Робиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институтида эълон қилинган Сентябрь ойи “Ислом тарихи ва сийрат фани” ойлиги доирасида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ҳамда Институт Ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда жумладан, А.Ғиёсов қаламига мансуб бир қанча асарлар — “Саҳиҳи Муслим шарҳи”, “Тиббун набавий”, “Ҳадис илми қоидалари”, “Ўкинма”, “Буюк ҳақиқат ёхуд фитрат қичқириғи”, “Анас ибн Молик”, “Муоз ибн Жабал”, “Ҳаловат ҳиссини...Read More
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида сентябрь ойи “Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги деб эълон қилингани муносабати билан “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.8–20 сентябрь кунлари талабалар ўртасида “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим ва тарбия усуллари” мавзусида мақола ёзиш мусобақаси бўлиб ўтди. Натижаларга кўра: • 1-ўрин: 402-гуруҳ талабаси Рихсибоев Азимжон Акромжон ўғли; • 2-ўрин: 304-гуруҳ талабаси Одилжонов Абдулазиз Озодбек ўғли; • 3-ўрин:...Read More
Сентябрь – “Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги доирасида Тошкент ислом институтида “Ҳидоят маёғи” номли маърифий сийрат мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа институтнинг 3-курс талабалари ўртасида ташкил этилди ва уни “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ташаббуси билан ўтказди. Тадбирнинг асосий мақсади – талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини юзага чиқариш, сийратга муҳаббат ва ҳурматни тарғиб қилиш ҳамда ёшларни маънавий тарбиялашдан иборат. Тадбирда ЎМИ Ички назорат бўлими етакчи мутахассиси Умиджон Ходжаев, ТИИ ректори Уйғун...Read More
Имoм Бухoрий нoмидаги Тошкент ислом институтида “Ислом энциклопедияси”нинг дастлабки 1–3 жилдлари тақдимоти ўтказилди. Ушбу муҳим маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси Ислом энциклопедияси бўлими мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, академик Нурислом Тўхлиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин Эшонқулов ҳамда Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири, фалсафа фанлари доктори (PhD) Маъмуржон Эркаев иштирок этдилар. Шунингдек, институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва ходимлар тадбирда фаол қатнашдилар. Энциклопедия – исломшуносликда улкан қадам Тадбирни институтнинг...Read More