий вужуҳит-таъвийл” номли тафсир китоби бўлиб, у кўпчиликка “Кашшоф” номи билан машҳурдир. Имом Фаҳриддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн Розий 534 ҳижрий санада Рай шаҳрида таваллуд топганлар ва умрларининг кўп қисмини Хоразмда ўтказганлар. У кишининг “Мафотиҳул ғайб” номли тафсир китоблари илм аҳли ўртасида оятлар орасидаги муносабатларни ва суралар ўртасидаги боғланишларни баён қилиш ва бошқа бир қанча имтиёзлари билан машҳур бўлган. Имом Розий 606 ҳижрий санада вафот этганлар. Имом Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий. Бу улуғ имом Насаф шаҳрида таваллуд топганлар. Имом Насафий 701 ҳижрий санада вафот этганлар. Имом Насафий ўзларининг “Мадорикут-танзил” номли тафсир китобларини таълиф қилишда имом Замахшарийнинг “Кашшоф” тафсирларидан истифода қилганлар. Имом Насафийнинг “Мадорикут-танзил” номли бу китоблари ҳозирги кунимизгача уламолар ва толиби илмлар орасида зўр эътибор билан шуҳрат топиб келмоқда ва кўпгина Ислом ўқув юртларида қўлланма сифатида ишлатиб келинмоқда. Бундан ташқари, Мовароуннаҳрда “Итқон”, “Тафсири Нўмоний”, “Тафсири Тибён”, “Тафсири Мавлоно Чархий” каби маҳаллий тилларда таълиф қилинган кўплаб тафсирлар мавжуд. Улар тожик, ўзбек, татар ва бошқа тилларда ёзилган. Шунингдек, мазкур машҳур муфассирларнинг китоблари ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг кутубхона ва музейларида мавжуддир. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги кутубхонада ҳам бор. Бу китоблардан уламолар ва илм толиблари Ислом ва мусулмонлар хизмати учун бўлаётган илмий баҳсларида истифода қилмоқдалар. Аллоҳ таоло уларнинг барчаларини Ўзи хуш кўрган ва рози бўлган хайрли ишларга муваффақ...