islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Муқаддас қадамжолар, тарихимизни илмий асосда ўрганиш вазифаси қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 6 апрель куни Сурхондарё вилоятида бўлди. Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Термиз яқинидаги Султон Саодат ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди, мажмуада маҳаллий ва хорижий зиёратчилар учун қулай шароит яратиш, уни янада обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Султон Саодат ёдгорлик мажмуасининг мусулмон оламида тутган ўрни хақида ЎзА мухбирига эксклюзив интервью берди: – Бисмиллоҳир роҳмонир роҳийм. Оллоҳга беадад шукроналар бўлсинки. юртимизга жуда ҳам улуғ неъматлар, тинчлик-осойишталикни берди. Бугун Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда катта катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, диний соҳада ҳам. Улуғ алломалар, маърифатпарвар зотлар мангу қўним топган жойларни обод қилишга катта эътибор берилаяпти. Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига ташрифлари доирасида Султон Саодат ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Бу мажмуада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима онамизнинг бешинчи авлод набираси Ҳасан ал-Амир мангу қўним топган. Бу улуғ зот Термиз амирларининг султони бўлган. Манбаларда қайд этилишича, Ҳасан ал-Амир ўз яқинлари билан Самарқандга кўчиб келган. Бу ерда ўн йиллар яшаб маърифат тарқатиш, халқни бирдамликка чорлаш билан машғул бўлган. Шундан сўнг Балхга кўчади. У ерда бир муддат яшайди, тахминан 865 йилда Термизга қелиб, умрининг охиригага яшаб қолади.Шу ерда дафн этилади. Асрлар давомида у мўътабар зотнинг авлодлари учун ҳам маҳобатли мақбаралар қурилган. Султон Саодат, Саййидлар султони деган маънони англатади. Шунинг учун ҳам бу жойнинг мақоми улуғ, руҳонияти баланд. Кимки келиб зиёрат қилса, ўзига маърифат, улгу олади. Ўз даврида буюк алломаларимиз, олимларимиз саййидларнинг дуоларини олганлар, уларга эъҳтиром кўрсатганлар. “Темир тузуклари”да қайд этилишича, Соҳибқирон Амир Темур Ҳиндистонга юришлари чоғида ҳамиша Термиз саййидлари хонадонида тўхтаб, меҳмон бўлгани қайд этилган. Саййидлардан бир қанчаси Соҳибқироннинг юришларида қатнашгани айтилган. Саййидлар ўз халқига Ватанига садоқатини изҳор қилган. Амир Темур ўз тузукларида мен саййидларни, илм-аҳлини ҳурмат қилар эдим, деган битикларини қолдирган. Султон Саодат зиёратгоҳи ободонлаштирилган бўлишига қарамай, бошқа зиёратгоҳларга нисбатан кам маълумот берилган. Бизнинг тарихмиз жуда бой. Лекин ўрганилмаган жиҳатлари кўп. Президентимиз бу муқаддас қадамжога ташриф чоғида ёшларимига тарихимизни илмий асосда тушунтириш, бу улуғ зотлар қандай ишларни амалга оширганликларини, Ватанига содиқлигини, илм-маърифатини ўрганиш юзасидан кўрсатма бердилар. Шу жойда қисқа муддатли ўқишларни ташкил қилишни таклиф этдилар. Унда ёшлар ва мутахассисларга тарихимиздан билим берилади. Мана шундай улуғ зотларни йўлидан борсак, улар қолдирган маърифатни ўргансак юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Манба 786

Обид Журайж қиссаси…

