Бағрикенглик гўзал инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Бағрикенглик – яқинларингиз, ўзингиздан катталар ёки кичиклар, дўст ва тенгдошларингиз билан сухбат қураётганингизда, муомала қилаётганингизда, турли муносабатларингизда риоя қилишингиз зарур бўлган гўзал хислатдир. Бағрикенгликнинг луғавий маъноси ўзганинг сизга унчалик ёқмайдиган жиҳатига сабр ва тоқат қилишдир. “Бағрикенглик” (“тoлeрaнтлик”) сўзи деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи мазмунга эга. Уларни умумлаштириб “бағрикенглик” чидaмлилик, бардошлилик, тоқатлилик, ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, муруввaтлилик, ҳиммaтлилик, кeчиримлилик, мeҳрибoнлик, ҳaмдaрдлик каби маъноларга эга дейиш мумкин. Халқимизда “Кенг феъл, кетмас давлат берсин” деган эзгу тилак бор. Кенгфеъллик бағрикенгликнинг маънодоши бўлиб, майда-чуйда ёқимсиз нарса ва ҳолатларга асабийлашмасликни, жаҳл қилмасликни билдиради. Отажонингиз сиз ёқтирмайдиган ишни буюрди. “Дада! Менга бу иш ёқмайди”, дейишга шошилманг. Бағрикенг бўлинг. Ўзингизни босиб, сабр билан ота буйруғини бажаринг. Келажакда, катта бўлиб, оила қурганингизда бу яхшилигингиз болангиздан қайтади. Сизни тенгдошингизнинг ёқтирмайдиган сифатига сабр-тоқат ва одоб ила муносабатда бўлишингиз бағрикенглик дейилади. Бағрикенглик – нажот ва муваффақият, бахту саодат хазинасидир. Ўзаро бир-бирини тушунмаслик бутун инсоният тарихи давомида ўзаро шубҳаланиш ва ишончсизликнинг, оқибатда турли ихтилофлар ва низоларнинг сабаби бўлган. Улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Берунийнинг “Одамлар билмаган нарсаларига душманлик кўзи билан қарайдилар”, – деган фикрлари чуқур мазмунга эгадир. Тасаввур қилинг. Ҳамма ўзаро муносабатларда бағрикенг бўлса, одамлар бир-бирини ҳамиша ҳурмат қилса, ҳаёт гўзал, турмуш янада фаровон бўлади. Бағрикенглик бошқалардан кутиладиган фазилат эмас. Сиз биринчи бошлашингиз керак бағрикенгликни. Шунда бу беназир хислат атрофга ёйилиб, олам янада мунаввар бўлади. Бағрикенгликнинг уч даражаси бор: Биринчи, бирор кимса билан гаплашаётганингизда унинг хулқи ёки кўринишидаги бирор жиҳат сизга ёқмай қолди. Шунда ҳам сабр билан, унинг “айби”ни юзига солмай тоқат қилдингиз. Бу бағрикенгликнинг қуйи даражасидир. Иккинчи, сизга кимдир нотўғри ва қўпол муомала қилди. Одоб қоидаларини бузди. Унга нисбатан сабр қилишингиз бағрикенгликнинг ўрта даражасидир. Учинчи, сизга бирор жиҳати ёқмай қолган ёки сизга нисбатан нотўғри муомала қилган инсонга кечиримлилик билан муносабатда бўлишингиз ва унинг камчилигини кўтариб, ҳеч нима бўлмагандек энг гўзал муомалада бўлишингиз бағрикенгликнинг олий даражасидир. Сабаби, ёмонликни яхшилик билан бартараф қилиш илоҳий амр бўлиб, унга буюк бобокалонларимиз, олиму алломаларимиз, фозилу арбобларимиз, мутафаккир аждодларимиз асрлар давомида амал қилиб келганлар. Бағрикенгликнинг гендер, ирқий, миллий, лисоний, диний, мулкий ва ижтимоий турлари мавжуддир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида жамият аъзолари