islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Агар араб луғатларини она тилимиздан олиб ташласак…

Кўришганда «Ассалому алайкум» дея олмаймиз. «Хато» қилсак «узр» дея олмаймиз. Кимдир тушкунликка тушиб, «шикоят» қилишни бошласа, унга «таскин» бера олмаймиз, «ваъз» ва «насиҳат» қилолмаймиз. Дардимизни англатиш учун «шикоят», «қарз»имизни кечиктириш учун «илтимос», севгимизни «ифода» қилиш учун «муҳаббат» «изҳор» қила олмаймиз. «Зеро» бу «калима»ларнинг барчаси «арабий»дир. Агар кимгадир «мусибат» етса, унга «тасалли» бериш, «мусибат»ига «сабр» тилаш учун: «Аллоҳ сабр» берсин! «Аллоҳ»нинг «қадар»и экан, «маҳзун» бўлма! «Оқибати» яхшилик бўлади, «мусибат»инг учун улкан «ажр»лар бор!»-дея «жумла» тузолмаймиз. Газетага «эълон» беролмаймиз, овқатнинг «лаззат»ли эканини «ифода»лай олмаймиз, «ифода»ласакда бу «қадар» ширин эканини анлатишимиз «мушкул» бўлади. «Иштаҳа»миз карнай эканини айтиб «ҳазил» қилолмаймиз. Бир хил «таом» «меда»мизга текканини айтолмаймиз. «Хабар»ларни тингласак ёки бирор «китоб» ўқисак ва ёҳуд қўлимизга «қалам» олиб, «шеър» ёзмоқчи бўлсак бу «исм»ларнинг барчасида «араб»ча «жумла»ларга «муҳтож»миз! «Эҳтиёжимиз» шу «қадар»ки, «қарор» бериш учун, уни «амал»га ошириш учун, «оқибати»ни ўйлашимиз учун, бировнинг «ҳақ»қидан «эҳтиёт» бўлишимиз учун ва «ҳатто» «ҳатто» дейишимиз учун ҳам «арабий» «луғат»дан «фойда»ланишга «мажбур»миз. Эшикдан киришда: «Мумкин»ми?!-деб «рухсат» сўрамоқчи бўлсак, фарзандимизга «одоб»дан «дарс» бермоқчи бўлсак, «атроф»имиздан ўрнак олиб, «маданият»ли «инсон» бўлишга уринсак, «маънавият»имизни юксалтирсак, «фасод» «аҳл»ига «раддия» бермоқчи бўлсак, дам олиш учун тоза «ҳаво» олгани яшил «майдон»ларга, сўлим «маскан»ларга чиқмоқчи бўлсак барчасида «албатта» «араб» луғатларидан ишлатишимизга тўғри келади. Ўлкамизни севайлик, дегандан кўра «Ватан»ни севишга «тарғиб» этиш жаранглироқ ва «аҳамият»лироқдир. Юрт қайғуси «маъқул» «аммо» «мамлакат» ташвиши ҳам «муҳим». Бу «мавзу»нинг ўта «жиддий» эканини «зиё»лилар етарлича «ҳис» қилишади. Биз каби «омий»лар эса «луғат»имизнинг «жозиба»сини улар «қадар» «қадр»ига етолмаймиз. Шунга «биноан» ҳар «инсон» ўз «ҳадд»ини билиши, «жоҳил» «олим» «мақом»ига «даъво» қилмаслиги ҳам ўз ўрнида «фазилат»дир. Устозлар демишлар: – Кишининг ўз «нуқсон»ини билиши энг буюк «маърифат»дир! Ҳар «фаолият»да «масъулият» сезиш учун ҳар «Одам» боласига «инсоф» «лозим!» «Дин», «иймон», «ватан», «шараф», «ор», «номус», «ҳаё», «иффат», «ҳижоб», «сатр», «иззат», «виждон», «ақл», «зеҳн», «фикр», «ирфон» барчаси «араб»чадир! Бу «фазилат»ларга эришиш ва уларни «ҳимоя» қилиш учун ҳам арабча «лозим!» «Хоин»ларни номлаш, «фоҳиша»ларнинг ёмон эканини «ифода»лаш учун ҳам, «ҳол»имизни «ислоҳ» этишга, яхшилардан «ибрат» олишга, «ҳодиса»лар борасида «фикр» юритишимизга ҳам «араб» «луғат»и «зарур» экан бизга. «Жаҳолат»га қарши «маърифат»ни қаердан оламиз, агар арабча «луғат»лардан «фойда»ланмасак?! «Савол»ни қандай берамиз, «жавоб»ни қандай қилиб оламиз?! «Одоб» ва «ахлоқ»дан гапиришимиз, «инсоф» ва «виждон»га