Қиссалар насиҳат ва ибрат манбаидир. Қуръони каримнинг маълум бир қисми айнан қиссаларни батафсил баён қилишга бағишланган. Шу боисдан ҳам Қуръони карим билан бир қаторда ҳадиси шарифларда ҳам аввал яшаб ўтган умматлар ҳақидаги гўзал қисса ва хабарларни кўплаб учратишимиз мумкин. Зеро, ўтган пайғамбарлар ҳамда солиҳ зотларнинг ҳаётий қиссаларида кейинги келувчи авлодлар учун гўзал ўрнак ва намуна бордир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:  لَقَدْ كَانَ فِي قَصَصِهِمْ عِبْرَةٌ لِأُولِي الْأَلْبَابِ مَا كَانَ حَدِيثًا يُفْتَرَى وَلَكِنْ تَصْدِيقَ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ كُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ  “Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун (катта) ибрат бордир. (Ушбу Қуръон) тўқиб чиқариладиган гап эмас, балки ўзидан олдинги нарсаларни (яъни, самовий китобларни) тасдиқ этувчи, унга имон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни муфассал баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат (манбаи бўлган бир Китоб)дир” (Юсуф сураси, 111 оят). Мана шундай ажоиб қиссалардан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари орқали бизларга хабарини берган “Обид Журайж” қиссасидир. Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Уч кишидан бошқа ҳеч ким бешик (яъни гўдаклик вақти)да гапирмаган. Улар: Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, Журайжнинг шериги (учинчи кишини бошқа ривоятда Юсуф алайҳиссаломнинг покликларига гувоҳлик берган чақалоқни  келтирганлар)”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Журайж ибодатгўй киши бўлиб, бир уйни танлаб, ўша ерда ибодат қилар эди. Бир куни Журайж намоз ўқиётган вақтда унинг онаси келиб қолди ва эй Журайж, деб чақирди. Журайж “Эй Худойим, онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси кута-кута кетди. Эртаси куни яна келди ва яна: “Эй, Журайж!”, деб чақирди. Журайж: “Ё, Худойим! Онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси яна қайтиб кетди. Эртаси куни онаси яна келди ва эй Журайж, деб чақирди. Журайж “Ё, Худойим! Онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси: “Ё, Худойим! Бузуқ аёлларнинг юзларига қараб қолмагунича унинг жонини олмагин”, деб дуойибад қилди. Бани Исроил Журайжни (ўзларига ўрнак қилишар) ва унинг ибодати ҳақида бир-бирига сўзлашар эди. Шу ерда ўз ҳусну жамоли билан мағрурланиб юрадиган фоҳиша аёл бор эди. У агар хоҳласангизлар, уни йўлдан ураман, деди. Кейин Журайжнинг олдига бориб ўзини таклиф қилди. Журайж унга қайрилиб ҳам қарамади. Аёл чиқиб Журайжнинг ибодатхонасига яқин жойда яшайдиган чўпон олдига келиб унга ўзидан фойдаланишлик имконини берди. Аёл чўпон билан зино қилиб ундан бола орттирди ва одамлар орасида уни Журайжнинг фарзанди деган иғвони тарқатди. Одамлар Журайжнинг ибодатхонасини бузиб уни қўллари учи билан кўрсатадиган, ҳатто кўчаларда уни ёқасидан судраб юрадиган бўлишди. Бироқ, Аллоҳ таоло ибодатгўй бандасини шундай ташлаб қўймади. Журайж ўз Раббисига ишонганлиги туфайли намозларида илтижо қилиб, бу фитнани бартараф этишини ёлборарди. Зотан, намоз банданинг энг олий мақоми, кушойиш мавқеидир. Одамлар эндигина туғилган чақалоқни кўтариб келишганида Журайж ундан отаси ким эканлигини сўради. Чақалоқ Аллоҳнинг қудрати билан тилга кириб “отам фалон чўпон” дея жавоб берди. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло ибодатгўй бандасини бундай фитнадан қутқариб, уни яна ибодат халоватига қайтарди. Одамлар эса Журайжни улуғлаб унга мақтовлар ёғдиришди”. Энди ушбу қиссадан қуйидагиларни хулоса қилишимиз мумкин: Ота-онани ранжитиш, уларга оқ бўлиш жуда хатарли иш ва улкан гуноҳ экан; Ота-онанинг фарзандига қилган дуоси тўсиқсиз қабул бўлади. Шу...