ўртасидаги тенглик тамойили қуйидагича ўз ифодасини топган: Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт. Бу икки жинс, эркак ва аёл тоифалари ўртасидаги бағрикенг муносабатдир. Эркаклар аёлларга нисбатан жисмоний ва моддий жиҳатдан кучлироқдир. Бу нисбат ўғил бола ва қиз бола ўртасида ҳам намоён бўлади. Ўғил бола кучли ва бақувват бўлиши билан бир қаторда ўзининг кучи ва салоҳиятини қиз болани камситиш орқали кўрсатмаслиги зарур. Мактабдош, синфдош қизларга нисбатан хоҳ у кичик, хоҳ катта бўлсин камситмай муомала қилиш, уларга ўз опаси ёки синглисидек муносабатда бўлиш, аёл устозларни онасидек ҳурмат қилиш гендер бағрикенглигини ифодалайди. Аёлларни фақат олийжаноб кимсаларгина эъзозлайди, уларни пасткаш кимсаларгина хўрлайди. Жамоадош қизлар олдида турли беодобона сўзларни ишлатиш, уларнинг шахсиятига тегадиган гапларни гапириш, ҳақорат қилиш мард эркакларнинг одати эмас. Дунё аҳолиси уч...
Илмни Ўзини таниш воситаси қилган, илк нозил бўлган ояти муборакни ҳам илм олишга тарғиб ила бошлаган, илм аҳли билан билмайдиганларнинг даражаси тенг эмаслигини қайта-қайта такидлаган олимларни мақтаб уларнинг мақоми пайғамбарлардан сўнгги мақомда қилиб улуғлаган Аллоҳ таолога ҳамд-у санолар. Умри мубораклари давомида гўзал тарбия ва ахлоқларнинг энг мукаммали ила бизларга Жаннат сари юришни ўргатиб, олимлар Ўзларининг меросхўрлари эканини айтиб, Қуръон ва суннатни мустаҳкам арқон тўғри йўл деб таълим берган Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламга туганмас саловатлар. Мана неча асрки Ислом дунёси мустаҳкам арқон узра бир жамоа бўлиб яшаб келмоқда. Ҳар бир илм асралар оша янгириб эскиликлари унитилиб, даврга мослашиб борадиган бўлсада, Ислом дунёсининг асосий китоби Қуръони Мажиддан сўнг турадиган “Ал-Жоме Ас-саҳиҳ” асари ва унга бўлган эътибор ва ундаги илм унитилмади ҳам, даврга мослашмади ҳам. Балкида ундаги ҳақиқатлар инсониятга жуда ҳам зарур бўлиб ҳар бир давр инсонлари унга мурожаат этиб яшадилар. Бунинг асосий сабаби эса албатта бу китобдаги жамланган сўзлар икки олам сарвари мўминларнинг Ҳавзи Кавсар бўйида кутиб олиб, Аллоҳ таолодан шафоат қилиб берувчиси Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бўлганлигида. Бу асар муаллифининг ҳаётини ўрганишлик ва бу асарни ҳаётимиз чироғи қилмоғимиз биз ёш авлодга албатта нажот йўли ва маёқ бўлажак. Фотимахоним ёш Муҳаммадга қараб унинг етук шахс ва отаси истаганидек ҳадисларни жамлаб уларни саҳиҳларини халққа етказувчи олим бўлишини Аллоҳга илтижо қилиб дуо қиларди. Айни дамда унинг бу орзулари сут билан Муҳаммаднинг қалбига жо бўлаётгани ҳам илоҳий бир мўжиза эди. Инсоният унгача ва ундан кейин ҳам унингдек шахсни тарбиялашга ожиз қолган Муҳаммад ибн Исмоил бу хонадонда Аллоҳ розилигига етишнинг ажиб йўлларини таълим олиб улғайиб борар эди. Йиллар давомида Фотимахонимнинг заҳматли меҳнатлари ва Аллоҳ таолога илтижолари сабаб ёш имом аввало Каломуллоҳни сўнг эса бошқа илмлар қаторида ҳадисларни ёд ола бошлади. Аллоҳ таоло ота-онасининг тақво