Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу баъзи кечаларда ёр-дўстларидан бирортасини эслаб, хотирларди ва ўзига-ўзи «Бунча узун бўлмаса бу тун?!» дер эди. Тонг отгач, бомдод намозини ўқиши билан ўша дўстининг олдига кетар, учрашишганда эса уни бағрига босиб кўришарди. Ушбу хабарни имом Аҳмад ва ибн Абид-дунёлар ривоят қилишган. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг нуқул битта кийимни ҳадеб киявериши одамларни ажаблантирди ва у кишига бу ҳақда гапиришди. Шунда У: «Менга буни халилим ва сафиййим (чин дўстим) Умар ибн Хаттоб кийғазган эди», деди. Али розияллоҳу анҳу ўғли Ҳасанга: «Эй ўғлим, ҳақиқий ғариб бу – дўсти йўқ кишидир», дер эди. Муҳаммад бин Холид ҳикоя қилади: «Бир куни Абу Сулаймон Доронийга: «Бир одам Африкада яна бириси Самарқандда яшайди. Яна улар бир-бирларига дўст бўлишади (шу мумкинми)?», дедим. «Ҳа, албатта, (мумкин)!», деди у. «Қандай қилиб?» дедим мен. Жавоб берди: «Уларнинг ҳар бирининг нияти агар дўстим билан кўришиш насиб қилса, албатта унинг кўнглини оламан (дўстлик қиламан), деган нарса бўлади. Модомики, нияти шундай экан, албатта у унинг дўстидир», дедилар». Ҳасан Басрий айтадилар: «Дўстларимиз бизларга оила аҳлимиздан-да маҳбуброқдирлар. Зеро, улар бизга охиратни эслатишади, оила аҳлимиз эса дунёни эслатишади». Саид ибн Мусайяб дедилар: «Чин дўстларни лозим тутки, уларнинг соясида яшайсан. Улар фароғатда зийнат, мусибатда эса қувватдирлар». Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дўстлари билан учрашиб қолсалар: «Сизлар маҳзунлигим давосидирсиз!», дер эдилар. Бир киши Муҳаммад ибн Восеъга «мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман» деди. Шунда у киши «Мени ким учун яхши кўрган бўлсанг, У зот ҳам сени яхши кўрсин!» дедилар. Сўнгра юзларини буриб: «Эй бори Худоё, Сен мени ёмон кўрганинг ҳолда биров мени Сен учун яхши кўришидан паноҳ беришингни сўрайман» дея, оҳиста Аллоҳга дуо қилдилар. Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: «Беш хил кишини дўст тутма: «Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди. Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади. Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади. Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади». Шу ўринда у кишидан: «Ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!» деб сўрашди. «Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тама ва илинждир», дедилар Жаъфари Содиқ. Маймун ибн Меҳрон айтадилар: «Дўстлиги сенга манфаат келтирмаган кишининг душманлиги ҳам зарар бермайди». Исо алайҳиссалом ҳаворийларга юзланиб, шундай дедилар: «Дўстингиз уйқудалигида унинг либосини шамол очиб юборган бўлса, нима қиласизлар?». «Устини ёпиб қўямиз» дейишди. «Йўқ, ундай қилмайсиз, балки, авратини очиб юборасизлар!» дедилар Исо алайҳиссалом. Ҳаворийлар: «Субҳаналлоҳ! Ким шундай қиларкин?!» дея ҳайратланишди. Исо алайҳиссалом уларга: «Ахир, бирортангиз ўз дўсти ҳақида бирор ёмон гап эшитса, уни бўрттириб, ундан ҳам баттарроқ шаклда тарқатадику!», дедилар. Зуннун мисрий айтадилар: «Сени фақат (хато-камчиликлардан) маъсум ҳолатда кўришни истайдиган кимсанинг дўстлигида хайр йўқ». «Кимки, дўстидан аччиқланган пайтда унинг сирини ёядиган бўлса у кимса пасткашдир. Зеро, бировдан рози бўлиб турган пайтда унинг сирини сақлаш бу ҳамма соғлом табиатли инсонлар қиладиган ишдир (яъни бунинг учун...
