islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Қуролли кучлар тарихи (ТАРИХИЙ ФОТОСУРАТЛАР БИЛАН)

Қуролли кучлар  –  ҳарбий ҳаракатлар (ҳужум ёки мудофаа) олиб бориш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан таъминланувчи қуролланган кишиларнинг уюшган бирлашмаси, сиёсий ҳокимиятнинг муҳим тармоғи ҳисобланади. Қуролли кучларнинг вужудга келиши жамиятнинг синфларга ажралиши ва давлат пайдо бўлиши билан боғлиқ. Қулдорлик давлатларининг қўшинлари, асосан, ҳарбий йўлбошчилар ёки шоҳларнинг дружиналаридан, эркин ҳалқ лашкарларидан иборат бўлган. Миср, Юнонистон, Рим ва бошқа давлатларда ҳарбий денгиз флоти тузилган. Мулкчилик муносабатлари ривожлана борган сари вассалликлар, лашкарлари Қуролли кучларнинг асосини ташкил этган. Ҳар бир мулкдор моҳир жангчи бўлиб, ўз қуролли отрядига эга бўлган. Кейинчалик Ғарбий Европада пиёда аскарлар аҳамиятини йўқотиб, оғир қуролланган отлиқ рицарлар асосий кучга айланган. Шарқда араблар, турклар, мўғуллар ва бошқаларнинг давлатларида Қуролли кучлар, асосан, оғир ва енгил қуролланган отлиқ аскарлардан иборат бўлган. XVIII аср охирида Eвропа давлатлари (Франсия ва бошқалар)да умумий ҳарбий хизмат мажбурияти жорий этилди. XIX аср охирларига келиб ривожланган давлатлар Қуролли кучлари сони кескин кўпайди. XX аср бошларида янги жанговар теҳника пайдо бўлди, транспортнинг ривожланиши кадр принсипи асосида тузилган армия ва ҳарбий денгиз флоти яратилишига олиб келди. Кейинчалик қуролланиш пойгаси авж олди ва йирик давлатлар қуролли кучлари жадал кўпая бошлади. Фан ва теҳниканинг энг янги ютукларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш кенг йўлга қўйилди. Янгича қўшин турлари вужудга келди. Иккинчи жаҳон уруши даврида Қуролли кучлар ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан ўсди. Қўшинлар механизациялаштирилди ва моторлаштирилди, артиллерия ва танклар сони ортди, реактив артиллерия ва баллистик ҳамда қанотли ракеталарнинг дастлабки намуналари пайдо бўлди. Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳарбий денгиз флоти ривожланди. Оператив бирлашмалар (қуруқликдаги қўшинларда — фронт ёки армиялар гуруҳи, ҳарбий-денгиз флотида — флот) вужудга келди. 1945 йил AҚШда, 1949 йил собиқ СССРда, кейинроқ Буюк Британия, Франсия ва Хитойда атом қуроли пайдо бўлди. Қуролли кучлар турларига қуйидагилар киради: қуруқликдаги қўшинлар, стратегик мақсаддаги ракета қўшинлари, мамлакатни ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш қўшинлари, ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳарбиий денгиз флоти. Қуролли кучлар турлари бўлинма, қисм, қўшилма, шунингдек, бирлашма (асосан, уруш даврида)ларга уюшган қўшин турлари ва махсус қўшинлардан ташкил топади. Қуролли кучларда ягона ташкилий тизим, шахсий таркибни ўқитиш ва тарбиялашнинг, командир кадрларни тайёрлашнинг, хизматни ўташнинг умумий тартиби мавжуд. Тараққий этган давлатларнинг замонавий Қуролли кучлари энг янги жанговар техника, шунингдек, ракета-ядро қуроли билан таъминланган бўлиб, юксак тайёргарликка, кенг жанговар имкониятларга эга бўлган. 1991 йил 31 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги Қонун ва 1991 йил 30 декабрда Минск шаҳрида ташкил топган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан имзоланган “Қуролли Кучлар ва чегара қўшинлари хусусидаги битим”га мувофиқ, шунингдек, собиқ иттифоқ идоралари томонидан умумий қўшинларнинг пул таъминоти тўхтатилганлигини инобатга олиб, 1992 йил 14 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Республика ҳудудида жойлашган бирлашма, қўшилма, ҳарбий қисм ва муассасалар, ҳарбий билим юртлари, корхона ва ташкилотлари ҳамда собиқ СССРнинг бошқа ҳарбий тузилмалари Ўзбекистон Республикаси тасарруфига ўтказилганлиги тўғрисида қарор қабул қилди. 1992 йилдан эътиборан республикамиз ҳудудидаги барча ҳарбий таълим муассасаларининг штат тузилмаси такомиллаштирила бошланди. Жумладан, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти, Самарқанд олий автомобил қўмондонлик муҳандислик билим юрти кўп тармоқли ўқув муассасаларига айланди. Бугун қуролли кучларимиз сафида “Миллий гвардия”, “Чегара қўшинлари”, “Ҳаво десанти қўшинлари”, “Ҳарбий ҳаво кучлари”, “Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари”, “Махсус қўшинлар” юртимиз тинчлиги ва...

