Қалбга келган васвасалар ва уларнинг ҳукми ҳақида Алий Қорий роҳматуллоҳи алайҳнинг “Мишкатул масобиҳ” китобига ёзган “Мирқотул мафотиҳ” асаридан баъзи ҳадислар ва уларнинг шарҳларини келтирамиз. Қалбга келадиган фикрлар агар ёмон, разил нарсаларга ундаса, у васваса бўлади. Агар яхшиликка ундаса у илҳом бўлади. Юқоридаги китобнинг биринчи фаслида келган ҳадис: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло умматимдан қалблари васваса қиладиган нарсаларни авф этди, модомики, уни амалга оширмаса ёки гапирмаса. Ҳадисдаги модомики уни қилмаса ёки гапирмаса дегани қалбидаги васваса қилинадиган нарса бўлсаю уни амалга оширмаса масалан, ноҳақ одам ўлдириш, зино, ўғирлик ва шунга ўхшашларни қалбга олиб келса, лекин уни қилмаса. Модомики, гапирмаса дегани у васваса тил орқали амалга ошириладиган ишлар, ҳақорат, куфрга олиб борувчи сўзлар бўлсаю уни айтмаса деган маънодадир. Бухорийнинг саҳиҳ китоблари шарҳи бўлган “Равза” китобининг муаллифи айтадики, агар у қалбда ўрнашса, бу сабабидан ҳисоб китоб қилинади. Юқоридаги ҳадис эса, ўша васваса қарор топмаса, шак-шубҳасиз авф қилинади деган маънога йўямиз. Чунки ўрнашмаган турли хил фикрлардан қутилиш бандани тоқатидаги нарса эмасдир. Яна бир ҳадисда қалбдаги васвасалар ўта хатарли бўлсачи деган саволга жавоб беради: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечалари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб сўрадилар, биз қалбимизда шундай нарсаларни топдикки уни гапиришни катта нарса деб ҳисоблаймиз. У зот шундай нарса топаяпсиларми? – деди. Улар: “Ҳа”, дейишди. Шунда у зот ана ўша очиқ ойдин иймондир,деб марҳамат қилдилар. Қалбимизга турли нарсалар келиб қолади деган жумлани Алий Қори роҳимаҳуллоҳ хунук нарсалар, масалан: Аллоҳни ким яратди, унинг кўриниши қанақа ва шунга ўхшаш ёмон сўзлар деб шарҳлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирида ана шу очиқ ойдин иймондир деганларини, инсоннинг қалби Аллоҳни бирор нарсага ўхшатишдан ва баъзи куфрга олиб бориб қўядиган даражада инкор қилишдан холи эканини билдиради. Чунки кофир инсон Аллоҳни яратган махлуқотларига доимий ўхшатиб юради ва чиройли санайди. Энди ким уни ёмон деб, Аллоҳга лойиқ эмаслигини билиб, хунук санаса ана ўша ҳақиқий мўминдир. Бирор шубҳа қанчалик кучли бўлса ҳам уни тебрата олмайди. Баъзи уламолар наздида бунинг маъноси васваса бу иймоннинг белгисидир чунки ўғри ҳеч қачон бўм-бўш уйга кирмайди, деганлар. Кейинги ҳадисда шунга ўхшаш васвасани кўринишларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб, ундан халос бўлиш йўлларини ҳам баён қилиб берганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шайтон бирингизга келади ва буни ким яратди, буни ким яратди дейди охири Роббингни ким яратди, дейди. Кимга шу нарса етса, шайтондан паноҳ сўрасин ва тўхтасин. Шарҳ: Иблис ёки унинг инсон ва жинлардан бўлган ёрдамчилари одам фарзандини чалкаштириш учун васваса қилади. Осмонни ким яратди, ерни ким яратди, дейди. Мақсади адаштириш, куфрга тушириш бўлади, шу зайлда савол бераверади, охири Роббинг ҳамма нарсани яратган зот бўлса, унинг ўзини ким яратган, дейди. Кимга шу нарса етса, Аллоҳ таолодан шайтонни кетказиш учун паноҳ сўрасин. Қуръони каримда шайтон ихлосли бандаларингни адаштира олмайман деган. Ҳадиси шарифларда ҳам келади “Яхшилик қилишга ҳам ёмонликдан қайтишга ҳам бирор куч қувват йўқ фақат Аллоҳнинг ёрдами билангина бордир”. Бандага хожасидан паноҳ сўраши вожиб бўлади. Шунда тили билан اعوذ بالله من الشيطان الرجيم (Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм)ни айтади, яъни қувилган шайтонни ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайди. Чунки Аллоҳ таоло ўз лутфи илоҳийси билан уни заиф ҳам хор ҳам қилдириб қўймайди. Шу сабабли шайтон эшик олдида очилишини кутиб турган, қачон очилса кирмоқчи бўладиган итга ўхшатилади. Шайтон ҳам қалб зикридан, Аллоҳдан паноҳ сўрамасдан ғофил бўлишини кутиб туради. Ҳадисни охирида “тўхтасин” дегани бу қалбига келган нарсалар ҳақида фикрлашни тарк қилсин ва...
