islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб базавий лавозим маошлари миқдорларини табақалаштирилган ҳолда: олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг – ўртача 25 фоизга ва стажер-ўқитувчи ҳамда фан доктори илмий даражасига эга профессор иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовутни икки бараваргача ошириш; илмий-тадқиқот муассасаларининг фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини амалга ошириш ва инновация ишларида иштирок этаётган илмий ходимларининг – ўртача 25 фоизга ва стажёр-тадқиқотчи ҳамда фан доктори илмий даражасига ва профессор илмий унвонига эга бош илмий ходим иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовутни икки бараваргача ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 2. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб: базавий докторантурада таълим олаётган шахсларга – илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар; докторантурада таълим олаётган шахсларга – фан номзоди (ёки фалсафа доктори (PhD) даражасига ва хорижий давлатларнинг тегишли мутахассислик бўйича унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) илмий даражасига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходимнинг лавозим маоши базавий миқдорларига тенглаштирилган стипендиялар тўланади. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 1 июлгача: олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари, шунингдек, бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошларини; илмий-тадқиқот муассасаларининг фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурлари лойиҳаларини амалга ошириш ва инновация ишларида иштирок этаётган илмий ҳамда раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошларини ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда бюджет маблағлари ҳисобидан қайта кўриб чиқсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин. 5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш.МИРЗИЁЕВ Тошкент шаҳри, 2018 йил 5 апрель * * * Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига Ш А Р Ҳ  Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда таълим ва илм-фан тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ҳамда изчил ишлар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий устувор вазифалари билан бирга ижтимоий-иқтисодий ва соҳа тармоқларини жадал ривожлантиришга қодир бўлган янги, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур бўлган шароитларни таъминлаш мақсадига мувофиқ кўзланган марраларга эришишнинг жадаллаштирилишига олиб келди. Бироқ, айни вақтда республиканинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидаги илмий ҳамда илмий-педагогик кадрларнинг салоҳияти паст даражада қолиб кетмоқда. Илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган олий малакали илмий ва илмий-педогогик кадрларнинг мазкур жараёнлардаги улуши тинимсиз пасайиб бораяпти. Кўп ҳолларда бу вазият илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий унвон ёки илмий даражалар олишга бўлган уриниши сўнгги йиллар давомида моддий манфаатдорлик оқибатида пасайиб кетишига...

Диний соҳа ходимлари учун илмий-ўқув семинар ўтказилди

5 апрель куни Республикада фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари, имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари ўқитувчилари учун “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва Ислом дини маърифатини тарқатишда диний соҳа ходимларининг ўрни” номли илмий-ўқув семинари илк маротаба видео-конференция кўринишида ўтказилди. Тадбир Одилхон қори Исмоиловнинг Қуръони карим тиловати ҳамда Муфтий ҳазратларининг дуолари билан бошланди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов, Ўзбекистонда ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Тоҳир Малик, Ўзбекистон Ислом академияси профессори Умарали Норматов, Ўзбекистон Ислом академияси кафедра мудири Хуршид Дўстмуҳаммадлар сўзга чиқдилар. ЎМИ Матбуот хизмати 711

Наманганда илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Наманган вилоятида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди. Унда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ва ўқув ишлар бўйича проректор У. Ходжаев қатнашдилар. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, диний таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар мониторингини ўтказиш ҳамда битирувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида таълимнинг кейинги босқичларига йўналтириш (олий таълим, магистратура, таянч докторантура), таълим муассасаларида ўқув жараёнига оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиш ҳолати ҳамда талабаларнинг одоб-ахлоқ ва ички-тартиб қоидаларига риоя қилишларини такомиллаштириш, диний таълим муассасаларида ташкил этилган “Араб тили” курслари фаолияти, диний таълим соҳасида инновацион ғояларни ва илғор педагогик технологияларнинг татбиқ этилиши, диний таълим муассасаларида ўқитиладиган мутахассислик фанлар бўйича ўқув қўлланма ва дарсликлар тайёрлаш бўйича йўл-йўриқлар каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди. 622