чақиришимиз, «илм»у «маърифат»га ундашимиз учун бизга арабча «луғат»лар «зарур», «ахир»! «Ҳақиқат» қаерда қолади?! «Ботил»га қарши ким «мужодала» қилади?! Нима дейсиз?! «Холис» «хизмат» қаерда қолади?! Ким «самимий» «табассум»ни бизга ёзиб беради, арабий «луғат»ларсиз?! «Разолат»ни «азизлик» деб ўйлайдиганлар, «беҳаё»ликни «жасорат» дея «талқин» этадиганлар йўқми орамизда?! Бор, уларнинг «мавжуд»лиги бизга «мунофиқ»лик билан «содиқ»ликни, «ҳақ» билан «ботил»ни ажратиб олишимиз учун «лозим» ва «лобуд»дир! Агар арабча бўлмаса «сурат» билан «сийрат»ни, «исбот» билан «инкор»ни, «сабаб» ва«оқибат» ни, «шубҳа» ва «шак»ни нима деб номлаймиз?! «Расм» «русм»ларимиз нима бўлади?! «Заҳмат»сиз ва «ҳаражат»сиз «ҳаракат» «натижа»сиздир. Шундай экан «маъқул»«ғоя» учун интилишда албатта «имконият»лар «миқдор»ини билиш ва «сабаб» ва «оқибатлар»«қонуният»ини «маҳкам» ўзлаштириш даркор. Йўқликда«қаноат», тўқликда «саҳоват»,«ожиз»ликда «сабр», кучлиликда эса «раҳм»ли бўлиш, ҳар «ҳол»имиз учун «шукр» қилиш «инсоний»«сифат»лардан «ҳисоб»ланади. Қаранг, на»қадар» арабий «луғат»ларга «эҳтиёжимиз бор-а?! «Ҳаёт» ҳам арабча, «мамот» ҳам; «Саломат» ҳам арабча, «ҳалокат» ҳам; «Ҳузур» ҳам арабча, «ҳузн» ҳам; «Истиқлол» ҳам, «истиқбол» ҳам, «Ҳаракат» ҳам, «баракат» ҳам; «Фазилат» ҳам, «разолат» ҳам, «Амал» ҳам, «асар» ҳам, «Дафтар ҳам,...

Фуқаролардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарлари харид қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фондини жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарлар ҳисобига бойитиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сон Қарорининг 3-бандига мувофиқ Марказда ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлмаган Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ноёб асарларни излаб топиш, танлаш, баҳолаш ва харид қилиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сонли қарорига ҳамда ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. Ноёб асарларни излаб топиш, аниқлаш ва баҳолаш Ноёб асарларни излаб топиш ва аниқлаш Марказ томонидан амалга оширилади. Марказ томонидан аниқланган ноёб асарларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сонли қарорининг 4-бандига жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш, шунингдек уларни баҳолаш мақсадида Марказда тузилган соҳага оид малакали мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳига ўрганиш, белгиланган меъёрларга асосан уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда якуний хулоса олиш учун тақдим этилади. Экспертлар гуруҳи аниқланган ноёб асарларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, уларни белгиланган меъёрларга мувофиқ баҳолайди ҳамда ноёб ҳужжатлар эгаси билан харид қилиш шартномаси ва нархи бўйича музокара олиб боради. Баҳолаш комиссияси томонидан таклиф этилган нархга ноёб асар эгаси рози бўлмаса, мазкур ноёб асарнинг нархини Марказ ва Экспертлар гуруҳи ноёб асар эгаси билан келишган ҳолда ошириш мумкин. Музокара чоғида ноёб асарларни харид қилиш бўйича нарх ечими Экспертлар