islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Уялмаган кишидан нима кутасиз?

Бугунги кунда ёшларимиз жамиятимизда белгиланган одоб-ахлоқ, этика-эстетика қоидаларига қай даражада амал қилмоқда, шарм-ҳаё каби юксак ахлоқий фазилатларнинг қадр-қимматини тўла англаб етяптими, деган ҳақли саволлар туғилиши табиий. Ёши улуғ инсонлар билан суҳбатда бўлсангиз гап ўзани бурилиб, ёшларнинг юриш-туриши, одоб-ахлоқига бориб тақалади. Нуроний отахонларнинг хотираларини тинглаб, бир кишининг 50–60 йиллик умри давомида жамият ҳаёти, одамлар қиёфаси шунчалик тез ўзгариб кетишидан ҳайратга тушасиз, ёшлар тарбияси ҳақида куйиниб гапиришлари маъносини тушунгандек бўласиз. Айни даврда бутун дунёда содир бўлаётган миллий маънавиятимизга зид турли ҳодисалар жамиятимиз ҳаётига бевосита “оммавий маданият” кўринишида кириб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Буни айрим ёшларнинг ўзини тутиши, муомаласи, кийинишида ҳам яққол сезиш мумкин. Мазкур масалалар, хусусан, ҳаё фазилатининг динимизда тутган ўрни, ҳаёга доир шариат кўрсатмалари ҳақида кенгроқ тушунча бериш мақсадида устоз ва мутахассисларга мурожаат қилдик: – Киши вужудида ўзгалар қараши ҳаром қилинган жойларни, хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, бошқалар ҳузурида очиш, номаҳрамларга кўрсатиш ҳалол эмас, – дейди Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз МАНСУР. – Эркакларда тананинг киндикдан тизза остигача бўлган қисми, муслима аёлнинг эса икки кафти, оёқ тўпиғининг пастки қисми (қадами) ва юзидан бошқа бутун бадани аврат ҳисобланади. Сочининг гажаги ҳам. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир диннинг хулқи бўлади. Исломнинг хулқи эса ҳаёдир”, дедилар (Ибн Можа ривояти). Намозхон киши авратларини қалинроқ кийим билан бекитиши шарт. Агар кийим баданнинг ранги яққол билинадиган даражада бўлса, у билан намоз ўқиш жоиз эмас. Аврат аъзонинг тўртдан бирининг узрсиз очилиб қолиши намозни бузади. Агар аъзо намоз ичида очилиб кетса, дарҳол уни бекитиб, намозини давом эттириши мумкин. Намозда авратнинг бекитилиши талаб қилинганидек, намоздан ташқарида ҳам уят ўринларни ёпиб юриш лозим. Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитобан бундай дейилади: “Эй Пайғамбар!Хотинларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг хотинларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ташлаб олсинлар! Мана шу уларнинг (ким эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Аҳзоб сураси, 59-оят). Одамлардан ҳаё қилиш уят аъзолар – аврат жойларини бекитиш, бегона кўзлардан яшириш билан бирга, кишиларга тили, қўли билан озор бермаслик ҳам тушунилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳдан чин ҳаё қилингизлар!” Шунда саҳобалар, “Бизларнинг чин ҳаё қилишимиз қандай бўлади?”, дейишди. У зот айтдиларки, “Кимки бошини ва ундаги кўз, қулоқ ва бурнини, қорни ва бошқа аъзоларини турли ҳаром ишлардан сақласа ва бу дунё зийнатига ортиқча берилмай, ўлим ва қабр азобини эсидан чиқармай юрса, ўша киши Аллоҳ таолодан чин ҳаё қилган бўлади”, дедилар. Улуғ саҳобийлардан Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу масжидга бораётса, одамлар намоздан чиқиб келишаётган эди. Шунда у киши бир четга чиқиб, одамларга йўл берди. У зотдан нега ундай қилдингиз, деб сўраганларида: “Одамлардан уялмаган кишидан ҳар қандай ёмонликни кутса бўлади”, деб жавоб берди. Ҳаё – ҳеч ким кўрмайдиган жойда ҳам ўзини ноўрин ҳаракатлардан тийишни тақозо этади. Ҳакимлар: “Ўзидан ўзи уялиш бошқалардан уялишдан кўра кўпроқ бўлмоғи лозим”, деганлар. Уламолардан бири эса: “Кимки очиқ-ойдинда қилиш уят бўлган ишни хилватда қилса, у ўзини нафси олдида қадрсиз қилибди”, дейди. Инсон кўнглига келганини ҳаёсизларча қилиб кетавериши ҳайвоний сифат саналади. Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу: “Кимки ҳаё кийимини кийса, бошқаларнинг айбини кўрмайдиган бўлиб қолади”, дейди. Ҳаёли инсон, биринчи навбатда, ўзининг юриш-туриши, гап-сўзига эътибор бериб, бошқалардан айб қидирмайди, бировнинг устидан кулиш ёки...

