islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Асаба ҳақида нима биласиз?

Фиқҳнинг никоҳ, ҳазонат- ёш болани қармоғига олиш, нафақа ва мерос каби бир неча бўлимларида “Асабалар” деган атамага кўп йўлиқамиз. Баъзи ўринларда қисқача таъриф ва изоҳ берилади. Лекин, мусаннифлар китобнинг мақсадига тўғри келмагани боис қисқа изоҳлар билан кифояланишади. Асаба атамаси фиқҳ матнларида катта аҳамиятга эга истилоҳ бўлиб у билан батафсил танишиб чиққанимиз маъқул. Асаба – арабча “عَصْبٌ”– қаттиқ тўқима маъносидаги сўздан олинган бўлиб “ўраб туриш” маъносини ҳам беради. Ўзбек тилига термин – атама бўлиб кирган “асаба” сўзи “ота томондан қариндош” деган маънони англатади. Луғавий маъноси билан истилоҳий маъносида ўртасидаги боғлиқликни уламолар қизиқ изоҳлайдилар: “Асб калимасида ўраб олиш маъноси бордир. Шу маънода “Аъсаба ал-аъмамата” яъни “салла ўради” деган ибора ҳам бор. Ака-укалар, опа-сингиллар, амакилар ҳам гўё кишини атрофдан ўраб олади, мана шу жиҳатни эътиборга олиб уларни “Асаба дейилади”[i]. Фиқҳий таърифига икки хил ёндашилган, биринчи ёндашув моҳияти эътиборидан: Асабалар – ўзаро насабий боғланишларида орага аёл қўшилмаган қариндошлардир.[ii] Иккинчи ёндашув, ҳукми эътиборидан: Асабалар – қолдирилган меросдан маълум улуш белгиланмай, ҳақ эгаларидан қолган молни ёки бирорта ҳам муайян улуш эгаси бўлмаганда барча молни мерос қилиб оладиган кишилардир.[iii] Асабалар уч хил: Бинафсиҳи асаба – маййитга насаби боғланишида бирор аёл аралашмаган эркакдир. Биғойриҳи асаба – ўғил билан бирга қолган қизлар ёки ўғил набираси билан қолган қиз набиралари. Маъғойриҳи асаба – кишининг опалари бўлиб, бу икки кўринишда юзага келади: 1. Қизлари билан бирга қолдирган опалари. 2. Қиз набиралари билан қолдирган опалари. Бинафсиҳи асабага ўғил, ота, бобо, амаки, набира кабилар киради. Бу тур асабаларнинг кишига нисбатан қаробат-қариндошлигида тўртта даража бўлиб: Биринчи даражада: кишининг ўз жузълари[iv] туради, яъни ўғли, ўғил набираси, гарчи пастга қараб кетса ҳам. Иккинчи даражада: кишининг асли – яъни отаси, бобоси гарчи тепага қараб кетса ҳам. Учинчи даражада: киши отасининг жузъи туради – яъни ака-укалари. Тўртинчи даражада: киши бобосининг жузълари туради – яъни кишининг амакилари. Булардан кейинги ўринда отасининг амакиси туради. Эътибор беринг: Мерос тақсим қилишда, нафақани лозим қилишда юқоридаги даражаларга қараб кишига ҳукм чиқарилади. Агар энг яқини бўлса биринчи унга ҳукм қилинади. Агар энг яқини йўқ бўлиб ундан кейинги асаба бўлса ҳукм иккинчига чиқарилади. Шу тахлит давом этаверади, энг яқин-энг яқин шаклида! “Асабалик” риштаси боғланиши учун қуйидаги тўртта ишдан бири бўлиши керак бўлади: Оталик, Болалик Ака-укалик, Амакилик. “Роддул мухтор” китоби асосида 3-курс талабаси Салоҳиддин Қурбонов тайёрлади. [i] Лисонул аъраб, Ибн Обидин Ҳошияси 5 – жилд, 492-бет. [ii] Ал-важиз. [iii] Ибн Обидин Ҳошияси, Ниҳаятул Муҳтож 6 жилд, 23-бет. [iv] Бевосита ўзидан тарқаган яқинлари. 1 570

Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ (2-қисм)

