Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4436-сон, 04.09.2019 й.). Қарорга мувофиқ жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича соҳа учун масъул органларнинг мустаҳкам ва доимий ҳамкорлигини назарда тутувчи янги тизим жорий этилади. Дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, виждон эркинлиги кафолатлари бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўриш янги тизим доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланди....Read More
Шу йилнинг 7-11 сентябрь куни Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида 41 халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Мазкур мусобақа қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади: 1. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш билан бирга Қуръони карим сўзларининг маъноларини билиши. 2. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш. 3. Қуръони каримнинг 15 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш. 4. Қуръони...Read More
Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида келтирилган жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган. Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб...Read More