гуруҳи зиммасига юкланади. Томонларнинг якуний келишувидан келиб чиқиб, Экспертлар гуруҳи ва ноёб асарларнинг эгаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига мувофиқ дастлабки шартнома тузилади. Дастлабки шартномада ноёб асарлар эгасининг мажбуриятлари, яъни ноёб асарларни бошқа шахсларга ҳадя қилмаслиги, сотмаслиги ва айирбошламаслиги тўғрисидаги бандлар киритилиши зарур. Экспертлар гуруҳининг мажлисларини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этиши керак. Экспертлар гуруҳининг барча мажлислари ва қабул қилинган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Кўрилаётган масала бўйича қарор Экспертлар гуруҳи аъзолари умумий сонининг кўпчилик овоз бериши билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолда Экспертлар гуруҳи раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Экспертлар гуруҳи ноёб асарлар бўйича ўтказилган мажлислар қарорлари, тузилган дастлабки шартномалар ва хулосаларни Махсус жамғарма раҳбари – Марказ директорига (Марказ директори Махсус жамғарманинг ҳам раҳбари ҳисобланади) тақдим қилади. Ноёб асарларни харид қилиш бўйича экспертлар гуруҳи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Марказ директори кўриб чиқади ва шундан сўнг молиялаштиради. Ноёб асарларни харид қилишни молиялаштириш тартиби Марказ фондини жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ноёб асарлар ҳисобига бойитиш ва харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади. Ноёб асарларни харид қилиш Марказ директори ва ноёб асарлар эгаси бўлган юридик ёки жисмоний шахс ўртасида шартнома тузиш орқали амалга оширилади. Ноёб асарларнинг харид қилгандан сўнг уни тўлиқ ҳужжатлар асосида қабул қилиб олиш Марказ қўлёзмалар фондига масъул шахс қўлёзмалар фонди муҳофизи (сақловчиси) томонидан амалга оширилади. Бунда, ноёб асарлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи далолатнома нусхаси Марказ директорига Марказ қўлёзмалар фондига масъул шахс қўлёзмалар...

Ҳар кунимиз бўлсин Наврўз!

Шу йилнинг 30-март куни Тошкент ислом институтида ”Ҳар кунимиз бўлсин Наврўз!” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди. Бу тадбир муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари ўртасида шашка, стол тенниси каби спорт турларидан мусобақалар ташкил этилди. Баҳслар қизғин курашларга бой бўлди. Мусобақа якунида шашка спорт тури бўйича 1-ўрин ”Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, 2-ўрин ”Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси А. Пардаев, 3-ўринни эса ”Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Э.Ахматқулов қўлга киритди. Стол тенниси бўйича 1- ўрин ”Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси З. Маҳмудов, 2-ўрин ”Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Э.Ахматқулов, 3-ўрин эса институт иқтисодчиси А. Умаровларга насиб қилди. Мусобақа ғолиблари институт томонидан диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди. «Ижтимоий фанлар» кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 1 231

Асаба ҳақида нима биласиз?