ва зуҳди сабаб Муҳаммад ибн Исмоил тенгдошлари орасида фавқулодда мустаҳкам зеҳн соҳиби бўлиб камол топди. Бир эшитган нарсасини унутмайдиган бундай зеҳн соҳиби аввало ўз юрти имомларидан таълим олди. Исмоил ибн Иброҳим вафот этгач, Фотимахоним зиммасига икки ўғилнинг тарбияси ва эрининг Муҳаммад учун айтган васиятини бир зум бўлсада унутмай Аллоҳдан нусрат сўраб яшади. Муҳаммад ибн Исмоил Макка сари илм олмоқ учун онаси ва акаси ҳамроҳлигида йўлга чиқишганида у ҳали 16 га чиқиб улгурмаган эди. Ҳаж мавсуми тамомига етгач онанинг яна бир синови кичик фарзандни илм олмоқлиги учун бу муборак заминда ташлаб ўзи қайтиб кетиши эди. Аммо ишончли устозларни ўзи излаб топиб қалби таскин топгачгина, бор алам-у соғинчларини беркитиш учун ортида қолган жигарпорасига қайрилиб ҳам қарамай йўлга чиқди. Йўл олис, бегона юрт, ёлғиз ўзини қолдириб фақат ва фақат Аллоҳ йўлида илм олиши учун бу жудоликка чидаб яшаш учун Аллоҳга тақво ва таваккулнинг энг гўзал намунасига эга бўлмоқ керак эди. Фотимахоним ана шу ҳислатларга эга аёл бўлганлиги сабаб ҳам Аллоҳ таоло унинг фарзандини то Қиёмат келувчи уммати Муҳаммадийга устоз қилиб тарбия топтирди. Йиллар давомида юртма юрт кезиб саҳиҳ ва носаҳиҳ бўлган ҳадисларни ёдлаб, ровийларини излаб топиб, жамлаб ўз Жомесига ёзиб борган Муҳаммад ибн Исмоил отаси васият қилганидек етук олим ва муҳаддис, мустаҳкам зеҳн соҳиби, нафақат ўз даврининг балки ўзидан кейинги барча даврларнинг ҳам устозига айланди. Онасини соғиниб юртига қайтганда эса, Фотимахоним фарзанд соғинчида...
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Билмоқ керакким, муқаддас Ислом динининг метинлиги ва пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларининг камоли учта илмга асосланади. Булар Фиқҳ, Ақоид ва Тасаввуф илмларидир. Бу илмлар мақоми улуғ ва даражаси юксак бўлган илмлардир. Бунга далил сифатида Имом Муслим раҳимаҳуллоҳнинг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган машҳур ҳадисни келтиришимиз мумкин. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Биз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. Олдимизга оппоқ кийинган, соч сақоллари тим қора бир киши кириб келди. У кишида мусофирлик аломатлари кўринмас эди. Бизнинг орамиздан ҳеч бир киши у зотни танимади. Келиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига тиззаларини теккизиб, рўпараларига ўтирди. Кафтларини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сонларига қўйиб, “Эй Муҳаммад, менга Исломдан хабар беринг”, деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом бу Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига ҳамда Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни Унинг бандаси ва расули эканлигига гувоҳлик бермоқлигингиз, намозни тўкис адо қилмоқлигингиз, закотни бермоқлигингиз, рамазон рўзасини тутмоқлигингиз, агар йўлга қодир бўлсангиз Аллоҳнинг байтини ҳаж қилмоқлигингиздир”, дедилар. Ҳалиги киши: “Тўғри айтдингиз”, деди. Биз унга ажабландик. Ўзи сўраб яна ўзи тасдиқ қилар эди. “Менга имондан хабар беринг”, деди нотаниш киши. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг биру борлигига, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам ёмони ҳам Аллоҳ таолодан эканлигига имон келтирмоқлигингиздир”, деб жавоб бердилар. У киши яна: “Тўғри айтдингиз. Энди менга эҳсондан хабар беринг”, деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Эҳсон бу – Аллоҳ таолога Уни кўриб турганингиздек ибодат қилмоқлигингиз. Агар Уни кўрмасангиз У сизни кўриб турибди”, дедилар. Нотаниш зот: “Менга қиёматдан хабар беринг”, дедилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўрагувчи сўралгучидан бу борада билимлироқ…” , деб жавоб бердилар”. Ҳадис давомида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қиёмат аломатларининг хабарини берадилар. Нотаниш зот кетганларидан кейин Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: “Эй, Умар соил яъни сўрагувчи кимлигини билдингизми?”, деб сўрадилар. Умар розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқдир”, дея жавоб бердим”, дедилар. Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, ул зот Жаброил алайҳиссалом эдилар. Сизларнинг олдингизга динингизни ўргатмоқ мақсадида келган эди”, дедилар. Ҳадисдаги Исломдан мурод – шаръий ва фаръий амал ва аҳкомларни ўз ичига олган Фиқҳ илми эди. Имондан мурод – эътиқодга доир масалалардан иборат усулул калом яъни Ақоид илми эди. Эҳсон – тасаввуфнинг аслидир. Тасаввуф нафс риёзатидан иборат. Шунингдек, тиришқоқлик билан қийин бўлган шариат амалларини адо этиш, шариатни башарият томонидан қилинган кирлардан тозалаш, танга машаққат бўлса ҳам Ҳозир ва Мангу зот Аллоҳ таолога сидқ бирла таважжуҳ (яъни юзланмоқ) қилмоқдир. Эҳсон (яъни Тасаввуф) тоат-ибодатда, зикрда қатъиятли, матонатли бўлиш, узлуксиз давом этиш ҳамда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннати санияларига амал қилишдир. Мана шу учта илм бирла дин камолга етади. Улардан бирини иштирокисиз диннинг комиллигини тасаввур қилиб бўлмайди. Тасаввуф илмининг камолини фиқҳ илмисиз тасаввур қилиш қийин. Чунки илоҳий аҳкомларни фиқҳсиз билиб бўлмайди. Худди шунингдек, фиқҳ илми ҳам тасаввуфсиз тамомий бўлмайди. Чунки амал ишонч бирла адо этилмаса тўғри бўлмайди. Бу иккаласи (яъни фиқҳ ва тасаввуф) имонсиз саҳиҳ бўлмайди. Мисоли руҳ билан жасад бири иккинчисисиз рўёбга чиқмаганидек. Шайх Розуқ раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Тасаввуф қоидалари” китобида Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу сўзларини келтиради: “Кимки тасаввуфга берилса-ю илми фиқҳдан хабари бўлмаса, батаҳқиқ у зиндиқдир. Зиндиқнинг маъноси диндан чиқишдир. Кимки...
