islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Асмоул ҳусна” мусобақаси ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 2 апрель куни пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида имконияти чекланган инсонлар учун маърифий мулоқот тадбири ташкил этилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахслар иштирок этди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ходимлари қатнашишди. Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканини кўрсатиш мақсадида, хайрли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, буни муҳтарам Президентимиз томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзолангани, ушбу Фармонда “ногирон” сўзи ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” иборасининг қўлланилиши юртимизда инсон омилига бўлган юксак эътиборнинг натижаси экани алоҳида қайд этилди. Ўз навбатида, мазкур тадбирда имконияти чекланганларга давлатимиз Раҳбари томонларидан барча соҳаларда бўлгани каби, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди. Сўзга чиққан нотиқлар имконияти чекланган юртдошларимизнинг талаб ва истакларига мувофиқ бир қатор марказий масжидларда жума маърузалари сурдо таржимон ёрдамида ташкил этилаётгани, “Ўзбекистон” телеканалининг “Имом Бухорий сабоқлари” кўрсатуви сурдо таржимаси билан эфирга узатилаётгани, яқин кунларда “Ҳидоят сари” студияси ва “Зиё” медиа маркази томонидан тайёрланаётган кўрсатувлар ҳам сурдо таржимаси билан намойиш этилиши режалаштирилаётгани, уларга бўлган юксак эътиборнинг намунаси эканини қайд этди. Кўзи ожиз шахслар орасида Аллоҳ таборака ва таолонинг исм ва сифатларини билиш юзасидан мусобақа ҳам ўтказилди. Ғолиблар диплом ва муносиб совғалар билан тақдирланди. Тадбир якунида имконияти чекланган юртдошларимизни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди. Мазкур маърифий суҳбат ва самимий мулоқот уларга олам-олам қувонч бағишлади. 915

Бир оят тафсири: муҳим мавзу масаласи

“Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусу-сиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,)уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса)уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ зотдир”. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада оиладаги раҳбарлик масъулияти кимнинг зиммасида бўлиши, солиҳа аёлларнинг сифати ва оилада заифа аёл сабабли юзага келадиган келишмовчиликни бартараф этиш йўлларини қуйидагича баён қилган: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир”. Яъни, эр оилада хотин ва фарзандлар устидан уларни манфаатли бўлган ишларга буюриб, зарарли ҳолатлардан қайтариб туришда раҳбардир. Оятда “қоим турувчилар” маъносини англатувчи “қоввамун” сўзи араб тили қоидасига кўра муболаға сийғасида келган. Бу оила бошлиғи бўлган эр хотин ва фарзандларнинг тарбиясида уларга одоб-ахлоқ ўргатишда, моддий таъминотда, ҳақ-ҳуқуқларини сақлашда ва ҳимоя қилишда улкан масъулият устида эканини кўрсатади. Имом Қуртубий: “Эркакларнинг табиатида аёллар табиатида бўлмаган зиёда қувват бор. Чунки эркакларнинг табиатида иссиқлик ва қуруқлик ғолиб бўлиб, бу қувват ва шиддатдан далолат беради. Аёлларнинг табиатида намлик ва совуқлик бўлиб, бу юмшоқлик ва заифликдан далолат беради. Шу сабабдан эркакларга аёллар устидан раҳбарлик ҳаққини берган”, деган. Ушбу оятнинг нозил бўлишига қуйидаги воқеъа сабаб бўлган. Ҳабиба бинти Зайд эри Саъд ибн Робеъга итоатсизлик қилди. Шунда Саъд уни бир шапалоқ урди. Ҳабиба отаси билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб: “Мен қизимни унга тўшак қилиб берсам, у қизимни урибди” деб шикоят қилди. У зот: эридан қасос олсин, дедилар. Улар қайтиб кетаётган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қайтариб: “Жаброил алайҳис салом оят келтирди”, дедиларда мазкур оятни ўқидилар. Сўнгра: “Биз бир ишни хоҳладик ва Аллоҳ ҳам бир ишни ирода қилди. Аллоҳ ирода қилгани яхшидир”, дедилар. Сўнгра Аллоҳ таоло оилада эрларга раҳбарлик масъулияти берилишидаги асосий икки сабабни баён қилди: Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан(баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. Демак, ушбу икки сабабнинг биринчиси эркакларнинг аёллардан баъзи хусусиятларда ортиқлиги ва иккинчиси ўз мол-мулкларидан нафақа қилганлари. Бу билан айтишлик мумкинки, эркакларни афзал қилиб яратилиши аёлларнинг фоидаси учундир. Чунки эркаклар ўзларига берилган ақлу идрок ва куч-ғайрат орқали оилани гўзал таризда бошқаради ва моддий томонлама таъминлайди. Муфасссирлар оятда келган “ортиқлик”ни пайғамбарлик, халифалик, жисмоний куч-қувват, оила нафақасига масъуллик, ақлу идрок, хотира ва тафаккурнинг зиёдалиги, имом-хатиблик, муаззинлик, жамоат билан намоз ўқиш, жума намозининг вожиб бўлиши, ташриқ такбирини айтиш, жангларда қатнашиш, тўлиқ гувоҳлик, талоқ бериш ҳуқуқига эга бўлиш, оила номини унга нисбат берилиши, намоз ва рўзани узрсиз адо этиш каби хусусиятлар билан тафсир қилганлар. Сўнгра Аллоҳ таоло эрнинг бошқаруви остида бўлган аёллар ҳақида сўз юритиб, уларни икки қисм бўлишини айтди. Уларнинг биринчи қисми: (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Ушбу жумлалар хабар кўринишида келган бўлсада, бундан эрга итоат этиш, уни мол-мулкини ва ўз иффатини сақлашга буюриш қасд қилинган. Демак, ўз динида солиҳа бўлган аёлларнинг бир сифати Аллоҳга ва эрига итоатли бўлишидир. Уларнинг иккинчи сифати эса, нафақат эрлари ҳузурида, балки улар йўқлигида ҳам мол-мулкларини ва...

