islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ният – амаллар пойдеворидир

“Ният” арабча сўз. Ўзбекчада “мақсад”, “ўй”, “мўлжал”, “ўйлаб қўйилган иш” маъноларини англатади. Истилоҳда эса ниятга Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ “Раддул Мухтор” китобида қуйидагича таъриф берган: “Ният бирор амални бажаришда Аллоҳ таолога яқинликни ҳосил қилиш ва тоатни қасд қилишдир”. Уламонинг аксари ниятнинг ўрни қалб эканига иттифоқ қилган. Лекин ўша ниятни тил билан изҳор қилиб қўйишни маъқул санаганлар. Улар амалларга киришишдан олдин ният қилишнинг бир неча ҳикматларини қуйидагича баён қиладилар: “Ниятнинг ҳикмати шуки, у билан ибодатларни одатда қилинадиган амаллардан ажратиш, ибодатларнинг баъзиларини бошқаларидан фарқлаш, Аллоҳ учун бўладиган амалларни бошқалар учун бўладиганларидан ажратишдир”. Масалан, овқат емаслик парҳез учун бўлиши ҳам мумкин ёки рўза учун бўлиши ҳам мумкин. Ана шу икки амалнинг орасини ният ажратиб беради. Ният қалбнинг иши бўлиб, уни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Ниятнинг яхши-ёмонлигига қараб, мукофот ёки жазо берилади. Чунки амаллар ниятга боғлиқ бўлади. عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ  Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: “Амаллар ниятга қараб баҳоланади”, дедилар”. Ҳар қандай амалнинг зоҳири ва ботини мавжуд. Амалнинг зоҳири Аллоҳ ва Расулининг шариъатига мувофиқ бўлса, ўша амал тўғри бўлади. Агар амалнинг зоҳири шариъатга хилоф бўлса, бу амал бекор бўлади. Амалнинг ботини эса, қасд ва ният ҳисобланади. Аллоҳ таоло берадиган мукофотлар ҳам айнан ўша ботинга асосланган бўлади. عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ  ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : » أَلا إِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلُحَتْ صَلُحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلَّهُ أَلا وَهِيَ الْقَلْبُ… Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “…Огоҳ бўлинг! Тананинг ичида бир парча гўшт бор. Агар у соғлом бўлса бутун тана соғлом бўлади. Агар у яроқсиз бўлса, тананинг ҳаммаси яроқсиз бўлади. Билингки, у – қалбдир…”, деб ҳар нарсанинг аввалида қалб ва ундаги ният туришига урғу берганлар (Бухорий ривояти). Шунинг учун ҳам ният амалнинг руҳи ҳисобланади. Мусулмонларнинг бир-бирига ниятингни тўғрила, ниятни холис Аллоҳ учун қил, деб эслатишлари ҳам бежиз эмас. Чунки ботин тўғри бўлса, зоҳир ҳам тўғри бўлади. Ботини ҳам, зоҳири ҳам тўғри бўлган амал эса, Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлади. Аллоҳнинг розилиги сабабли икки дунё саодатига эришилади. Одамларнинг нияти ҳар хил бўлади. Баъзилар Аллоҳнинг азобидан қўрққанидан ибодат қилади. Яна бир тоифа Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиб амал қилади. Бу иккаласидан ҳам юқори турувчи тоифа эса Аллоҳнинг тоатга, ибодатга лойиқ, улуғ Зот экани учун ибодат қилади. Бу ниятларнинг энг улуғи ва кучлисидир. Дунёга рағбат қўйган кишиларнинг бундай ният қилиши у ёқда турсин, уни тушуниш ҳам осон эмас. Бу мақомга эришган инсон Аллоҳга бўлган муҳаббати сабабли Раббисини зикр қилишдан ва Унинг улуғлиги тўғрисида тафаккур қилишдан ортмайди. Ниятсиз бўлган амал гўё қилинмагани каби  эътиборсиздир. Ихлоссиз ният эса, риёнинг аломатидир. Аллоҳга ибодат қилишни хоҳлаган ҳар бир банда, энг аввало, ният нима эканини билиб олиши керак. Сўнгра нияти билан ихлос ва амални бирлаштириб, нажот томон интилиши зарур. Шундагина унинг амаллари охиратда фойда беради. Инсон учун берилган неъматлар бисёр. Шулардан бири азиз умримиздир. Аммо бир марта бериладиган бу омонат умрни қандай сарфлаётганимиз билан бир-биримиздан фарқланамиз ва Яратган ҳузурида даража топамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимни...