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу баъзи кечаларда ёр-дўстларидан бирортасини эслаб, хотирларди ва ўзига-ўзи «Бунча узун бўлмаса бу тун?!» дер эди. Тонг отгач, бомдод намозини ўқиши билан ўша дўстининг олдига кетар, учрашишганда эса уни бағрига босиб кўришарди. Ушбу хабарни имом Аҳмад ва ибн Абид-дунёлар ривоят қилишган. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг нуқул битта кийимни ҳадеб киявериши одамларни ажаблантирди ва у кишига бу ҳақда гапиришди. Шунда У: «Менга буни халилим ва сафиййим (чин дўстим) Умар ибн Хаттоб кийғазган эди», деди. Али розияллоҳу анҳу ўғли Ҳасанга: «Эй ўғлим, ҳақиқий ғариб бу – дўсти йўқ кишидир», дер эди. Муҳаммад бин Холид ҳикоя қилади: «Бир куни Абу Сулаймон Доронийга: «Бир одам Африкада яна бириси Самарқандда яшайди. Яна улар бир-бирларига дўст бўлишади (шу мумкинми)?», дедим. «Ҳа, албатта, (мумкин)!», деди у. «Қандай қилиб?» дедим мен. Жавоб берди: «Уларнинг ҳар бирининг нияти агар дўстим билан кўришиш насиб қилса, албатта унинг кўнглини оламан (дўстлик қиламан), деган нарса бўлади. Модомики, нияти шундай экан, албатта у унинг дўстидир», дедилар». Ҳасан Басрий айтадилар: «Дўстларимиз бизларга оила аҳлимиздан-да маҳбуброқдирлар. Зеро, улар бизга охиратни эслатишади, оила аҳлимиз эса дунёни эслатишади». Саид ибн Мусайяб дедилар: «Чин дўстларни лозим тутки, уларнинг соясида яшайсан. Улар фароғатда зийнат, мусибатда эса қувватдирлар». Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дўстлари билан учрашиб қолсалар: «Сизлар маҳзунлигим давосидирсиз!», дер эдилар. Бир киши Муҳаммад ибн Восеъга «мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман» деди. Шунда у киши «Мени ким учун яхши кўрган бўлсанг, У зот ҳам сени яхши кўрсин!» дедилар. Сўнгра юзларини буриб: «Эй бори Худоё, Сен мени ёмон кўрганинг ҳолда биров мени Сен учун яхши кўришидан паноҳ беришингни сўрайман» дея, оҳиста Аллоҳга дуо қилдилар. Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: «Беш хил кишини дўст тутма: «Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди. Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади. Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади. Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади». Шу ўринда у кишидан: «Ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!» деб сўрашди. «Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тама ва илинждир», дедилар Жаъфари Содиқ. Маймун ибн Меҳрон айтадилар: «Дўстлиги сенга манфаат келтирмаган кишининг душманлиги ҳам зарар бермайди». Исо алайҳиссалом ҳаворийларга юзланиб, шундай дедилар: «Дўстингиз уйқудалигида унинг либосини шамол очиб юборган бўлса, нима қиласизлар?». «Устини ёпиб қўямиз» дейишди. «Йўқ, ундай қилмайсиз, балки, авратини очиб юборасизлар!» дедилар Исо алайҳиссалом. Ҳаворийлар: «Субҳаналлоҳ! Ким шундай қиларкин?!» дея ҳайратланишди. Исо алайҳиссалом уларга: «Ахир, бирортангиз ўз дўсти ҳақида бирор ёмон гап эшитса, уни бўрттириб, ундан ҳам баттарроқ шаклда тарқатадику!», дедилар. Зуннун мисрий айтадилар: «Сени фақат (хато-камчиликлардан) маъсум ҳолатда кўришни истайдиган кимсанинг дўстлигида хайр йўқ». «Кимки, дўстидан аччиқланган пайтда унинг сирини ёядиган бўлса у кимса пасткашдир. Зеро, бировдан рози бўлиб турган пайтда унинг сирини сақлаш бу ҳамма соғлом табиатли инсонлар қиладиган ишдир (яъни бунинг учун...