Муртазо аз-Забидий: Ашъарий ва мотуридийлар аҳли суннат ва жамоатдандир!

Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ номи билан шуҳрат қозонган аллома Абулфайз Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурраззоқ ал-Ҳусайний аз-Забидий (1145-1205 ҳ./1732-1790 м.) раҳимаҳуллоҳ таниқли тилшунос, муаррих ва ҳадисшунос олим ҳисобланади. Ҳиндда туғилган, Яманда ўсган, Мисрда яшаган. Унинг ўз давридаги шуҳрати шу даражага етганки, “Кимки Муртазо аз-Забидийни зиёрат қилиб, дуосини олмасдан ҳажга борса, ҳажи мукаммал бўлмайди”, дейишган. У зот Мисрда вафот қилганлар. Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳнинг 50 дан ортиқ муҳим асарлари мавжуд. Луғатга оид “Тож ал-арус” асари ўн жилдни ташкил қилади. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг “Эҳё ал-улум ад-дин” асарига битган шарҳи “Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин” деб аталган бўлиб, у ҳам 10 жилд қилиб нашр қилинган. Ҳанафий мазҳабининг далилларига бағишланган икки жилдли асари “Уқуд ал-жавоҳир ал-мунифа фий адиллати мазҳаби ал-Имом Аби Ҳанифа” деб аталган. Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ “Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин” асарида аҳли суннат ва жамоат деганда айнан ашъарийлик ва мотуридийлик тушунилишини бу тариқа таъкидлаганлар: إذا أطلق أهل السنة و الجماعة فالمراد بهم الأشاعرة و الماتريدية “Қачон аҳли суннат ва жамоат дейилса, улардан мурод ашъарийлар ва мотуридийлардир!” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 6). Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг бидъатчи эмасликларини, уларнинг йўллари салафи солиҳларнинг йўлларига мувофиқ экани зикр қилинган: و ليعلم أنّ كلّاً من الإمامين أبى الحسن و أبى منصور رضى الله عنهما و جزاهما عن الإسلام خيرا لم يبدعا من عندهما رأيا و لم يشتقا مذهبا إنما هما مقرران لمذاهب السلف مناضلان عما كانت عليه أصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلم و ناظر كلّ منهما ذوى البدع و الضلالات حتى انقطعوا و ولوا منهزمين “Билинсинки, ҳар икки нафар имом Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ – ислом динидан бу икки зот мукофатлансин – ҳеч бирлари бирор бир фикрни бидъат қилиб айтмаганлар, ўзларича бирор бир янги мазҳаб ҳам тузмаганлар. Бу икки зот ўтган салафи солиҳларининг мазҳабида мустаҳкамдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари юрган йўлда юргувчидирлар. Бу икки зотнинг ҳар бири бидъатчилар ва адашганлар билан мунозара қилганлар. Ҳатто бидъат аҳли ва залолатга кетганларнинг йўлларини кесиб ташлаганлар ва орқасига қарамай қочишларига мажбур қилганлар” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 7). Бошқа бир ўринда Муртазо аз-Забидий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: و المراد بأهل السنة هم الفرق الأربعة المحدثون و الصوفية و الأشاعرة و الماتريدية “Аҳли суннадан мурод тўрт мазҳабга эргашганлар, муҳаддислар, сўфийлар, ашъарийлар ва мотуридийлардир!” (Муртазо аз-Забидий. Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин. 2-жилд. – Б. 86). Хуллас, бугунги кунда аҳли суннат ва жамоат деганда анъанавий тўрт мазҳаб – ҳанафийлик, моликийлик, шофеъийлик, ҳанбалийликка сидқидилдан амал қилувчилар, эътиқодда эса айнан ашъарийлик ва мотуридийликка ишонувчилар тушунилади. Бундан бошқа йўл бидъат ва залолатдир! Ашъарийлик ва мотуридийликни аҳли суннат ва жамоатдан оғишган деб сафсата сотишнинг ўзи жуда катта адашувдир. Минг йиллик мусулмонлар ҳаққи-ҳурмати, биз асрлар давомида ашъарий ва мотуридий бўлиб келган мусулмонлар юрган йўлдан, бутун ислом оламига устоз бўлган аллома бобокалонларимиз эргашган ашъарийлик ва мотуридийлик эътиқодий таълимотидан четлашмаслигимиз керак. Парвардигори олам бизни ҳанафий ва мотуридий ҳамда нақшбандий қилиб қўйганига беҳад шукрлар айтамиз ҳамда бизни бу йўлдан айирмаслигини сўраймиз! Аллоҳ адашганларга инсоф-у тавфиқ берсин! Ҳамидуллоҳ Беруний 936

ЎСМИР ҚИЗГА НИМА КЕРАК?

Кечга томон телефон жиринглади. Жияним экан. Жавоб бердим. У мендан қизлар учун алоҳида таълим-тарбия, шарқона одоблар ва диний қадриятлар ўргатиладиган бирор маскан бор ёки йўқлигини сўраб қолди. 13 ёшли синглисининг тарбиясидан қаттиқ ташвишда экани, асабийлашгани овозидан сезилиб турарди. Уларнинг оиласини яқиндан билганим учун масалага бошқача ёндашдим: – Тўғри, қизлар учун диний-таълим бериладиган билим юртлари бор, албатта. Лекин ўқув маскани ўзгаргани билан уйдаги муҳит ўзгармаса, нечоғлик фойда берар экан?.. – Ўзиз биласиз, биз акасимиз. Ишдамиз, оила боқамиз. – Мен айтмоқчи бўлган нарса, қизга кўчадан таълим-тарбия берилса, аммо уйдагилар уни назорат қилмаса, у билан шуғулланмаса, илми, ибодатлари учун кўмак бермаса, ўзлари акс ўрнак кўрсатиб турса, фақат мадраса ёки маъҳадга юбориб қўйгани билан иш битмайди-да! Сен кўзлаган мақсадга ета олмайсан. Кўриниши, зоҳири чиройли кўринсада, асли, ботини ўзгармай қолаверади. Синглинг – ўсмир ёшида, у билан яқин бўлиш, дўстлашиш, унинг муаммоларини ўрганиш керак. – Мени биласиз опа, қаттиққўлман, аяб ўтирмайман. Қизларга ортиқча “юмшоқ супурги”лик қилмайман. Ҳатто, хотинимга ҳам. Борим шу! – Тўғри, “боринг шу”дир, лекин айнан мана шу қўрс ва қаттиқ феълинг учун ҳам синглинг сендан узоқда. Дўстлари – оила аъзолари эмас. Уларни ким эканлигига назар сол. Дарслардан қочиб юрадиган йигит-қизлар, “севишганлар” ва яна ёмон одатларга ўрганган ўсмир ёшлар. Сен уни койиб бераверсанг, ҳар битта қадами учун жазолайверсанг, қатъий ва кескир чора кўраверсанг, у албатта, уйдан безиб кўчадан “меҳр” қидиради. Сендан қўрққани учун “одобли” бўлиб кўринади, лекин ўз одатларини тарк қилмайди. – Телефонини