Ҳурматли ота-оналар, эътибор беринг…

Дунёда фарзанди одобли бўлишини истамаган ота-она йўқ. Хўш, болани қандай одобли қиламиз? Бунинг учун энг олдин ота-онанинг ўзи тарбияли бўлиши керак. Ахир, инсон ўзида йўқ нарсани бировга беролмайди-ку. Қуйидаги тавсияларга эътибор бериш ва амал қилиш мақсадга мувофиқ: – ота-она салоҳиятли, болаларига ибрат бўлиши керак. Китоб ўқимаган киши фарзандининг қўлига яхши китоб тутолмайди; – болани мустақил фикрлашга ўргатиш жуда муҳим. Воқеа-ҳодисаларга қандай муносабат билдиришига ота-она қизиқиши, уни тинг­лаши, саволларига эринмай жавоб бериши керак. Бундай йўл боланинг мустақил фикр юритишига ёрдам беради, унда фикрини ифодалаш шижоатини шакллантиради; – муносабатлар икки томонлама бўлсин.  Шундай йўл тутинг, у сизга  яқин дўстидек ишонсин. Шунда унга насиҳат қилсангиз, оғир олмайди. Ҳазрат Али: “Фарзанд билан етти ёшгача ўйна ва унга фикри қабул қилингани ҳамда инобатга олинганини билдириб қўй, бу услубнинг яхши самараси кўп”, деганлар. Фарзанд билан дўстларча муносабатда бўлиш уни ёмонлар билан дўстлашишдан, бузғунчи ахборотларга эргашишдан сақлайди; – фарзанд оиласида алоҳида ўринга эгалигини, қадрли эканини ҳис этиши зарур; – бола уй ишларини бажаришда ҳамма билан аҳил-иноқ бўлиши, оила муаммоларини беркитиши, жипсликни сақлашни ўрганиши лозим. Ота-она фарзандига иш ва масъулият юклаб, сўнгра натижасига эътибор қаратса, бола бурчига садоқатли бўлади; – ота-она уйдаги нарса-буюмларни бир кишига хосламасин. Аксинча, улар ҳаммага тегишли эканини айтсин. Масалан, уйдаги улов фақат отаники деб қаралса, ўғил фарзанд ўзини отасига нисбатан ғариб санаши ва бу ҳол унга салбий таъсир қилиши мумкин; – боланинг истаган нарсасига эришавериши яхши эмас. Маҳрум бўлиш аччиғини тотиб кўриши, нафсининг хоҳишларини қайтаришни ўрганиши керак; – ота-она фарзандларининг ёши, ақли, зийраклиги, ривожланиши, таъсирчанлиги ҳамда дунёқарашига эътибор қилиши зарур; – болалар ёшлигидан бир-бирига гина-адоватли бўлмаслиги учун барчаларига бирдек муносабат кўрсатиш муҳим. Кўпинча йўл қўйиладиган хатолар: – ота-онанинг болага: “лапашанг”, “аҳмоқ”, “одобсиз” сингари нохуш сўзлар билан мурожаат қилиши. Хато, камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишидадир; – уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд хато иш қилганида танбеҳ бериш ва тергаш учун уни уриш-сўкишдан кўра, яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик, қовоқ уйиш,­ дакки бериш самарали бўлади; – нотўғри рағбатлан­тириш. Ота-она ўн ёшга тўлмаган болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ёки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришувини ҳам уқтиришсин; – болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти ва дунёқарашининг пасту баландига қараб йўналтириш лозим. Бир-бирига солиштириш билан уларнинг ораси бузилиши мумкин; – ёмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қар­ғашга тушади. Бу одатнинг оқибати жуда ёмон; – ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди. – фарзандини ёмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради; – ёқтирмаган нарсасини совға қилиш; – ёлғон гапириш: одатларнинг энг ёмони ёлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ёлғон гапириб турса, у ҳам шунга одатланади. Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Исломхон  УБАЙДУЛЛАЕВ тайёрлади 778

“Таълим олишни давом эттираман”