ОЛИМГА ЭҲТИРОМ – ОЛАМГА ЭҲТИРОМ

Миллий маънавиятимиз қуёши ҳазрат Алишер Навоий бадиий-эстетик тафаккурнинг чўққиси ҳисобланган “Хамса” асарининг биринчи достони “Ҳайрату-л-аброр”да мана бундай ёзган эдилар: Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур, Балки нишони анга иймон эрур. Дарҳақиқат, кўпминг йиллик тарихимиз наинки шахс камолоти, балки жамият тараққиётининг ҳам асосларидан бири иймон-эътиқод эканидан далолат беради. Сўнгги йиллар давомида мамлакатимизда шахсан муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида диний-маърифий соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани сабаби ҳам шунда. Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси каби маърифат масканлари ташкил этилгани, олий диний таълим берувчи муассасалар сони кўпайиб, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ва Самарқандда Ҳадис олий мактаби иш бошлагани, калом, тасаввуф, фиқҳ, тафсир сингари исломий илмларни ўрганадиган илмий мактаблар очилгани бу борадаги ислоҳотлар кўлами нечоғлик катта миқёсга кўтарилганини кўрсатади. “Вақф” жамғармаси фаолиятининг йўлга қўйилиши диний-маърифий соҳа ривожида беқиёс аҳамиятга эга бўлди. Мамлакатимиздан ҳаж ибодатига борадиганлар сони тобора ошиб бораётгани, умра зиёратига бориш имконияти қувонарли даражада кенгайгани… Бу соҳада амалга оширилаётган, аҳамияти беҳад катта бўлган ишларни санаб адоғига етиш қийин. Куни кеча халқимиз яқин тарихимизда кузатилмаган бир хушхабарнинг гувоҳи бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий давлатимиз раҳбари Фармонига кўра “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди. Ҳақиқатан, диний соҳа раҳбарининг давлат мукофоти билан тақдирланиши мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги юксалиш босқичига кўтарилаётгани исботидир. “Темур тузуклари”да ҳазрат Соҳибқирон Амир Темур мана бундай ёзган эди: “…саййидлар, уламо, машойих, оқилу донолар, муҳаддислар, тарихчиларни сара, эътиборли одамлар ҳисоблаб, иззату ҳурматларини ўрнига қўйдим”. Жамиятда исломий маърифатни юксалтириш ишига катта ҳисса қўшиб келаётган муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандийга кўрсатилган юксак эътибор бугунги кунда мамлакатимизда буюк Соҳибқирон Амир Темур бошқаруви анъаналари муносиб даражада давом эттирилаётгани исботидир. Зеро, олимларга кўрсатилган эҳтиром Ватан ва миллат, маърифат ва диёнат ривожига кўрсатилган эҳтиромдир. Муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари нафақат юртимиз ва Марказий Осиё минтақасида, балки дунё миқёсида эътироф этилган уламолардан бири, Ислом олами уюшмаси таъсис мажлиси ҳамда Бутунжаҳон уламолар кенгаши аъзосидир. “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатидан муносиб ўрин эгаллагани Ўзбекистон халқи учун ифтихор саналади. Муфтий ҳазрат қаламига мансуб “Тафсири Ирфон” туфайли она юртимиздан етишиб чиққан улуғ муфассирлар адади яна биттага кўпайди. “Имом Бухорий – муҳаддислар султони”, “Оилада фарзанд тарбияси” каби сара асарлари жамият маънавиятини юксалтириш ишига қўшилган муносиб ҳисса дейилса, муболаға бўлмас. Муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратларига мустаҳкам соғлик, жамият маънавиятини юксалтириш, диний-миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришдек эзгу ва савобли фаолиятларида ғайрат-шижоат ҳамда янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз. Нурбой ЖАББОРОВ, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессори, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори 698

«Агар Ватан севгиси бўлмаганда, юртлар хароб бўларди»