Дуо гўзал ибодатдир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жаннатда юзта даража бор. Икки даражанинг ораси осмон билан ерчаликдир. Фирдавс унинг энг олий даражасижир. Ундан жаннатнинг тўрт анҳори отилиб чиқади. Унинг устида Арш бўлади. Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранглар». Пайғамбарлар, валийлар Аллоҳдан каттаю кичик нарсаларни сўрашган. Нима учун? Чунки улар Аллоҳнинг ал-Ваҳҳоб сифатини тўлиқ тушунишган. Сулаймон алайҳиссалом нима сўраганларини ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? У зот: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч кимга муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин. Албатта, сен Ваҳҳобсан», деганлар, аввалию охири йўқ подшоҳлик сўраганлар. Аллоҳ таоло у зотга пайғамбарлик, подшоҳлик ва илму ҳикмат берди, шамолдан тортиб, инсу жинлар, набототу жамодот оламини бўйсундириб қўйди. Демак, дуода зуҳду тавозеъ қилиб ўтирилмайди. Аллоҳдан бу дунёда истаган барча нарсангизни сўранг. Аллоҳдан охиратда истаган барча нарсангизни сўранг. Ҳатто бундай неъматларга ўзингизни нолойиқ деб билсангиз ҳам, ҳеч иккиланмай сўрайверинг, чунки сиз Ваҳҳоб Зотдан сўраяпсиз, барча нарсага Қодир Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган барча нарсаларни берса ҳам, мулки мутлақо камайиб қолмайдиган Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган нарсаларга қўшиб яна бир неча баробари ҳам беришга қодир Ғаний Зотдан сўраяпсиз. Дуо – гўзал ибодатдир, аммо кўпчилик буни унутиб қўйган. Биз бу гўзал ибодатни қанча кўп қилсак, Аллоҳ таоло буни шунча хушлайди. Бу ибодатнинг негизида Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон қилиш ётади. Аллоҳдан барча нарсани иккиланмай сўрайверинг, Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлаверинг. Билингки, Аллоҳ таоло У Зотга қўлини кўтариб, дуо қилган банданинг қўлини қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади. Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ Манба: Islom.uz 830

Ато ибн Ясор ҳақларидаги қисса…

Динимиз – Ислом насл-насабни пок сақлаш, шарму-ҳаё, бировга нопок назар билан боқмаслик каби гўзал маънавий ахлоқ ва одобларга чорлайди. Бугунги фаровон ҳаётимизда баъзи оилаларни ажрашаётгани ва бунга сабаб сифатида ноҳуш ҳолатлар – хиёнат, бевафолик каби иллатлар кўрсатилаётганини гувоҳи бўлиб қолаяпмиз. Ваҳоланки, бу иллатлар миллий қадриятларимиз ва диний аҳкомларимиз томонидан қаттиқ қораланади. Юртимизда асрлар оша халқимиз оилаларида “Оила муқаддасдир”, “Вафоли ёр”, “Оилавий бахт – олий бахт” “Оила тинч – юрт тинч” каби пурмаъно ҳикматлар ўз ифодасини тўлалигича топиб келган. Ҳозирги кунда юртимизда ажралишлар сони кўпайиб бораётгани ва бунга баъзи ҳолларда юқоридаги иллатлар сабаб бўлаётгани жуда ҳам ачинарли ҳолдир. Аллоҳ таоло эркак ва аёл ўртасида бўладиган муомалаларни нақадар муҳим масала экани сабабидан бу ҳақда алоҳида оятлар нозил қилган. Шулардан бирида Аллоҳ таоло шундай дейди: قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ  وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ “(Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар!…”. (Нур сураси, 30-31). Юқоридаги мавзуга таалуқли, биз ҳикоя қилмоқчи бўлган қиссамиз қаҳрамони Ато ибн Ясор Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларида, 29 ҳижрий санада Мадинада таваллуд топганлар. Мадина аҳлининг буюк тобеъин, уламо, фақиҳ, муҳаддис ва тасаввуф намоёндаларидан ҳисобланадилар. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда ҳам кўп ҳадислар ривоят қилганлар. 103 ҳижрий санада, 74 ёшда вафот этганлар. Ато ибн Ясор укалари Сулаймон ибн Ясор ўзларининг бир қанча дўстлари билан ҳаж қилиш ниятида Мадина шаҳридан сафарга отландилар. Абво номли бир жойга етиб келишганда тўхташди ва бир жойга ўрнашишди. Сулаймон дўстлари билан баъзи ишларини битириш мақсадида тўхташган жойдан кетишди. Ато эса қолди. У намоз ўқиб турганида бир саҳролик гўзал аёл унинг олдига кирди. Ато у аёлни кирганини сезди ва у бирор ҳожати учун кирганини сезиб намозини қисқа қилди. Намозини ўқиб тугатгач у аёлга: “Сенга бирор нарса керакми?”, деди. У: “Ҳа”, деди. Ато: “Нима керак?” деди. У аёл: “Ёнимга кел, сенда хоҳишим бор. Мени эрим йўқ” деди. Ато:  “Менга яқинлашма. Мени ҳам ўзингни ҳам дўзахда куйдирма”, деди ва у гўзал аёлга назар солди. Аёл эса Атони хоҳлар ва фақатгина ўзи хоҳлаган нарсасини олишни истарди. Шунда Ато йиғлашни бошлади ва “Ҳолинга вой бўлсин. Мени тинч қўй, менга яқинлашма”, деди ва йиғиси янада кучайди. У аёл Атодаги йиғи ва қайғуни кўргандан кейин ўзи ҳам йиғлаб юборди. Шу ҳолат устига Сулаймон ибн Ясор ишларини битириб қайтиб келиб қолди. Сулаймон Атони йиғлаб ўтирганини, аёл эса хонанинг бошқа бир четида йиғлаб ўтирганини кўрганида нимага кўз ёши тўкаётганларини билмасада у ҳам йиғлаб юборди. Ато ва Сулаймоннинг дўстлари бирма-бир ишларини битириб кела бошлашди. Уларнинг ҳар бири келиб хонадагиларнинг йиғлаётганини кўриб йиғлаб юборар, нега йиғлашаётганини сўрамас эдилар. Токи хона йиғига тўлди ва йиғи овози кўтарилиб кетди. Бу ҳолатни кўрган аёл ўрнидан турди ва хонадан чиқиб кетди. Шундан сўнг, Сулаймон акаси Атони ҳурмати сабаб нима воқеа бўлганини сўраб ўтирмади. Бир қанча муддатдан сўнг бир куни Ато  тунда уйқудан йиғлаб уйғониб кетди. Сулаймон: “Акажон, нимага йиғлаяпсиз?”, деди. Ато: “Кўрган тушим мени йиғлатди. Токи тирик эканман ҳеч кимга айтмаслигинг шарти билан сенга тушимни айтиб бераман”, деди. Сулаймон:...