кўриб қолдим… “смс”ларини ўқиб фиғоним чиқиб кетяпти, аҳмоқ қиз! Ўғил бола бўлганида аямай савалар эдим, қиз болада бу… – Қарагин-да, дин инсонларни қўполлик билан насиҳат қилишга чақирмаган, аксинча юмшоқлик ва мулойимлик катта самара берган. Яхшиси сен у билан дўстлаш. – Дўстлаш?! – Ҳа, дўстлаш. Дўсти бўлсанг, сирларини, ичидаги дардини айтади, шунда секин-аста касалликларини, ёмон одатларини билиб, бартараф қилиб бораверасан. Дўстлашиши учун сенга ишони керак, сендан меҳр, шафқат, яхшилик ва илиқлик кўриши керак. Бунинг учун машинангда бирор ерга олиб бор, кўнглига қўл сол, уни эшит. Кўп суҳбат қур. Ҳар хил маазуларда гаплаш. Уни ўрган. Ёқтирган нарсаларини, ширинликларини олиб бер. Мени акамни биласан-а? Қанчалар меҳрибон, ғамхўр ва биз ука-сингиллари учун ўта жонкуяр. Мен ҳатто опам, синглим йўқ деб хафа бўлмайман. Опадан кўра яқин. Сингилдан кўра ҳожатбарор. Бу менинг яхшилигим учун эмас, бу ўзининг яхши инсон, намунали ака эканидан дарак. Сен ҳам мана шунақа ака бўла оласан. Фақат анча сабр, машаққат ва ҳафсала керак бўлади. Сенга ишончи орта боргач, ҳурматинг кучаяди. Натижада гапларингни қабул қила бошлайди. Астойдил куюкаётганингни тушуниб етади. Ўзи ҳам ислоҳ томон юра бошлайди. Кейин сен сўраётган диний тарбия ҳам, оддий насиҳат ҳам кор қилади. Кўриниши диндор ва тарбияли қизга ўхшаса-ю, қалби, одатлари ўша-ўша бўлиб қолаверса, чиройли расмдан фарқи қолмайди… – Ҳа… Лекин ҳамма нарсаси бор. Ўзимизга тўқмиз… Яна нима керак бу беақлга? – Унга моддий таскин керак эмас, яқинларининг меҳри керак… Тушуняпсанми, гапларимни мағзига етиб боролдингми?! – Опа-а-а, ахир тўрт йил институтда ўқиганман мен ҳам! Тушуняпман. – Ўн йил ўқиса ҳам, одам бефаросат, фаҳмсиз бўлиши, ҳикматсиз, тадбирсиз ўйламай-нетмай иш қилавериши мумкин жиян. – Мен ҳам фаросатли ва фаҳмли йигитман. Мана катта рўзғорни эплаб, ҳаммани тадбирини қилиб юрибман. Шартнома пули борми, боғча пулими,...

Мотуридий ақидасида имон масаласи

Маълумки, аҳли сунна валжамоа ақидасида асосий иккита мазҳаб мавжуд бўлиб, улар мотуридия ва ашъария мазҳабларидир. Бу икки мазҳабнинг орасида унчалик катта бўлмаган, жузъий тафовутлар мавжуд бўлиб, мана шу тафовутлардан бири мўминнинг имони зиёда ва ноқис бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақидаги масаладир. Бу масала устида ҳар икки мазҳаб уламолари узоқ баҳс ва мунозаралар олиб боришган. Ашъарийлар имон зиёда ва ноқис бўлишликни қабул қилади, десалар, мотуридийлар эса, имон зиёда ҳам бўлмайди, ноқис ҳам бўлмайди, балки тоат ибодатлар билан унинг нури ва қуввати зиёда бўлади, гуноҳ ва маъсиятлар билан унинг нури хира тортиб, заифлашиб боради, дейдилар. Ҳар икки мазҳаб уламолари ҳам ўзларининг фикрларига Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар с.а.в.