Дарҳақиқат, инсон зоти борки турли мезон ва ўлчовлар орқали ҳар бир нарсанинг қийматини баҳолайди. Ана шундай буюк ўлчовлардан бири, яъни, ҳақиқий одамийликни белигиловчи буюк мезон – бу Ватанга муҳаббат туйғуси ва унга садоқат ҳисобланади. Зеро, улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг авлодидан бўлган аллома Масъудий қуйидагиларни айтади: “Инсонни оқил ва ҳидоятда эканлигининг аломатларидан бири унинг ўзи туғилиб ўсган жойига нисбатан эзгулик қилишга интилиб, яшаб турган жойига нисбатан оқибатли бўлишидадир”. Олимлар: “Инсонийлик ва аҳдга вафонинг аломатларига қуйидагилар киради; дўстларига меҳрли бўлиши, Ватанига муҳаббатли бўлиши, ўтган хатоларига пушаймон бўлиб, келажак учун ҳозирлик кўриши”, деб айтишган. Ҳақиқатан ҳам бир ўйлаб кўрадиган бўлсак, инсон ўз уйи, оиласи, ота-онаси, маҳалласига нисбатан муҳаббатли, садоқатли бўлмас экан ундан қандай қилиб бошқа бир шахс ё жамиятга яхшиликни кутиш мумкин. Демак,  Ватанга содиқ бўлиш керак. Содиқ бўлиш эса Ватанга вафо қилиш, унинг моддий ва маънавий мулкини асраб-авайлаб, хиёнат қилмасликдир. Албатта, ер юзидаги одамзот борки, Аллоҳ томонидан тақсимланган ризққа рози бўлганлари ё ношукурлик қилганлари бор. Лекин, шундай бир тақсимот борки, барча унга бирдек рози бўлади бу ҳам бўлса она Ватандир. Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу бу ҳақида: “Инсониятни Ватанидан кўра ризқ тақсимотида рози бўладиган бирор неъмат йўқ”, деб айтганлар. Энди табиий ҳолатда Ватан нима билан обод бўлади? деган бир савол пайдо бўлади. Бунга ҳакимларимиз: “Аллоҳ диёрларни уни севиш билан обод қилади”, деб жавоб беришган.  Бу оддий бир ҳақиқатни англаб етганлар ва етмаганлар бор. Оддий мисол билан тушунтирсак. Мажнун Лайли учун ҳамма нарсага тайёр бўлади, борини беради. Энди Ватан эса сизу бизнинг ота-онамиздан, ёрга бўлган севгимизданда устун туради. Ўз даврининг улуғларидан бўлган, ақл-заковатда унча бунча эркакларни ҳам ортда қолдирадиган саҳобия Ҳинд розияллоҳу анҳо бир гапида: “Юртингнинг ҳурмати, ота-онанинг ҳурмати каби. (Ота-онангни қандай ҳурмат қилсанг, юртингни бунданда зиёда ҳурмат қилгин.). Зеро, сен улар туфайли озуқаланган бўлсанг. Улар ушбу диёрдан озуқалангандир.”, деб айтиб ўтган. Жумаладан Имом Муҳаммад  Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: “Ватаннинг ҳам ҳақлари бўлади. Уларнинг биринчиси шу Ватанда яшаганда тинч-хотиржам, шукрона қилиб яшаш ҳаққидир. Шунингдек, Ватандан кетганда уни соғиниш, Ватан камситилганда ғазабланиш, Ватанга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қилиш ҳам Ватаннинг шу юртда туғилиб-ўсганлар зиммасидаги ҳаққидир. Шу жаннатмакон Ватанда яшаяпмизми, унда тинч-тотувлик билан яшайлик, бунга шукрона қилайлик, илм излабми, тижорат мақсадидами, Ватандан сафар қилдикми, уни соғинайлик”. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам: «Агар Ватан севгиси бўлмаганда, юртлар хароб бўларди», деганлар.  Юртни уни севганлар обод қилади, уни Ватан деб билганлар ҳимоя қилади. Энди эса бизнинг йўлбошчимиз ва башариятнинг энг аълоси бўлган зотнинг ҳаётига бир назар ташласак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий нозил бўлганда Хадича онамиз розияллоҳу анҳо у зотни Варақа ибн Навфалнинг олдига олиб борганлар. Кексайиб, кўзлари ожиз бўлиб қолган бу инсон Таврот, Инжилдан хабардор, охирзамон пайғамбарининг аломатларини биладиган, у зотнинг келишини кутиб юрган зийрак, заковатли зот эди. Варақа ибн Навфал Пайғамбар алайҳиссаломни гапларини эшитиб, «Қавмингиз сизни ёлғончига чиқаради, сизга азият беради, туғилиб-ўсган юртингиздан чиқариб юборишади», дейди. Олимлар ушбу ҳолатни Ватанга муҳаббатнинг ҳақлигига, Ватандан ажралишнинг машаққат эканлигига далил қилиб, шундай дейдилар: «Варақа ибн Навфал сизни ёлғончига чиқаришади деганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни индамай эшитиб ўтирдилар, сизга азият беришади деганида эшитиб ўтирдилар. Аммо «Сизни юртингиздан қувиб чиқарадилар» деганида у зот тўлқинланиб...

