islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Ислом шариатида суннатнинг ўрни. Суннат (Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг китоблари асосида)

Ислом шариатининг иккинчи манбаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ислом шариатининг муҳим манбаси сифатида Қуръон каримдан кейинги ўринда туради. Шу сабабли суннатнинг ўрни асрлар ўтиши билан ўзгармади ва ўзгармайди ҳам. Ҳуқуқий масалаларда мусулмонлар орасида кўплаб хилма-хиллик бўлса ҳам, бироқ Қуръон карим ва суннатнинг асллиги бирор ҳуқуқшунос томонидан рад этилмади. Аҳли сунна вал жамоани инкор қиладиган фирқаларни ҳисобга олмаганда, ҳеч ким суннатни ислом шариатининг муқаддас манбаси эканлиги инкор қилмади. Вазият ҳозир ҳам шунақа. Аммо баъзи шарқшунослар ва уларга эргашганлар охирги пайтларда ҳадис шарифларга тош отиш, суннатга нисбатан асоссиз шубҳаларни уйғотишга қаттиқ ҳаракат қилишмоқда. Натижада ислом таълимотини асл манбалардан ўргана олмайдиган баъзи мусулмонларда ҳар хил китобларни ўқиш оқибатида суннатга нисбатан шубҳаомуз фикрлар пайдо бўлмоқда. Қўлингиздаги рисола ислом таълимотининг асл манбаларига таянган ҳолда суннатнинг ҳақиқий ва холис таърифини тушунтиришга хизмат қилади. Бу рисола билан бефойда ва бемаъни баҳс-мунозара муҳитини яратиш эмас балки оддийгина ҳақиқатни ҳақиқатлигича қўрсатиш ният қилинди. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний Инглиз тилидан Халилуллоҳ Юсуф таржимаси (Давоми бор…) 915