Вақт – гўё ҳаёт кийими тўқиладиган иплар бўлиб, унинг пишиқ ва нафислигига қараб ҳаёт азиз ва бебаҳо бўлади. Агар иплар ёмон ва тўзиган бўлса ҳаёт ҳам тубан, бемаъно ва мазмунсиз бўлади. Вақтнинг яна бир хусусияти агар у ўтиб кетса, қайтиб келмайди. Вақт инсон сарф қиладиган асосий дастамоясидир. У қанчалик кўп бўлса ҳам оздир. Оз бўлсаю баракали бўлса, у кўпдир. Инсон ўз ҳаётининг ҳар бир дақиқа ва лаҳзасидан унумли ва баракали фойдаланиб, уни яхши амаллар қилишга сарфлаши вожибдир. Жорий йилнинг 3-апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Вақт қадри…” мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти қўлёзмалар тадқиқи бўйича катта ўқитувчи Баҳриддин Умрзоқов, аёл устоз-ходимлар ва инситутнинг барча талаба қизлари иштирок этди. Давра суҳбатини талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова очиб берди. Сўнг сўз навбати устозга берилди. Устоз сўзга чиқиб илм олиш одоблари, унда вақтни қадрлаш аҳамияти, илмга амал қилиш ҳақида, хоссатан ҳол илми ҳақида ўзининг қимматли гапларини сўзладилар. Шунингдек, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган беқиёс қўлёзмаларни ўқиш, уларни ўрганиш, бугунги кундаги аҳамияти, келгуси авлодларга етказиш ҳақида ҳам маъруза қилдилар. Ўзларининг тажрибаларидан қизиқарли воқеъалар ҳам гапирдилар. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбат сўнгида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан жавоб олдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 819
Китоб – билим булоғи, инсоннинг маъанавий уйғонишида китоб муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимиз қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш лозим. Шу мақсадда 2019 йил 3 апрель куни Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан “Мен боламга китоб совға қиламан” номли акция доираси китоб савдо-кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирдан институтимиз устоз ва талабаларини юртимиз нашриётлари томонидан кенг миқиёсида чоп этилаётган китоблардан боҳабар қилиш, ўзлари ва яқинлари орасида китобхонликни оммалаштириш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантиришдир. Кўргазмада “Янги аср авлоди”, “Ғофур Ғулом” ва “Мовароуннаҳр” нашриётлари томонидан 570 номдаги икки ярим мингдан ортиқ сиёсий, бадиий, жаҳон адабиёти, тарих, диний-маърифий адабиётлар, болалар адабиёти, инглиз, рус ва ўзбек тили луғат китоблари, шеърий тўплам китоблари намойиш этилди. Савдо-кўргазма узтоз ва талабар учун чегирма нархларда китоблар сотиб олиш имконини берди. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 855