islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
ҳадис

Tag

Бир ҳадис шарҳи

Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келиб:”Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга энг севимли киши ким?, Аллоҳ азза ва жаллага энг севимли амал қайси(амал)?”, деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):“Аллоҳга энг севимли киши – одамларга кўпроқ манфаати тегадиган киши. Аллоҳга энг севимли амал – мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритмоғинг. Ёки унинг ташвишини аритмоғинг. Ёки ундан очликни кетказишинг. Ёки унинг қарзини ўтаб қўймоғинг. Қасамки, мен учун бир биродаримнинг эҳтиёжини қондириш учун юришим, ушбу масжид – Мадина масжиди – да бир ой эътикоф ўтиришимдан севимлироқдир…”, дедилар. (Табароний ва Ибн Абуд Дунё ривояти). Пайғамбарлар ҳаётидан мисоллар: Иброҳим алайҳиссалом одамларга яхшилик ва манфаат етказишни яхши кўргани учун улуғ мартабага эришиб, “Халилуллоҳ” яъни “Аллоҳнинг дўсти” деган буюк ном ва унвон олганлар. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Жаброил, нега Аллоҳ Ўзига Иброҳимни дўст тутган?”, деб сўрадилар. У зот: “Очларни таомлантиргани учун эй Муҳаммад!”, деб жавоб берди. (Имом Байҳақий “Шуабул иймон”да, Қуртубий ҳам ўз тафсирида ривоят қилган. Буни заиф деган гаплар ҳам бору, лекин бу ривоятнинг маъноси бир неча ҳадисларда ва қолаверса, биз ўрганатган ҳадисимизда ҳам айнан шу итъомут таом маъноси бор). Мусо алайҳиссалом ҳам заифҳол-муҳтож кишиларга доимо кўмакчи бўлганлар. Бунга Қуръони каримнинг ўзи шоҳид ўлароқ, Мусо алайҳиссалом ўзлари умуман танимаган юртдаги, нотаниш икки заифа қизлар – Шуайб алайҳиссаломнинг икки қизлари – нинг қийналиб турганини кўриб, уларнинг қўйларини беминнат суғориб берганларини бизга намуна қилиб баён қилган: “Қачонки, (Мусо) Мадяннинг суви (қудуғи)га етиб келгач, у жойда бир тўп одамлар (чорваларини) суғораётганларини кўрди ва улардан берироқда икки аёл (ўз қўйларини) қўриқлаб турганларини кўриб: «Сизларга не бўлди?» – деди. Улар: «Биз, то подачилар (молларини) қайтармагунча, суғора олмаймиз*. Отамиз эса қари чол», – дедилар“. (“Қосос” сураси, 23-оят). Бу икки қиз кўзлари ожиз бўлиб қолган пайғамбар Шуайб (алайҳиссалом)нинг қизлари эди. Иккиси қўйларини қудуққа суғоргани олиб келиб, эркаклар кўп бўлгани учун улардан ҳаё қилиб, яқинлаша олмай турганларида, Мусо (алайҳиссалом) уларга ёрдам бергач, улар бориб оталарига бу ҳақда хабар берадилар. (Шайх Абдулазиз Мансур). Исо алайҳиссалом касалмандларнинг эҳтиёжини қондириш-даволаш, камбағал, бева-бечораларга ёрдам бериш учун саъй-ҳаракат қилар, қаерда бўлсалар ҳам одамларга манфаат етказиш пайида бўлар эдилар. Буни эса Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони каримда Исо алайҳиссаломнинг тилидан қуйидагича баён қилган: “Яна мени қаерда бўлсам (ҳам одамларга таълим-тарбия бериш ва бошқа кўп манфаат етказувчи) баракотли қилди ва модомики, ҳаёт эканман, менга намозни ва закотни (адо этишни) буюрди“. (“Марям” сураси, 31-оят). Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом одамларнинг эҳтиёжларини қондириш борасида бизга буюк амалий намуна бўлганлар: бева-бечоралар билан бирга юришдан ҳеч ҳам ор қилмас, уларнинг ишларини бажаришга маҳкам бел боғлар эдилар: Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба-маърузаларини якунлаб, минбар тушар эдилар ва (энди меҳроб сари юрмоқчи бўлиб турганларида) У зотга бир киши кўндаланг чиқиб, эҳтиёжини айтар эди. Шунда У зот ҳалиги одам билан то уни ишини бажариб бергунларича малолланмай бирга тураверар эдилар. Ишини битириб берганларидан сўнгина намозгоҳ(меҳроб)ларига ўтиб, намоз ўқир эдилар”, деганлар. (Имом Насаий ривояти). …Ёки унинг қарзини ўтаб қўймоғинг… Бу борада Аллоҳ таоло бундай кўрсатма берур: “Агар (қарздор) қийналса, бойигунга қадар кутиш лозим. Агар билсангиз, (берган қарзингизни қарздорга) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир“....

Қайси шартларга кўра ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади?