Юсуф Саккокий

Араб тили ва адабиётининг буюк олими Хоразмлик Саккокийнинг тўлиқ исмлари – Сирожиддин Абу Ёқуб Юсуф ибн Абу Бакр Мухаммад ибн Али Ал-Хоразмий Ал-Ханафий Ас-Саккокий бўлиб, улар 555 ҳижрий (1169 милодий) йилда туғилиб, 626 ҳижрий (1229 милодий) йилда Хоразмнинг Кандий қишлоғида вафот этадилар. (Ал-Аълам китоби: 8-жуз, 222-бет. Зириклий) “Сирожиддин Саккокий” лақабли Шайҳ Юсуф Хоразмий араб бўлмасалар ҳам “Мифтаҳул улум” китобларида араб илмларидан 12 турининг мураккаб қоидаларини зикр қиладилар. Умрларининг бошида темирчи бўлганлар. Ўзларининг устахоналарига ажойиб қулф ясайдилар. Устахоналарининг нархи қулфи билан ҳисобланганда 1 қиротдан ошмасди. Ўша устахонани ўз замонларидаги подшоҳга ҳадя қиладилар. Буни кўрган подшоҳ ва аъёнлари уларнинг камтарона ҳадяларини қайтаролмай мажлисларида қатнашишга рухсат берадилар. У киши турган пайтларида яна бошқа бир киши кириб келади. Подшоҳ у кишини ҳурматлаб ўрнидан туриб, ўзининг ўрнига ўтиришига ижозат беради. Шунда Саккокий у кишининг кимлигига қизиқиб сўрайдилар. “У киши уламолардан”, деб жавоб беришади. Саккокий ичларида ўйлаб кўриб, агар бир инсон шундай аллома бўлса, демак фазлу-марҳамат ва эҳтиромда подшоҳга бор-будини берган одамдан ҳам яқин ва улуғроқ эканлигини кўрадилар. Ўша кундан бошлаб илм олиш талабида мадрасага боришни бошлайдилар. Ўша пайтда улар 30 ёшда эди. Саккокийнинг илм олишда қийналаётганларини кўрган мударрис: – Зеҳнингиз сизга илм олиш йўлида панд бераётганини кўраяпман. Балки сиз илм оладиган ёшдан ўтиб қолгандирсиз, – дейди. Сўнг уларга Имом Шофеъий мазҳаби масалаларидан ўргата бошлайди ва шундай дейдилар: – Шайҳимиз айтадиларки: Итнинг териси ошлаш билан покланади. Қайтаринг! Такрорланг! Саккокий ушбу жумлани бир неча бор такрорлайдилар, ва эртаси куни мударрис Саккокийдан: – Кечаги ўтилган масалани айтиб беринг! – деб сўрайди. Шунда Саккокий шошилиб: – Ит айтди: Шайҳнинг териси ошлаш билан покланади, – дейди. Ён-атрофда ўтирган талабалар кулиб юборишади. Буни кўрган устоз уларга бошқа илмларни ўргатишни бошлайди. Шу аснода Саккокий мадрасада 10 йил машаққат билан таҳсил оладилар. Ўзларини 10 йилдан кейин ҳам бирор бир илмда чўққига чиқолмаганларини кўриб, қаттиқ сиқилиб, умидсизланиб водий ва тоғларда яшашга қарор қилиб мадрасадан кетадилар. Бир куни тоғ ёнбағрида ўтирганларида тепадан томчилаб тушаётган сувга назарлари тушади. Қатра-қатра тушаётган томчилар катта ҳарсангтошни устига тушаверганидан, тошни ўйиб чуқурча ҳосил қилганини ва ўйилиб тошнинг тагидан тешиб сув сизиб чиқаётганини кўрадилар ва бундан қаттиқ ибратланадилар. Шунда ўзларига ўзлари: “Қалбим шу тошдан ҳам қаттиқроқ бўлмаса керак, эслаб қолиш қобилиятим кетиб, миям қотиб қолмагандир, ҳали ҳам илм олишимдан мени нима тўсаяпти”,- деб, иккинчи марта қаттиқ ишонч ва холис азму-қарор билан мадрасага қайтадилар. Шу даражада илму-маърифат эшикларига интиқиб борганларидан Аллоҳ таоло уларга ушбу эшикларни очиб қўяди. Ҳаттоки, ўз замоналаридаги мисоли йўқ кибор олимлар ва улуғ аъёнлардан ҳам кўра кўпроқ ҳурматга сазовор бўлишга эришадилар. Аллоҳ уларни бизларга ташлаб кетган катта илмий мерослари туфайли Ўзи улуғ мартаба жаннатлари билан мукофотласин. Саккокий араб тилида бир неча китоблар ёзганлар,  улар ёзган энг машҳур асарларидан “Мифтаҳул улум” ва “Китабут тибян” китобларидир. Бу китоблар балоға илмидаги мисли йўқ китоблардан ҳисобланади. Бу китобга араб тилшуносларини ҳам, дин уламоларини ҳам доим эҳтиёжлари тушади. Уларнинг китоблари мунозара илмида жуда муҳим манбаъ ҳисобланади. Уларнинг ўзлари ёзиб қолдирган китобларидан машҳурлари қуйидагилар: – “Мифтаҳул улум” Саккокийнинг араб тилида ёзган биринчи китобларидан; – “Китабут Жамал” Журжонийнинг “Жамал” номли китобларига ёзган шарҳларидир; – “Китабут тибян” китобида араб грамматикасига оид қоидалар араб тилида ёзилган. – “Тилсим”...