Агар араб луғатларини она тилимиздан олиб ташласак…

Кўришганда «Ассалому алайкум» дея олмаймиз. «Хато» қилсак «узр» дея олмаймиз. Кимдир тушкунликка тушиб, «шикоят» қилишни бошласа, унга «таскин» бера олмаймиз, «ваъз» ва «насиҳат» қилолмаймиз. Дардимизни англатиш учун «шикоят», «қарз»имизни кечиктириш учун «илтимос», севгимизни «ифода» қилиш учун «муҳаббат» «изҳор» қила олмаймиз. «Зеро» бу «калима»ларнинг барчаси «арабий»дир. Агар кимгадир «мусибат» етса, унга «тасалли» бериш, «мусибат»ига «сабр» тилаш учун: «Аллоҳ сабр» берсин! «Аллоҳ»нинг «қадар»и экан, «маҳзун» бўлма! «Оқибати» яхшилик бўлади, «мусибат»инг учун улкан «ажр»лар бор!»-дея «жумла» тузолмаймиз. Газетага «эълон» беролмаймиз, овқатнинг «лаззат»ли эканини «ифода»лай олмаймиз, «ифода»ласакда бу «қадар» ширин эканини анлатишимиз «мушкул» бўлади. «Иштаҳа»миз карнай эканини айтиб «ҳазил» қилолмаймиз. Бир хил «таом» «меда»мизга текканини айтолмаймиз. «Хабар»ларни тингласак ёки бирор «китоб» ўқисак ва ёҳуд қўлимизга «қалам» олиб, «шеър» ёзмоқчи бўлсак бу «исм»ларнинг барчасида «араб»ча «жумла»ларга «муҳтож»миз! «Эҳтиёжимиз» шу «қадар»ки, «қарор» бериш учун, уни «амал»га ошириш учун, «оқибати»ни ўйлашимиз учун, бировнинг «ҳақ»қидан «эҳтиёт» бўлишимиз учун ва «ҳатто» «ҳатто» дейишимиз учун ҳам «арабий» «луғат»дан «фойда»ланишга «мажбур»миз. Эшикдан киришда: «Мумкин»ми?!-деб «рухсат» сўрамоқчи бўлсак, фарзандимизга «одоб»дан «дарс» бермоқчи бўлсак, «атроф»имиздан ўрнак олиб, «маданият»ли «инсон» бўлишга уринсак, «маънавият»имизни юксалтирсак, «фасод» «аҳл»ига «раддия» бермоқчи бўлсак, дам олиш учун тоза «ҳаво» олгани яшил «майдон»ларга, сўлим «маскан»ларга чиқмоқчи бўлсак барчасида «албатта» «араб» луғатларидан ишлатишимизга тўғри келади. Ўлкамизни севайлик, дегандан кўра «Ватан»ни севишга «тарғиб» этиш жаранглироқ ва «аҳамият»лироқдир. Юрт қайғуси «маъқул» «аммо» «мамлакат» ташвиши ҳам «муҳим». Бу «мавзу»нинг ўта «жиддий» эканини «зиё»лилар етарлича «ҳис» қилишади. Биз каби «омий»лар эса «луғат»имизнинг «жозиба»сини улар «қадар» «қадр»ига етолмаймиз. Шунга «биноан» ҳар «инсон» ўз «ҳадд»ини билиши, «жоҳил» «олим» «мақом»ига «даъво» қилмаслиги ҳам ўз