Розия пешин намозини ўқиш учун жойнамоз тўшаётган эди. Тўсатдан кўча эшиги шарақлаб очилдию, синглиси йиғлаб кириб келди: – Опа-а-а, бошқа чидолмайман. Бу адолатсизлик… – Ҳай-ҳай, сингилжон, ўпкангни босиб ол. Бемаҳалда бу нима юриш? – Куёвингиз хиёнат қилди! – Чунарли. Намоз ўқиб олда, ҳаммасини бир бошидан гапир. Боши йўқ, охири йўқ – гапингни маъни-матриси ҳам йўқ. Пешин ўқилди. Опа иссиқ чой дамлади. Эрталабдан турмуш ўртоғига деб пиширган сомсаларини қайта иситди. Аччиқ чойга новвот солиб, синглисига узатди. “Емайман, қўйинг энди”, дейишига қарамай чой ичирди. Сомса егизди. Кейин кулимсираб гап бошлади: – Энди гапир. Уйингдагилар, куёвим, жиянларим қандай? Ҳамма соғ-саломатми? – Шукр, саломат. Лекин мен касал бўлиб қоламан бунақада, опа – Робия яна йиғлай бошлади,- Биласиз, куёвингизни деб нақд шаҳар қолиб қишлоққа келин бўлишга рози бўлдим. Бу кишим бўлса… яна йиғи-сиғи бошланди. – Нима бўлди, урдими? – Урса кошки, ундан баттар. Кўнгли бошқада экан. – Буни қаёқдан била қолдинг. Кўнглини рентген қилиб кўрдингми? – Сизга айтсам, кечаги музли кунларда сирпаниб, бўйим баробар ҳовлида йиқилиб тушдим. Докторга бордик. Қайтишда хурсанд бўлсин деб, кийим дўконига олиб бордилар. Кийимларга маҳлиё бўлиб турсам, ул зот бошқа бир жувонга маҳлиё бўлиииб турибди. “Ким бу?”, десам, “Узоқ қариндошимиз, сиз танимайсиз”, дейди. Мен суриштириб билдим. Илгари дўконда ишлаганларида, шу аёл тез-тез нарса олиб турган, “салом-алик”лари бор экан. Ўрганган кўнгил ўртаниб, мана, яна эски кунларини истаб қолибди. Уйга қайтганларида бир жанжал қилдим, бир Қиёмат кўтардим. Ўзлари ҳам қўрқиб, эсанкираб, гап тополмай қолди. – Кейинчи? – Ажрашаман? – А-а? – Алданиб қолавераманми? Мен қишлоқни кам-кўстига, сигир-бузоғига, пишир-куйдирига, супур-сидирига рози бўлдим. Борига кўндим. Чўридек хизмат қиламан. Икки ёш болани эплаш, ҳаммани кўнглига йўл топиш билан гаранг бўлиб юрсам-у, ҳазрат олийлари кўчадда ялло-тавалло қилсалар. Бу адолатсизлик, адолатсизлик… кетаман. Нима мен темирданмани? Олий маълумотли хизматкор кимга ҳам керакмас экан? Кетаман, икки боламни эплаб боқиб олавераман… – Астағфируллоҳ, сингилжон. Мен сени танимаяпман. Индамасам нималар деб валдираяпсан? Ажрим, хиёнат, хизматкор. Сен илгари бунақа эмасдинг-ку?! Ўқиган илминг, олган сабоқларинг қаерда қолди. Эрнинг ҳурмати, оила қадри деган нарсалар умуман сезилмаяпти. – Сизга айтиш осон, поччам сизни маликалардек эзозлайди, саройдек уйингиз бор. Бировга қиё ҳам боқмайди. – Эҳ, аҳмоққинам-а, эрини шоҳ деб билганлар малика, кулбасига меҳр қўйган кошона соҳибаси бўлади. Арзимас муаммоларга сиқилиб, оиласи тинчини бузганлар икки дунёда ҳам хор бўлади. Сен нима деб ўйловдинг, бу ҳаёт Жаннат, ҳаммаси теккисми? Йўқ, синовлар бисёр, тиконлар тўшалган. Инсон яралибдики, Лаъин шайтон хушёр, инсонни алаштирмоқ истайди. Уни энг шод қилган нарса – эр-хотинни орасига нифоқ солиб, юзкўрмас қилишдир. Сен ёмон кўрган ўша “бегона гул” ортида аслида шайтон турибди. Жанжал чиқаришинг, талоқ олиб эрингга ҳаром бўлиб кетишинг учун ҳамиятинг, ғазабингни қўзғаяпти. Сенга дуч келган ҳар бир муаммо ва кўнгилсиз нарса ортида шайтон ва нафс туради. Сен одамлар билан курашма. Уларни гапиртирган шайтон. Жанжал чиқарган нафсингдир. Эринг ҳам инсон. У ҳам адашади… – Мен у киши жондан ортиқ суяр эдим. Боримни у кишига тиккан эдим… – Сенинг катта хатойинг ҳам шунда. Эр муҳаббати Аллоҳ ва Унинг Расулининг ишқидан устун бўлса, мана шундай низолар чиқаверади. Эрни бутунлай севиш керак эмас, Аллоҳ йўлида севиш керак. Бу дегани яхшисига рози бўлиб, ёмонига сабр қилиш, сендан талаб қилинган бурч...