нинг ҳадисларидан далиллар келтирадилар. Масалан, Қуръони каримдаги қуйидаги оятни ҳар икки мазҳаб уламолари ўзларича таъвил қилишган: إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آَيَاتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانًا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ яъни: “Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча  ишларида) таваккул қиладиган кишилардир”. (Анфол сураси, 2-оят). Бу мавзудаги тортишувнинг хулосаси, охир оқибатда ўртадаги тафовут жуда ҳам катта эмас, балки фақатгина лафзларда ҳар хил талқин қилиниши эканлиги билан якун топади. Имоннинг зиёда ва ноқис бўлиши ёки бўлмаслиги масаласининг пайдо бўлиши аслида имонга берилган таърифга бориб тақалади. Бошқача қилиб айтганда, имомнинг рукни нечта эканлиги борасидаги ихтилоф натижасида юқоридаги масала келиб чиққан. Ашъарий мазҳаби бўйича имоннинг рукни учта, қалб билан тасдиқлаш, тилда иқрор этиш ва амал қилишдир. Бизнинг мотуридия ақидамиз бўйича имоннинг рукни иккита, тасдиқ ва иқрор. Аммо, амаллар имоннинг таркибига кирмайди. Айнан мана шу масала жуда ҳам кўп низоларга сабаб бўлган. Яъни, амалларни имоннинг таркибига киради дейиш билан, амал қилмаган кишини имонсиз дейиш келиб чиқади. Аммо, ҳар икки мазҳабда ҳам кабира гуноҳ қилган кишини имонсиз, ёки кофир дейиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Шу ҳижатдан бу масалада ҳам мазҳаблар ўртасидаги тортишув лафзий эканлиги шу билан аён бўлади. Энди имоннинг зиёда ва ноқис бўлиш ёки бўлмаслиги масаласига қайтадиган бўлсак, юқорида айтиб ўтганимиздек, бизнинг мотуридия ақидамизга кўра имом зиёда ҳам бўлмайди, ноқис ҳам бўлмайди. Балки, унинг нури зиёда ва ноқис бўлиб туради. Бу хусусда “Ал-фиқҳул акбар” китобида шундай дейилган: الايمان هو الاقرار و التصديق. و ايمان اهل السماء و الارض لا يزيد و لا ينقص من جهة المؤمن به و يزيد و ينقص من جهة اليقين و التصديق. و المؤمنون مستوون في الايمان و التوحيد متفاضلون في الاعمال. яъни: Имон – бу иқрор ва тасдиқдан иборатдир. Осмонлару Ер аҳлининг имонлари имон келтирилмиш нарсалар жиҳатидан кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам. Аммо ишонч ва тасдиқ жиҳатидан озайиб-кўпайиб туради. Мўминлар имонда, тавҳидда, ўзаро тенгдирлар, аммо амалда бир-бирларидан ортиқ-камдирлар. Бу масала “Ақоиди насафия”да шундай баён қилинган: الايمان هو التصديق بما جاء به من عند الله و الاقرار به. و اما الاعمال فهي تتزايد في نفسها. و الايمان لا يزيد و لا ينقص. яъни: Имон – бу Аллоҳ томонидан келган барча хабарларни тил билан иқрор ва дил билан тасдиқ этишдир. Амаллар эса кўпайиб-озайиб туради. Имон эса кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам (балки унинг нури зиёда ва кам бўлиб туради). Демак, имон бир бутун нарса. Унинг ноқис бўлиши мумкин эмас. Чунки, унинг ноқис бўлиши шак демакдир. Шак эса куфр демакдир. Шу...