Кексалар уйига кетмоқ истайман

Кўча дарвозасин очаман аста Ҳовлига сўнгги бор қарайман ҳаста Армон қуйилиб келар нафасга Кексалар уйига кетмоқ истайман Кетишим охирги чора бўлса ҳам “Тўхтанг!” деб биров эргашмаса ҳам Фарзандларим ўзларин тергашмаса ҳам Кексалар уйига кетмоқ истайман Айбдор ўзим, қилмасман гина Уларни қарғамай кетдим жимгина Мендек хор бўлмасинлар кексалигида Кексалар уйига кетмоқ истайман *** Эрка қиз, якка қиз, бадавлат эдим Хушбичим, тантиқ, сарвқомат эдим Талабим талаб, турардим оёғим тираб Истаги муҳайё шоҳсифат эдим Болалик ўтиб, келди ўсмирлик Эркалик тугамас, чиқардим қилиқ Кеч қолиш, алдаш, беъмани юриш Ота-онамга не бўлса, қилардим “тортиқ” “Шунча йил кўнглингга қараб Худодан тинмай инсофинг сўраб Қадамингни ўйлаб бос”, – дея Ота-онам турар йиғлаб-қалтираб Тергаш, уришиш бермади фойда Шай бўлдим маишат урчиган жойда Дугона эмас, шайтонлар билан Қариндош-уруғни қилдим шарманда Совчи узилди, кўнгил совуди Саёқ қиз хабари овоза бўлди Насиҳат, одоб учиб самога Ота-онам қадди букилди Ўзим топганим совчи юборди Сайру саёҳат ахийри оила бўлди Қайнона-қайнота вафот этган уйимиз Ҳар куни, кун ора жанжалга тўлди Аразлаб кетаман, яна қайтаман Ота-онам юрагин эзиб айтаман: “Бўлди, бошқа тоқат йўқ, – Ажрашаман энди, уйга қайтаман Икки қизим, эгизакларим Уларни ҳатто кўрмади кўзим Оила устуни қулади, кетди Бош-қош бўлдим ажримга ўзим Бошим очиқ, хулқим ёмон Янада ўзимни қилдим намоён Қизларим онамда, хизматкордек Уларга қарарди, меҳри бепаён Пишир-куйдир, юв-тозала Тушди унга бир йўла Мен пул топсам бўлдида Мендан фақат пул сўра! Боғча-мактабга бориш Отамга бўлди юмуш Қизларимдан бехабар Ит ётиш, мирзо туриш Дарс қилдириш уларга Одоб бериш уларга Мен ишимдан ортмасдим Гап эшитиш ҳам уларга Ўзим эзганим камдек Ўзим куйдурганимдек Қизларим бўлди бебош Мендан нусха олгандек Бобо-буви йўқ ҳурмат Русий мактаб, рус сифат Ўзбекчани эплолмай “дедул”, “бабул” дер фақат Тор шим, калта-култа Талаб қиларди эрта Бошланғичда ўқибоқ Йигити келди уйга Онам Худо зор қилди Йиғлаб дилни тор қилди Отам тинмай гапириб Одамни безор қилди Гаплар қулоққа кирмай Ҳали тўққизга кирмай Қизларим сурбет бўлди Гап қайтарарди тинмай Аввал ёш деб уршмадим Ҳатто бир бор чертмадим Ота-онам борку деб Тарбияни бермадим Касал бўлдим бир куни Туролмадим тўшакдан Қизлар юрар бепарво Фарқим йўқдек эшакдан Бир бақирдим, чақирдим Касаллигим уқтирдим Жаҳл, зардалар қилиб Битта тарсаки урдим Жазаваси қўзиди Тўтидай сайраб кетди Қўлларин пахса қилиб “Мама, заткнис!” деди Бир челак совуқ сувни Устимдан тўкиб солди Бир ҳафта гаплашмасдан Роса ўчини олди Хуллас ўтар кунларим Жанжал, жаҳл, муаммо Бедор чиқар тунларим: Чора борми, эй, Худо? Бетарбия, беодоб Қизларим аччиқ зардоб Ота-онам ҳам ўтди Умрини қилдик хароб Суянчиғим қолмади Ишонганим қолмади Қизларим онасига Асло қулоқ солмади Ёшлик шамолдек елди Маишат бошни еди Қилган барча хатолар Қайтиб ўзимга келди Сиғмай қолдим уйга ҳам Ортиқчаман, биламан Ичкуёвлар ўғилмас Ёвдек қарар, сезаман Ўтирсам ўпоқ бўлдим Душману нифоқ бўлдим Ҳамманинг кўз ўнгида Бемани сўроқ бўлдим Овқат малол, зардалик Совуқ, захархандалик Жойим ҳам бир чеккада Вайрона, шармандалик Кутмагандим улардан Хафа бўлдим қизимдан Пушаймондан йўқ фойда Юришмоқда изимдан *** Кўча дарвозасин очаман аста Ҳовлига сўнгги бор қарайман ҳаста Армон қуйилиб келар нафасга Кексалар уйига кетмоқ истадим Тошкент ислом институти ўқитувчиси Саидакбарова Нилуфар 801

Расулуллоҳ келадур!