Вақт – гўё ҳаёт кийими тўқиладиган иплар бўлиб, унинг пишиқ ва нафислигига қараб ҳаёт азиз ва бебаҳо бўлади. Агар иплар ёмон ва тўзиган бўлса ҳаёт ҳам тубан, бемаъно ва мазмунсиз бўлади. Вақтнинг яна бир хусусияти агар у ўтиб кетса, қайтиб келмайди. Вақт инсон сарф қиладиган асосий дастамоясидир. У қанчалик кўп бўлса ҳам оздир. Оз бўлсаю баракали бўлса, у кўпдир. Инсон ўз ҳаётининг ҳар бир дақиқа ва лаҳзасидан унумли ва баракали фойдаланиб, уни яхши амаллар қилишга сарфлаши вожибдир. Жорий йилнинг 3-апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Вақт қадри…” мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти қўлёзмалар тадқиқи бўйича катта ўқитувчи Баҳриддин Умрзоқов, аёл устоз-ходимлар ва инситутнинг барча талаба қизлари иштирок этди. Давра суҳбатини талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова очиб берди. Сўнг сўз навбати устозга берилди. Устоз сўзга чиқиб илм олиш одоблари, унда вақтни қадрлаш аҳамияти, илмга амал қилиш ҳақида, хоссатан ҳол илми ҳақида ўзининг қимматли гапларини сўзладилар. Шунингдек, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган беқиёс қўлёзмаларни ўқиш, уларни ўрганиш, бугунги кундаги аҳамияти, келгуси авлодларга етказиш ҳақида ҳам маъруза қилдилар. Ўзларининг тажрибаларидан қизиқарли воқеъалар ҳам гапирдилар. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбат сўнгида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан жавоб олдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 855
Китоб – билим булоғи, инсоннинг маъанавий уйғонишида китоб муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимиз қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш лозим. Шу мақсадда 2019 йил 3 апрель куни Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан “Мен боламга китоб совға қиламан” номли акция доираси китоб савдо-кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирдан институтимиз устоз ва талабаларини юртимиз нашриётлари томонидан кенг миқиёсида чоп этилаётган китоблардан боҳабар қилиш, ўзлари ва яқинлари орасида китобхонликни оммалаштириш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантиришдир. Кўргазмада “Янги аср авлоди”, “Ғофур Ғулом” ва “Мовароуннаҳр” нашриётлари томонидан 570 номдаги икки ярим мингдан ортиқ сиёсий, бадиий, жаҳон адабиёти, тарих, диний-маърифий адабиётлар, болалар адабиёти, инглиз, рус ва ўзбек тили луғат китоблари, шеърий тўплам китоблари намойиш этилди. Савдо-кўргазма узтоз ва талабар учун чегирма нархларда китоблар сотиб олиш имконини берди. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 901
Жорий йилнинг 2 апрель куни пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида имконияти чекланган инсонлар учун маърифий мулоқот тадбири ташкил этилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахслар иштирок этди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ходимлари қатнашишди. Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканини кўрсатиш мақсадида, хайрли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, буни муҳтарам Президентимиз томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзолангани, ушбу Фармонда “ногирон” сўзи ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” иборасининг қўлланилиши юртимизда инсон омилига бўлган юксак эътиборнинг натижаси экани алоҳида қайд этилди. Ўз навбатида, мазкур тадбирда имконияти чекланганларга давлатимиз Раҳбари томонларидан барча соҳаларда бўлгани каби, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди. Сўзга чиққан нотиқлар имконияти чекланган юртдошларимизнинг талаб ва истакларига мувофиқ бир қатор марказий масжидларда жума маърузалари сурдо таржимон ёрдамида ташкил этилаётгани, “Ўзбекистон” телеканалининг “Имом Бухорий сабоқлари” кўрсатуви сурдо таржимаси билан эфирга узатилаётгани, яқин кунларда “Ҳидоят сари” студияси ва “Зиё” медиа маркази томонидан тайёрланаётган кўрсатувлар ҳам сурдо таржимаси билан намойиш этилиши режалаштирилаётгани, уларга бўлган юксак эътиборнинг намунаси эканини қайд этди. Кўзи ожиз шахслар орасида Аллоҳ таборака ва таолонинг исм ва сифатларини билиш юзасидан мусобақа ҳам ўтказилди. Ғолиблар диплом ва муносиб совғалар билан тақдирланди. Тадбир якунида имконияти чекланган юртдошларимизни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди. Мазкур маърифий суҳбат ва самимий мулоқот уларга олам-олам қувонч бағишлади. 996
“Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусу-сиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,)уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса)уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ зотдир”. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада оиладаги раҳбарлик масъулияти кимнинг зиммасида бўлиши, солиҳа аёлларнинг сифати ва оилада заифа аёл сабабли юзага келадиган келишмовчиликни бартараф этиш йўлларини қуйидагича баён қилган: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир”. Яъни, эр оилада хотин ва фарзандлар устидан уларни манфаатли бўлган ишларга буюриб, зарарли ҳолатлардан қайтариб туришда раҳбардир. Оятда “қоим турувчилар” маъносини англатувчи “қоввамун” сўзи араб тили қоидасига кўра муболаға сийғасида келган. Бу оила бошлиғи бўлган эр хотин ва фарзандларнинг тарбиясида уларга одоб-ахлоқ ўргатишда, моддий таъминотда, ҳақ-ҳуқуқларини сақлашда ва ҳимоя қилишда улкан масъулият устида эканини кўрсатади. Имом Қуртубий: “Эркакларнинг табиатида аёллар табиатида бўлмаган зиёда қувват бор. Чунки эркакларнинг табиатида иссиқлик ва қуруқлик ғолиб бўлиб, бу қувват ва шиддатдан далолат беради. Аёлларнинг табиатида намлик ва совуқлик бўлиб, бу юмшоқлик ва заифликдан далолат беради. Шу сабабдан эркакларга аёллар устидан раҳбарлик ҳаққини берган”, деган. Ушбу оятнинг нозил бўлишига қуйидаги воқеъа сабаб бўлган. Ҳабиба бинти Зайд эри Саъд ибн Робеъга итоатсизлик қилди. Шунда Саъд уни бир шапалоқ урди. Ҳабиба отаси билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб: “Мен қизимни унга тўшак қилиб берсам, у қизимни урибди” деб шикоят қилди. У зот: эридан қасос олсин, дедилар. Улар қайтиб кетаётган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қайтариб: “Жаброил алайҳис салом оят келтирди”, дедиларда мазкур оятни ўқидилар. Сўнгра: “Биз бир ишни хоҳладик ва Аллоҳ ҳам бир ишни ирода қилди. Аллоҳ ирода қилгани яхшидир”, дедилар. Сўнгра Аллоҳ таоло оилада эрларга раҳбарлик масъулияти берилишидаги асосий икки сабабни баён қилди: Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан(баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. Демак, ушбу икки сабабнинг биринчиси эркакларнинг аёллардан баъзи хусусиятларда ортиқлиги ва иккинчиси ўз мол-мулкларидан нафақа қилганлари. Бу билан айтишлик мумкинки, эркакларни афзал қилиб яратилиши аёлларнинг фоидаси учундир. Чунки эркаклар ўзларига берилган ақлу идрок ва куч-ғайрат орқали оилани гўзал таризда бошқаради ва моддий томонлама таъминлайди. Муфасссирлар оятда келган “ортиқлик”ни пайғамбарлик, халифалик, жисмоний куч-қувват, оила нафақасига масъуллик, ақлу идрок, хотира ва тафаккурнинг зиёдалиги, имом-хатиблик, муаззинлик, жамоат билан намоз ўқиш, жума намозининг вожиб бўлиши, ташриқ такбирини айтиш, жангларда қатнашиш, тўлиқ гувоҳлик, талоқ бериш ҳуқуқига эга бўлиш, оила номини унга нисбат берилиши, намоз ва рўзани узрсиз адо этиш каби хусусиятлар билан тафсир қилганлар. Сўнгра Аллоҳ таоло эрнинг бошқаруви остида бўлган аёллар ҳақида сўз юритиб, уларни икки қисм бўлишини айтди. Уларнинг биринчи қисми: (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Ушбу жумлалар хабар кўринишида келган бўлсада, бундан эрга итоат этиш, уни мол-мулкини ва ўз иффатини сақлашга буюриш қасд қилинган. Демак, ўз динида солиҳа бўлган аёлларнинг бир сифати Аллоҳга ва эрига итоатли бўлишидир. Уларнинг иккинчи сифати эса, нафақат эрлари ҳузурида, балки улар йўқлигида ҳам мол-мулкларини ва...