Олимлар билан илмий мунозаралари: Абдулҳай Лакнавий замондош уламолар билан дўстона яқин муносабатда бўлганлар. Бир қанча уламолар билан илмий баҳслар бўлиб ўтган бўлса ҳам, бу тортишувларнинг барчаси илм устига қурилган мунозаралар бўлиб, асло бир-бирларига нисбатан адоватга сабаб бўлмаган. Бунга қуйидаги мисол яққол далилдир. Ўша даврнинг машҳур муҳаддис олимлардан Шайх Муҳаммад Башириддин ибн Садриддин Саҳсавоний[1] ҳижрий 1288-йилда ҳажга боради. Бу зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш диний вожиб амаллардан эмас, балки бу иш мандуб, яъни қилса савоб бўладиган аммо қилмаса гуноҳ бўлмайдиган амаллардан деб ҳисоблар эди. Шунинг учун ушбу сафар асносида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қабрларини зиёрат қилмай қайтади. Бу ишлари учун у зотни баъзи уламолар ва авом инсонлар танқид қилишади. Шунда Аллома Саҳсавоний ушбу мавзуга бағишлаб “Қавлул муҳаққақул муҳкам фи зияроти қобри ҳабибил акром” (Энг муҳтарам, энг севикли зотнинг қабрини зиёрат қилиш тўғрисида исботланган қатъий ҳукм) номли рисола ёзади. Ушбу рисолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш мустаҳаб иш эканини ва у вожиб эмаслигини баён қилиб, бунга жумҳур ҳанафий уламолар иттифоқ қилганларини айтади. Бу рисолани ўқиган Абдулҳай Лакнавий унга раддия қилиб, “Каламул мубрам фи нақзи қавлул муҳаққақул муҳкам” (исботланган қатъий дейилган ҳукмни бекор қилиш тўғрисида айтилган аниқ гаплар) рисоласини ёзади. Бу рисолада Имом Лакнавий кучли далиллар асосида Шайх Саҳсавонийга илмий раддия қилади. Имом Лакнавийнинг ушбу раддияларини ўқиган Аллома Саҳсавоний орадан кўп ўтмай бу раддияларга жавоб қилиб, “Қавлул мансур фи зияроти саййидил қубур” (Қабрлар саййиди зиёрати тўғрисидаги ғолиб ҳукм) рисоласини ёзади. Бу рисолада фуқаҳоларнинг мазкур ишнинг мустаҳаб эканига ижмо қилганларини ва унинг вожиблигига далолат қилувчи ҳадисларнинг заиф ҳисобланишини баён қилади. Бу рисола билан танишган Имом Лакнавий унга раддия қилиб, “Каламул мабрур фи роддил қавлул мансур” (ғолиб дейилган ҳукмни рад қилиш тўғрисидаги мурувватли гаплар) рисоласини ёзади. Орадан анча вақт ўтгач Шайх Саҳсавоний ушбу мавзуга бағишлаб “Мазҳабул маъсур фи зияроти саййидил қубур” (Қабрлар саййиди зиёрати тўғрисидаги нақл қилинган мазҳаб) номлиучинчи рисоласини ёзади ва бу рисолани “Итмамул ҳужжа ала ман авжаба зиярота мислал ҳужжа” (Зиёрат қилишни худди ҳужжати бор ҳукм сингари вожиб санаган кишиларга қарши далилларни якунлаш) деб атайди. Бу рисолада Саҳсавоний янги далиллар келтириб, Лакнавийга раддия қилади. Аллома Саҳсавонийнинг келтирган бу далилларига Имом Лакнавий таслим бўлмайди, балки бу рисолага раддия қилиб “Саъйул машкур фи родди мазҳабул маъсур” (Нақл қилинган мазҳаб дейилган ҳукмни рад қилиш тўғрисидаги мақтовли меҳнат) номли рисола ёзади ва уни “Возиҳул ҳужжа фи ибтоли итмамил ҳужжа” (Далилларни якунлашни бекорга чиқариш тўғрисидаги ёрқин ҳужжат” деб атайди. Бу рисолада Аллома Саҳсавоний келтирган далилларга жавоб ёзади. Икки аллома ўртадаги бу баҳслар уларнинг дўстона муносабатларига асло таъсир ўтказмаган, балки иккалалари ҳам бир-бирларини қаттиқ ҳурмат қилишган. Аллома Саҳсавоний Лакнага келганларида Имом Лакнавийникига меҳмон бўлиб келадилар. Имом Лакнавий у зотни қучоқ очиб кутиб оладиларва қўймасдан бир неча кунлар меҳмон қилиб олиб қоладилар. Аллома Саҳсавоний ҳам Имом Лакнавийнинг дарс халқаларига қатнашадилар ҳамда у зотнинг дарслари ва ваъзларини одоб билан тинглаб ўтирадилар. Аллома Саҳсавоний қачон Лакнага келса, албатта Абдулҳай Лакнавийникида меҳмон бўлиб кетар экан. Оилалари Имом Абдулҳай Лакнавий ўн тўққиз ёшларида уйланганлар. У зотнинг бир қанча фарзандлари бўлган. Аммо битта қизларидан бошқа барчалари у зотнинг ҳаётлик даврларида оламдан ўтганлар. Фозила, олима бўлган ушбу қизини тоғаларининг ўғли Муҳаммад Юсуфга турмушга...

