islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Болаларимизга етказадиган энг катта зараримиз нима, биласизми? Уларга гапиришни тақиқлаш. Кўпчилик ота-оналар болаларининг кўп гапириши, кўп савол беришини «вайсақилик» дея тушуниб, бу одатга бетоқатлик қиладилар. Тан олишга мажбурмиз – бу «вайсақилик»ни ўзимиз пайдо қилдик. Агар бола «мияни қоқиб, қўлга бергудек» кўп гапираётган бўлса, бунинг сабаби оддий: унинг гапларини ҳеч ким етарли даражада тингламаяпти. Бола шўрлик бор-йўғи ўзини тинглашларини истаяпти, холос. Агар бола доимий равишда катталарнинг ишига аралашаётган бўлса, демак, у...
Read More
Ўзбек миллий дўпписини ғурур ила кийиб олган нуроний отахонлар… Оппоқ рўмолда, муборак юзларидан нур балқиб турган малаксиймо хожи оналар… Не-не умид ва ниятлар билан келиб, биринчи сафда ўтириб, ҳаяжонда, қўлларини кўтариб дуолар қилиб, энг яхшисини беришни сўраб, умид қилиб, фарзандларига омад тилаб, ҳаққига дуо қилган ҳолида ўтирибдилар… Сўзловчининг ҳар бир сўзига диққат ила эътибор бериб, қулоқ солиб, тинглаб, ҳўп бўлади, деб итоат ила ўтирибдилар. Бирор сўзини эътибордан четда қолдирмаяпдилар. Ана...
Read More
Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги юқоридаги саволларга Халқаро Пресс-клубда спикер сифатида қатнашаётган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди.  Ш.Миноваровнинг таъкидлашича, марказ 20 га яқин турдош марказ билан илмий алоқада бўлади. Шунингдек, марказнинг ўз ахборотномаси мавжуд бўлиб, у халқаро меъёрларга асосланади. Ислом цивилизация маркази Мисрнинг Ал-Азҳар университети билан ҳам онлайн тарзда илмий муҳокамалар олиб боради. Марказнинг ўз расмий сайти ташкил этилади. Сайт аввало араб тилида ва бошқа тилларда ҳам...
Read More
Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган Халқаро Пресс-клуб давом этмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер Х.Султонов ўз фикрларини билдирди: “Мамлакатимизда сўнгги йилларда китобхонликка жуда катта эътибор қаратилмоқда. Китоб, адабиёт нафақат ўз маданиятимизни бойитадиган, халқаро дипломатик муносабатларда ҳам таъсирчан восита эканлиги Президентимизнинг олиб бораётган сиёсати мисолида яққол англаш мумкин. Президентимиз ўтган икки ярим йиллик фаолиятлари давомида дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлганида ўша давлатларнинг раҳбарларига улуғ мутафаккирларимиз асарларини совға қилиш амалиётини йўлга...
Read More
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтида бугунги жума мавъизасининг мавзуси эълон қилинди. Порталда таъкидланишича, бугун юртимиз масжидларида “ИСРОФДАН САҚЛАНАЙЛИК!” мавзусида мавъиза қилинади. Муҳтарам жамоат! Барчамизга маълумки, Ислом динимиз мўътадил дин бўлиб, барча ишларда мўътадил йўлни тутишга буюради. Айни пайтда исрофдек оғир гуноҳдан қайтаради. Чунки, ҳар қандай ишда ҳаддан ошиш   исроф саналади ва у Ислом динининг мўътадилликка асосланган таълимотига зид келади. Исроф деб, шариат тилида бирор иш ҳаракатни бажаришда, сўз сўзлашда, молни сарф...
Read More
1 1 205 1 206 1 207 1 208 1 209 1 547