islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Виктор Алимасовнинг «Илмий унвон нимага керак?» мақоласини ўқиб… Мамлакатимизда таълим ва фан соҳалари, жумладан, олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими сифатини ва самарадорлигини ошириш юзасидан, айниқса, сўнгги йилларда ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони асосида 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги икки поғонали таълим тизимининг жорий қилиниши тарихий аҳамият касб этди. Мазкур фармон илмий изланишлар...
Read More
14 август куни muslim.uz сайтида “Доллар нархи ошдими?” номи мақола эълон қилинган эди. Унда АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати кўтарилиши юзасидан баъзи кишиларда пайдо бўлган хавотирли ҳолатларнинг муолажаси ва инсон ризқи Ҳақ таоло томонидан таъмин этилиши баён этилган. Ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифа ва канал юритувчилари томонидан ушбу мақоладаги фикрларни истеҳзо қилиш ҳолати учради. Сайтимиздаги мақолада инсон бошига келадиган ғам-ташвиш, мусибат у содир этган гуноҳ туфайли экани ояту ҳадислар асосида ёритилган. Бироқ ушбу мақолага айрим...
Read More
Арафа куни бомдод намози ўқилгандан бошлаб, то ташриқ кунларининг охирги куни қуёш ботгунга қадар ҳар фарз намоз кетидан такбири ташриқ айтилади. Бу суннат. Унинг кўриниши мана бундай: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллааҳил-ҳамд”. Ҳанафий мазҳабида ташриқ кунлари ҳайит кунидан кейинги уч кун ҳисобланади. Демак, такбири ташриқ арафа куни бомдод намозининг фарзидан сўнг айтиш бошланади ва ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозида охирги такбири ташриқ...
Read More
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 115-сонли “Усмон Мусҳафини талаб даражасида сақлашни таъминлаш тўғрисида”ги Қарорига ва 2019 йил 25 июндаги 01-07/44-7-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси”нинг Баённомасида кўрсатилган 1-2-бандларининг ижроси юзасидан “Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофагнинг ҳавони тозалаб, намликни бир меъёрда таъминлаб турувчи ускунасининг хизмат қилиш муддати тугагани туфайли 2019 йилнинг 5-6 август кунлари ушбу ускуна янгисига алмаштирилди. Алмаштириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари,...
Read More
Ёвуз ниятлилар ҳамма даврда бўлган. Улар қора ниятларини амалга ошириш учун ҳар қандай разилликдан тап тортишмаган ва мақсадларига эришиш йўлида нима қилиш лозим бўлса уни қилишган. Мана шундай бадниятларнинг ишларидан бири тарихда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини Андалусга ўғирлаб олиб кетмоқчи бўлган испан роҳибларининг уринишидир. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ «Ал Бидоя ван Ниҳоя»да ёзилишларича ўн чоғли кишидан таркиб топган испан роҳиблари мусулмонларнинг Пайғамбари жасадини Европага олиб кетиб, шу йўл билан...
Read More
1 1 203 1 204 1 205 1 206 1 207 1 554