islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Эълон

Tag

Тошкент ислом институтига ўқишни қайта тиклаш тартиби бўйича эълон!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган фуқаролардан 2023 йил 15 июлдан 31 июлга қадар ўқишга қайта тиклаш ва диплом олиш бўйича оффлайн режимда аризалар қабул қилинади... - ТИИ Қабул ҳайъати

“Энг яхши мақола” танлови эълон қилинади

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида илмий тадқиқотлар олиб бориш ва изланувчанлик қобилиятига эга иқтидорли талабаларнинг салоҳиятини намоён этиш мақсадида “Энг яхши мақола” танловини эълон қилади.

“Ал-Азҳар” мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олиш учун Дин ишлари бўйича қўмитанинг тегишли тавсияномасини олган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига!

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага расмий мурожаат қилган ҳамда Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олиш учун тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (203 нафар) рўйхати “Ал-Азҳар” мажмуаси институтлари департаменти администрациясига ҳамда  Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига юборилган. Тавсияномаси “Ал-Азҳар” мажмуаси администрациясига юборилган фуқароларимиз мазкур олий таълим муассасасининг талабига мувофиқ “Ал-Азҳар” мажмуасининг расмий сайти (https://www.azhar.eg/foreignstudent/enroll) орқали қисқа муддатларда рўйхатдан ўтишлари ва хорижга чиқиш паспортларини тизимга юклашлари сўралади. Дин ишлари бўйича қўмита 498

“Ал-Азҳар” мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида ўқишга фуқаролар рўйхати тавсия этилди

Миср Араб Республикасининг “Ал-Азҳар” мажмуаси тасарруфидаги таълим муассасаларига қабул қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Кейинги ўринларда – Дин ишлари бўйича қўмита деб юритилади) йўлланмаси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган...- Дин ишлари бўйича қўмита

Ўқишга қайта тиклаш тартиби бўйича эълон!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган фуқароларни ўқишга қайта тиклаш бўйича 2021 йил 15 июлдан 5 августга қадар онлайн режимда @murojaat_mahadbot телеграм бот канали орқали аризалар қабули бошланганини эълон қилади.... - Ўқув-услубий бўлим