Янги турмуш шароитларида юзага келадиган баъзи масалаларга ислом ҳуқуқшунослигида ҳар доим ҳам аниқ жавоб топилавермайди. Бироқ бу шариат нормалари эскирган деган хулосани билдирмайди. Олимларнинг таъкидлашича, шариатда барча саволларга жавоб бор, фақат уларни тўғри танлаб олиш лозим. Бунинг учун ҳам диний, ҳам дунёвий билимга эга бўлиш талаб этилади. Бугунги кунда аксарият мусулмон давлатларида ҳукумат арбоблари ва дин пешволари ўртасида ҳамкорликнинг янги шакллари йўлга қўйилган ва бу тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Мaсалан, 2017 йилнинг августида Мисрда биткоинлар савдоси учун илк майдонча очилган эди, бироқ яширин валютанинг кескин кучайиши ҳамда молиявий бўшлиқ вужудга келишидан хавотир туфайли Миср ҳукумати ушбу савдони ноқонуний деб эълон қилди. Шундай бўлса ҳам аксарият мисрликлар унинг рекламасига учиб, ўз маблағларини яширин валютага сарфлашда давом этдилар. Мамлакат ҳукумати бу масалани ижобий ҳал қилиш ҳамда тартибга солиш учун ислом дини арбобларини жалб қилди. Бош муфтий шайх Шавқий Аллам яширин валюта савдосини тақиқловчи фатво чиқарди. Унга кўра, биткоин “исломда тақиқланган” ва “фирибгарлик, ёлғон ва нодонлик” билан ёнма-ён туради, дейилди. Муфтийнинг айтишича, “биткоинлар шариатда ман қилинган бўлиб, улар айрим шахсларга, шахслар гуруҳларига ёки муассасаларга зарар етказади”. Бундан ташқари, терроризмни молиялаштириш воситаси сифатида яширин валютадан фойдаланиш хавфи кучайганлиги ҳақида маълум қилди. Ушбу мисол ҳукумат ва диний уламоларнинг ўзаро ҳамкорлик механизмини кўрсатади. Демак, ислом динида фатволар маълум масалаларни тартибга солиш, мусулмон жамоатчилиги онгига «тўғри етказишда» муҳим ўрин тутади. Фатво шариатнинг бирон-бир йўл-йўриғини тушунтириш ва амалда қўллаш учун қилинган исломий-ҳуқуқий хулосадир. Фатволар юридик аҳамияти нуқтаи назаридан қуйидагиларга бўлинади: – юридик аҳамиятга молик фатволар – қоида тариқасида, қонунчиликнинг барча соҳаси ислом шариатига асосланган давлатларда (мисол учун, Саудия Арабистони, Эрон, Афғонистонда) қўлланилади; – тавсиянома хусусиятига эга ва юридик кучи чекланган фатволар – фатволарнинг бундай шакли шариат айрим соҳаларни (мисол учун, оила ҳуқуқини) тартибга соладиган давлатларда жорий қилинган, қонунчиликнинг бошқа қолган соҳалари дунёвий қонунчиликка асосланган (Миср, Ливан, Сурия, Африканинг баъзи давлатлари); – тавсиянома хусусиятидаги ва юридик кучга эга бўлмаган фатволар – дин давлатдан ажратиб қўйилган, аҳолиси мусулмон бўлган кўпгина мамлакатларда тарқалган (Сурия, Ливан, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари). Сўнгги ҳолатда фатволар ўз-ўзидан мусулмон ҳуқуқининг бевосита манбаи ҳисобланмайди, бироқ улар нуфузли диний арбобларнинг мусулмон ҳуқуқи шарҳининг маҳсули бўлиб қолаверади. Замонавий мусулмон давлатларининг аксариятида бир пайтнинг ўзида иккита ҳуқуқий тизим фаолият юритади ва ўзаро ҳамкорлик қилади (шариат ва маҳаллий/дунёвий анъаналар). Бунда муфтийнинг қарори фақат мусулмон ҳуқуқи принципларигагина эмас, балки маҳаллий анъанавий ҳуқуқ принципларига ҳам асосланади. Фатволар бир томондан муайян юридик қарорларни қайд қилишни ўзида акс эттиради, бошқа томондан эса айрим ҳолларда одатий ҳуқуққа мувофиқ масалани ўзига хос услубда ҳал этишни тавсия қилади. Ҳолбуки, аҳолининг диний даражасига қараб фатволар ҳаракат учун қўлланма сифатида қабул қилинади. Араб тили нуқтаи назаридан “фатво” сўзи “тушунтириш, изоҳ, шарҳ” маъноларини англатади. Диний соҳада эса бу атама “у ёки бу масалага доир шариат асосида қабул қилинган ҳуқуқий қарор ёки тавсиялар” маъносини билдиради. Қуръонда баён этилишича: وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ إِلَّا رِجَالًا نُوحِي إِلَيْهِمْ فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ “Сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар” (“Ан-Нахл” сураси, 43-оят) Фатво мусулмон ҳуқуқшуносининг шахсий хулосаси бўлиши ёки шариат ва фиқҳ ёхуд алоҳида (махсус) орган билимдонлар гуруҳининг биргаликдаги фикрини ифодалаши мумкин. Юзага келган...