Қорақалпоқ элига табаррук ҳадя

Ислом дини қадриятларини кенг ёйиш, диний эҳтиёжларни қондириш ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида жуда катта ишлар қилинмоқда. Шундай улуғвор ишларнинг давоми сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлигида “Қуръони карим маъноларининг таржимаси ва тафсири” китоби қорақалпоқ тилида чоп этилди. Дарҳақиқат, Қуръон мўмин-мусулмонлар учун муқаддас китобдир. Қуръони карим маъноларини арабчадан бошқа тилларга таржима қилиш ва ўзга халқларни ҳам Аллоҳ таоло Сўзининг мазмунидан баҳраманд қилиш улуғ савобли ишлардан ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати ила Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсиддин Баҳоуддинов тамонидан Қуръон маъноларини арабчадан қорақалпоқ тилига таржима қилиш ва унга изоҳлар ёзишдек улуғ иш адо этилди. Қуръони карим ўта теран мазмунли китоб эканини назарда тутиб, ушбу таржимани имкон қадар ўқувчига тушунарли қилишга ҳаракат қилинди. Бунинг учун илгари ўтган тафсирчи уламолар изидан бориб, ушбу Улуғ Китобнинг ҳар бир ояти маъносини таржима қилишдан ташқари унга изоҳ ҳам қўшилди. Дастлаб ҳар бир сура олдида ўша суранинг қисқача мазмуни ёзилди, сўнг оятлар таржимаси орасида қавс ичида қисқача изоҳлар ҳам берилди. Қуръони каримни араб тилида ўқиш ва унинг мазмунини англаш ҳамманинг ҳам имконият даражасида эмас. Ҳатто арабларнинг ўзлари ҳам Қуръон оятларини тўлиқ тушуниш учун алоҳида эътибор қилади. Саҳобаи киромлар ҳам баъзи оятлар мазмуни ҳақида Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан сўраб, уларнинг мазмун-моҳиятини аниқлаб олганлари Ислом тарихидан маълум. “Қуръони карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири” китоби Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк таржимаси ва биринчи нашри бўлиб, қорақалпоқ халқи учун узоқ кутилган тарихий воқеа бўлди. Шу тариқа қорақалпоқ халқи асрлар оша эътиқод қилиб келган Ислом динининг бирламчи манбаини ўз она тилида ўқишга, маъноларини тафаккур килишга муяссар бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тузилган “Қуръони каримни нашр этиш бўйича ҳайъат” томонидан “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири”ни қорақалпоқ тилидаги таржимаси қўлёзмаси атрофлича ўрганиб чиқилиб, ижобий хулоса берилган. Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсиддин Баҳоуддинов “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири”ни қорақалпоқ тилига таржима қилиш устида етти йил давомида меҳнат қилди. Ушбу таржима ишида диний уламо ва устозларнинг тавсиялари, фикр-мулоҳазалари мунтазам равишда инобатга олинжи. Жумладан, ҳар бир оятнинг мазмуни ва тафсирини ёзишда Шайх Абдулазиз Мансур ва бошқа уламолар билан маслаҳатлашиб, уларнинг тавсиялар ва фикрлари қабул қилинди. Таржима араб тилидаги