Жорий йилнинг 16 январь куни Миср Араб Республикаси Ал-Азҳар университети Усулуд дин кафедраси мудири, ҳадис илми фанлари доктори, профессор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида маҳорат дарслари ўтиб берди. Маҳорат дарсида «Бугунги кунда ҳадисларни тўғри тушунишнинг аҳамияти» ва «Мусулмон дунёсида ҳадис илмини ўрганишдаги метод ва ёндашувлар» мавзуларидан маъруза қилинди. Маҳорат дарсини Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжид имомлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари, Халқаро ислом академияси устоз ва магистрлари тинглашди....Read More
Юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда. Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида билдирилган фикр-мулоҳазаларни халқимиз, хусусан ёшларимизга етказиш мақсадида...Read More
Жорий йилнинг 15 январь куни Бош прокуратурада Бош прокурор раислигида Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2018 йилдаги “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5542-сонли Фармони ижроси юзасидан тақиқланган ташкилотлар...Read More