Мутавотир ҳадис ҳақида «Ҳадис» сўзи луғатда «янги» деган маънони англатади. Истелоҳда эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган сўз, феъл, тақрир ва сифатдир». Ҳадислар бизга етиб келиши жиҳатидан икки қисмга бўлинади: Мутавотир ҳадислар Оҳод ҳадислар «Мутавотир» сўзининг луғавий маъноси:«кетма-кет келувчи», «пайдар-пай ёғувчи» бўлса, «Оҳод» сўзининг маъноси: «бирликлар» («аҳадун» – «якка», «бирлик», унинг кўплиги – «оҳод» – «бирликлар»)дир. Оҳод ҳадис яна 3 қисимга бўлиниб, улар: 1. Машҳур ҳадис; 2. Азиз ҳадис; 3. Ғариб ҳадис. Мутавотир ҳадисга уламолар шундай таъриф берганлар: «Ёлғонга келишиб олишлари мумкин бўлмаган даражада кўп ровийдан ривоят қилинган ҳадис мутавотирдир». Яъни: мутавотир шундай ҳадиски, унинг санадидаги ҳар бир табақада жуда кўп ровий ривоят қилган. Ана шу ровийларнинг барчаси ривоят қилинган ҳадисни ўзгартиришга келишиб олишлари мумкинлигини ақл инкор этади. Уламолар ҳадис мутавотир даражасида бўлиши учун унда тўртта шарт топилиши керак дейдилар: 1-шарт: Ҳадис жуда кўп ровийдан ривоят қилинган бўлиши керак. Бунда ровийларнинг энг ози қанча бўлиши борасида бир неча фикрлар бўлиб, уларнинг энг эътиборлиси ровийларнинг энг ками ўн киши бўлишидир. 2-шарт: Мана шу кўп ровий ҳадис санадининг барча табақасида топилиши керак. (Яъни: санаднинг ҳар бир табақасида ўнтадан кўп ровий ривоят қилган бўлиши керак) 3-шарт: Ровийларнинг ёлғонга келишиб олишлари мумкинлигини одат муҳол санаши керак. 4-шарт: Улар берган хабар ҳисга суянган бўлиши керак. Яъни: ҳадис «Эшитдик», «Кўрдик» деб ривоят қилинган бўлиши , «Ўйлашимизча» деган сўзлар билан ривоят қилинмаган бўлиши керак. Мана шу шартларнинг барчаси топилган ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади. Мутавотир ҳадис зарурий илмни ифода этади. Яъни: у билан шундай ишончли илм ҳосил бўладики, инсон уни қатъиян тасдиқлаши лозим бўлади, ҳудди кўзи билан кўриб турган нарсасини тасдиқлагани каби. Чунки кўзи билан кўриб турган нарсасини ҳеч бир одам йўқ деб, инкор эта олмайди. Мутавотир хабар ҳам худди шу кабидир. Шунинг учун мутавотир ҳадисларнинг барчаси мақбул бўлиб, бу ҳақида баҳс қилишга ҳожат йўқ. Мутавотир хабар икки қисмга бўлинади: Лафзий мутавотир – лафзи ҳам, маъноси ҳам мутавотир бўлган ҳадис. Мисол учун: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, ўзига дўзахдан бир ўрин тайёрлайверсин», деган ҳадислари етмишдан ортиқ саҳоба розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган ва бошқа табақаларда ҳам шу каби кўпчилик ривоят қилган. Маънавий мутавотир – лафзи эмас, фақат маъносигина мутавотир бўлган ҳадис. Мисол учун: дуода қўлни кўтариш борасида юзга яқин ҳадис бўлиб, уларнинг барида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода қўлларини кўтарганлари келтирилган, лекин унинг ҳолати ҳар хил. Улардаги ҳар бир ҳолар мутавотир эмас. Ҳадислар ўртасидаги боғлиқлик дуо вақтида қўлни кўтариш бўлиб, ҳамма кўринишлари эътиборидан мутавотирдир. Ҳавз ҳақидаги ҳадис, маҳсига масҳ тортиш ҳақидаги ҳадис, намозда икки қўлни кўтариш ҳақидаги ҳадис ва шу каби мутавотир ҳадислар кўп бўлишига қарамай, оҳод ҳадислар жуда кўп эканлиги боис, оҳодга нисбатан мутавотир ҳадисларанчагина оздир. Мутавотир ҳадислар борасида тасниф қилинган энг машҳур китоблар: Имом Суютий роҳматуллоҳи алайҳнинг :«ал-Азҳарул мутанасиро фил ахбарил мутаватиро» китоблари. Бу китоб бобларга тартиблангандир. Имом суютий роҳматуллоҳи алайҳнинг: «Қотфул азҳар» китоблари. Бу китоб юқоридаги китобнинг талҳийси (қисқартмаси)дир. Муҳаммад ибни Жаъфар Каттоний роҳматуллоҳи алайҳнинг:«Назмул мутанасир минал ҳадисил мутаватир» китоблари. Аллоҳ таоло барчамизга ҳадис илмини ўрганиш ва унга амал қилишга тавфиқ берсин. «Тайсири мусталаҳул ҳадис» китоби асосида 3-курс талабаси Нуриддин Турғунбоев 409
1 11 12 13