Фиқҳнинг никоҳ, ҳазонат- ёш болани қармоғига олиш, нафақа ва мерос каби бир неча бўлимларида “Асабалар” деган атамага кўп йўлиқамиз. Баъзи ўринларда қисқача таъриф ва изоҳ берилади. Лекин, мусаннифлар китобнинг мақсадига тўғри келмагани боис қисқа изоҳлар билан кифояланишади. Асаба атамаси фиқҳ матнларида катта аҳамиятга эга истилоҳ бўлиб у билан батафсил танишиб чиққанимиз маъқул. Асаба – арабча “عَصْبٌ”– қаттиқ тўқима маъносидаги сўздан олинган бўлиб “ўраб туриш” маъносини ҳам беради. Ўзбек тилига термин – атама бўлиб кирган “асаба” сўзи “ота томондан қариндош” деган маънони англатади. Луғавий маъноси билан истилоҳий маъносида ўртасидаги боғлиқликни уламолар қизиқ изоҳлайдилар: “Асб калимасида ўраб олиш маъноси бордир. Шу маънода “Аъсаба ал-аъмамата” яъни “салла ўради” деган ибора ҳам бор. Ака-укалар, опа-сингиллар, амакилар ҳам гўё кишини атрофдан ўраб олади, мана шу жиҳатни эътиборга олиб уларни “Асаба дейилади”[i]. Фиқҳий таърифига икки хил ёндашилган, биринчи ёндашув моҳияти эътиборидан: Асабалар – ўзаро насабий боғланишларида орага аёл қўшилмаган қариндошлардир.[ii] Иккинчи ёндашув, ҳукми эътиборидан: Асабалар – қолдирилган меросдан маълум улуш белгиланмай, ҳақ эгаларидан қолган молни ёки бирорта ҳам муайян улуш эгаси бўлмаганда барча молни мерос қилиб оладиган кишилардир.[iii] Асабалар уч хил: Бинафсиҳи асаба – маййитга насаби боғланишида бирор аёл аралашмаган эркакдир. Биғойриҳи асаба – ўғил билан бирга қолган қизлар ёки ўғил набираси билан қолган қиз набиралари. Маъғойриҳи асаба – кишининг опалари бўлиб, бу икки кўринишда юзага келади: 1. Қизлари билан бирга қолдирган опалари. 2. Қиз набиралари билан қолдирган опалари. Бинафсиҳи асабага ўғил, ота, бобо, амаки, набира кабилар киради. Бу тур асабаларнинг кишига нисбатан қаробат-қариндошлигида тўртта даража бўлиб: Биринчи даражада: кишининг ўз жузълари[iv] туради, яъни ўғли, ўғил набираси, гарчи пастга қараб кетса ҳам. Иккинчи даражада: кишининг асли – яъни отаси, бобоси гарчи тепага қараб кетса ҳам. Учинчи даражада: киши отасининг жузъи туради – яъни ака-укалари. Тўртинчи даражада: киши бобосининг жузълари туради – яъни кишининг амакилари. Булардан кейинги ўринда отасининг амакиси туради. Эътибор беринг: Мерос тақсим қилишда, нафақани лозим қилишда юқоридаги даражаларга қараб кишига ҳукм чиқарилади. Агар энг яқини бўлса биринчи унга ҳукм қилинади. Агар энг яқини йўқ бўлиб ундан кейинги асаба бўлса ҳукм иккинчига чиқарилади. Шу тахлит давом этаверади, энг яқин-энг яқин шаклида! “Асабалик” риштаси боғланиши учун қуйидаги тўртта ишдан бири бўлиши керак бўлади: Оталик, Болалик Ака-укалик, Амакилик. “Роддул мухтор” китоби асосида 3-курс талабаси Салоҳиддин Қурбонов тайёрлади. [i] Лисонул аъраб, Ибн Обидин Ҳошияси 5 – жилд, 492-бет. [ii] Ал-важиз. [iii] Ибн Обидин Ҳошияси, Ниҳаятул Муҳтож 6 жилд, 23-бет. [iv] Бевосита ўзидан тарқаган яқинлари. 1 655

Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ (2-қисм)