Буюк мазҳаб бошимиз бўлган забардаст олим Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ қандай зот эканлиги барча мусулмон уммати учун сир эмас. Бу зот ёзиб қолдирган илмлар қаторида ақоид илми ҳам инсонларга тўғри йўл кўрсатувчи ва улар роббисига нисбатан қандай эътиқодда бўлишлик кераклиги борасида батафсил баён қилиб берди. Имом ўзининг “Фиқҳул Акбар” китобда бандалар роббисини таниши ва у зотга нисбатан эътиқодий қарашларини қисқа ва лўнда тушунтириб берди. Бу илмнинг аҳамияти қанчалик буюк эканлигига китобининг номидан ҳам билиб олиш мумкин. Имом китобини шундай иборалар билан бошлайди. “Тавҳид илмининг асли ва тўғри деб эътиқод қилишга сазовор маълумотлар қуйидагилардан иборат: Ҳар бир мусулмон киши дили билан тасдиқ этган ҳолда тили билан ушбуларни айтиши вожибдир: “Аллоҳ ва фаришталарига, китоблари, пайғамбарлари ва қайта тирилишга, Ўзи белгилаган яхши-ёмон тақдирга ҳақ ва рост деб имон келтирдим. Охиратдаги ҳисоб-китоб, амаллар торозиси, жаннат, дўзах барчаси ҳақдир”. Ақийда масалалари ичидаги кўп ихтилоф келиб чиқган Аллоҳ таолонинг калом сифати “гапирувчи зот” борасида ҳам “Фиқҳул Акбар” китобида шундай деб айтади: “Аллоҳ таолонинг зотий сифатлари ҳаёт, қудрат, илм, калом, эшитиш, кўриш ва ирода сифатларидир”. Аллома Мулла Али Қори китобнинг шарҳида Аллоҳ таолонинг калом сифатига шундай шарх бериб ўтади. “Калом Аллоҳ таолонинг зотида қоим турувчи нафсий каломи, азалий зотий сифатларидандир”. Демак Ушбу Калом сифати ҳодис “янги, кейин пайдо бўлган” сифат эмас, балки у Аллоҳ таолонинг зоти билан бирга азалий ва абадий, У зотдан ажрамайдиган сифат деб эътиқод қилиш энг тўғри йўл эканлигини айтиб ўтади. Абул Муъин ан-Насафий ўзининг ат-Тамҳид ли қоваид ат-тавҳид китобида Аллоҳ таолонинг калом “гапирувчи” сифати борасида шундай дейди. “Калом сифати ҳақида Аҳли суннанинг мазҳаби қуйидагичадир”: Аллоҳ таоло калом билан гапирувчи зотдир. Бу калом унинг азалий сифатидир. Бу калом ҳарф ва овозлар жинсидан эмас; унда жимлик (тўхташ) ва офат йўқдир. Аллоҳ таоло бу сифат билан гапирувчи, буюрувчи ва ҳабар берувчидир. Қуръони каримдаги амр, наҳий, хабар каби иборалар шу калом сифатига далолат қилувчидир. Бу ибораларни Аллоҳнинг каломи деб айтилиши эса, уларни Аллоҳнинг зотида азалий бўлган каломни ифодаловчи, билдириб турувчи эканлигига биноандир. Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин ва шариатига мукаммал амал қилишга муваффақ қилсин. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Аҳмедов Сайқалиддин 1 141
“Жиҳод” луғатда куч ва имконият сарфлаш маъносини англатади. Бу аслида ҳарбий маънога эга бўлган сўз эмас. Балки, ватанни душманлар тажовузидан ҳимоя қилиш ва ҳоказолар ҳам куч ва имконият сафарбар қилинадиган ишлардан бўлганлиги учун у ватан озодлиги, эътиқод эркинлиги йўлида курашиш маъносида ҳам қўлланила бошлаган. Ҳолбуки, “жиҳод” тушунчаси жуда ҳам кенг маъноларни ўз ичига олади. Чунончи, нафснинг ҳавойи истак-хоҳишларига қарши курашиш “жиҳодун-нафс”, шайтонга қарши курашиш “жиҳодуш-шайтон” деб аталади, ва ҳоказо. Шундай экан, “жиҳод” сўзига фақат ҳарбий маъно бериш тўғри эмас. Маълумки, босқинчилик, тинч аҳолига қарши ҳужум уюштириш ва ҳоказолар Исломда қаттиқ ман қилинган. Бир бегуноҳ кишини ўлдириш гўёки барча одамларни ўлдириш билан баробар қилинган. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, айтади: “…кимки, бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган бир одамни ўлдирса, демак, у гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса, ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди” (Моида сураси, 32-оят). Бошқа бир ояти каримада эса битта мўмин-мусулмонни қасддан ўлдирган одамнинг жазоси дўзахда абадий қолиши, Аллоҳнинг ғазаб ва лаънатига учраши айтилиб, бундай ёвузликдан қаттиқ огоҳлантирилган. “Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Аллоҳ ундай кимсага ғазаб қилган, лаънатлаган, ва унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят). Аммо, бугунги кунда дин йўлида жиҳод қилаётганликларини даъво қилаётган террорчи кимсалар юқоридаги ояти карималарга заррача парво қилмаган ҳолда кўплаб бегуноҳ одамларнинг жонига зомин бўлмоқдалар. Улар амалга ошираётган биродаркушликлар, қўпорувчилик ҳаракатлари, бозор, масжид, метролар каби одамлар билан доимо гавжум бўладиган жойларда бир онда ўнлаб, балки, юзлаб бегуноҳ кишини ҳаётдан олиб кетадиган мудҳиш террорчилик амалиётлари Ислом қонун-қоидаларига, динимиз руҳиятига тамоман зид ва бегонадир. Бундай ишларни умуман жиҳод деб бўлмайди. Балки, булар улкан гуноҳ ва бузғунчиликдан бошқа нарса эмас. “Ал-Қоида”, “ат-Такфир вал ҳижра”, “ал-Жиҳод” каби кўплаб гуруҳлар турли жойларда ҳокимиятни қўлга киритиш учун уруш эълон қилишган. Улар динга хизмат қилишнинг асослари бўлган, нафсни тарбия қилиш, ҳалол меҳнат қилиш, оиласига тўғри тарбия бериш, уларни маърифатли қилиш, одамларни эзгу ишларга тарғиб этиб, ножўя ишлардан қайтариш, илмий-адабий эшитириш, кўрсатувларда иштирок этиш, маърифий нашрларда эл-юрт равнақи, дину диёнат ривожи учун хизмат қиладиган мақолалар ёзиш каби демократик асослар билан мустаҳкамлаб қўйилган кўплаб имкониятлардан воз кечиб, дин кўрсатмаларига зид бўлган уруш йўлини тутишган. Улар мавжуд ҳокимиятга очиқчасига қуролли қаршилик кўрсатишга имкон тополмагач, инсонлар жонига суиқасд қилиш ёки ҳукумат идораларига ҳужум уюштириш каби аянчли ва хоинона усуллардан фойдаланишади. Бу усуллар кўплаб бегуноҳ инсонлар, ёш болалар, аёллар ва қарияларнинг ҳаётдан кўз юмишига олиб келади. Боз устига бу ишлар оқибатида улар ўзлари кўзлаган “исломга хизмат қилиш” мақсадига эришишлари ҳам амри маҳолдир. Ҳатто уруш вақтида ҳам тинч аҳолини ўлдириш ислом шариати томонидан таъқиқланганлиги маълум. Энди қанчадан-қанча мусулмонларни ҳаётига зомин бўлаётган хатти-ҳаракатларни амалга ошираётганларга нима дейиш мумкин? Ваҳоланки, ҳадиси-шарифда “Бир бегуноҳ мусулмоннинг ўлдирилиши Аллоҳ ҳузурида дунёдаги ҳаётнинг йўқ бўлиб кетишидан оғирроқ”, – дейилган. Мусулмоннинг қони ва моли ҳаромлиги (яъни тажовуз қилиш мумкинмаслиги), жони дахлсизлиги кўплаб ҳадисларда баён қилинган. Набий алайҳиссалом видолашув ҳажида қилган машҳур хутбаларида шундай сўзларни айтганлар: “Зеро, сизларнинг қонларингиз, мол-мулкларингиз ва обрўларингиз бир-бирингизга худди ушбу кунингиз ҳурмати, ушбу ойингиз ҳурмати ва ушбу шаҳрингиз ҳурмати каби ҳурматли, ҳаромдир” (Саҳиҳи Муслим: 4384). Нафақат,...