Қани эй аҳли иймон, Барчангиз келинг шодон, Бизга бўлгани меҳмон Бир улуғ зот келадур! Ҳилол балқир юзида, Қуёш порлар кўзида, Минг маъно бор сўзида, Бир улуғ зот келадур! Икки олам сарвари, Пайғамбарлар гавҳари, Сўзлари ҳақдур бари, Расулуллоҳ келадур! Доим ҳаққа буюриб, Тандан нафис бўй уриб, Мушк-у анбар уфуриб, Расулуллоҳ келадур! Оламлар нурга тўлиб, Қувонч-у бахтга йўниб, Умматга малҳам бўлиб, Расулуллоҳ келадур! Қалбни завққа тўлдириб, Маҳзунликни ўлдириб, Бад ишқларни сўндириб, Расулуллоҳ келадур! Бу дилдаги муҳаббат, У зот учундир фақат, Шундай бўлсин тоабад, Расулуллоҳ келадур! Дилда қолмасин гардлар, Тандан арисин дардлар, Тезроқ ошиқсин мардлар, Расулуллоҳ келадур! Юракларда халоват, Ўзгача бир тароват, Қани айтинг саловат, Расулуллоҳ келадур! Келгин энди биродар, Дунё ишлари ўтар, Сен эса қаддинг кўтар, Расулуллоҳ келадур! Ўзлигингга кел энди, Ибодат-ла ел энди, Кўзёшларинг сел энди, Расулуллоҳ келадур! Келгин энди ёроним, Эгаллагин бу ёним, Менинг азиз инсоним Расулуллоҳ келадур! Қўлларидан бир тутмоқ, Орзу эрур кўришмоқ, Йўлларига кўз муштоқ, Расулуллоҳ келадур! Қиёмат кун келганда, Оҳлар чекур ҳар банда, Раббим ҳисоб қилганда Расулуллоҳ келадур! У зот боқур ҳар ёнга: Ким алданган шайтонга, Ўзи суйган инсонга Шафоатчи бўладур! Ердаги тирик жонзот, Махлуқот-у наботот, Барча айтсин саловат, Расулуллоҳ келадур! “Марҳабо!”, дермиз бу он, Хуш келибсиз биз томон, Юрак-бағри бўлиб қон Умматингиз кутадур! Келсангиз бизни дебон, Бошлар кўкка етадур! Сизни ҳар соат замон Умматингиз кутадур! Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 2-босқич талабаси Оятуллоҳ Ҳамидий 1 231

Ислом ва санъат (биринчи мақола)