ЮКСАК ЭҲТИРОМ, ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ РАМЗИ

Бугунги кун давр талаби барча соҳалар каби диний соҳа вакиллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифа ва талабларни қўймоқда. Юртимизда сўнги йилларда ислом дини равнақи йўлида улкан ишларни амалга оширилмоқда, миллий-диний қадриятларимизга янада эътибор қаратилиб, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маърифий асарларини ўрганиш мақсадида кенг имкониятлар яратилиб берилмоқда. Юртимиз ёшларимиз замон талабига жавоб берадиган диний ва дунёвий таълим олишлари учун юртимиздаги диний таълим тизими жадал ривожланиб, мутлақ янги босқичга кўтарилди. Ушбу тизим нафақат қўшни мамлакатлар, балки, кўпгина хорижий давлатлар учун ҳам ўзига хос тажриба намунасига айланди. Жумладан, Ўзбекистонда ягона бўлиб турган Тошкент ислом институт сафига яна иккита олий диний таълим муассасаси Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактаби ташкил этилиши қувончимизга қувонч қўшди. Бу орқали Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, исломий билимларнинг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган улуғ аллома ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, диний соҳада илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш ҳамда ислом динининг эзгу умуминсоний ғояларини халқимиз, айниқса, ёш авлодга етказиш мақсадлари қўйилган. Шунингдек, мамлакатимиз фуқаролари муқаддас ҳаж ва умра зиёратларини адо этишлари учун шарт-шароитлар янада яхшиланди. Жумладан, умра зиёратига борувчилар учун чеклов (квота) олиб ташланди, ҳаж зиёратига борувчилар сони эса 5 мингдан 7 минг 200 нафаргача оширилди. Юқоридаги ислоҳотларга ҳамоҳанг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг 70 йиллик таваллуд айёми билан самимий табриклаб, муфтий ҳазратларининг мамлакатимизда Ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳияти ва эзгу ғояларини, улуғ аллома ва мутафаккирларимизнинг бебаҳо илмий меросини тадқиқ этиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, бағрикенглик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолиятининг юксак эътирофи рамзи сифатида унга “Эл-юрт ҳурмати” орденини билан тақдирладилар. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан топширилган ушбу мукофот нафақат муфтий ҳазратларига берилган мукофот балки бу ҳалқимизга ислом маърифатини етказишда хизмат қилиб турган диний соҳа вакилларига кўрсатилаётган улкан эътибори ва эҳтироми деб тушунишимиз лозим. Эътиборли жиҳати, Президентимиз томонидан бу йилги дастлабки давлат мукофоти динимиз фидойисига топширилди. Ушбу эътироф сўнги уч йил давомида ислом динига, диний соҳа вакилларига қаратилаётган улкан эътиборнинг энг юксак чўққиси бўлди десак, муболаға қилмаган бўламиз. Ж.Акрамов Ҳадис илми мактаби Ўқув-услубий бўлим бошлиғи 1 154

Ажралиш сабаблари ва уларнинг ечимлари (учинчи мақола)