Ислом динининг ўзга дин вакилларига бўлган муносабати

Абадий ўлмас ҳақиқатлардан бири шуки, Ислом ўзидан олдин келган динлар ва цивилизацияларни ўз ичига қамраб олиб улардаги энг гўзал ва энг чиройли ҳикматларни ўзида жамлаб келган. Шунга ўхшаш ислом динининг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўзларидан олдин келган барча самовий динлар пайғамбарларини тасдиқловчи пайғамбар бўлиб келдилар. Керак бўлса ўзларининг хаётий даврларида ўзларидан олдин келган барча пайғамбар биродарларини эслаб, хаттоки ўша олдинги пайғамбарлар айтган хикматли ўгитларни ўз саҳобаларига хам такрор ва такрор айтиб турганлар. Шу жойда фикримизни Қуръони каримнинг Фотир сурасида келган 31-оятига қаратамиз: “(Эй Мухаммад!) Биз сизга ваҳий қилган китоб (Қуръон) ўзидан аввалги (илоҳий) китобларни тасдиқловчи хақиқат китобдир”. Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан огоҳ ва ишларини кўриб тургувчидир. Ислом дини ўзидан олдин келган барча самовий динларни тасдиқловчи дин эканлигини нафақат мусулмонлар ва уларнинг севимли пайғамбарлари Муҳаммад алайҳиссалом тасдиқлаганлар, балки жинлар хам бу ҳақиқатни инкор қилолмаганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аҳкоф сурасининг 29-30 оятларида жинлар тилидан бу хақиқатни ошкор қилган. «(Эй Мухаммад) Эсланг ҳузурингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар деб, юборган эдик. Бас қачонки улар ҳозир бўлишгач (бир бирларига) жим бўлингиз, дедилар. Бас, қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб бордилар. Улар дедилар: Эй қавмимиз дархақиқат, биз Мусодан кейин нозил қилинган ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилувчи (дин)га ва тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир китобни (Қуръонни) тингладик». Ислом туғилган кунидаёқ унинг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган мусулмон саҳобаларга ўзга пайғамбарларга ҳам иймон келтиришни шарт қилган. Келинг азизлар яна эътиборимизни Қуръон оятларига қаратайлик. Бақара сурасининг 285-оятида Аллоҳ таоло қуйидагиларни Ўз китобида нозил қилган. «Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига нозил қилинган нарсага (оятларига) иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Уларнинг ҳар бири Аллоҳга, фаришталарга, китобларга ва пайғамбарларига бирортасини ажратмасдан ҳаммасига иймон келтирди. Эшитдик ва итоат этдик. Эй Роббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат сенинг ҳузурингадир». Яна абадий ўлмас хақиқатлардан бири шуки яккалик ёлғизлик илохий зотнинг ўзига муносибдир ундан ўзгага эмас. Аммо лекин барча маҳлуқотлар хоҳ инсон бўлсин хоҳ жинлардан бўлсин буларнинг барчасини ҳар хил турли навда бўлиб яратилиши Аллоҳнинг азалдан тутган йўлидир. Аллоҳ таоло Фатх сурасининг 23-оятида айнан шу мазмунни такидлайди. «Бу Аллоҳнинг йўли қонуни бўлиб илгари хам ўтгандир. Аллоҳнинг йўлга эса ўзгартириш топа олмайсиз». Шунга ўхшаш яна бир оят Рум сурасининг 22 оятида: Унинг мўжизаларидан бири – осмонлар ва Ерни яратилиши ва сизларнинг тилларингизни хилма хиллигидир. Бутун дунё хамжамиятининг хилма хиллиги ҳар навда бўлишлиги фарқланиб кўриниши фақатгина башариятнинг яхшилик йўлида мусобақалашмоқлиги ўзаро рақобатлашмоғлиги учун ундов ва туртки бўлади. Ушбу фикрни тасдиқловчи қуйдаги оятни этиборингизга ҳавола қиламан. Моида сурасининг 48-оятида: «Агар Аллоҳ хоҳласа эди бир уммат (бир шариатда) қилиб қўйган бўлур эди. Лекин ўзи берган нарса (шариатлар)да сизларни синаш учун (бир хил қилмади) Бас хайрли (савобли) ишларда бир – бирингиздан ўзишга ошиқингиз». Қуръони каримнинг ўзга динларни тасдиқлаши ва ўзга динларга бўлган муносабатни ўрганиб келинган эди. Ислом пайғамбарлари Мухаммад алайҳиссаломни ўз ҳаётлари давомида ўзга дин вакилларига кўрсатган муносабатларини ўрганамиз. Муҳаммад алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилиб келганларидан сўнг мусулмонлар ўртасида ақидавий, сиёсий ва низомий бирликни вужудга келтириш орқали янги жамият ва янги исломий уммат пойдеворини ўрнатиб олганларидан сўнг мусулмон бўлмаган қавмлар, қабилалар билан алоқаларни тартиблашга киришдилар. Бундан мақсадлари минтақада ягона келишувга эришиш ва ундан яшаб турган барча инсонлар учун тинчлик...
1 1 284 1 285 1 286 1 287 1 288 1 554