Санъат мўъжизадир. Юрак ва миянинг шундай хилват жойлари борки, унга фақат воситасидагина кириб бориш мумкин. Ибн Сино. Инсониятни яратган Аллоҳ таоло уларни ҳамиша санъатга ошно қилган. Одамлар санъатсиз яшай олмайди. Ислом дини санъатга қарши дейдиганлар хато қилади. Ислом аслида санъатни этика ва эстетик ҳамда одоб меёрларига солди холос. Бу билан эса эстетик завқ берадиган санъат турлари ривож топди. Дарҳақиқат, ислом дини дин-диёнатга мос келадиган санъат ва санъат аҳлини қадрлашига тарихий манбалар гувоҳлиги етарли даражани ташкил қилади. Санъат аслида арабча صَنعة сўзининг кўплиги صَنَعات бўлиб, қўл меҳнати, вазифа, турли хил, моҳир, пухта, ихтиро қилиш, пайдо қилиш, сўзга уста, гўзал тарзда тақдим қилиш, ҳаётига назар солиш, собит туриш, иш ўрни яратиш, ёмғир суви йиғиладиган кўза, иш каби бир неча маъноларда келади[1]. Зеро, санъатни Аллоҳ таоло одамга илҳом қилганининг ўзи бежиз эмас. Қуръони каримдаги “Намл” сурасида ҳам: وَتَرَى الْجِبَالَ تَحْسَبُهَا جَامِدَةً وَهِيَ تَمُرُّ مَرَّ السَّحَابِ ۚ صُنْعَ اللَّهِ الَّذِي أَتْقَنَ كُلَّ شَيْءٍ ۚ إِنَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَفْعَلُونَ Сиз тоғларни кўриб (мангу) қотиб турувчи, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар (сузиб) юргандек (ҳавода сузиб) юрурлар. (Бу) барча нарсани пухта қилган зот-Аллоҳнинг синоатидир. Албатта, У зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан огоҳдир![2] حدثنا سفيان، عن ابن أبي صالح يعني سهيلا، عن أبيه، عن أبي هريرة، يخبرهم ذلك عن النبي ﷺ إذا كفى أحدكم خادمه صنعة طعامه وكفاه حره ودخانه فليجلسه معه فليأكل فإن أبى فليأخذ لقمة فليروغها ثم ليعطها إياه .3]. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу риваят қилади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирортангизга хизматчингиз оловни тутуни ва иссиғига чидаб, таом таёрлаб келса, оз бўлсада бир луқма насиба олиб унга ҳам берсин”, деб айтади. Фиқҳий истилоҳда эса “Санъат – фаръий илмларнинг қайсидир бир йўналиши бўйича мутахассис олимларга нисбатан ишлатилади”. Яъни кўчма маънода — фаолиятнинг барча соҳаларига хос юксак маҳорат «Санъат» деяаталади. Санъат — ижтимоий онг ва инсон фаолиятининг ўзига хос шакли[4].  Фанга кўра ибтидоий санъатнинг дастлабки излари сўнгги палеолит даврига, тахминан милоддан аввалги 40—20минг йилликка бориб тақалади[5]. Санъат инсоннинг моддий ва маънавий фаолиятидаги билими, тажрибаси, маҳорати ва қобилиятларини намоён этувчи бадиий ижодиёт маҳсулидир. Санъатнинг ижтимоий, эстетик вазифалари жуда кенг ва хилма хил. Санъат— инсон учун эстетик завқ-шавқ манбаи; инсон ҳаётига гўзаллик бахш этади; одамларда воқеъликка нисбатан ҳиссий муносабатни шакллантиради; ҳаётни кузатиш, ўрганиш ва билиш воситаси; ҳаётни инсон орзу қилган томонга ўзгартиришда ёрдам беради; тарбия воситаси; ҳаётдаги гўзалликдан илҳомланишга, одамлар санъат орасидаги маънавий кўприк, мулоқот воситаси; одамларнинг бадииэстетик дидини тарбиялайди, уларда маълум дунёқарашни шакллантиради ва ҳ.к. Санъат жамият маънавий ҳаётининг бошқа ҳодисалари (фан, мафкура, ахлоқ) билан маълум даражада боғликдир.  Санъатнинг тарбиявий кучи унда ифода этилган кечинма ва образларнинг ҳар бир ўқувчи, томошабиннинг қалбига кириб бориши, уларда завқий ҳиссиётларни уйғотишидадир. Санъатнинг тасвирий санъат, меъморлик, рассомлик, мусиқа, театр, кино, цирк, бадиий адабиёт, хореография ва бошқаларни ўз ичига олади[6]. Санъат қонуниятларини эстетика, санъатшунослик ўрганади. Масалан баҳс юритиш санъати, ўзбек жангсанъати, раҳбарлик санъати., нотиқлик санъати ва ҳ.к. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Аҳрорбек Мадаипов [1]معجم المعاني الجامع Муъжамул васит, Лисанул араб, ал-қомусул муҳит. Муаллифлар жамоаси. 2002. [2]Qur’oni karim ma’nolari tarjimasi. Tarjimon: Abdulaziz Mansur. Тошкент.2001. Izoh: Tog’larning suzib yurishini ikki xil tasavvur qilish mumkin. Birinchisi – qiyomat kuni tog’lar tuya yungi kabi havoda...
1 113 114 115 116 117 234