Ватанимиз қадимдан олиму донишмандлар юрти бўлган. Диёримизда муқаддас динимиз исломнинг нурини таратган кўплаб мактаб ва мадрасалар фаолият юритган. Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Насаф, Фарғона ва бошқа илм марказлари чор атрофга машҳур эди. Чор Россияси босқинидан бошланган илмий таназзул 1928 йилга келиб энг мудҳиш кўринишига келди. Ўзбекистонда бирорта ҳам расмий диний таълим маскани қолмади, барчаси ёпилди. Ниҳоят 1945 йилга келиб, Бухорода “Мир Араб” мадрасаси, Тошкентда “Бароқхон”(1945 – 1961 й) очилган бўлса, 1971 йил октябрдан Тошкент ислом институти фаолиятини бошлади (олийгоҳ 1969 йили муфтий Зиёвиддин ибн Эшон Бобохон ташаббуси билан ташкил этилган). Даставвал Олий диний мадраса номи билан юритилган таълим маскани, Имом Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги шарафига Имом Бухорий номи билан аталади. Олий маъҳадда собиқ иттифоқ таркибидаги барча республикалардан келиб таълим олишган ва уларнинг аксарияти ҳозирда диний рутбаларда хизмат қилишмоқда. Ҳозирги кунда ҳам олий маъҳад республикамизда энг нуфузли таълим маскани бўлиб ҳисобланади. Бунинг асосий омили таълимнинг тўғри йўлга қўйилганлиги ва дарслар замонавий илғор методлар ёрдамида олиб борилиши, устоз мураббийларнинг жонкуярлигидир. Талабалар ичида ҳам ҳар томонлама ўрнак бўладиган етакчилари кўпчиликни ташкил этади. Биз сизни қуйида уларнинг бир нечтаси билан таништирамиз. Тоштемиров Ҳикматилла – ТИИ 4 курс талабаси, “Имом Бухорий” стипендияси совриндори. “Хожа Бухорий” номли ЎМИБЮ ва Қарши Давлат университетининг Иқтисод факультетини тугатган. 2014 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб талабаликка қабул қилинган. Қуйида сиз мазкур иқтидорли талаба билан яқиндан танишиш имконига эга бўласиз; – Ҳар бир шахснинг камол топишида унинг ортида оиласи туриши айни ҳақиқат. Оилангиз ҳақида гапириб берсангиз? – Оиламиз катта. Дадам ирригация инженери, онам тиббиёт ҳамшираси, ҳозир иккилари ҳам нафақада. Умрларини ҳалол-пок меҳнат билан ўтказганлар. Улар менинг давлатим, фахрим. Опам  педагог, акам хусусий секторда ишлайди.  Укам эса педагог- психолог. Ота-онамиз барака топишсин тўртала фарзандини ҳам олий маълумотли, уйли жойли қилишган. Ҳаммалари жамият учун фойдали,  инсонларга севимли  бўлиб камол топганлар. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари менга доим далда бўлиб келган. – Ёшлик даврининг инсон ҳаёти давомида муҳим ўрни бор. Ёшлигингиз қандай ўтган? – Ёшлигим Қашқадарё вилояти Қарши туманида ўтган, деярли бошқаларникидан фарқ қилмайди. 6 ёшимда мактабга бордим. 9 –  синфгача қишлоғимизда, кейин уч йил Қарши шаҳридаги математика ва физикага ихтисослашган 28 – ўрта мактабда  ўқидим. Фақат бир нарсани алоҳида айтишим керак, синфдошларим илм фанга ва спортга қизиққан  болалар эди. Ҳатто уларнинг аксарияти ўз билим ва савиялари билан олий таълим даргоҳларига кириб, етук мутахассис бўлдилар. Бундай муҳитда таълим олиш мен учун Аллоҳ таолонинг инояти бўлган деб биламан. Улар сабаб илм-фанга, спортга қизиқдим, соғлом ҳаёт тарзига одатландим.  Яна бир эътиборли ҳолат, мактабда битирувчи синфда ўқиб юрган кезларим Имом Бухорийнинг ўзбек тилига таржима қилинган “Саҳиҳ ҳадислар тўплами” қўлимга тушиб қолди. Ёшлигимданоқ китоб ўқишни яхши кўрардим, бу китоб менда катта қизиқиш ўйғотди. Қайта-қайта ўқир эдим. Ҳалигача диний билимларни ўрганишга бўлган  қизиқиш ўшанда пайдо бўлган бўлса керак деб, ўйлайман. Мактабни битиргач Қарши Давлат университетининг Иқтисод факультетига ўқишга кирдим ва 1999 йилда битирдим. Университетда ўқиб юрган пайтларимиз мамлакатимиз диний ҳаётида турли ихтилофлар, бошбодоқлик ва билимсизлик авж олган пайтлар эди. Ўзи олимлар кам, борига ҳам қулоқ осишни истайдиганлар оз эди. Ҳар ким ўзи билганича “сайрарди”. Булоқнинг сувини лойқалатишган эди. Айнан мана шу нарса мени Исломнинг зилол сувларидан, асл...
1 1 430 1 431 1 432 1 433 1 434 1 523