Ҳалол тижоратчи-эзгуликка йўлловчи

Ҳаётда жуда кўп ибратли воқеъалар рўй беради. Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Аллоҳ таоло раҳмат қилсин устоз Қосимхон тўра деган илмли ва валий зот ўтган. У киши билан содир бўлган кароматлар халқ томонидан айтиб юрилади. Ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан ёшларни илм-маърифатга чорлаш, долзарб вазифалардан бўлганлиги учун ҳам ибрат тариқасида келтириб ўтишни камина ходимингиз маъқул кўрди. Албатта барчага тушунарли бўлиши учун тўлиғича бўлмасада бироз бадийлаштирган ҳолда келтирсак. Қосимхон тўра баъзан қўй боқиб сотиш билан ҳам шуғулланар эди. Зеро, ҳадиси шарифда ҳам Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Пайғамбар алайҳиссалом: «Қўй боқинглар, у баракадир», деб марҳамат қилдилар (Имом Бухорий, Аҳмад ривояти). Яна бошқа ҳадисда Миқдод ибн Каъб розияллоҳу анҳу ривоят қилади Пайғабар алайҳиссалом: «Киши ўз қўл меҳнати орқали бажарган касби энг яхши касб ҳисобланади. Чунки Довуд алайҳиссалом ўз қўл меҳнатлари билан касб қилар эди», деган. Қосимхон тўра қўйлар семирган, ҳар қандай мижозни талабини қондирадиган даражада харидоргир бўлганида мол бозорига олиб чиқди. Савдогар ва даллоллар тўранинг атрофини ўраб оладилар. Лекин ҳаммага отни қашқасидай судхўр-ўғрилик машҳур бўлган, қимматфуруш бир одам асосий харидор бўлди. Қосимхон тўра харидордан ким эканлиги ва олаётгани сабабини яхши билса-да, ундан сўраб, жавобини эшитди. Сўнг Тўранинг юзи бир оз маҳзунлашди. Харидор ўз таннархидан қимматга баҳоласа ҳам сотмади. Ўртага даллол тушди барибир сотмади. Бу харидор ҳам бошқа олувчиларни Тўрага яқин йўлатмади. Бу мол бугунги савдода сотилмайди, деб туриб олди. Сўнг келаси бозор олиб чиқди. Ўтган ҳафтадан ҳам арзон нархга оддий бир инсон харидор бўлган эди унга сотди. Буни гувоҳи бўлганлар ва ўтган ҳафтада сотиб ололмаган ҳалиги харидор ажабланиб нима учун ўтган ҳафта сотмагани сабабини сўраб савол берди. Шунда аввалги харидор ўғирлик каби нопок йўлдан пул топганлиги, сотиб олгандан сўнг ҳам ўзи каби диёнатдан узоқ инсонларга зиёфат қилиб беришлигини билдирди. Эшитиб турган инсон эти жимирлаб, ранги бўзариб кетди. Бу ҳақиқат эканлиги барчага кундек равшан эди, уни ўзи ҳам тасдиқлади. Қолаверса, қўйларни мен сотиб оламан деб, шериглари билан шартлашиб, яъни келишув ўйнаганлигини ҳам эътироф этди. Ва судхўр-ўғирлик каби нопок ишга бошқа қайтмасликка ваъда берди. Кейин сотиб олган инсон ҳақгўй ва ҳалол меҳнат орқали сотиб олганлиги, қолаверса муҳтожларга тарқатиш ниятида эканлигини айтиб ўтди. Бу эса Абу Саъий розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалаомдан қуйидагиларни эшитганини айтиб ривоят қилади. У зот алайҳиссалом: «Фақат мўмин билан дўст бўл, таомингни фақат тақводор билан бўлиш» деган. (Абу Довуд ва Термизий ривояти). каби афзалликка далолат қиладиган ҳадисга асосланиб, ибрат учун қўллаганлар. Бу билан бир инсонни ёмон йўлдан қайтаришлик ва бошқа инсоналарга одоб беришлик эди. У зотни Аллоҳ таоло раҳмат қилсин. Дарҳақиқат, тижорат ўзига яраша масъулиятли, ҳамда шарафли касб ҳамдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилди: «Ростгўй, ишончли тижоратчи,(Қиёмат кунида) пайғамбар, сиддиқ ва солиҳлар билан бирга бўлади». Бу воқеъадан демак фақат баъзиларга сотиб, баъзиларга сотмаслик керак деган фикр хаёлга келмаслиги керак. Бу иш у улуғ инсоннинг ўзларига хос ҳолат. Воқеъа нима билан тугашини Аллоҳнинг ёрдами билан англаганлари учун, ҳамда одоб бериш сабабидан бу услубни шу ўринда қўллаганлар. Дарҳақиқат, ушбу ҳолат ҳар бир ҳалол тижоратчи-эзгуликка йўлловчи эканлигини яна бир бор англатади. Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Мадаипов Аҳрорбек 826
1 115 116 117 118 119 234