мўътабар тафсир китобларига ҳам қиёсан олиб борилди. Жумладан, икки улуғ муфассир Жалолиддин Ас-Суютий ва Жалолиддин ал-Маҳаллийнинг “Тафсири Жалолайн”, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Тобарийнинг “Тафсири Табарий”, Абу Лайс Самарқандийнинг “Баҳрул-улум”, Абу Мансур ал-Мотуридийнинг “Таъвилоту аҳли сунна”, Абу Барокат ан-Насафийнинг “Мадорикут-танзил ва ҳакоиқут-таъвил”, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Нафасийнинг “Тафсирун Насафий”, Исмоил Ҳаққий ибн Мустафо ал-Ҳанафийнинг “Руҳул-баён” асарларидан кенг фойдаланилди. Шунингдек, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчилари томонидан таржимани қорақалпоқ тили нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқилди. Қуръони каримни таржима қилиш мобайнида қорақалпоқ тилида ҳар бир гап, сўзларнинг таркиб топиши ва сўзларни ўз ўрнида ишлатилишига ҳам катта эътибор берилди. Шунингдек, қорақалпоқ тилининг ўзига ҳос фонетик, грамматик, лексик қоидаларига ҳам амал қилган ҳолда ҳар бир сўзнинг тўғри таржима қилинишига ва ўринли қўлланилишига алоҳида аҳамият қаратилди. Қорақалпоқ давлат университети профессори, филология фанлари доктори Ш.Абдиназимов, “Еркин Қарақалпакстан” газетаси бош муҳаррири К.Реймов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти директори, филология фанлари номзоди А.Альниязов кабилардан иборат экспертлар гуруҳи ушбу китоб бўйича ижобий фикр-мулоҳаза...

Истиҳлофда уч имом ихтилофи

Фиқҳ матнларини тўлақонли тушунишда фиқҳий истелоҳларга кўп рўбарў келамиз. Бундай вазиятда атамалар билан яқиндан танишиш катта кўмак беради. Маълумки, баъзи истелоҳларни бир икки сўз билан ёки ўз она тилимизга таржима қилиш орқали осон ўзлаштириш мумкин! Бироқ, баъзи атамалар борки уларни изоҳлаб истеъмолга кўчириш учун бир неча саҳифалар керак бўлади. Биз эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлаётган “Истиҳлоф масаласи”  дея танилган атама ҳам ана шундай бир икки бетни талаб қиладиган “инжиқ” мавзулардандир. Истиҳлоф арабча “حَلَفَ” ўзагидан олинган “истифъалун” вазнидаги “إستحلاف” сўзидир. Маъноси – бировдан қасам ичишини талаб қилишдир. Бу атама, фиқҳий китобларнинг асосан даъво масалаларида учрайди. Яъни, бирор киши бир инсон устидан қандайдир ҳаққи борлигини даъво қилади. Аниқки, даъво қилган одам ҳужжат келтириши керак. Лекин, доим ҳам даъвогарнинг ҳужжати бўлмаслиги мумкин, ҳужжати йўқ деб даъво ишини ёпиб қўйиш эса, даъвогарнинг ҳаққини поймол бўлишига олиб келиши мумкин. Шариат бу вазиятда икки томоннинг ҳам риоясини қилиб “Истиҳлоф – қасам ичириш” масаласини жорий қилган. Истиҳлофда гумондор шахсдан “Аллоҳга қасамки, даъвогарнинг менинг зиммамда ҳаққи йўқ” деб қасам ичирилади. Агар қасам ичса, даъвогарнинг даъвоси асоссиз деб топилади ва суд[1] ёпилади. Агар, қасам