بسم الله الرحمن الرحيم Муаллиф муқаддимаси الحمد لله و كفى و سلام على عباده الذين اصطفى 1989 йил октябрь ойида каминани Халқаро Ислом Ташкилоти томонидан Чикагода ўтказилган халқаро конфренсияда “Ислом шариатида суннатнинг ўрни” ҳақида маъруза қилиш учун таклиф қилишди. Анчадан бери, мен инглиз тилида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, унинг хусусиятлари ва аҳамияти ҳамда унинг ҳақиқий таърифи ҳақида умумий маълумот берадиган мўжаз китоб таълиф этиш истагида юрган эдим. Бу таклиф мени қўлингиздаги рисолачани ёзишга ундади. Бу китоб Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари нима экалиги, Мусулмонлар учун унинг нақадар азизлиги, Қуръони Карим унга қандай баҳо берганлиги ҳамда уни келажак авлод учун сақлаш йўлида Умматнинг саъй-харакатлари ҳақида хабардор бўлмоқчи бўлган китобхонлар учун айни муддаодир. Аллоҳ таолодан каминанинг бу арзимас иши мақбул бўлишини ва суннат ҳақидаги барча саволларга жавоб беришини ҳамда суннат ҳақида билмоқчи бўлганларга етарли манба бўлишини, шу билан биргаликда суннатнинг ислом шариатида иккинчи асосий манба сифатида мусулмонларнинг ҳаёт йўлларида тўғри йўл кўрсатувчи асл ўрнини англашга ёрдам беришини сўраб қоламан. Аллоҳ таолодан бу ҳақир ишимни ўз даргоҳида ҳусни қабул қилишини ва уни китобхонлар учун манфаатли бўлишини сўраб қоламан. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний Инглиз тилидан Халилуллоҳ Юсуф таржимаси (Давоми бор…) 889
Қизалоқнинг қўлларида иккита олма бор эди. Онаси ундан “Қизим, олманинг биттасини менга бер” деб сўради. Қиз онасига тикилиб турди-да, кейин қўлидаги олмаларни бирин-кетин тишлади. Онаси қизининг бу ишидан бироз хафа бўлиб, “Меҳр билан боққан қизим шундай қилдия” деган нарса хаёлидан ўтди. Ўз қизидан бундай муомалани кутмаганди. Қизидан узоқлашиб, бошқа хонага чиқмоқчи бўлганида, қизи унинг ортидан чақирди ва “Онажон, мана буниси ширинроқ экан” деди-да, олмаларнинг бирини онасига узатди. Қизалоқ онасига ширин олма бериш учун уларни тишлаб кўрганди. Онаси эса бу ҳолни бироз нотўғри тушунди ва қизидан хафа бўла бошлади. Қизининг гапидан кейин она ундан бекорга хафа бўлганини англади. Ҳар қанча илмли, тажрибали ва дунёқараши кенг инсон бўлманг, бошқалар ҳақида ҳукм чиқаришга шошилманг. Одамларга ўз мақсадларини баён қилиб беришлари учун имкон беринг. Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади Манба: muslim.uz 767
Никоҳ инсонлар учун муҳим эҳтиёждир. Ҳузур-ҳаловат, бахт-саодат оилада таъмин этилади. Фароғат истаб дунё кезган киши уни фақат оилада топади. Оила – гулзор бўлса, фарзанд – шу гулзорнинг энг чиройли гули, чечаги. Бу мўъжаз мавжудотнинг табассуми, қаҳқаҳаси оиланинг энг катта шодлигидир. Фарзанднинг ҳиди жаннат бўйидир. Гулнинг етилиб, камол топиши, ён-атрофига бетакрор ифор таратиши учун сув ва зиё нақадар муҳим, нақадар беқиёс. Демак-ки, фарзандларимизнинг ҳам оилада, маҳаллада, жамиятда, мамлакатда ва бутун дунёда етук, комил инсон бўлиб, маърифат таратишида, дунё аҳли учун фойдали шахс бўлишида ота ва онанинг алоҳида-алоҳида мислсиз ўрни, бошқа ҳеч ким босолмайдиган залвори бор, албатта! Аммо минг афсус, вазиятни доим назорат қилишнинг иложи йўқ. Мазкур муқаддас ришта – оила баъзан хоҳласак-хоҳламасак дарз кетади, фарзандларнинг кўз ёшларига қарамасдан ота ва оналар баъзан ажралишади. Ажрашгандан сўнг фарзанд кимда қолади? Шариатимизга кўра, боланинг тарбияси аёлларга берилади. Чунки аёллар эркаклардан кўра шафқатли ва сабрлидирлар. Аёлларда энг биринчи валоят хаққига эга бўлган зот боланинг онасидир. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Отаси мендан ажрашгандан сўнг қорнимда кўтарган сут бериб эмизган ва бағримда ўстирган ўғлимни тортиб олиб қўймоқчи,” деб шикоят қилиб келган аёлга, “Сен токи эрга тегмас экансан болани олиш сенинг ҳаққингдир,” дедилар. (Абу Довуд, Байҳақий ва Ҳоким ривоят қилганлар) Ҳанафий ва шофеъийларга кўра, онадан кейин боланинг тарбиясига энг лойиқ бўлганлар онасининг онаси, отасининг онаси, синглиси, ундан кейин эса холаси ҳисобланади. Бундан шу нарса тушунилади-ки, агар оилада ота-онаси йўқ бўлса болага бувилари ва хола-аммалари қараши керак бўлади. Агар болага онасидан бошқа қарайдиган кимсалар бўлмаса, онаси болага қараши шарт. Агар бошқа қарайдиганлар бўлса онанинг болага қараш мажбурияти йўқолади. Чунки она эрга тегадиган бўлса, онадаги биринчи валоятга эга бўлиш ҳуқуқи йўқолади. Биронта аёлга уйланмоқчи бўлган эркак унинг фарзандларини қабул қилишга мажбур эмас. Агар болаларининг бошқа боқувчиси йўқ бўлса, бу унга мажбурият бўлиб қолади. Акс ҳолда, бола зое бўлиш эҳтимоли бор. Аёлларда ҳам ҳолат худди шундай бўлади. Эрининг фарзандларини қабул қилишга мажбурмаслиги уларнинг ҳуқуқидир. Фақат болалар қарашга муҳтож бўлсалар, уларга қарайдиганодам бўлмаса, аёл болаларга қарайди. Болаларни қабул қилади ёки оила қурилмайди. Бола кимда бўлишидан қатъий назар нафақасини отаси беради. Аёл фақир бўлса, бу нафақани бола билан бирга истеъмол қилади. Агар боланинг отаси бўлмаса, боланинг молидан сарфланади. Боланинг моли йўқ бўлса, нафақани ўзлари (ким қараётган бўлса ўша) бериши вожиб бўлади. Кичкина қиз бошқаси билан оила қурган онаси билан қолади, ёки онасининг холасига ёки аммасига берилади. Ўғил бола етти ёшга тўлганда, қиз бола балоғатга етганда отасига ҳам берилиши мумкин. Агар отаси йўқ бўлса, отасининг фосиқ бўлмаган қариндошига бериш мумкин. Болали оилаларда ажрим ҳақида сўз кетар экан, бола кимнинг қарамоғида қолишида бир тўхтамга келинмаган. Шу сабабдан, бу ҳақдаги қарорлар судялар тарафидан қабул қилинмоқда. Валоят – болани боқиш, ҳимоялаш, қўллаб қувватлаш, таълим тарбияси каби ота-онаси зиммасида бўлган бир қанча ҳақларни ўз ичига қамраб олади. Фарзандни қарамоғига олишда муҳим хусусиятлар Фарзанд тарбиясини белгилаётган мутахассислар, уни кимга беришда асосий унсур сифатида боланинг манфаатига эътибор қаратишлари шарт. Бола манфаати тикланар экан, ота-онанинг қай бири унинг келажагини яхши таъминлай олиши назарда тутилмоғи лозим. Дарвоқе, фарзанднинг ўзи кимни танлаши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бир жиҳатдан, тарбиялаш ҳуқуқи кимга берилишида боланинг ёши ҳам муҳим ўрин тутади. Чунки она парваришига муҳтож бўлган...