Тошкент ислом институтида “Қорилар мусобақаси-2019” кўрик танловининг институт босқичи бўлиб ўтди

Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш ва уни гўзал тиловат қилиш йўналишларида Республика миқёсида “Қорилар мусобақаси” ўтказиб келинмоқда. Энг қувонарлиси, 2018-йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Республика миқёсида кенг кўламли ҳамда бир неча босқичли “Қуръони мусобақаси” юқори кайфиятда ўтказилди ва ушбу мусобақа юртимизга нур, халқимиз қалбига сурур олиб кирди. Ҳақиқатда ҳам, бу ташаббус ва ислоҳотлар гўзал ва хайрли ишлар сирасидандир. Зеро, Аллоҳ таоло каломи шарифида марҳамат қилиб айтганидек: وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ “…Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!”[1]. Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифатдир. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади” деб таъкидлаган. Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтимизда ҳам ҳар йили Республика миқёсида ўтказиладиган мазкур мусобақага йўлланма берувчи “Қорилар мусобақаси”ни ўтказиш анъанага айланган. Жорий 2019-йил 9-апрелъ куни институт талабалари ўртасида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан Қуръони каримнинг “ҳифз” (яъни, Қуръонни тўлиқ ёд олганлар) ҳамда “тиловат” (яъни, Қуръонни тўғри, гўзал ва равон ўқиш) йўналишларида “Қорилар мусобақаси” ўтказилди. Мусобақани қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди: ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири: Жаҳонгир қори Нематов,  “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари: Валихон қори Азимбоев, Муроджон қори Кабиров, Абдулбосит қори Қобилов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Жасур қори Кулбоев. Котиб ва ҳисобчи: Жаҳонгир қори Рўзиев. Мусобақа якунига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар: “Ҳифз” йўналишида мутлоқ ғолиб: Ҳайитбоев Муҳаммадали (4 курс); “Ҳифз” йўналиши 18-25 ёш: Биринчи ўрин: Тожиддинов Ҳабибуллоҳ (3 курс); Иккинчи ўрин: Ҳомидов Муҳаммадюсуф (1 курс); Учинчи ўрин: Иззатуллаев Файзуллоҳ (2 курс). “Ҳифз” йўналиши 25-40 ёш: Биринчи ўрин: Ҳайитбоев Муҳаммадали (4 курс); Иккинчи ўрин: Ходжалиев Ёдгор (2 курс); Учинчи ўрин: Отахонов Адҳам (3 курс). “Тиловат” йўналиши 18-25 ёш: Биринчи ўрин: Абдураҳмонов Муҳаммадюсуф (4 курс); Иккинчи ўрин: Ҳомидов Ҳикматуллоҳ (1 курс); Учинчи ўрин: Муҳаммадсолиев Сайфуллоҳ (3 курс). “Тиловат” йўналиши 25-40 ёш: Биринчи ўрин: Тўрақулов Иброҳим (1 курс); Иккинчи ўрин: Абдураҳмонов Шерзод (2 курс); Учинчи ўрин: Шарипов Назар (3 курс). Мусобақа сўнгида ғолиблар институт томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбир охирида юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди. Жаҳонгир қори Нематов, Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири [1] Мутоффифийн сураси, 26-оят. 944

Мусибатга йўлиққан кишилар учун муолажа йўриқномаси

Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, саййидимиз Жаъфару Содиқ  Қуръони карим оятларини ўрганиб, улар борасида чуқур мулоҳаза қилгувчи кишилардан эдилар. Шу боис, ояти карималардан ҳар бир касаллик учун шифо чиқарар, ҳамда  мўмин кишининг ҳар қандай ҳолати учун йўриқнома (рецепт) тузар эдилар. Мўмин киши турфа ҳил ҳолатларни бошдан кечиради. Масалан, қўрқув. Бу қўрқув дунё неъматларининг бирортасидан қуруқ қолиб кетишдан кўрқиш бўладими ёки кимнингдир таҳдиду жабр ситамларидан қўрқишми, барибир. Гоҳида киши руҳан эзилади, юраги сиқилади, аммо бу сиқилишининг сабабини ўзи ҳам билмайди. Гоҳида эса, маккор ва ҳийлакор кишиларнинг макр ҳийлаларига, ёмон кишиларнинг тузоқларига йўлиқади. Буларнинг барчаси инсонларда учраб турадиган ҳолат. Бундай ҳолатларда киши албатта кимгадир суянишга, уни бундай вазиятдан олиб чиқиб кета оладиган инсонга эҳтиёж сезади. Бирор киши йўқки, мана шундай ҳолатларни бошдан кечирмаса… Гоҳида инсонни дунё зийнатларига, дабдабага бўлган ҳирс чулғаб оладики, натижада фақат ўзидан юқоридагиларга қарайди ва янаям зиёда бўлишини хоҳлаб қолади.  Бу борада инсоннинг нафсу ҳаволарининг чегараси йўқ. Шоир айтган каби: تموت مع المرء حاجته و تبقئ له حاجة ما بقئ Ўлур эҳтиёжлар ҳам гар кишики берса жон, Яшар эҳтиёжлари, у тирик экан мудом… Инсонлар доимо дунё неъматларини тўла тўкис қўлга киритишга ҳарис бўладилар. Аммо бунга интилган кишилар адашадилар. Чунки бирор нарсанинг тамомий бўлгани уни  емирилишининг бошланаётганидан далолатдир. Шоир айтганларидек: إذا تم شيء بدا نقصه ترقب زوالا إذا قيل تم Неки бўлса гар комил, бошланади нуқсони, Кузатавер заволин, тўкис бўлса сан ани… Чунки инсон  ўзгарувчандир. Унда саломатлик, беморлик, бойлик, фақирлик, хурсандчилик, маҳзунлик доимий бўлмайди. Балки у ушбу ҳолатлар аро ўзгариб туради. Ўзгарувчанлик эса башариятнинг ўзига хос белгисидир. Ўзгармайдиган Зот покдир. Шундай экан, инсониятниг дунёвий юқори чўққиларга эришганидан  нима наф бор, ваҳоланки у ўзгарувчан ҳолатлар аро бўлса?! Биз айрим инсонларнинг дунёвий мақсадларига ета олмаса ёки бирор нарсасидан айрилиб қолса дод солаётганини ёхуд ғазаб отига миниб  юрганини кўрамиз. Кошкийди улар аслида бу йўқотиш атрофидаги неъматларни мухофаза қилаётганини билсалар! Кошкийди улар бу йўқотиш уни ҳасадчиларнинг чиркин назарларидан ҳимоя қилаётганини ҳис қилсалар! Масалан, бирорта намунали оилани олайлик, барча инсонлар бу оила аъзоларини эҳтиром қиладилар, ҳурматларини  жойига қўядилар. Аммо бу оиланинг бир аъзоси ахлоқи ёмон киши бўлади. Биргина шу шахс оила шаънига доғ тушириб туради. Аслида эса бу  ўша оиладан турли кўзларни ва ҳасадгўйларнинг ҳасадини даф қилиб туради. Мутанаббийнинг Сайфуд Давла[1]ни мадҳ қилиб айтган мисраларидан ҳам шундай маъно таъбир қилинади: شخص الأنام  الي  كمالك  فاستعذ من شر أعينهم  بعيب  واحد Кузатмоқда бор халқинг, сенинг мукаммаллигинг, Бир айб билан бўлса ҳам паноҳ сўра кўзлардан,… Саййидимиз Жаъфару Содиқ худди табиблар ва доришунослар тиб китобларидан шифо турларини  чиқариб бергани каби Аллоҳ таолонинг китобидан руҳий иллатларни даволаш усулларини чиқариб бердилар. Келинг, ўша йўриқномага юзланамиз: Мен Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломига мурожаат қилмай туриб қўрққан кишидан ажабландим: حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ «…Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!» (Оли Имрон, 173) Ваҳоланки  бунинг кетидан Аллоҳ таоло шундай демоқда: فَانْقَلَبُوا بِنِعْمَةٍ مِنَ اللَّهِ وَفَضْلٍ لَمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ «…Улар (Бадрдан жангсиз) Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила бирор ёмонликка учрамай қайтдилар». (Оли Имрон,174) Ва яна мен Аллоҳ таолонинг ушбу муборак каломига мурожаат қилмай туриб ғамга ботган  кишидан ажабландим: لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ «…Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан...

“Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ташкил этилган футбол мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент ислом институтида “Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ўтказилган байрам муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа қизғин курашлар остида ўтиб, шу йилнинг 8-апрель куни “Ижтимоий фанлар” кафедраси ҳамда “Ходимлар” жамоалари финалда ўз омадларини синаб кўрдилар. Ўйин якунида “Ходимлар”жамоаси, “Ижтимоий фанлар” кафедраси жамоаси устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди. Шундай қилиб, фахрли биринчи ўрин “Ходимлар” жамоасига, иккинчи ўрин “Ижтимоий фанлар” кафедраси, ҳамда учунчи ўрин “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси жамоаларига насиб этди. Мусобақанинг тақдирлаш жараёни ҳам ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Турли номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди: – “Энг яхши ўйинчи” номинацияси бўйича “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси жамоасида ўйнаган Аброр Мухтор Алий тақдирланди. – “Энг яхши ҳужумчи” номинацияси бўйича “Ижтимоий фанлар” кафедраси жамоасида ўйнаган Козимхон Асроров тақдирланди. – “Энг яхши тўпурар” номинацияси бўйича ғолиблик “Ходимлар” жамоаси аъзоси Акром Умаровга насиб этди. – «Энг яхши дарвозабон» номинацияси бўйича ғолибликни “Ходимлар” жамоаси аъзоси Абдуҳаким Олимов қўлга киритди. – «Энг яхши ҳимоячи» номинацияси бўйича ғолиб “Ходимлар” жамоаси аъзоси Ҳошимжон Аманов бўлди. Мусобақа якунида ғолиблар ҳамда барча иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва «Мақтов ёрлиқ» лари билан тақдирландилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 978

“Тарихул исломий” асари муаллифи Маҳмуд Шокир роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

Ислом тарихчиси, етук олим Шайх Абу Усома Маҳмуд ибн Шокир Сурия пойтахти Дамашқнинг шимоли-шарқида жойлашган Ҳараста вилоятида рамазон ойида ҳижрий 1351-йили (мил. 1932) таваллуд топган. У дин-диёнат, илм ва саҳоват билан машҳур бўлган оилада тарбия топди. Маҳмуд ибн Шокир ҳижрий 1371-йил (мил. 1952)га қадар бошланғич ва ўрта босқичларда таълим олди. Шаръий илмларни баъзи аҳли илмлардан ўз юртининг масжидларида ўрганди. Сўнгра Сурия (Дамашқ) университетининг география факультетига кириб, 1956-1957-йилларда ушбуфакултетнитугаллайдивагеографиянингбашарий, табиий ва иқлимий тоифадаги дипломни қўлга киритади. Кейинчалик у мажбурий ҳарбий хизматга офицерлар олий мактабига киради. У ердан офицер унвонини олиб чиқади. 