Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида сентябрь ойи “Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги деб эълон қилингани муносабати билан “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.8–20 сентябрь кунлари талабалар ўртасида “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим ва тарбия усуллари” мавзусида мақола ёзиш мусобақаси бўлиб ўтди. Натижаларга кўра: • 1-ўрин: 402-гуруҳ талабаси Рихсибоев Азимжон Акромжон ўғли; • 2-ўрин: 304-гуруҳ талабаси Одилжонов Абдулазиз Озодбек ўғли; • 3-ўрин: 202-гуруҳ талабаси Салимов Саидакбар Бекзодбек ўғли ва 101-гуруҳ талабаси Чориев Муҳаммадсодиқ Акбар ўғли. 12–19 сентябрь кунлари институтнинг расмий Telegram (https://t.me/oliymahad) канали аъзолари ўртасида “Оламларга раҳмат Пайғамбар” мавзусида онлайн викторина мусобақаси ўтказилди. Якуний натижаларга кўра: • 1-ўрин: Жангирова Муборак; • 2-ўрин: Анварова Моҳигул; • 3-ўрин: Абдуллажонова Гули, Намозов Сирожиддин ва Хушвақтов Низомиддин. Шунингдек, “Ҳидоят маёғи” номли сийрат мусобақасида ҳам ғолиблар аниқланиб, талабалар ўз маҳоратларини намоён этдилар. Барча ғолиблар институт раҳбарияти томонидан диплом, китоб ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 1 153
Тошкент ислом институтида "Январ – араб тили ва балоғат фани ойлиги" деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан Тиллар кафедраси томонидан "Араб тили ва балоғат илмини ўрганамиз" мавзусида институт телеграм канали фойдланувчилари ўртасида онлайн викторина эълон қилинди. 21, 23 ва 25-январ кунлари ўтказилган викторина якунига кўра қуйидаги 6 нафар ғолибга қимматбаҳо совғалар топширилади...- ТИИ Тиллар кафедраси
Тошкент ислом институтида “Январь – “Араб тили ва балоғат фан ойлиги” муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан талаба қизлар ўртасида “Китоб – севимли дўст” шиори остида китобхонлик викторинасини ўтказилган эди. Натижада энг юқори балл олган тўртта китобхон талаба ноутбук ва планшет билан тақдирланди...- ТИИ Матбуот хизмати
Робиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси томонидан Набий алайҳиссаломнинг ҳаётларини яхшироқ ўрганиш мақсадида @oliymahad телеграм каналида фойдаланувчилар ўртасида "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат" номли викторина-танлов эълон қилинган эди... ТИИ Матбуот хизмати