ўрнида «фазилат»дир. Устозлар демишлар: – Кишининг ўз «нуқсон»ини билиши энг буюк «маърифат»дир! Ҳар «фаолият»да «масъулият» сезиш учун ҳар «Одам» боласига «инсоф» «лозим!» «Дин», «иймон», «ватан», «шараф», «ор», «номус», «ҳаё», «иффат», «ҳижоб», «сатр», «иззат», «виждон», «ақл», «зеҳн», «фикр», «ирфон» барчаси «араб»чадир! Бу «фазилат»ларга эришиш ва уларни «ҳимоя» қилиш учун ҳам арабча «лозим!» «Хоин»ларни номлаш, «фоҳиша»ларнинг ёмон эканини «ифода»лаш учун ҳам, «ҳол»имизни «ислоҳ» этишга, яхшилардан «ибрат» олишга, «ҳодиса»лар борасида «фикр» юритишимизга ҳам «араб» «луғат»и «зарур» экан бизга. «Жаҳолат»га қарши «маърифат»ни қаердан оламиз, агар арабча «луғат»лардан «фойда»ланмасак?! «Савол»ни қандай берамиз, «жавоб»ни қандай қилиб оламиз?! «Одоб» ва «ахлоқ»дан гапиришимиз, «инсоф» ва «виждон»га чақиришимиз, «илм»у «маърифат»га ундашимиз учун бизга арабча «луғат»лар «зарур», «ахир»! «Ҳақиқат» қаерда қолади?! «Ботил»га қарши ким «мужодала» қилади?! Нима дейсиз?! «Холис» «хизмат» қаерда қолади?! Ким «самимий» «табассум»ни бизга ёзиб беради, арабий «луғат»ларсиз?! «Разолат»ни «азизлик» деб ўйлайдиганлар, «беҳаё»ликни «жасорат» дея «талқин» этадиганлар йўқми орамизда?! Бор, уларнинг «мавжуд»лиги бизга «мунофиқ»лик билан «содиқ»ликни, «ҳақ» билан «ботил»ни ажратиб олишимиз учун «лозим» ва «лобуд»дир! Агар арабча бўлмаса «сурат» билан «сийрат»ни, «исбот» билан «инкор»ни, «сабаб» ва«оқибат» ни, «шубҳа» ва «шак»ни нима деб номлаймиз?! «Расм» «русм»ларимиз нима бўлади?! «Заҳмат»сиз ва «ҳаражат»сиз «ҳаракат» «натижа»сиздир. Шундай экан «маъқул»«ғоя» учун интилишда албатта «имконият»лар «миқдор»ини билиш ва «сабаб» ва «оқибатлар»«қонуният»ини «маҳкам» ўзлаштириш даркор. Йўқликда«қаноат», тўқликда «саҳоват»,«ожиз»ликда «сабр», кучлиликда эса «раҳм»ли бўлиш, ҳар «ҳол»имиз учун «шукр» қилиш «инсоний»«сифат»лардан «ҳисоб»ланади. Қаранг, на»қадар» арабий «луғат»ларга «эҳтиёжимиз бор-а?! «Ҳаёт» ҳам арабча, «мамот» ҳам; «Саломат» ҳам арабча, «ҳалокат» ҳам; «Ҳузур» ҳам арабча, «ҳузн» ҳам; «Истиқлол» ҳам, «истиқбол» ҳам, «Ҳаракат» ҳам, «баракат» ҳам; «Фазилат» ҳам, «разолат» ҳам, «Амал» ҳам, «асар» ҳам, «Дафтар ҳам,...

Фуқаролардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарлари харид қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фондини жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарлар ҳисобига бойитиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сон Қарорининг 3-бандига мувофиқ Марказда ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлмаган Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ноёб асарларни излаб топиш, танлаш, баҳолаш ва харид қилиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сонли қарорига ҳамда ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. Ноёб асарларни излаб топиш, аниқлаш ва баҳолаш Ноёб асарларни излаб топиш ва аниқлаш Марказ томонидан амалга оширилади. Марказ томонидан аниқланган ноёб асарларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сонли қарорининг 4-бандига жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш, шунингдек уларни баҳолаш мақсадида Марказда тузилган соҳага оид малакали мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳига ўрганиш, белгиланган меъёрларга асосан уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда якуний хулоса олиш учун тақдим этилади. Экспертлар гуруҳи аниқланган ноёб асарларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, уларни белгиланган меъёрларга мувофиқ баҳолайди ҳамда ноёб ҳужжатлар эгаси билан харид қилиш шартномаси ва нархи бўйича музокара олиб боради. Баҳолаш комиссияси томонидан таклиф этилган нархга ноёб асар эгаси рози бўлмаса, мазкур ноёб асарнинг нархини Марказ ва Экспертлар гуруҳи ноёб асар эгаси билан келишган ҳолда ошириш мумкин. Музокара чоғида ноёб асарларни харид қилиш бўйича нарх ечими Экспертлар гуруҳи зиммасига юкланади. Томонларнинг якуний келишувидан келиб чиқиб, Экспертлар гуруҳи ва ноёб асарларнинг эгаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига мувофиқ дастлабки шартнома тузилади. Дастлабки шартномада ноёб асарлар эгасининг мажбуриятлари, яъни ноёб асарларни бошқа шахсларга ҳадя қилмаслиги, сотмаслиги ва айирбошламаслиги тўғрисидаги бандлар киритилиши зарур. Экспертлар гуруҳининг мажлисларини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этиши керак. Экспертлар гуруҳининг барча мажлислари ва қабул қилинган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Кўрилаётган масала бўйича қарор Экспертлар гуруҳи аъзолари умумий сонининг кўпчилик овоз бериши билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолда Экспертлар гуруҳи раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Экспертлар гуруҳи ноёб асарлар бўйича ўтказилган мажлислар қарорлари, тузилган дастлабки шартномалар ва хулосаларни Махсус жамғарма раҳбари – Марказ директорига (Марказ директори Махсус жамғарманинг ҳам раҳбари ҳисобланади) тақдим қилади. Ноёб асарларни харид қилиш бўйича экспертлар гуруҳи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Марказ директори кўриб чиқади ва шундан сўнг молиялаштиради. Ноёб асарларни харид қилишни молиялаштириш тартиби Марказ фондини жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ноёб асарлар ҳисобига бойитиш ва харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади. Ноёб асарларни харид қилиш Марказ директори ва ноёб асарлар эгаси бўлган юридик ёки жисмоний шахс ўртасида шартнома тузиш орқали амалга оширилади. Ноёб асарларнинг харид қилгандан сўнг уни тўлиқ ҳужжатлар асосида қабул қилиб олиш Марказ қўлёзмалар фондига масъул шахс қўлёзмалар фонди муҳофизи (сақловчиси) томонидан амалга оширилади. Бунда, ноёб асарлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи далолатнома нусхаси Марказ директорига Марказ қўлёзмалар фондига масъул шахс қўлёзмалар...

Ҳар кунимиз бўлсин Наврўз!

Шу йилнинг 30-март куни Тошкент ислом институтида ”Ҳар кунимиз бўлсин Наврўз!” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди. Бу тадбир муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари ўртасида шашка, стол тенниси каби спорт турларидан мусобақалар ташкил этилди. Баҳслар қизғин курашларга бой бўлди. Мусобақа якунида шашка спорт тури бўйича 1-ўрин ”Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, 2-ўрин ”Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси А. Пардаев, 3-ўринни эса ”Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Э.Ахматқулов қўлга киритди. Стол тенниси бўйича 1- ўрин ”Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси З. Маҳмудов, 2-ўрин ”Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Э.Ахматқулов, 3-ўрин эса институт иқтисодчиси А. Умаровларга насиб қилди. Мусобақа ғолиблари институт томонидан диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди. «Ижтимоий фанлар» кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 1 178
1 1 281 1 282 1 283 1 284 1 285 1 548