2-қисм Закотни фосиқ ва золимларга ҳам берса бўлади. Баъзилар закот беришда тақводор, намозхонларни танлаб беради. Аслида эса шариат фақир даражасидаги ҳар бир мусулмонни у фосиқ бўлсин ё солиҳ, барибир закотга ҳақдор деб белгилаган. Биз ана шу мезондан чиқишимиз мумкин эмас. Башир ибн Хасосиядан ривоят қилинди, у деди: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадик: «Эй Аллоҳнинг Расули, баъзи закот олувчи одамлар бизга зулм қилишади, уларнинг қилиғига яраша закотимиздан яширсак бўладими?» Расулуллоҳ...Read More
Амр ибн Шуъайб, отасидан, бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қўрқинчда ўқиладиган калималарни ўтгатар эдилар: «Аъузу бикалимаатиллаҳи ат-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибадиҳи ва мин ҳамазаатиш шайятийн. Ан яҳзурууни». Ибн Умар буларни болаларидан ақли кирганларига ўргатар, ақли кирмаганларига ёзиб илиб қўяр эди». Абу Довуд, Термизий, ал-Ҳоким ва Аҳмад ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, бандаларининг шарридан ва шайтонларнинг қалбга соладиган хатарларидан паноҳ...Read More
Закот бу бойларнинг зиммасига юкланган фақирларнинг ҳақларидир. Бу ҳақни Ислом шариати белгилаган. Уни бермасликка, бош тортишга мусулмонман деган одамнинг асло ҳаққи йўқ. Зеро, закот Исломнинг беш рукнидан биридир. Закот молини фақат Ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлар ўз диндошлари бўлмиш мусулмонларнинг фақирларига беради. Ғайри динларга закотдан бошқа ҳар қандай садақа бериш мумкин, лекин закот берилмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “мусулмонларнинг бойларидан олиб, фақирларига беришни” тайинлаганлар. Закотни маблағи ва бошқа...Read More
Ҳеч кимга сир эмас, бугун дунё иқтисодий саҳнасида ислом банклари фаолияти салмоқли иш олиб бормоқда. Нафақат шахсларнинг балки жамиятнинг фойдасига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатаётган ислом банклари кўп жиҳатлардан рибовий банклардан фарқ қилади. Аслида, уларнинг ривожланиш сири ҳам шунда. Зеро, рибовий фаолият юритадиган банклар охир-оқибат инқирозга юз тутади. Чунки шариат тарозисига тўғри келмаган ҳар қандай фаолият тури давомий бўлмайди. Ислом банклари фаолияти исломий ақидага боғлиқдир. Ҳалол ва харом қоидасига кўра ислом...Read More