1960-йил Суриянинг Фаластин билан чегарадош ҳудудига артилерия офицери сифатида юборилади. Ҳарбий хизматдан кейин тадрисга қайтади ва Суриянинг турли минтақаларида талабаларга дарс беради. Маҳмуд Шокирни ислом уммати, уларнинг Аллоҳ таоло динидан узоқлашиб кетгани натижада дунё таммадунидан орқада қолиб хорлик ва заифлик ҳолига тушиб қолгани жуда қаттиқ хавотирга соларди. У Ислом тарихи, унинг тармоқларини ўрганишга қаттиқ бел боғлади ва бунга чуқур меҳр қўйди. Маҳмуд Шокир Аллоҳ таолонинг унга бўлган инояти–етук истеъдод, илмий салоҳият ва изланувчанлиги билан ўзи танлаган ва меҳр қўйган  Ислом тарихи илми ривожига ката ҳисса қўшди ва бу соҳанинг йирик намоёндасига айланди. У ислом тарихига оид китобларни янгича йўналишда тасниф қилди. Маҳмуд Шокир Исломнинг ўтмиши ва бугунини ёритишда ўзининг нозик ва ёрқин ифодаси билан ажралиб турган. Ислом ва унинг шонли тарихига мусташриқлар ва уларнинг издошлари томонидан ёғдирилган туҳмату бўхтонларга ўзининг илмий асарларида асосли равишда раддиялар берган. У ҳижрий 1392- йили (мил. 1972) Саудия Арабистони мамлакатига кўчиб ўтади ва Имом Муҳаммад ибн Сауд ислом университетига айланган илмий институтлар ва университетлар бошқармаси билан шартнома тузади. Саудия Арабистонининг Ар-Риёз ва Ал-Қосим шаҳарларида ислом тарихи ва география фанлари профессори бўлиб ишлаган. У география ва ислом тарихига оид ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқишда бевосита қатнашган. Маҳмуд Шокир “الفكر الإسلامي الصحيح” китобини ёзишда қатнашиб, турли бузғунчи ғояларга қарши раддиялар берган. Шунингдек у магистир ва доктирлик каби илмий ишларнинг бир қанчасига раҳбарлик қилган. Бу кишининг икки юздан ортиқ исломий фикр, тарих ва географияга оид китоблари бўлиб, дунёнинг турли тарафидаги ёшу қари уларни севиб мутоала қилади. Бу зотни дунёга танитган шоҳ асар йигирмадан ортиқ жилдли «Ат-тарихул исламий» китоби бўлиб, уни Ислом тарихига оид энциклопедия дейиш мумкин. Бундан ташқари мусаннифнинг “Осиёдаги мусулмон халқларининг ватанлари” силсиласи таркибига кирувчи “Ғарбий Туркистон” асари 1970-йили биринчи марта чоп қилинган бўлиб, унда Туркистон, Қозоғстон, Ўзбекистон, Тукманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиянинг мусулмонлар яшайдиган минтақалари ҳақида сўз юритган. Хусусан, мусанниф “Ғарбий Туркистон” асарида Ўзбекистон ҳақида сўз юритиб, унинг аҳолиси, жойлашган ҳудуди ва бу ҳудудда олдин мавжуд бўлган давлатлар ва кейинчалик юз берган советлар истилосини зикр қилади. Яна шунингдек Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Хива ва Бухоро каби йирик шаҳарларини ҳамда бу ҳудуднинг ката сув ресурслари ҳисобланган Сирдарё, Амударё ва Зарафшон дарёларини алоҳида зикр қилган. Кўпчилик мазкур «Ат-Тарихул исломий» китобининг соҳибида машқлик муаррих Маҳмуд Шокир Абу Усомани «Рисолатун фит-торийқи ила сақофатина» асарининг муаллифи, муҳаддис, шайх Маҳмуд Шокир Абу Феҳир билан адаштиради. Суриялик олим, муаррих, шайх Маҳмуд Шокир 2014 йил 23 ноябр, якшанба куни тонгда Саудиянинг пойтахти Риёздаги уйида вафот этди. Аллоҳ таоло бу зотни Ўзининг раҳмати ила ўрасин, бутун инсониятга, хусусан, ислом умматига қолдирган илмий меросини ва барча...
1 1 283 1 284 1 285 1 286 1 287 1 555