ичишдан бош тортса қози даъвогарни ҳақ деб топади ва гумондордаги ҳаққини олиб беради. Бунинг асоси: агар гумондор киши ҳақиқатан “даъво қилинаётган ҳақ” ўзига тегишли деб билганида қасам ичиб тегишли ҳаққини сақлаб қолар эди. Қасам ичмадими демак гумондор “даъво қилинаётган ҳақ” ўзига тегишли эмаслигини тан олган бўлади. Лекин, бу “Истиҳлоф” билан ҳукм қилиш ҳамма ўринда ҳам ишлайвермайди. Мазҳабимизнинг уч имоми Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимлар бир овоздан ҳаддлар[i] ва лионларда [ii]  “Истиҳлоф” билан ҳукм қилинмайди, деганлар. Қуйидаги етти масалада эса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қасам ичириш билан ҳукм қилинмайди десалар, икки шогирдлари, қасам ичириб ҳукм қилса бўлади, дейишган. У масалалар қуйидагилардир: Никоҳ Ражъат. Ийлосидан қайтиш. Бировни қулим деб даъво қилиш Истийлод. Чўри хожасидан бола кўрганини даъво қилиб, “Умму валадлик”ни даъво қилиши. Насаб. Мавлолик. Нега деган савол туғилади? Чунки, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ва икки шогирдлари наздида қасам ичишдан бош тортиш икки хил талқин қилинади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи, зиммасида бировнинг ҳаққи йўқлиги борасида қасам ичишдан бош тортишни “Базл – ўтиб юбориш” [iii] деб қарайдилар. Икки шогирдлари еса, зиммасида даъво қилинган ҳақни иқрор қилиш деб қарайдилар. Шу икки хил қарашдан келиб чиқиб юқоридаги 7 масалада Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қасамдан бош тортгани учун даъвогарга ҳақ собит бўлди, деб ҳукм қилмайдилар, чунки бу саналиб ўтган ишларда “базл – ўтиб юбориш” билан ҳукм қилинмайди, қасамдан бош тортиш “базл – ўтиб юбориш” эди, демак истиҳлоф билан ҳукм қилинмайди, дейдилар. Масалан, бир киши бировни қулим деб даъво қилса, бояги одам майли қул бўлиб қолавераман дейиши билан қул бўлиб қолмайдику, демак қасамдан бош тортганда ҳам қул бўлиб қолиши мумкин эмас. Яъни бу одамнинг қасам ичишдан бош тортишини қулликка иқрор қилиш деб қабул қилиб бўлмайди. Шундай экан, фойдасиз бўлгани учун қасам ичишни талаб ҳам қилинмайди. Икки шогирдлари умумий маънода қасамдан бош тортишни “даъво қилинган нарсага” иқрор бўлиш деб қараганлари учун, юқоридаги етти масалада ҳам шу қоидани ишлатадилар ва гумондордан қасам талаб қилинади, дейдилар. Агар зиммамда ҳақ йўқ деб қасам ичса қазо-суд иши ёпилади. Агар қасам ичишдан бош тортса даъво қилинган нарсани унинг зиммасига юклайдилар. Савол туғилади: нега икки имом лион ва ҳадлар борасида ҳам истиҳлоф билан ҳукм қилмадилар? Бу саволга: ҳадлар далилларда юз берган шубҳалар сабабли тарк қилинади, қасамдан бош тортиш эса шубҳали иқрордир, чунки бу ҳолатда очиқ ойдин иқрор йўқдир, лион эса эр-хотинга нисбатан ҳад ўрнида [iv] бўлгани учун ҳақиқий ҳадлар туркумига қўшилиб кетади, деб...

Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ (1-қисм)

Абдулҳай ибн Абдулҳалим ибн Амийнуллоҳ ибн Муҳаммад Акбар Сиҳалавий Ансорий Лакнавий ҳижрий 1264-йилда Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрида илм ва тақво билан танилган оилада дунёга келган. Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрига нисбатан Лакнавий нисбалари бўлса, Лакна шаҳридаги Сиҳала қишлоғига нисбатан Сиҳалавий нисбаларини олган. Насаблари машҳур саҳобий Абу Аййуб Ансорийга етиб борганлиги боис ансорий нисбаси ҳам берилган. Уламолар Абдулҳай Лакнавийнинг насаби қирқ уч табақа билан Абу Аййуб Ансорий розияллоҳу анҳуга уланишини баён қилганлар. Абдулҳай Лакнавийнинг куняси Абулбаракот бўлган. Ушбу куня ҳақида у зот қуйидагиларни айтган: “Вояга етганимда отам мени ушбу куня билан номладилар”. Абдулҳай Лакнавийнинг отаси Шайх Абулҳалим Лакнавий ҳинд диёридаги катта уламолардан бири бўлиб, у зотнинг фиқҳ, ҳадис ва мантиқ илмлари бўйича кўплаб рисолалари бўлган. Уламолар бу зотнинг деярли барча аждодлари ўз даврининг  етук олимларидан бўлганликларини баён қилганлар. Абдулҳай Лакнавий илм ва тақво устига қурилган оилада, тақводор мураббия оналари қўлида тарбия олиб улғайганлар. Улуғ олимларнинг ҳаётлари ўрганилганда деярлари барчаларини одатда ёшликларидан илм ўрганганларига гувоҳ бўламиз. Абдулҳай Лакнавийда ҳам шу ҳолат бўлган. Абдулҳай Лакнавий ўзининг дастлабки таълим олиши ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Беш ёшга етганимда Ҳофиз Қосим Али Лакнавийнинг ҳузурида Қуръон ёдлашга киришганман. Кўп ўтмасдан ҳали “Амма” порасини ҳам ёдлаб улгурмаган эдим, биз Жунфур шаҳрига кўчиб кетдик. Кейин мен бу ерда Ҳофиз Иброҳим ҳузурида Қуръон ёдлашни давом эттирдим. Отамнинг ўзлари ҳам, то Қуръонни ёдлаб бўлгунимча менга Қуръондан дарс бериб турар эдилар. Ўн ёшимда Қуръонни тўлиқ ёд олдим. Бу пайтга келиб, айрим форсий китобларни ҳам бақадри ҳол ўқиб чиққан эдим. Уларнинг барчасини Қуръон ёдлаш асносида отамдан таълим олган эдим. Мен илк бор таровеҳда имом бўлиб намоз ўқиб берганимда ўн ёшда эдим. Ўн бир ёшга етганимда илм таҳсилига астойдил киришганман ва сарф, наҳв, маъоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, усулул фиқҳ, калом илми, ҳадис ва тафсир каби дарслик сифатида ўтиладиган расмий фанларни ўн етти ёшимда тўлиқ ўқиб тамомлаганман. Мен ўн етти ёшимда дарслик қилиб ўқитиладиган ақлий ва нақлий китобларни барчасини отамнинг қўлларида ўқиб чиққанман. Аммо риёзиётга тегишли айрим китоблар ўқилгани йўқ эди. Уларни отамнинг  тоғаси ва устози бўлган Мавлоно Муҳаммад Неъматуллоҳнинг ҳузурида тўлиқ ўқиб чиқдим”. Абдулҳай Лакнавий ўспиринлик чоғидаёқ мазкур фанларни  тўлиқ ўзлаштириши сабаби ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Мен қайси бир китобни ўқиб чиқсам, дарҳол ўша китобдан дарс беришга киришар эдим. Бунинг натижасида Ҳаййул Қаййум бўлган Зотнинг мадади билан менда барча илмларга иқтидор ҳосил бўлган ва қайси илмга тегишли бўлса ҳам, менга бирор китобнинг қийинчилиги қолмаган эди”. Дарҳақиқат ушбу услуб, таълимдаги энг манфаатли усуллардан ҳисобланади. Абдулҳай Лакнавийнинг отаси Шайх Абдулҳалим Лакнавий Ҳайдарободда қози ва “Низомия” мадрасасида мударрис бўлиб ишлаган. Ана шу вақтда бу зот отасидан унумли таълим олади ва ўрганган илмларини толиби илмларга дарс бериб борган. Имом Лакнавий икки марта ҳаж ижобатини адо этган. Биринчи марта ўн беш ёшлигида ҳижрий 1279-йилда отаси билан бирга, иккинчи марта эса ҳижрий 1292-йилда ҳаж ибодатини адо этиб келган. Абдулҳай Лакнавийнинг отаси Ҳайдарободда вафот этади. Отаси вафотидан сўнг у зотга отаси ўрнига қозилик лавозимига таклиф қилишади. Аммо қаттиқ илтимосларга қарамасдан Абдулҳай Лакнавий узр айтиб буни қабул қилмайди ва туғилиб ўсган юрти Лакнага қайтади. Лакнада китоблар таълиф этиш ва таълим бериш билан машғул бўлади. Устозлари: Абдулҳай Лакнавийга устозлик қилган зотларнинг айримлари қуйидаги олимлардир: Аллома Муҳаммад...
1 1 282 1 283 1 284 1 285 1 286 1 548