Олимлар билан илмий мунозаралари: Абдулҳай Лакнавий замондош уламолар билан дўстона яқин муносабатда бўлганлар. Бир қанча уламолар билан илмий баҳслар бўлиб ўтган бўлса ҳам, бу тортишувларнинг барчаси илм устига қурилган мунозаралар бўлиб, асло бир-бирларига нисбатан адоватга сабаб бўлмаган. Бунга қуйидаги мисол яққол далилдир. Ўша даврнинг машҳур муҳаддис олимлардан Шайх Муҳаммад Башириддин ибн Садриддин Саҳсавоний[1] ҳижрий 1288-йилда ҳажга боради. Бу зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш диний вожиб амаллардан эмас, балки бу иш мандуб, яъни қилса савоб бўладиган аммо қилмаса гуноҳ бўлмайдиган амаллардан деб ҳисоблар эди. Шунинг учун ушбу сафар асносида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қабрларини зиёрат қилмай қайтади. Бу ишлари учун у зотни баъзи уламолар ва авом инсонлар танқид қилишади. Шунда Аллома Саҳсавоний ушбу мавзуга бағишлаб “Қавлул муҳаққақул муҳкам фи зияроти қобри ҳабибил акром” (Энг муҳтарам, энг севикли зотнинг қабрини зиёрат қилиш тўғрисида исботланган қатъий ҳукм) номли рисола ёзади. Ушбу рисолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш мустаҳаб иш эканини ва у вожиб эмаслигини баён қилиб, бунга жумҳур ҳанафий уламолар иттифоқ қилганларини айтади. Бу рисолани ўқиган Абдулҳай Лакнавий унга раддия қилиб, “Каламул мубрам фи нақзи қавлул муҳаққақул муҳкам” (исботланган қатъий дейилган ҳукмни бекор қилиш тўғрисида айтилган аниқ гаплар) рисоласини ёзади. Бу рисолада Имом Лакнавий кучли далиллар асосида Шайх Саҳсавонийга илмий раддия қилади. Имом Лакнавийнинг ушбу раддияларини ўқиган Аллома Саҳсавоний орадан кўп ўтмай бу раддияларга жавоб қилиб, “Қавлул мансур фи зияроти саййидил қубур” (Қабрлар саййиди зиёрати тўғрисидаги ғолиб ҳукм) рисоласини ёзади. Бу рисолада фуқаҳоларнинг мазкур ишнинг мустаҳаб эканига ижмо қилганларини ва унинг вожиблигига далолат қилувчи ҳадисларнинг заиф ҳисобланишини баён қилади. Бу рисола билан танишган Имом Лакнавий унга раддия қилиб, “Каламул мабрур фи роддил қавлул мансур” (ғолиб дейилган ҳукмни рад қилиш тўғрисидаги мурувватли гаплар) рисоласини ёзади. Орадан анча вақт ўтгач Шайх Саҳсавоний ушбу мавзуга бағишлаб “Мазҳабул маъсур фи зияроти саййидил қубур” (Қабрлар саййиди зиёрати тўғрисидаги нақл қилинган мазҳаб) номлиучинчи рисоласини ёзади ва бу рисолани “Итмамул ҳужжа ала ман авжаба зиярота мислал ҳужжа” (Зиёрат қилишни худди ҳужжати бор ҳукм сингари вожиб санаган кишиларга қарши далилларни якунлаш) деб атайди. Бу рисолада Саҳсавоний янги далиллар келтириб, Лакнавийга раддия қилади. Аллома Саҳсавонийнинг келтирган бу далилларига Имом Лакнавий таслим бўлмайди, балки бу рисолага раддия қилиб “Саъйул машкур фи родди мазҳабул маъсур” (Нақл қилинган мазҳаб дейилган ҳукмни рад қилиш тўғрисидаги мақтовли меҳнат) номли рисола ёзади ва уни “Возиҳул ҳужжа фи ибтоли итмамил ҳужжа” (Далилларни якунлашни бекорга чиқариш тўғрисидаги ёрқин ҳужжат” деб атайди. Бу рисолада Аллома Саҳсавоний келтирган далилларга жавоб ёзади. Икки аллома ўртадаги бу баҳслар уларнинг дўстона муносабатларига асло таъсир ўтказмаган, балки иккалалари ҳам бир-бирларини қаттиқ ҳурмат қилишган. Аллома Саҳсавоний Лакнага келганларида Имом Лакнавийникига меҳмон бўлиб келадилар. Имом Лакнавий у зотни қучоқ очиб кутиб оладиларва қўймасдан бир неча кунлар меҳмон қилиб олиб қоладилар. Аллома Саҳсавоний ҳам Имом Лакнавийнинг дарс халқаларига қатнашадилар ҳамда у зотнинг дарслари ва ваъзларини одоб билан тинглаб ўтирадилар. Аллома Саҳсавоний қачон Лакнага келса, албатта Абдулҳай Лакнавийникида меҳмон бўлиб кетар экан. Оилалари Имом Абдулҳай Лакнавий ўн тўққиз ёшларида уйланганлар. У зотнинг бир қанча фарзандлари бўлган. Аммо битта қизларидан бошқа барчалари у зотнинг ҳаётлик даврларида оламдан ўтганлар. Фозила, олима бўлган ушбу қизини тоғаларининг ўғли Муҳаммад Юсуфга турмушга...
1 1 287 1 288 1 289 1 290 1 291 1 554