3. Ёш оилага ота-оналарнинг аралашуви. Қадимдан мусулмон халқларида, жумладан, бизнинг халқимизда оиланинг катталари, ота-оналар ёш оилаларнинг мустаҳкамлиги гаров бўлиб келганлар. Ҳалқимизда “жанжалсиз уй йўқ” дейилади, келин-куёвлар ёш ва ҳаётий тажрибаси камлиги сабаб келиша олмай қолсалар, уларни яраштиришни ўз бурчлари деб билганлар. Ҳар бир ота-она фарзандларига насиҳат қилган ва оилаларнинг мустаҳкамлигига ҳисса қўшган. Гоҳо қаттиқроқ гапириб, гоҳ мулойимлик қилиб, ҳикмат биланиш тутганлар. Бизнинг ҳалқимизда “фалончининг қизи уйига аразлаб келибди”, “фалончининг келини уйига кетиб қолибди” деган гапнинг оиладан ташқарига чиқиши шу оила учун ор ва уят бўлган, ҳатто бундай ҳолатларда ота-оналар “сенинг унинг ўша ер, сен бизникидан кетгансан, яна шундай қилсанг сендан норози бўламан”-деб, ҳаётда сабрлик бўлишга буюриб, қайтариб олиб бориб қўйишган. Шунингдек “фалончининг ўғли келини билан уришиб қолган экан, “агар келинни яна бир марта хафа қиладиган бўлсанг, фалон қиламан”-деб, ўғлини роса уришганлар. Хуллас, икки тарафнинг катталари нима қилиб бўлса ҳам оила мустаҳкамлигининг қайғусини қилар эдилар. Ҳозир эса, гоҳида бунинг акси бўлган ҳолатларга гувоҳ бўлиб қоламиз. Ота-оналар, айниқса қайноналар келин-куёв ўртасини бузган, ўзаро қудачилик муносабатларида мусулмон одоб-аҳлоқи, ўзаро гўзал хулқ, одамгарчилик, бағрикенглик ўрнига моддият биринчи ўринга чиққан, дунё матолари қудачиликдаги бош меъзонга айланган. Бу борада ақл бовар қилмайдиган ишларни кўриб, гапларини эшитиб ёқа ушлайсиз. Баъзи оналар ўғлига “хотинингни талоқ қилмасанг сени оқ қиламан” деб, фарзандини талоқ қилишга мажбурлаб, у ноиложликдан талоқ қилиб қанчадан-қанча янги оилалар бузилиб кетяпти. Бу ҳолатларнинг келиб чиқишига ота-оналарнинг инсофсизлиги, уларнинг шариатни билмасликлари, унга амал қилишни хаёлларига ҳам келтирмсликлари ва энг ёмони, гарчи кофир бўлсада дунё ишларида қабул бўладиган мазлумнинг дуосидан қўрқмасликлари сабаб бўлмоқда. Бундай кимсалар боласи ўз жуфти ҳалоли билан саодатли умр кечираётганини етарли ҳисобламайдилар. Улар бир-бирларига эмас, бизга ёқишлари керак деган фикрдалар. Баъзи оналар “агар аёлингдан ажрамасанг сени оқ қиламан, берган оқ сутимга розимасман, сендек болам йўқ” каби таҳдид қилиб, бечора фарзанд икки ўт орасида қолади. Бир тарафда катта қилган ота-онаси, бошқа тарафда умид билан бир ёстиққа бош қўйган умр йўлдоши. Охири Аллоҳнинг олдида гуноҳкор бўлиб қолмасликка қасд қилиб, дийний ечим қидиришга қарор қилади. Аллоҳнинг амрига диний таълимотига кўра ота-онанинг ҳаққи жуда ҳам улуғ, ота-онанинг ҳаққини қўлдан келганча адо этишга ҳаракат қилади. Ундан ташқари бу ҳолатда эрлар ўз аёлини талоқ қилишга шошмаслклари лозим. Дунёдаги барча махлуқотларга оид нарсаларнинг чегараси бўлган каби, ота-она ҳаққининг ҳам чегараси бор, чунки мазҳабимизнинг фиқҳий қиодаларидан бири: لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقْ Яъни: Холиқ(Аллоҳ)га маъсият бўлган ишларда махлуқ(Аллоҳдан бошқа)ларга итоъат йўқдур. БанданингАллоҳнинг амрига зид бўлган хоҳиши рад қилинади. Аллоҳга маъсият бўладиган нарсада махлуққа итоат қилинмайди. Бугунги кунда кўпгина аҳли илм домлаларимизга оилавий муаммо билан савол сўраб келган шахсларнинг аксарият қисми ўз жуфти ҳалоли билан яхши муносабатда бўлса ҳам, ота-онасининг зўрлаши сабабли оила бузилаётганидан шикоят қилишади. Яқин замонда вафот этган, забардаст олимларидан Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ўз фаолиятлари давомида, узоқ йиллар оилавий ажрим масалаларидан ўттиз минга яқинини кўриб чиқишга тўғри келганини ва бу борада у кишида катта тажриба ҳосил бўлганини айтиб, “оилавий ажралишларнинг тўрттадан учтаси учинчи томоннинг аралашуви сабабдур, мен тажрийбамдан келиб чиқиб қатъий ишонч билан айта оламанки, агар эр-хотин орасига ҳеч-ким аралашмасалар ўзлари келишиб оладилар”-дейдилар. Ислом таълимотида иложи борича оилани мустаҳкамлашга ҳаракат қилинади. Бошқа бировнинг-гарчи улар ота-она бўлса ҳам-хоҳишига биноан оилани бузишга рухсат...
1 117 118 119 120 121 234